Банкир
73.9K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Туркиядан кўчмас мулк сотиб олиш орқали турк фуқаролигини олиш тартиби ўзгарди. Эски тартибда қиймати 250 минг доллар ва ундан юқори бўлган кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари 3 ойдан кейин Туркия фуқаролигини олишлари мумкин эди. Эндиликда ушбу миқдор 400 минг долларгача оширилди ва кўчмас мулкка камида 3 йил эгалик қилиш шарти киритилди. Бунга сабаб охирги вақтларда Туркияга чет эл фуқаролари оқимининг кўпайиб бораётгани бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда амалдаги тартибга кўра, хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда бериларди. Ушбу миқдор президент фармонига асосан жорий йил 1 майдан 300 000 АКШ долларига камайтирилди.
👍39👎9🤔8
Қарз берувчиларга

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан аниқ сумма ёки аниқ миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
👍27
Долларнинг расмий курси яна салкам 16 сўмга арзонлашди.
👍36👎1
Юқори фоизли омонатлар ҳақида гаплашамиз. Давлат улуши мавжуд бўлган банклар. 2-қисм

Агробанк
Банкнинг «Прогресс» омонатининг йиллик фоиз ставкаси онлайн 23%, офлайн 22%ни ташкил қилади. Унинг минимал суммаси 500 минг сўм, муддати 13 ой. Ҳисобланган фоизлар ойда бир марта мижоз талабига биноан нақд ёки пластик карта ҳисоб рақамига ўтказилади. Қўшимча маблағ қўшиш имконияти йўқ. Омонатни муддати тугагандан сўнг Агробанк тизимида бўлган бошқа омонатга қайта расмийлаштириш мумкин. Омонатни муддати тугагандан сўнг олинмаган ёки бошқа омонат турига расмийлаштирилмаган қолдиқ маблағларга «Талаб қилиб олингунча» омонат тури бўйича белгиланган фоиз ставкада ҳақ тўланади.

Асакабанк
Банкнинг «Оn-line» омонатининг муддати 13 ой, йиллик фоиз ставкаси 19%. Минимал маблағ қабул қилиш миқдори – 3 млн сўм. Омонатга қўшимча маблағ киритиш мумкин.

Туронбанк
Банкнинг «Жозибадор» омонатининг асосий сақлаш муддати – омонат киритилган санадан кейинги кундан бошлаб 30 ойни ташкил қилади. Омонат бўйича бошланғич бадал миқдори 10 миллион сўм. Омонатга қўшимча маблағ кирим қилишга рухсат этилмайди. Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ҳар ойда ёки омонат муддати охирида тўланади. Шунингдек, фоизлар мижознинг омонат қўйиш вақтида ёзган аризасига асосан ҳар ойда унинг пластик карточкасига ўтказиб берилиши ҳам мумкин. Омонатга ҳисобланган фоизлар омонатга маблағ кирим қилинган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Мижоз томонидан омонатга қўйилган пул маблағлари муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман талаб қилиб олинса:
тўлиқ 3 ой учун фоиз тўланмайди;
тўлиқ 4 ойдан 8 ойгача сақланган ойлар учун 14 фоиз;
тўлиқ 9 ойдан 12 ойгача сақланган ойлар учун 18 фоиз;
тўлиқ 13 ойдан 24 ойгача сақланган ойлар учун 21 фоиз;
тўлиқ муддат сақланган ойлар учун 22 фоиз миқдорда пул маблағлари тўлаб берилади.

Халқ банки
Банкнинг «Онлайн оммабоп» омонатининг йиллик фоиз ставкаси 21%, муддати 18 ой. Омонатнинг энг кам миқдори 100 минг сўм.

Алоқабанк
Банкнинг «Чорак аср» омонатининг муддати 12 ой, йиллик фоиз ставкаси 20%. Омонатнинг минимал миқдори 1 млн сўм.

