Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
⚡️Доллар "портлайди"

11 август куни амал қиладиган доллар курси 400 сўмдан кўпроққа ошиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎226👍34🤔17
Эртага банкларда курс 12 минг сўмдан ошади

Доллар сотиб олмоқчи бўлганларга бугун ҳаракатини қилишни тавсия қиламиз.

Аксарият банклар бугун тушдан сўнг ҳам курсни кескин кўтариши кутилмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 665 сўмни (Халқ банки), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 690 сўмни (Равнақ банк) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎110👍27🤔4
Банкларда доллар курси 12 135 сўмга чиқди

Биз тахмин қилгандек, тушгача ҳам етиб бормади

@bankir
👎249👍38🤔23
Жамғармаларингиз қайси валютада эди?
Anonymous Poll
46%
Долларда
54%
Сўмда
👎213👍32
Қарз ва харажатларингиз қайси валютада эди
Anonymous Poll
51%
Долларда
49%
Сўмда
👎169👍25
Кўпчилик Марказий банк ҳисоботидаги мана бу гапни нотўғри талқин қиляпти.

“Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади.”

Бу доллар йил охиригача шунақа баланд бўлади ёки нисбатан барқарор қолади дегани эмас. Реал самаралари алмашув курси (РСАК) мураккаброқ нарса. Оддий одамларга қизиқ эмас, лекин иқтисодиёт учун муҳим.

Сўмдаги РСАК барқарор мустаҳкамланмоқда ва бу хавфли эканлиги ҳақида ёзган эдик.

РСАК орқали инфляция ва ташқи савдони ҳисобга олган ҳолда миллий валютани бошқа мамлакатлар валюталар саватига нисбатан қиймати ҳисобланади.

Бунда сўм учун асосан тўртта давлат валюталари муҳим — Хитой, Россия, Туркия ва Қозоғистон. Чунки айнан мана шу тўртта давлат Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Сўнгги ойларда рубл ҳам, лира ҳам қадрсизланмоқда. Юан ва тенге эса нисбатан барқарор лекин бу камлик қилади.

Марказий банк РСАК мустаҳкамланиши ортидан экспорт ва пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган валюта тушумлари ва ички валюта бозоридаги вазият салбийлашганини таъкидлаган.

Ҳа тўғри тушундингиз, биринчи навбатда вазиятга рубл қадрсизланиши салбий таъсир ўтказмоқда. Рубл долларга нисбатан заифлашмоқда ва Ўзбекистонга Россиядан 2022 йилга қараганда камроқ доллар кириб келяпти. Буёғи оддий бошланғич иқтисодиёт. Камроқ нарса қимматроқ бўлади.

Рубл қадрсизланиши нима учун ёмонлиги ҳақида мана бу ерда тушунтиргандик. Марказий банк раиси ҳам бу ҳақда гапирган эди.

@bankir
👎50👍28🤔4
Расмий курс ҳам кескин кўтарилди

11 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 075,03 сўмдан (+408,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎121👍18🤔14
“Доллар курси билан энди нима бўлади? Энди нима қилишим керак?”

Таҳлилчи Тимурмалик Элмурадов бугунгидек вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақида чиройли тушунтириш берди. Рус тилида бўлгани учун бироз ўзгартириб, ўзбекчалаштириб тақдим қиламиз:

“Бугунгидек вазиятларда нима қилиш керак?

Ўзбекистонда доллар курси ҳар сафар кескин кўтарилганда кўпчиликда шунда саволлар пайдо бўлади: Нима қилиш керак? Доллар сотиб олайми? Сотайми? Яна ўсишда давом этадими ёки эртадан тушишни бошлайдими?

Бу табиий ва қилиш керак бўлган ягона нарса — бошқаларни тингламаслик.

Ўзбекистонда доллар курси бир қанча омиллар билан боғлиқ — рубл курси билан нима бўлиши, лира курси билан нима бўлиши, меҳнат муҳожирлари қанча пул жўнатиши, мамлакат қанча экспорт қилиши, импорт қилиш учун қанча доллар сарфлаши ва бошқалар.”

Бу энг асосий сабаблар бўлиб, мамлакатдаги иқтисодий ўсиш, инвесторларни жалб қилиш ва ҳатто Федерал резерв тизимининг (содда қилиб айтилса, АҚШ Марказий банки) фоиз ставкаларини қандай ўзгартириши каби бошқа жараёнлар ҳам доллар курсига ўз таъсирини ўтказади.

Шундай экан, нима бўлишини олдиндан ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди.

