Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Кредитларни 10 фоизгача тушириш, ислом молиясини жорий қилиш ва банкларни хусусийлаштириш — “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида банк соҳасига оид қандай мақсадлар бор?

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Стратегия бўйича банк секторида ҳам бир қанча мақсадлар белгиланган:

— Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 млрд долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш, кредит фоизларини 10-12 фоизгача тушириш.

— Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш.

— Капитал ҳаракатини босқичма-босқич янада эркинлаштириш чораларини кўриш орқали молия бозорига ўрта ва узоқ муддатли хорижий капитал оқимини кенг жалб қилиш.

— Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.

— Банкларнинг кузатув кенгашларида халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзоларни улушини камида 50 фоизга етказиш, кузатув кенгашлари раисларининг мустақил аъзолар орасидан сайланишини таъминлаш.

— Камида 3 та тижорат банкларида Ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш.

— Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш.

— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилаётган кредитлар бўйича мавсумга мослаштирилган сўндириш амалиётини жорий этиш.

Агар эътироз ва таклифларингиз бўлса, regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишингиз мумкин. Масалан, кредит фоизларини 10-12 фоизгача пасайтириш баҳсли, чунки буни фақат бозор белгилаши керак.

Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.

@bankir
👍77🤔12👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Трастбанк"дан янги юқори фоизли "Мақсадли" омонатини кутиб олинг!

➡️Йиллик фоиз ставка: 23%
➡️Муддати: 24 ой
➡️Омонат очиш суммаси: 500.000 сўм
➡️Батафсил маълумот учун ҳаволада.

Истасангиз, "ТrastPay" иловаси орқали ҳам "Онлайн Мақсадли" омонатини расмийлаштиринг ва пулларингизни кўпайтириб боринг. Пулларингизнинг қайтарилиши "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди" томонидан ҳимояланган.

Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Реклама
👍25👎17
Доллар яна кўтарилади

3
август куни амал қиладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни (Гарант банк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 680 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

Банкларда доллар курси тез орада 11 700 сўмдан ошиши кутилмоқда.

@bankir
👎57👍27🤔4
Йирик банкларни хусусийлаштириш расман кечикади

Президентнинг 2023 йил 31 июлда рўхятга олинган қарорига кўра, бир қанча банкларни хусусийлаштириш муддати узайтирилмоқда.

Жумладан, 2024 йил якунига қадар “Ўзсаноатқурилишбанк”даги давлат улушини 50 фоиздан камайтириш режалаштирилган.

Банкда Бошқарув раиси ва унинг аъзоларини мустақил равишда тайинлаш амалиёти тўлиқ жорий этилади.

Бундан ташқари, “Ўзсаноатқурилишбанк” хусусийлаштирилгунга қадар оддий акциялар бўйича дивиденд тўланмайди ва соф фойда тақсимланмайди.

Шунингдек, “Асакабанк”ни хусусийлаштириш 2025 йил якунига қадар бўлиши режа қилинмоқда.

"Қишлоқ қурилиш банк"нинг ўтган йил охирида амалга ошиши керак бўлган IPOси 2024 йилнинг 1 мартигача узайтирилди.

"Халқ банки", "Микрокредитбанк", "Алоқабанк", "Агробанк" ва "Миллий банк"нинг IPOси эса 2023 йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 январига қадар чўзилди.

Яқинда Fitch банкларни хусусийлаштириш Ўзбекистон ҳукумати кутганидан узоқроқ давом этиши ҳақида ёзган эди.

Марказий банк раиси эса хусусийлаштириш узоқ вақтни талаб қиладиган жараёнлиги, 2022 йилги геосиёсий жараёнлар ҳам банклар хусусий секторга сотишни қийинлаштиргани ҳақида айтганди.

Мана энди давлат ҳам хусусийлаштириш, IPO ўтказиш муддатларини чўзмоқда.

@bankir
👍30👎14🤔6
Уйлар нархи энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар маълум бўлди

Ўзбекистонда энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Қорақалпоғистонда. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бу бўйича 2023 йил иккинчи чорак учун ”Olx.uz” платформасидаги нархларни ўрганибди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридаги уйларнинг 1 квадрат метр учун ўртача нархи 1 251,69 долларни ташкил қилди.