Пойтахт банк
Банкнинг «Пойтахт 36» омонатининг йиллик фоиз ставкаси 17%, муддати 36 ой. Минимал депозит миқдори ҳамда минимал қўшимча бадал суммаси 1 млн сўм. Фоизларни сақлаб эрта омонатни олиш депозитни очгандан кейин 12 ойдан илгари рухсат берилмаган. Омонатни очиш банк кассаси орқали нақд пулда ёки пластик карточка орқали амалга оширилади. Фоизларни тўланиши ойма ой, омонатчининг илтимосига кўра пластик карточкага ёки нақд пулда. Омонатга қўшимча маблағларни киритиш имконияти йўқ.
👍17
Россия давлат захираларини қаерда ва қандай валюталарда сақлаган?

Россия марказий банки маълумотларига асосан давлат резервларининг 34% еврода, 21,5% олтинда ва 17% юанда сақланган.

Географик жойлашув жиҳатидан 21,5% Марказий банк олтин сақлаш махсус омборхонасида, 16,2% Хитойда ва 15.7%и Германияда сақланган.
👍28🤔4
Энди «банкротлик» тушунчаси жисмоний шахслар учун ҳам қўлланиладиган бўлди.

«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–763-сон, 12.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топиш мумкинлиги белгиланди. (Илгари қонунчиликда бундай тартиб-таомиллар назарда тутилмаган.)

Қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – мажбуриятни 3 ойда бажара олмаслик (шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса 6 ой ичида бажаролмаслик);

доимий тўловга қобилиятсизлик – судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетиши.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади.

Ушбу Қонун кучга кириши билан 1994 йил 5 майдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун ўз кучини йўқотади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Батафcил
👍13👎1
❗️Сенат раиси Танзилла Норбоеванинг маълум қилишича, 2021 йилда банк соҳаси ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар 3 баробарга ошган.

Хўш, сизда ҳам банк билан боғлиқ муаммолар борми? Ёки банк ходими сифатида банкингизда турли адолатсизликлар, банк тизимидаги ноҳақликларга гувоҳ бўляпсизми? Банк соҳасида муаммолардан хабардормисиз?

Энди буни яшириб ўтиришга ҳожат йўқ. Бизга мурожаат қилинг. Видео, аудио, суратлар ёки матн кўринишидаги исталган кўринишда бизга мурожаат йўлланг. Асосланган мурожаатлар барчаси ўрганилади ва канал орқали чоп этилади. Муаммоларга ечим изланади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан мурожаатчининг исм-шарифи сир сақланади.

Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
👍21
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги миссиясининг хулосаси эълон қилинди:

Шу юзасидан баъзи бир маълумотларни келтириб ўтамиз:

Ўзбекистон пандемияда давридан ўтиши борасида:
Резервлар миқдорининг етарлилиги ва олтин нархининг ошиши ҳукуматга пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирларин юмшатишга ва барқарорликни сақлаш имконини берди. 2020 йил охирларидан бошланган иқтисодий фаоллик натижасида 2021 йил давомида иқтисодиётнинг ўсиши 7,4% га етди. Жаҳон бозорида озиқ-овқат ва товар хомашё нархларининг ошиши инфляция ортишига сабаб бўлиб, ўз вақтида зарур пул-кредит сиёсати амалга оширилиши натижасида 2021 йил охирига келиб инлфяция 10%ни ташкил қилди.

Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир қилувчи омиллар борасида:
Бугунги кунда Украинадаги уруш ва Россияга киритилган санкциялар ноаниқликлр яратиб, Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига ўз салбий таъсирини кўрсатади. Ушбу тебранишлар ва ноаниқликлар маълум муддатгача сақланиб туради.

Юзага келган нохуш омиллар ҳисобига Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 3-4 %га секинлашади. Бунга ташқи савдо қисқариши, пул ўтказмалри камайиши натижасида истеъмол ва инвестиция қисқариши сабаб қилиб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистонга асосий савдо ҳамкорлари бўлмиш Хитой, Туркия ва Қозоғистон каби давлатлар иқтисодий ўсиши секинлашуви ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.