Бугунгига ўхшаш ҳолат 2022 йилда ҳам кузатилганди. 3-4 кун ичида доллар курси деярли 600 сўмгача ошганди. Кейин эса курс мўътадил тушишни бошлади ва қайсидир нуқатага келиб яна барқарор ўсди. Ўша пайтда ҳеч ким бундай бўлишини олдиндан айтиб беролмасди.

Шундай экан бир неча ой аввал урфда бўлган “доллар қуларкан” ёки энди кўп айтилаётган “доллар вашше ошиб кетаркан” деган гапларга ишониб ўтирманг.

@bankir
👍117🤔27👎16
Нега бугун свет кўп ўчяпти? Муаммо нимада?
 
Бугунги кунда узилишларнинг асосий сабаби — тармоқларнинг ҳаддан ташқари эскирганлиги.
Электр ускуналарининг эскирганлик даражаси айни пайтда 40 фоиздан ортиқ бўлганлиги туфайли аномал об-ҳаво шароитида узилишларга сабаб бўлмоқда.

Бу эса истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.
Бу жуда мураккаб масала.

Узилишларга тўлиқ барҳам бериш учун тизимли ва узоқ муддатли чора-тадбирларни амалга ошириш талаб қилинади. Хусусан, 2030 йилга қадар 220-500 кВ кучланишдаги 9 минг 885 км электр узатиш тармоқлари ва умумий қуввати 37 минг 290 МВА бўлган 53 та подстанция қурилиши белгиланган.

Қолаверса, узунлиги 6 минг 195 км бўлган 500 кВ ва 3 минг 690 км узунликдаги 220 кВ электр узатиш тармоқлари ҳамда умумий қуввати 26 минг 640 МВА бўлган 22 та 500 кВ ва умумий қуввати 10 минг 650 МВА бўлган 31 та 220 кВ подстанциялар ҳамда умумий қуввати 2 минг 918 МВт бўлган энергия сақловчи (батарея) қурилмаларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу юмушлар натижасида тармоқлардаги узилишларга барҳам берилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, 2023 – 2030 йилларда республика ҳудудларида 0,4-110 кВ кучланишли тақсимлаш электр тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш дастури бўйича 109 минг 858 км электр узатиш тармоқларини, 52 та 35-110 подстанцияларни ва 34 минг 908 та трансформатор пунктларини янгилаш режалаштирилган.
Бунинг натижасидан республикадаги 9 минг 529 та маҳаллада яшовчи 3,5 млндан ортиқ аҳоли хонадонининг электр таъминоти яхшиланади.

Узилишларга барҳам беришнинг ягона йўли – бутун эскирган тизимни янгилаш ва модернизация қилиш. Бунинг учун эса соҳага қўшимча маблағ киритиш зарур, аҳолини энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга ўргатиш керак.

Электр ва газ тарифларининг ўсиши ўз навбатида бир томондан тизимни модернизация қилиш учун зарур бўлган маблағларни жалб қилишга ёрдам берса, иккинчи томондан аҳолини энергияни тежашга ўргатиб боради.

Чунки энергиядан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмас экан, энергия манбаларини ишлаб чиқариш қанчалик кўпайтирилмасин, ортиб бораётган талабни таъминлаш мушкул вазифа бўлиб қолади.

Мисол учун, бугун аҳоли фаровонлиги ошаётгани сабабли ҳар бир хонадонда камида битта телевизор, кир ювиш машинаси, чангюткич, кондиционер каби маиший техникалар бор. Электрон уй жиҳозларидан фойдаланиб бўлгач, розеткадан узиб қўйилмаслиги ҳам энергия сарфига сабаб бўлади.

Бундай вазиятда ишлатилмаётган электр ускуналарини тармоқдан суғуриш, зарурат бўлмаган ҳолларда, айниқса, кундуз кунлари лампочкаларни ўчириб қўйиш керак – буни ҳамма билади, лекин амалда жиддий эътибор қаратмайди.

Тариф нархларининг ўзгартирилиши айнан мана шу жараён – энергия тежамкорликка риоя қилиш, мақсадли сарф ва унинг назоратига ҳисса қўшади.

@bankir
👎91👍59🤔9
Доллар тушади

14
август куни амал қиладиган доллар курси 32-33 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 070 сўмни (Халқ банки), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 110 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍71👎42🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Kun.uz нашрига сўм курсининг кескин қадрсизланиши бўйича тушунтириш берибди. Видеони бошидан охиригача кўриш тавсия қилинади. Кераксиз ва ортиқча гап йўқ, ҳаммаси содда тушунтирилган.

