Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Эски уйлар нархи ўсишда давом этмоқда

Июл ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида (эски уйлар) уй-жой нархининг ўсиши давом этди. Ҳисоб-китобларга кўра, уйларнинг 1 кв м учун ўртача нархи июн ойидаги 0,8 фоизга нисбатан 1,8 фоизга ошди.

Эски уйларнинг ўртача нархи 2023 йил бошидан буён 13 фоизга ошди, энг катта ўсиш феврал ойида 4,5 фоизга қайд этилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан нархлар 23,3 фоизга ошган.

2022 йил июл ойидан бошлаб уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Наманган шаҳрида — 35,3 фоиз, Тошкент вилоятида — 32,3 фоиз ва Тошкент шаҳрида — 30,9 фоиз кузатилди.

Пойтахтнинг иккиламчи бозорида нархлар йил давомида 15,6 фоизга ошди. Феврал ойида иккиламчи уй-жой нархининг ўсиши энг юқори чўққисига чиққанди — 3,8 фоиз.

Ой давомида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 1,8 фоизга ошди. Нархларнинг энг юқори ўсиши Шайхонтоҳур (3,3 фоиз), Яккасарой (2,9 фоиз) ва Бектемир (2,6 фоиз) туманларида қайд этилди.

@bankir
👍22👎12
🎓 Пойтахтимизда жойлашган Халқаро Нордик университетида молиячи, ҳисобчи, иқтисодчи, солиқчи ва бошқа касблар бўйича олий таълим ва юқори малакага эга бўлиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

📈 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш ⬇️

✔️кундузги;
✔️сиртқи (стажсиз);
✔️махсус сиртқи ( 3 йил стаж ва тавсиянома билан имтиҳонсиз қабул) таълим шаклларида амалга оширилади.

📈 Бошқа иқтисодий йўналишларимиз ҳам бор⬇️

👉 Молия;
👉 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
👉 Халқаро бизнес (Финландия билан қўшма дастур);
👉 Саноатни бошқариш (Финландия билан қўшма дастур).

🇫🇮 Халқаро ҳамкоримиз - бизнес таълими соҳасида бир асрлик тажрибага эга Kareliya UAS (Финландия).

🏪 ХНУга онлайн ҳужжат топшириш 🔍
https://admission.nordicuniversity.org/

Бaкалавр
Maгистратура
Ўқишни кўчириш

Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998555084400;

@nordikedu    

🌐 Web-site 🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 📱Facebook 📹 Tik-tok
👍10👎1
Доллар кўтарилди

15
август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 062,04 сўмдан (+20,16 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎54👍19
Банклардаги АҚШ долларида таклиф қилинаётган энг юқори фоизли омонатлар:

“Гарантбанк” Bingo
Фоиз ставкаси — йиллик 8%
Минимал миқдор — 500$
Муддати — 24 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

“Трастбанк” Қулай сармоя
Фоиз ставкаси — йиллик 7,5%
Минимал миқдор — 500$
Муддати — 24 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси/мобил илова

МКБанк “FIFA 2026”
Фоиз ставкаси — йиллик 7,5%
Минимал миқдор — 100$
Муддати — 36 ойгача
Омонатни очиш усули — банк офиси

Ziraat Bank
Фоиз ставкаси — йиллик 7-7,5%
Минимал миқдор — 500$
Муддати — 18-36 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

“Туронбанк” Optimum
Фоиз ставкаси — йиллик 7,2%
Минимал миқдор — чекланмаган
Муддати — 18 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси/мобил илова

“Агробанк” Premium
Фоиз ставкаси — йиллик 7%
Минимал миқдор — 100$
Муддати — 24 ой
Омонатни очиш усули — мобил илова

“Анорбанк” Prime
Фоиз ставкаси — йиллик 7%
Минимал миқдор — 1 000$
Муддати — 24 ой
Омонатни очиш усули — мобил илова

“Капиталбанк” Zo‘r 7%
Фоиз ставкаси — йиллик 7%
Минимал миқдор — 100$
Муддати — 25 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

Инфин ишончли
Фоиз ставкаси — йиллик 6,5%
Минимал миқдор — 1000$
Муддати — 18 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси/мобил илова

@bankir
👍32👎20
Сўмга босим ортмоқда: рубл 100 лик маррани забт этди

Тошкент вақти билан 14 август, соат 15:30 га келиб 1 доллар 101,6 рублдан қимматроққа баҳоланди. Бу 2022 йил 14 мартдан бери энг юқори кўрсаткич.

Рубл курси Россия экспорт тушумлари пасайиши оқибатида ички бозорга етарлича валюта кирмаётгани сабабидан заифлашмоқда. Мамлакатда долларга талаб таклифдан юқори. Яқинда фоиз ставкалари оширилиши кутилмоқда.