Банклар молиявий холатини диққат билан кузатишда давом этиш лозим:
Ўзбек банклари санкцияга тушган Россия банклари билан юқори боғликликда бўлмасада савдо ҳажмининг ва пул ўтказмаларининг камайиши муаммоли кредитларни юзага келтириш рисклари мавжуд. Кредит портфели валюта рискларига нисбатан юқори таъсирчанлигини кўрсатмоқда ва шу сабабли ҳам энг юқори рисклар давлат банкларига тўғри келади. Марказий банк банклар ликвидлиги ва капитали холатини, шу жумладан, янгиланган стресс-тестлар орқали яқиндан кузатиб боришда давом этиши ва зарур ҳолларда уларни қўллаб-қувватлашга тайёр туриши лозим.

ХВЖ томонидан давлат харажатлари самарадорлигини ошириш, иқтисодиётда давлат аралашувини камайтириш, энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.
👍25
Банкларга ўз мижозларини санкциялар остидаги хорижий банклар тўғрисида огоҳлантириш вазифаси қўйилди

Ўзбекистон ҳукумати тижорат банкларига ўз мижозларини санкцияларга тушган тижорат банклари тўғрисида хабардор қилиш вазифасини юклади. Бош вазир ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида бўлиб ўтган ҳукумат комиссиясининг 28 мартдаги йиғилишида Марказий банк ва тижорат банкларига шундай топшириқ берилган.

«Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишдан олдин, маҳаллий корхоналар билан «мижозбай» ишлаган ҳолда, хорижий ҳамкорларнинг тижорат банклари санкцияларига тушган ёки тушмаганлигини аниқлаш ҳамда корхоналарни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйсин», — дейилган йиғилиш баённомасида.
👍17
Хориждан импорт қилиинадиган кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар бўйича божхона имтиёзларини бериш ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш режалаштирилмоқда.
Вилоятларда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига 300 миллион доллар ресурс берилади.

Ушбу маблағлар энг яхши шартларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш таклифи билан чиққан давлат ва хусусий банкларга 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада миллий валюта – сўмда жойлаштирилади.

Кейинчалик ушбу кредитлар тадбиркорларнинг тажрибаси, уларнинг олдинги натижаларига қараб 5 миллиард сўмгача, кредит ставкасини 14 фоиздан оширмаган ҳолда берилади.
👍23
Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди:

мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган
тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.
👍17
Ички валюта бозорида Этика кодекси қабул қилинди

🔸Кодекс ички валюта бозорида қуйидаги асосий тамойилларни ўз ичига олади:

▪️Профессионализм − ички валюта бозорида фаолият олиб борувчи масъул ходимларнинг профессионал даражада тегишли тажриба, техник билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши;

▪️Маълумотлар конфиденциаллиги − бозор иштирокчилари томонидан ўз мижозларига хизмат кўрсатиш жараёнида олган конфиденциал маълумотларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш;

▪️Манфаатлар тўқнашуви − ички валюта бозори иштирокчиларининг хизмат мажбуриятларини объектив ва холисона бажаришига таъсир кўрсатадиган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатлар тўқнашуви;

▪️Бозор манипуляцияси − бозор иштирокчилари томонидан бозорнинг бошқа иштирокчиларини чалғитиш ва бозор фаолиятини барқарор ишлашига тўсқинлик қилиш мақсадида чалғитувчи нархларда буюртмаларнинг киритилиши ёки талаб, таклиф ва савдолар ҳажмининг сунъий равишда оширилиши;

▪️Ахборот алмашиш ва комуникация − бозор иштирокчилари ўртасида маълумотлар шаффофлиги таъминланиши, ахборот алмашинувида профессионал ёндашилиш ҳамда нотўғри маълумотлар тарқатилмаслик;

▪️Мижозлар билан муносабатлар − бозор иштирокчилари ва ўз мижозлари ўртасидаги ахлоқий меъёр ва профессионалликка амал қилинган муносабатлар.

🔸Бугунги кунда «Ички валюта бозорида Этика кодекси» тижорат банклари томонидан қабул қилинган ҳолда ички валюта бозоридаги фаолияти Кодекс қоидаларига мувофиқлаштирилмоқда.
👍17
Долларнинг расмий курси яна тушишда давом этмоқда. Бу сафар курс 11300 сўмлик чегарадан ҳам пастлади
👍36👎5
Bank Apelsin'нинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди - беш аъзодан тўрттаси Россия фуқароси

14 апрель куни Капиталбанк "Bank Apelsin" АЖнинг ягона акциядори сифатида банкнинг Кузатув кенгаши таркибини янгилади. Бу ҳақда Bank Apelsin Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирган.