Баъзи муҳим нарсалар қуйидагича:

— Доллар курси ошиши талаб ва таклиф билан боғлиқ. Буни фақат бир жиҳат билан боғлаш қийин, сабаблар ўзаро боғланган;
— Курс ошиши аҳолига оғир таъсир қилади. Лекин бу иқтисодиёт учун керак бўлган жараён;
— Яқин келажакда доллар курси кескин ошиб кетиши ёки бирданига тушиб кетишига йўл қўйилмайди. Қаттиқ тебранишлар бўлмаслигига Марказий банк қўлдан келганча ҳаракат қилади;
— Сўмдаги девалвация меҳнат муҳожирлари пул ўтказмаларини бироз бўлсада компенсация қилиб беради;
— Доллар курсининг кескин ошиши инфляцияга жиддий таъсир қилмайди. Йил охирида 8,5-9,5 фоизлик инфляция прогнози сақланиб турибди;
— Сўмдаги омонатлар ҳамон жозибадор ва уларни долларга ўтказиш эҳтиёжи йўқ.

Кеча аҳоли томонида банкларга 66 млн долларлик хорижий валюта сотилибди. Бу бир кун аввалга қараганда 16 млн доллар кўп. Яъни курс бирдан ошиши ортидан аҳоли доллар сотишни кескин кўпайтирган.

Видеони сифатлироқ вариантда бу ерда кўриш мумкин.

@bankir
👍66👎29🤔1
Payme фойдаси сезиларли ўсди

2023 йилнинг биринчи ярмида Payme'нинг соф фойдаси қарийб 12,78 млн долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 54,7 фоизга кўпдир.

Бу ҳақда тўлов хизматининг 100 фоиз улушига эга бўлган Грузиянинг TBC Group ҳисоботига таяниб “Курсив” хабар бермоқда.

Яқинда TBC Payme'ни тўлиқ сотиб олган эди. Банк раҳбариятига кўра, бу TBC Group'ни Ўзбекистондаги фаолияти кенгайишида муҳим босқич бўлади.

@bankir
👍55🤔5👎3
Рубл 98 дан ошди

11 август кунига келиб Россия рублининг долларга нисбатан курси биринчи марта 98 рублга чиқди.

Bloomberg бир неча кун аввал бунга эътибор қаратиб, рубл ривожланаётган бозорлар орасида энг ёмон уч валютадан бирига айланганини ёзган эди. Бу рўйхатда турк лираси ва Аргентина песоси ҳам бор.

Россия ва Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бу мамлакатлар валютаси кескин қадрсизланиши Ўзбекистонга ҳам таъсир қилади. Сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланишини ҳам қисман шу билан боғлаш мумкин.

@bankir
👍45👎23🤔5
Доллар тушди

14
август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 041,88 сўмдан (-33,15 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍76👎23🤔8
Forwarded from Pulli Gap
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hech o‘ylab ko‘rganmisiz, nega omonat foizlari kreditnikidan pastroq?

Bugun sizlar bilan shu savolga javob topamiz)

TelegramInstagramYouTubeTikTok
👍49👎18🤔1
Валюта курси ўзгаришига боғлиқ хавотирлар сезиларли ортган

Ўтган ой аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,3 фоизга камайган бўлса (13 фоиз), бизнес вакиллариники эса худди шунчага кўпайган (13,5 фоиз).

Тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари февралдан бери биринчи марта аҳолиникидан кўпроқ бўлди. Иккала гуруҳ ҳам валюта курсининг ўзгариши келгусида нархлар ошишига энг кўп таъсир қилади деб ҳисобламоқда — 59 ва 60 фоиз.

Валюта курси ўзгариши билан боғлиқ хавотирлар кетма-кет 4 ой ошиб бормоқда. Сабаб — бу даврда доллар курси сўмга нисбатан барқарор ўсиб боргани.

Нархлар келажакда 5 фоиздан камроқ ўсади деб ҳисобловчилар сони кетма-кет ўсишда давом этмоқда.

@bankir
👎60👍42🤔5
Ўзбекистон олтин захиралари 2023 йил биринчи ярмида 19 тоннага камайди

WGC маълумотларига кўра, жаҳон Марказий банкларининг олтинга бўлган талаби 2023 йил иккинчи чоракда анча камайди — 103 тонна харид. 2022 йилда бу кўрсаткич 158,6 тонна эди.

6 ой ичида Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистон дунё бўйлаб олтиннинг асосий сотувчиларидан бўлди. Туркия олтин захиралари 102 тоннага, Қозоғистонники 38 тоннага, Ўзбекистонники эса 19 тоннага камайди.

Июл ойида Ўзбекистон Марказий банки яна олтин сотишни кўпайтирган эди. Ой давомида олтин захиралари 9 тоннага камайган.