Бугун эрталаб Хитой юани ҳам 2023 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди — 1 доллар 7,28 юанга баҳоланди.

Шу тариқа Ўзбекистоннинг икки энг асосий савдо ҳамкорлари валютаси қадрсизланишда давом этмоқда. Бу эса сўмга бўлган босимни юқори сақлаб қолади.

Яқинда амалга оширилган 400 сўмлик девалвация сабабларидан бири ҳам айнан савдо ҳамкорлари валютасининг кескин қадрсизланиши эди.

@bankir
👍61👎37🤔14
Доллар яна кўтарилади

16
август куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 040 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 070 (Равнақ банк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎76👍16🤔2
Расман: “Ўзагроэкспортбанк” ўз номини AVO bank'га ўзгартирди

2022 йил охирида хусусийлаштирилган “Ўзагроэкспортбанк” ўз номини ўзгартирди. Эндиликда банк AVO bank номи билан фаолият олиб боради ва рақамли хизматларга эътибор қаратмоқчи.

Банкни 5 млн долларга Олимжон Шодиевга тегишли бўлган Support Level компанияси сотиб олган эди. Банкнинг ягона эгаси ҳозирда Шодиев эгалик қиладиган AVO IT компанияси ҳисобаланади.

“Ўзагроэкспортбанк” номи ўзгариши бўйича маълумотлар июн ойида пайдо бўлган эди.

@bankir
👍18🤔13👎2
Россияда асосий ставка 12 фоизгача оширилди

Россия Марказий банки мамлакатдаги асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизгача оширди. Қарор рубл қадрсизланиши фонида муддатидан олдин ўтказилган йиғилишда қабул қилинди.

Асосий ставкани аслида 15 сентябрда кўриб чиқилиши керак эди. Муддатидан аввал йиғилиш бўлиши ҳақидаги хабардан сўнг 1 доллар 94 рублгача пасайди.

Айни пайтда 1 доллар 95 рубл атрофида баҳоланмоқда. Асосий ставка оширилиши рубл қадрлироқ бўлишига ёрдам беради.

Рубл курси Ўзбекистон учун нега муҳимлиги ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

@bankir
👍48
Қандай қилиб Ўзбекистонда электромобиллар даври бошланди?

Ўзбекистонда июл ойида электромобиллар савдоси 28,9 фоизга ўсиб, 2,7 мингтани ташкил қилди. Мамлакатда йил бошидан бери ҳар ой электромобиллар савдоси бўйича рекорд қайд этилмоқда.

Бозор асосан янги электромобиллар ҳисобига ўсмоқда. Июлда янги электромобиллар савдоси 37,5 фоизга ўсиб, 2,3 мингта бўлди. Эски электромобиллар савдоси эса пасайди — 15,2 фоизга. Савдоларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида кузатилмоқда.

Электромобиллар савдоси бир йил ичида 3,4 баробар, икки йил ичида 17,3 баробарга кўпайди. Мамлакатга уларни импорт қилиш икки йил ичида 20 баробарга ошган.

Бутун бошли 2022 йилда Ўзбекистонга 1 125 та электромобил олиб келинган бўлса, 2023 йилнинг ярмида бу 5 403 тани ташкил қилди.

Қувватлаш станциялари ҳам йилдан йилга кўпаймоқда. Plugshare маълумотларига кўра, 2020 йилда уларнинг сони атиги 3 та эди. Ҳозир 86 та. Бу сайтга киритилганлари холос.

Яқинда TOK BOR томонидан ўрнатилган электромобилларни қувватловчи станциялар сони 150 тага етгани маълум қилинди. Компания иловаси орқали уларнинг жойлашувини кўриш мумкин.

Энди асосий савол: бу ерга қандай келиб қолдик?

Биринчи навбатда солиқ имтиёзлари сабаб. Ўзбекистонга олиб кирилидиган электромобиллар божхона божи, акциз солиғи ва автотранспорт йиғимидан озод қилинган.

Бу уларни чет элдан импорт қилишда бензинда юрадиган автомобилларга қараганда сезиларли даражада арзонроқ қилади. Чунки анъанавий автомобиллар учун бир қанча солиқлар ҳамон сақланиб турибди.

Яна бир жиҳат — ҳамёнбоплиги. Электромобиллар ва бензинда юрадиган автомобиллар ўртасида кунлик харажат бўйича ҳам катта фарқ бор. Бензин қиммат, электр токи нисбатан анча арзонроқ.

Бунинг устига ҳозир электромобилларни қувватлаш станциялари сони сезиларли кўпайган ва уларни зарядлаш деярли муаммо эмас.

Энг катта муаммо деб Ўзбекистондаги кескин об-ҳавони айтиш мумкин. Юқори ҳарорат батерия унумдорлигига сезиларли таъсир ўтказади ва бу электромобилларга хизмат кўрсатишни мураккаблаштиради.