Самарқанд вилояти, Тошкент вилоятини ортда қолдирган ҳолда иккинчи бўлди. Бу ҳудудда 1 кв. метр учун ўртача нарх — 753,03 доллар.

Энг арзон уйлар Қорақалпоғистонда — 1 кв. метр учун 390,1 доллар.

P.S. Андижон вилояти бўйича кузатувлар ҳисоб-китоб қилинмаган.

@bankir
👎46👍25
Тошкентда бир йил ичида янги уйлар 44 фоизга, эски уйлар 33 фоизга қимматлашган

Тошкент шаҳри бўйича уй-жой нархлари 2023 йилнинг июн ойида янги уйлар учун ўртача 1 374 долларни ва иккиламчи бозордаги уйлар (эски уйлар) учун ўртача 1 143 долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг июн ойида эса янги уйлар учун 953 доллар, иккиламчи бозордаги уйлар учун 861 доллар бўлди.

Бир йил ичида янги уйларнинг нархи ўртача 44 фоизга, иккиламчи бозордаги уйлар нархи эса ўртача 33 фоизга ошган.

Тошкент бўйича (Ўзбекистон бўйича ҳам) уйлар энг қиммат бўлган ҳудуд — Миробод тумани. Бу ерда уйларнинг 1 кв. метр учун нархи ўртача 1 462,35 долларни ташкил қилади. Пойтахтдаги энг арзон уйлар Сергели ва Бектемир туманларида.

@bankir
👎45👍22
Хавф сақланиб турибди

Тошкентда ҳозир уйлар нархи жуда баланд. Аввал ёзганимиздек, “нарх пуфаги” юзага келмоқда ёки аллақачон юзага келган. Бозордаги нарх ва уйнинг ҳақиқий нархи орасидаги фарқ 2022 йил декабрида 210 млн сўмгача етган. 2023 йил учун маълумотлар яқинда пайдо бўлади ва вазият яхшиланаётганга ўхшмаяпти.

Ҳа, ҳаммаёқ қурилиш. Ҳар қадамда янги уйлар қуриляпти. Шунча қурилишларга қарамай янги уйлар нархи эскиларига қараганда тезроқ ўсмоқда.

Нега? Таклиф кўп, талаб эса ундан ҳам кўпроқ. Талаб юқорилигига бир қанча сабаблар бор. Энг асосийси, уй сотиб олиш бойлар учун инвестицион фаолиятга айланиб қолгани.

Янги уйнинг нархи бир йилда ўртача 44 фоизга ошган. Ўзбекистон банкларидаги энг юқори фоизли омонат эса 25 фоиз. Орадаги фарқ жуда катта.

Пули бор айрим бойлар янги қурилган “новостройка”ларнинг бутун бошли қаватларини сотиб олмоқда. Чунки улар нарх ошишига ва бу орқали яхшигина фойда олиш мумкинлигига ишонади.

Талаб шу тариқа кўпайганидан сўнг, нархлар яна ошади. Кам даромадли аҳоли учун уй сотиб олиш қийинлашади.

Бироқ муҳим жиҳат бор. “Нарх пуфаги” ёрилиши мумкин ва бу жуда ёмон оқибатларга олиб келади (биринчи навбатда ипотека кредити кўп ажратувчи банклар банкрот бўлади). Масалан 2008 йилги глобал молиявий инқироз АҚШ кўчмас мулк бозоридаги “нарх пуфаги” ёрилиши сабаб юзага келган.

Нима қилиш керак? Ҳукумат вазиятни юмшатишга ҳаракат қилиши (масалан, Mарказий банк қилганидек), пойтахт аҳолиси эса уй сотиб олишдан аввал нархлар аслида ҳақиқий эмаслигини инобатга олиши керак.

@bankir
👍67👎10🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Pulli gap — “соққали” ишлар ҳақида гаплашамиз 🤫

Реклама
👍29🤔16👎4
Доллар кўтарилди

3
август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 655,01 сўмдан (+21,90 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎53👍19🤔1
Бир йилда автокредтилар қолдиғи икки баробар ошган

2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги банклар томонидан 116 трлн сўмлик кредитлар ажратилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга кўпроқ.

