Telegram'да Марказий банк номидан сохта каналлар очилган
Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бу бўйича аввалроқ хабар бергандик. Шунга қарамай, ҳамон фирибгарларга алданиб қолаётганлар топилмоқда.
Канал эгалари ўзларини Марказий банк ходими сифатида таништириб, аҳолининг ишончига кириб, уларга онлайн кредитлар таклиф этиш орқали банк карта маълумотларига эга бўлиш ва кейинчалик маблағларни ўзлаштиришга ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлди.
Сизга @Markaziy_Banki_uz профилидан ёзишлари ва имтиёзли равишда кредит олишни таклиф қилишлари мумкин.
Бизда молиявий саводхонлик даражаси жуда паст. Марказий банк аҳолига кредит ажратмайди ва тижорий фаолият билан шуғулланмайди. Бу оддий элементар тушунча ҳисобланади.
Марказий банкнинг ягона расмий Telegram канали мана бу ҳисобланади — @centralbankuzbekistan
Фирибгарлик ёки сохта каналлар фаолияти бўйича хабар топсангиз, Марказий банкка ишонч ва алоқа телефонлари (71-200-00-44, 71-212-62-05) орқали билдиришингиз сўралади.
@bankir

👍28👎2
“Мехнат таътили мавсуми” учун фойдали маълумотлар:
Айни дамда саёхат қилиш учун бир қатор банклар томонидан тақдим қилинаётган истемол кредитлар мавжуддир. Бу бўйича маълумотларни тақдим қиламиз:
SANOATQURILISHBANK
Сумма — 165 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 25% 27% гача
Муддати — 24-36 ойгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Батафсил
TURON BANK
Сумма — 5 млн дан 21 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 29%
Муддати — 12 ойгача
Имтиёзли давр — 2 ой
Батафсил
POYTAXTBANK
Сумма — 49 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 27% га
Муддати — 24 ой
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Батафсил
NBU BANK
Сумма — БХМ 100 200 баробаригача
Фоиз ставкаси — 26 %дан 27 % гача
Муддати — 24ойдан 36 ойгача
Имтиёзли давр — 2 ойдан 3 ойгача

👍33👎10
🚘 Chevrolet ONIX Premier 2 - 10 000 000 сўмгача фойда билан!
Фақат @olamavto_uz да сиз ONIX Premier 2 автомобилини 10 000 000 сўмгача фойда билан, навбатсиз ва 1 кунда, Trade IN дастури бўйича харид қилинг. Имкониятингизни қўлдан бой берманг!
@Olamavto_uz — автомобилингизни янгилаш учун ажойиб имконият!
Шошилинг, автомобиллар сони чекланган.
⠀
Элбек кўчаси, 61/3.
📲+998-71-202-13-12,
📲1312
Реклама

👎23👍11
Пластик карталардан 12 млрд сўм ўғирланган
Gazeta.uz кеча Тошкентдаги Freedom Payments офисига ниқобли одамлар келгани ҳақида ёзган эди. Бир неча ходимлар ҳисбга олинган.
Бугун Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларнинг пластик карталаридан 12 млрд сўм ўғирлангани бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.
Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетгани аниқланган.
“Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган. Жиноят иши якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.

👍26🤔11👎3
Cobalt, Lacetti ва Damas автомобиллари бўйича шартнома қайта очилди
UzAuto Motors компанияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas моделларининг янги комплектациялари учун контрактация очилганини маълум қилди.
Нархлар қуйидагича:
Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000 сўм
LABO LB2 Plus: 91 669 000 сўм
COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000 сўм
COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000 сўм
LACETTI L-Style Plus MT CNG: 144 111 000 сўм
LACETTI L-Style Plus AT: 160 868 000 сўм
Автомобиллар учун шартномани Chevrolet'нинг ваколатли дилерлик марказларида, шунингдек UzAutoSavdo иловасида тузишингиз мумкин.
Компания автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этмоқда.
@UzAvtoSavdo_bot расмий Telegram боти орқали шартнома бўйича автомобил ҳолатини текширишингиз мумкин.

👍143👎52🤔11
2022 йилда қайси давлат компаниялари кўпроқ фойда олган?
Ўзбекистонда 2022 йил давлат иштирокидаги компаниялар орасида энг кўп фойдани НКМК олди — 1,36 млрд доллар (2023 йил, январ ойидаги курс бўйича). НКМК жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Қизиғи у 2021 йилда 75,5 млн доллар фойда олган ва бир йил ичида соф фойда 18 баробарга ошган.
Иккинчи ўринни қарийб 600 млн долларлик фойда билан ОКМК эгаллади. "Миллий банк" 213 млн доллар фойда қилди ва учинчи бўлди.
Кучли ўнликдан учта Навоийдаги компания ва иккита банк жой олган. Венгриянинг OTP Bank'ига сотилган “Ипотека банк” (75 фоиз учун 243 млн доллар тўланган) ўтган йилни 102 млн доллар фойда билан якунлаган. Банк йиллик фойдага нисбатан унчалик ҳам юқори бўлмаган нархга сотилган.