@bankir
👍38🤔6👎3
Asia Alliance Bank ташкил қилинганига 14 йил бўлди

Бундан 14 йил аввал, 2009 йил 15 августда Asia Alliance Bank Марказий банкдан лицензия олган эди. Бу даврда банк мижозлар ишончини қозониб, мамлакатнинг энг талабгир банкларидан бирига айланди.

Asia Alliance Bank жамоасини ушбу кун билан табриклаймиз ва уларга янги марраларни забт этишини, муваффақиятларга эришишини тилаб қоламиз.

@bankir
👍56👎5
Доллар яна кўтарилди

16 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 074,99 сўмдан (+12,95 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎45👍15
Ўзбекистон банклари 2023 йилнинг биринчи ярмида аҳолидан 441,2 трлн сўмлик омонатлар жалб қилди. Уларнинг асосий қисми — 402,6 трлн сўми талаб қилиб олунгунча омонатлар ҳисобланади.

6 ойда банкларга 10 трлн сўмлик жамғарма омонатлари, 28,5 трлн сўмлик муддатли омонатлар ҳам жойлаштирилган.

Энг кўп омонатлар май ойида жалб қилинган — 86,1 трлн сўм. Бу рекорд ҳисобланади. Умуман олганда омонатлар бозори сўнги йилларда кескин ривожланмоқда. Банкларнинг ушбу хизмат турини реклама қилиши ҳам анча кўпайган.

@bankir
👍36👎7🤔5
Қайси компанияларга давлатга кўпроқ солиқ тўлаган?

Давлат бюджетининг 2022 йилги ижросига бағишланган нашри эълон қилинди.

2022 йил якуни бўйича давлат бюджети даромадлари 201,9 трлн сўмни ташкил қилиб, прогнозга нисбатан 1,5 трлн сўмга кўпроқ бўлган. Харажатлар эса 236,7 трлн сўм бўлди.

НКМК ва ОКМК доимгидек энг кўп солиқ тўловчи компаниялар бўлди — мос равишда 16,3 трлн сўм ва 8,6 тлрн сўм.

Ўтган йили консолидациялашган давлат бюджети тақчиллиги 35,2 трлн сўмга ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизга етган. Бу асосан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган қарз эвазига қопланган.

Шунингдек, давлат божи, йиғимлар ва жарималардан 5,6 трлн сўм маблағ бюджетга келиб тушган.

@bankir
👍34👎7🤔2
Доллар кетма-кет учинчи кун кўтарилади

17
август куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 050 сўмни (NBU), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 085 (Равнақ банк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎62👍23
Турловнинг ўзи тушунтириш берди: Hindenburg ва Freedom бўйича вазият қандай?

Кеча Hindenburg Research ҳозирда қозоғистонлик Тимур Турловга тегишли бўлган Freedom Holding ҳақида улкан материал чоп этди. Бу Ўзбекистонда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Чунки компания фаолияти қисман биз билан ҳам боғлиқ.

Қисқача, Hindenburg Research Freedom Holding'ни санкцияларни четлаб ўтиш, даромадни сохталаштириш, мижоз активларини юқори рискли бозорларга тикиш ва бозорни манипуляция қилишда айблаган.

Нашр суруштирувида санкциялар сабаб Freedom Holding'нинг Россиядаги бизнеси сотилгани, аммо Тимур Турлов томонидан ҳамон яширинча бошқарилиши ҳақида сўз боради. Буни Hindenburg'га Freedom Holding'да ишлаган одам айтган.

Бундан ташқари, компаниянинг даромади Россия ва Украинадаги жуда катта бозорни йўқотганига қарамасдан аҳолиси атиги 19 млн нафар бўлган Қозоғистонда ўсишда давом этаётгани айтилади.

Қозоғистондаги даромадлар тенгсизлиги ва кенг тарқалган қашшоқлик Freedom Holding даъво қилган ўсишни таъминлай оладиган муҳит бўлмаса керак”, — дейилади хабарда.

Шу ва бошқа айбловлардан кейиб Freedom Holding акциялари 8 фоизгача тушиб кетди. Компания матбуот хизмати эса Hindenburg Research суруштирувини тасдиқланмаган фактлар тўплами дея атади.

Тимур Турлов эса дарҳол Курсив нашрига вазият бўйича интервю берди:

— Ҳақиқат шундаки, Россия бизнеси Максим Повалишинга сотилган. Бизнес бўлинган ва мен ҳам, бошқа акциядорлар ҳам, юқори менежмент аъзолари ҳам уни назорат қилмаймиз.

— Hindenburg'га маълумотларни тақдим қилган одамга келсак, бу бизда қисқа вақт ишлаган ходим деб ҳисоблаймиз. У биз билан ишлаш учун етарли даражада билимга эга эмас эди. Компаниядан қасос олиш истаги борга ўхшайди.