Кредитларнинг 60 фоизи корпоратив, 40 фоизи аҳолига ажратилган. Банклардаги жами кредит қолдиғи 423,8 трлн сўмга етган (шундан аҳолига — 124 трлн сўм).

Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар 33,5 трлн сўм бўлиб турибди. Бу ўтган йилга қараганда 212 фоизга кўпроқ.

Марказий банк май ойида банклар автомобил сотиб олиш учун кредит кўпроқ ажратаётгани, бунинг ортидан банкларда кредит таваккалчилиги ошаётганини маълум қилганди.

Регулятор автокредитлар учун таваккалчилик даражасини фоиз ставкасига эмас, гаровга нисбатан белгилашни таклиф қилган. Бу бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар камайишига олиб келади.

@bankir
👍29👎13🤔4
Доллар тушади

4
август куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 660 сўмни (Гарант банк, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 700 сўмни(Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍64👎9🤔5
Манбаларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланади. Қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан чиқарилади.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эса Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@bankir
👍31👎24🤔10
Банкир
Манбаларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланади. Қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан чиқарилади. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эса Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.…
Расман: Президент қарори билан Шерзод Кудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.

@bankir
👎75👍32🤔2
Микроқарз — кредит маҳсулотларининг шундай турики, у қисқа муддатли ва ҳар қандай мақсадлар учун сизга пул маблағларини банкдан тез ва осон олиш имконини беради.

Бугунги кунда бир қатор банклар томонидан тақдим қилинаётган микроқарзлар бўйича маълумотларни тақдим қиламиз:

Азия Аллианс Банк
Фоиз ставкаси — 23%
Муддати — 1 йилгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — банк бўлимлар орқали
Батафсил

Зираат Банк
Фоиз ставкаси — 26%
Муддати — 1 йилдан 3 йилгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — банк бўлимлар орқали
Батафсил

Микрокредитбанк
Фоиз ставкаси 24-27%гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати — 3-12 ойгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 10 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — "MKB Mobile” иловаси орқали
Батафсил

Халқ Банки
Фоиз ставкаси — 25%
Муддати — 2 йил
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 25 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — банк бўлимлар орқали
Батафсил

Анорбанк
Фоиз ставкаси — 42%
Муддати — 3 йилгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Мобил илова орқали
Батафсил

Агробанк
Фоиз ставкаси — 27,9%
Муддати — 2 йил
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 30 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Мобил илова орқали
Батафсил

Трастбанк
Фоиз ставкаси — 24-28% гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати — 12 ой-36 ойгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Ориент Финанс Банк
Фоиз ставкаси — 24-25%гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати — 36 ойгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Ипак Йули Банк
Фоиз ставкаси — 23,9%
Муддати – 60 ойгача
Имтиёзли давр –мавжуд эмас
Сумма –50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Саноатқурилишбанк
Фоиз ставкаси — 27,9% дан бошлаб
Муддати — 1 йилдан 4 йилгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Мобил илова ва банк тармоклари орқали
Батафсил

Алоқабанк
Фоиз ставкаси — 24%
Муддати — 36 ой
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 3 млн сўмдан 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — ''Zoomrad" мобил иловаси орқали
Батафсил

TBC Банк
Фоиз ставкаси — 28%
Муддати — 36 ой
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — мобил иловаси орқали
Батафсил

Tenge Bank
Фоиз ставкаси — 31,9%
Муддати — 24 ой
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 30 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Турон Банк
Фоиз ставкаси 29%
Муддати — 3 йилгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 33 млн сўмдан 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Миллий Банк
Фоиз ставкаси — 26%дан 28%гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати — 24 ойдан 36 ойгача
Имтиёзли давр — мавжуд эмас
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — Банк бўлимлари орқали
Батафсил

@bankir
👍61👎29
АҚШ банклари 2022 йилда рубл айирбошлашдан миллиардлаб доллар даромад олган — Bloomberg

АҚШнинг энг йирик банклари, жумладан Goldman Sachs, Citigroup ва JPMorgan 2022 йилда рубл савдосидан жами 6 млрд доллар даромад олган.