👍26🤔15👎12
OFB бирданига 7 та филлиалини ёпди
Ўзбекистондаги хусусий банклардан бири бўлган "Ориент финанс банк" бирданига 7 та филлиалини ёпишга қарор қилди. Булар:
Юнусобод филиали
Чилонзор филиали
Марказий амалиёт филиали
Самарқанд филиали
Шайхонтохур филиали
Миробод филиали
Рақамли филиаллари
Банк 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 289,4 млрд сўм соф фойда олган эди.
UPD: Маълум бўлишича, ушбу филлиаллар банк хизматлари марказига айлантирилган.

🤔56👍22👎16
2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари маълум бўлди
Давактив ҳисоботига кўра, 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат компанияси “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” бўлди — 4,3 трлн сўм.
Бу борада кейинги ўринларни “UzGasTrade” (3,9 трлн сўм зарар) ва “Ўзтрансгаз” (2,2 трлн сўм) эгаллади. 2021 йилни 52 млрд сўм фойда билан якунлаган “Ўзбекистон темир йўллари” 2022 йилда 1,17 трлн сўм зарар кўрган.
20 талик рўйхатда муаммоли кредитлар бўйича етакчи “Ўзагроекспортбанк” (2023 йил бошида хусусийлаштирилган) ҳам бор. Банк 2022 йилда 18,5 трлн сўм зарар кўрган.
Йўл ҳақи учун янги нархларни жорий қилишни кечиктираётган “Тошшаҳартрансхизмат” эса 155,4 млрд сўм зарар кўрган.
Бундан ташқари, "қора рейтингда” иккита футбол клуби ҳам бор — Бунёдкор ва Пахтакор. Уларнинг зарари мос равишда 27,5 млрд сўм ва 25,2 млрд сўм бўлган.

👍38👎28🤔1
Ўзбекистонда “Nike” кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
Хитойлик инвесторлар томонидан 3 млн доллар эвазига Андижон вилоятида иш бошлаган “Sino International” хорижий компанияси мамлакатда “Nike” бренди остида кроссовкаларни ишлаб чиқаришни бошлади.
Компания Андижонда барча моделдаги кроссовкаларни ишлаб чиқариш имкониятига эга. Кроссовкалар Марказий Осиё, Покистон ва кейинчалик Европа бозорларига йўналтирилади.
“Nike” ўз бренди остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга 2019 йилда рухсат берган эди.
Tashkent City Mall‘да “Nike” расмий дўкони ҳам бўлади.

👍96👎10🤔7
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тайинловлар амалга оширилди
Илҳом Иброхимович Норқулов Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Тайинловга қадар Илҳом Норқулов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Абдулазиз Абдулахатович Хайдаров Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимга тайинланди
Тайинловга қадар Абдулазиз Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори лавозимида фаолият юритган.
Отабек Рустамович Фозилкаримов Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди
Тайинловга қадар Отабек Фозилкаримов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

👍25🤔11👎8
♦️Кутилмаганда пул зарур бўлиб қолдими? Унда "Asakabank" иловасини юклаб олиб, ортиқча ҳужжатларсиз 5 дақиқа ичида онлайн микроқарз расмийлаштиришингиз мумкин.
Микроқарз шартлари:
Фоизи-25.9% дан бошланади
Муддати-24 ойгача
Миқдори-20 млн сўмгача
Микроқарз расмий даромадга эга бўлган барча фуқаролар учун берилади.
♦️Бундан ташқари, "Asakabank" мобил иловаси орқали Mastercard&UzCard kobeydj, Humo, Mastercard World, World black edition карталарига онлайн буюртма берсангиз
♦️Маълумот учун банк иловаси ёрдамида карталараро пул ўтказмалари:
• Асакабанк карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo ва Uzcard карталари ўртасида пул ўтказмалари – ойига 4 миллион сўмгача комиссиясиз.
👉Иловани юклаб олиш👈
☎️Мурожаат учун: 1152
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33👎5
Сарвар Файзиев “Равнақ банк”даги улушини сотди
Бунга қадар “Равнақ банк” акцияларининг назорат пакетига эгалик қилган Сарвар Файзиев ўзининг 52,15 фоиз улуши ёки 52,15 млн дона акцияларини сотиб юборди.
Харидор — бунгача банкнинг 19,9 фоиз акцияларига эгалик қилган Искандар Турсунов. Битим 52,15 млрд сўмни ташкил қилади. Битта акция 1000 сўмдан сотилган.
Шу тариқа, “Равнақ банк” акцияларининг назорат пакетига Искандар Турсуновга ўтди.
Сарвар Файзиев ҳозирда “Intran Servis” газ шохобчалари акциядорларидан бири ҳисобланади.
“Равнақ банк” 2001 йил июн ойида ташкил қилинган бўлиб, 2023 йил биринчи ярмида банк 3,5 млрд сўм зарар кўрган.

👍53👎8🤔7
Захиралар кетма-кет тўртинчи ой пасаймоқда
Ўзбекистон халқаро захиралари 1 август ҳолатига кўра, 71,8 млн долларга ёки 33,6 млрд долларгача камайди.
Олтин захиралари бир ойда 67,1 млн долларга камайиб, 23,02 млрд долларни, валюта захиралари 15 млн долларга камайиб, 9,56 млрд долларни ташкил қилди.
Захираларда олтин миқдори ой давомида 12,1 млн троя унциядан 11,8 млн троя унциягача ёки 367 тоннагача камайди. Бу 13 ойлик энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

👎65👍16🤔5