— Ҳа биз Россия ва Украинадаги бозорни йўқотдик. Шунга қарамай, мижозларимизнинг бир қисмини Қозоғистонга ўтказишга ҳаракат қилдик.

— Санкциялар остида қолган мижозлар билан операцияларни санкциялар чеклови доирасида амалга оширамиз.

Hindenburg Research бундан аввал кўплаб компаниялар иши бўйича таҳлилларини эълон қилган.

Масалан Hindenburg йил бошида ўша пайтда дунёнинг энг бой учинчи одами бўлган Ҳиндистонлик Гаутама Аданини “ўнлаб йиллар давомида қимматли қоғозлар ва бухгалтерия ҳисобидаги фирибгарлик”да айблаганди. Шундан сўнг бир ҳафта ичида Adani Group 71 млрд доллар йўқотган.

Ўша ҳисоботдан кейин Adani Group ҳамон ўз мавқеини қайта тиклолгани йўқ. Айни пайтда Гаутама Адани дунё бойлари рўйхатида 21-ўрингача тушиб кетган.

Тимур Турлов Freedom билан вазият жиддий бўлмаслигини, компания мижозлари билан доимий алоқа ва ўзаро ишонч борлиги ҳақида айтди. Аммо бундай мукаммал суруштирувлар таъсир қилмасдан қолмайди.

@bankir
👍31🤔6
Хабарларга кўра, UNG Petro'да AI-92 аллақачон 9200 сўмгача ошган.

Яқиндагина "Ўзбекнефтгаз"га қарашли ёнилғи қуйиш шохобчаларида АI-92 бензинининг бир литри 7500 сўмдан 8600 сўмга оширилган эди.

@bankir
👎102👍14🤔5
Доллар яна кўтарилди

17 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 089,00 сўмдан (+14,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎50👍22🤔1
Ўзбекистондаги яна бир банк криптокарталар чиқаришни режа қилмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида “Равнақ банк” иштирокчи сифатида рўйхатга олинди.

Тажриба-синов лойиҳа доирасида ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун ҳамкор крипто-биржасида очилган крипто-ҳамёнида жойлашган крипто-активларни тезкор сотиш ҳисобига банк картаси ҳисобини пул маблағлари билан автоматик тўлдириш функциясига эга “CRYPTO CARD — UzNEX” виртуал банк картаси маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутади.

“CRYPTO CARD — UzNEX” виртуал банк картасиси маҳсулотини ишлаб чиқариш ва синов режимида ишга тушириш 2023 йил октябрь ойининг охирига мўлжалланган.

Махсус режим иштирокчиси автоматлаштирилган банк тизими, крипто-биржа ахборот тизими, банк процессинг маркази ҳамда МастерCард халқаро тўлов тизими интеграцияси бўйича ечимини синовдан ўтказади.

Жорий йилнинг май ойида “Капиталбанк” банклар орасида биринчилардан бўлиб махсус тежим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган эди.

@bankir
👍31🤔5👎2
Доллар ниҳоят тушади

18 август куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 085 сўмни (Гарант банк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 100 сўмни (Asia Alliance Bank, Инфинбанк, Ҳамкорбанк) ташкил қилмоқда.

Айрим банкларда курс биринчи марта 12 150 сўмга чиқди.

@bankir
👍57👎8🤔5
❗️Банклар таълим кредити ажратишни бошлади

MKBank, “Ипотека банк” ва “Халқ банки”да таълим кредити ажратиш бошлангани эълон қилинди. Тез орада қолган банкларда ҳам кредит бериш бошланиши кутилмоқда.

Таълим кредити қизлар учун фоизсиз, йигитлар учун эса 14 фоиз ҳисобланади (Марказий банк асосий ставкасига боғланган).

Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

Контрактга кирган талаб учун ҳам ўқимаслик учун сабаблар кам. Кредитни олиш учун банк филлиаларига мурожаат қилиш керак.

Таълим кредити бўйича батафсил бу ердан ўқишингиз мумкин.

@bankir
👍57👎2
Давлат қарзи 26 млрд долларга яқинлашган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзининг 2022 йилги ҳолати бўйича батафсил маълумот берди.

2022 йилда давлат қарзи 29,2 млрд долларга етган. Бу бўйича дастлабки маълумотлар март ойида пайдо бўлган эди.

Шарҳ аслида анча эрта эълон қилиниши керак эди. Лекин биринчи ярим йиллик тугагандан сўнггина 2022 йил бўйича тўлиқ маълумот тақдим қилинди.

Қарзнинг ЯИМга нисбати 2021 йилга нисбатан 2,6 фоизга пасайиб, 36,4 фоизни ташкил қилган. Ташқи қарз 25,9 млрд долларгача, ички қарз 3,3 млрд долларгача ўсган.

@bankir
👎79👍29🤔7