Bloomberg схемани шундай тушунтиради:

2022 йил 20 майни олайлик. Қозоғистондаги трейдер Россия банкидан 10 млн долларни бир доллар учун 59 рублдан сотиб олади, 1 долларга 1 рубл қўшади ва уни Wall Street'даги ҳамкасибига сотиш орқали 169 минг доллар атрофида тез фойда олади.

Кейин Wall Street трейдери уларни халқаро мижозга бир доллар учун 61,5 рублга яқин оффшор нархга сотиши мумкин, бу 250 минг доллар атрофида фойда дегани
”.

Схемада асосан Қозоғистон ва Арманистон банклари иштирок этган. Масалан Ўзбекистонда Tenge Bank номли шўба банки бўлган Halyk Bank 2022 йилда рубл билан валюта операцияларидан 373 млн доллар даромад олган.

Бу Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп фойда олган банк — “Миллий банк” фойдасидан (йил бошидаги курс бўйича 214 млн доллар) 75 фоизга кўпроқ.

@bankir.
👍46👎12🤔2
Доллар тўрт кундан сўнг илк марта тушди

4 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 647,79 сўмдан (-7,22 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍48👎9🤔2
Asia Alliance Bank 2023 йилнинг биринчи ярмида 142,1 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўпроқ.

Банкнинг фоизли даромадлари 22,8 фоизга, фоизсиз даромадлари эса 100 фоизга кўпайган. Бу банк кредит ажратиб, омонат жалб қилиш орқали даромад олишдан кўра, комиссия ва хизмат учун тўловлар орқали даромад қилишга кўпроқ эътибор бераётганини англатади.

Банк 2022 йилда ходимлар маоши учун 70,9 млрд сўм сарфлаган бўлса, 2023 йилда 11,5 фоиз кўпроқ — 79 млрд сўм сарфлаган. Шунга қарамай, банк фойдаси каррасига ошган. Бундан тизим яхши ишлаётганини хулоса қилиш мумкин.

Asia Alliance Bank томонидан 6 ойда 25,1 млрд сўмлик фойда солиғи ҳам тўланган.

@bankir
👍46🤔6👎2
Банкларнинг соф фойдаси ҳозирги даражада қолиши кутилмоқда

Fitch агентлиги Ўзбекистондаги бешта йирик банклар фаолиятини таҳлил қилиб, улар фаолиятидаги асосий рискларни аниқлади. Ҳисобот ташкилот сайтида эълон қилинган.

Рейтинг агентлиги “Миллий банк”, SQB, “Агробанк”, “Асакабанк” ва “Ипотека банк” фаолиятини таҳлил қилди.

Таҳлилчиларнинг хулосаларига кўра, молия институтлари сўнгги уч йилда ўз бизнесини диверсификация қилишда маълум ютуқларга эришган. Банклар давлат кредитидан тижорат кредитига ўтмоқда.

Бироқ потенциал даромадларга муҳимроқ шартлар таъсир қилиши мумкин. Бу активлар сифати нуқтаи назаридан рисклар мавжудлиги билан изоҳланади.

Шу сабабдан ҳам банкларнинг соф фойдаси тахминан ҳозирги даражада қолиши кутилмоқда. Бу ўртача капитал захирасини таъминлайди.

Банкларнинг кредит портфели юқори концентрация ва долларлашув даражаси билан ажралиб туради ва бир қатор кредитлар узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаштиришнинг бир қисми сифатида берилади, бу эса активлар сифати бўйича рискларини келтириб чиқаради”, — деб ҳисоблайди Fitch.

Ўзбекистондаги банклар чет эл молиявий бозорларидан жалб қилинган маблағларга жуда боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, бу ўрта муддатли истиқболда қайта молиялаш хатарларига олиб келиши мумкин.

Бироқ, Fitch ижобий томонларига ҳам эътибор қаратди. Масалан, Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда иқтисодий ўсиш ўртача 5 фоизни ташкил этди. Инфляция босими пасайди. Буларнинг барчаси қарз олувчиларнинг ўз қарзларига хизмат кўрсатиш қобилиятини қўллаб-қувватлаши керак ва банклар учун бу ижобий ҳолат.

@bankir
👍15👎9
Доллар кўтарилади

7
август куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 680 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎52👍20