📷: Bloomberg

@bankir
👎91👍21🤔8
Доллар кўтарилади

15
август куни амал қиладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 025 сўмни (SQB), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 050 (Равнақ банк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎107👍27🤔3
Уйлар савдоси кўпайди, талабаларнинг ижара нархларига таъсири июлдаёқ сезилмоқда

Июл ойида кўчмас мулкни олди-сотди битимлари сони деярли 25 мингни ташкил этди, бу бир ой олдингига нисбатан 5,5 фоизга кўпдир.

Энг катта ўсиш Андижон — 19,5 фоиз, Сирдарё — 16,8 фоиз ва Жиззах — 16,5 фоиз вилоятларида қайд этилди.

Ўтган йилнинг июл ойига нисбатан уй-жой савдоси 22,7 фоизга ошди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикаси — 96 фоиз, Бухоро — 48 фоиз ва Сирдарё — 35 фоиз вилоятларида қайд этилди.

Тошкентдаги уйлар ижараси пасайиши секинлашди. Июн ойида ижара нархлари 2,4 фоизга пасайган эди, июлда эса бу кўрсаткич атиги 0,7 фоиз бўлди. Буни август ва сентябрь ойларида Тошкентга талабалар қайтиши билан изоҳлаш мумкин. Келаётган ойларда ижара нархлари бироз ошиши кутилмоқда.

1 кв м учун уй-жой ижарасининг энг юқори нархлари Миробод (11,7 доллар), Яккасарой (10,7 доллар) ва Шайхонтоҳур туманларида (10,5 доллар) кузатилди.

Пойтахтда уй-жой ижараси учун энг қулай манзиллар Учтепа (7,1 доллар), Сергели (6,4 доллар) ва Бектемир (5,6 доллар) туманлари бўлиб қолмоқда.

Ўтган йилга нисбатан Тошкентда ўртача ижара нархи 7,7 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 15 фоизга камайди. Бу 2022 йилда четдан кўчиб келганлар ҳисобига нархларнинг кескин ошиб кетгани билан боғлиқ.

@bankir
👍32👎11
Эски уйлар нархи ўсишда давом этмоқда

Июл ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида (эски уйлар) уй-жой нархининг ўсиши давом этди. Ҳисоб-китобларга кўра, уйларнинг 1 кв м учун ўртача нархи июн ойидаги 0,8 фоизга нисбатан 1,8 фоизга ошди.

Эски уйларнинг ўртача нархи 2023 йил бошидан буён 13 фоизга ошди, энг катта ўсиш феврал ойида 4,5 фоизга қайд этилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан нархлар 23,3 фоизга ошган.

2022 йил июл ойидан бошлаб уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Наманган шаҳрида — 35,3 фоиз, Тошкент вилоятида — 32,3 фоиз ва Тошкент шаҳрида — 30,9 фоиз кузатилди.

Пойтахтнинг иккиламчи бозорида нархлар йил давомида 15,6 фоизга ошди. Феврал ойида иккиламчи уй-жой нархининг ўсиши энг юқори чўққисига чиққанди — 3,8 фоиз.

Ой давомида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 1,8 фоизга ошди. Нархларнинг энг юқори ўсиши Шайхонтоҳур (3,3 фоиз), Яккасарой (2,9 фоиз) ва Бектемир (2,6 фоиз) туманларида қайд этилди.

@bankir
👍22👎12
🎓 Пойтахтимизда жойлашган Халқаро Нордик университетида молиячи, ҳисобчи, иқтисодчи, солиқчи ва бошқа касблар бўйича олий таълим ва юқори малакага эга бўлиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

📈 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш ⬇️

✔️кундузги;
✔️сиртқи (стажсиз);
✔️махсус сиртқи ( 3 йил стаж ва тавсиянома билан имтиҳонсиз қабул) таълим шаклларида амалга оширилади.

📈 Бошқа иқтисодий йўналишларимиз ҳам бор⬇️

👉 Молия;
👉 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
👉 Халқаро бизнес (Финландия билан қўшма дастур);
👉 Саноатни бошқариш (Финландия билан қўшма дастур).

🇫🇮 Халқаро ҳамкоримиз - бизнес таълими соҳасида бир асрлик тажрибага эга Kareliya UAS (Финландия).

🏪 ХНУга онлайн ҳужжат топшириш 🔍
https://admission.nordicuniversity.org/

Бaкалавр
Maгистратура
Ўқишни кўчириш

Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998555084400;

@nordikedu    

🌐 Web-site 🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 📱Facebook 📹 Tik-tok
👍10👎1