Кузатув кенгаши қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган:

— Худайберганов Анурбек Самандарович - "Капиталбанк" АТБ Корпоратив консультанти;
— Еникеева Екатерина Александрова - иш жойи кўрсатилмаган;
— Маевский Кирилл Леонидович -Кредит Европа банки Вице-президенти, Бошқарув аъзоси;
— Гужиков Павел Алексеевич - "ДБ" МЧЖ Бош директори ўринбосари;
— Костылев Александр Вячеславович - "ДБ" МЧЖ Тижорий директори.

Янги таркибдаги Кузатув кенгаши Раиси Анурбек Худайберганов бўлиб, Кузатув кенгаши аъзолари Россия фуқаролари ҳисобланади.

Йиғилиш баённомасига ягона акциядор номидан "Капиталбанк" АТБ Бошқарув раиси Алишер Мирзаев имзолаган.

Манба
👍27👎7
Халқаро валюта жамғармаси Украинани фавқулодда молиялаштириш кўрсаткичини 1,4 млрд долларга оширди.
👎12👍9
Хитойдаги вазият бутун дунёдаги нарх-навога таъсир килиши мумкин.

COVIDнинг янги ўчоқлари пайдо бўлгани боис, Хитойдаги локдаунлар глобал инфляцияга 2020 йилга қараганда ҳозирда кўпроқ хавф туғдиради, чунки бугунги кунда дунё малакатларининг Хитой товарларига боғлиқлиги ортган. 2021 йилда Хитойнинг дунё бўйича эспортдаги улуши 15,4% га етган.

Мамлакатдаги вазиятга қарамасдан Хитой Марказий банки асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди (2.85%).
👍35👎1
Uz Auto Motors тақдим этаётган Lacetti учун навбатлар 2023 йилгача чўзилмоқда

Автосалонларда Lacetti нинг оддий одатий комплектациясига шартномалар қабул қилинмаяпти. Охирги шартномалар бўйича машиналар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар чиқиши айтилмоқда.

Салонларда фақатгина мотори газга мосланган, орқа ойнаси қорайтирилган ва бунинг эвазига салкам 3 миллион сўмга қимматлашган L-Style версиялари сотилмоқда. Одатий комплектация оламан десангиз, шартнома йўқ. 3 миллион қиммати ҳам 2023 йилда чиқади.
👎116👍12🤔5
Қозоғистон Россиянинг «Сбер» гуруҳи билан ҳамкорлик қилишдан воз кечди

Қозоғистон давлат секторини рақамлаштириш борасида Россиянинг «Сбер» гуруҳи билан ҳамкорлик қилмаслигини маълум килди. Бугунги кундаги геосиёсий вазият сабабли Қозоғистон ўз ички имкониятларидан ва ички IT компанияларни жалб қилган ҳолда мазкур платформани яратишга бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда собиқ Бош вазир А.Мамин «Сбер» гуруҳи билан давлат секторини рақамлаштириш борасида меморандум имзолаганди. Кейинчалик Қозоғистон ҳамжамияти томонидан фуқаролар шахсий маълумотларига ва давлат порталлари ва хизматларига доступнинг хорижий компанияга бериб юборилиши танқид остига олиниб, эътирозларга сабаб бўлганди.
👍34👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор» — Шавкат Мирзиёев.
👍94🤔15👎13
Европа иттифоқи Россияга қарши 6-санкциялар пакети устида ишламоқда. Навбатдаги санкциялар Россия ҳукумати юқори вакилларининг даромадларини камайтиришга мўлжалланган.

Евроиттифоқ энергетика сектори ва банкларга қарши чораларни кучайтиради. Маълумотларга кўра, банк секторининг 37% улушини эгаллаган «Сбербанк» мўлжалга олинган.

«Санкциялар Россия иқтисодиятини издан чиқаришга тобора қаттиқроқ киришганлиги сабабли дефолт бўлиш — фақатгина вақт масаласи бўлиб қолмоқда», дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен хоним.
👍24👎20