Омонатлар бўйича ўртача фоизлар 2014 йилдан бери энг юқори даражага етди
Июн ойига келиб Ўзбекистон банкларидаги аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкалари 0,3 фоиз кўтарилди ва 21,1 фоизга етди. Бу банк тизими учун 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Нега 2014 йил? Ўша йили нима бўлганди?
Бу бўйича бир неча ой аввал Отабек Бакиров ёзган эди. 2015 йилдан бошлаб аҳоли омонатлари фоиз ставкалари 14 фоиздан ошмаслиги буюрилган.
2014 йил декабр ойида банклар ўртача 22,8 фоиздан омонат жалб қилган бўлса, кейинги йил январида бу 13,8 фоизгача пасайган. Аксарият омонатчилар банклардан маблағларини қайтариб олишни бошлаган. Биргина маъмурий қарор омонатлар бозорига деярли 9 йил таъсир қилган.
Кечаги матбуот анжуманида берилган саволлардан бирига Марказий банк раиси омонатлар бўйича бозордаги мувозанатни бузиб қўймаслик ҳақида гапирганди. 9 йил аввал бу мувозанат бузилганди.
Ҳар қалай ҳозир бозор 2014 йилга қараганда эркинроқ. Йил бошида 27 фоизлик омонатлар ҳам таклиф қилинганди.
Келгусида Марказий банк томонидан аралашувлар бўлмаса фоиз ставкалари катта эҳтимол яна ўсади. Айтилганидек, бозор мувозанати бузилмаслиги керак.
@bankir

👍51🤔6👎1
Қайси банклар кам фоизли ипотека кредитларини кўпроқ ажратмоқда?
2023 йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра, 14,6 минг нафар одамга 3,2 трлн сўмлик “Янги тартиб“ доирасидаги кам фоизли ипотека кредитлари ажратилган.
Ажратилган ипотека кредитларининг 55 фоизи 1 ва 2 хонали квартиралар ҳисобига тўғри келади. 17-18 фоизлик ипотека кредитларини энг кўп “Халқ банки” ажратмоқда.
2022 йилда аҳолига кам фоизли ипотека кредитларини кўпроқ берган банклар — “Миллий банк”, “Қишлоққурилишбанк” ва “Ипотекабанк”да жорий йилда анча камроқ кредит ажратилмоқда.
Бу турдаги кредитлар энг кўп Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида олинмоқда. Ажратилган кредитларнинг 23,3 фоизига субсидия берилган.

👍20👎9
Ўзбекистонликлар асосан нималарга кўпроқ пул ишлатяпти?
2023 йил иккинчи чоракда ўзбекистонликлар томонидан амалга оширилган энг йирик харажатлар орасида уй-жой таъмири етакчи бўлди. Биринчи чоракда бу бўйича таълим харажатлари биринчи ўринда эди.
Иккинчи чоракда даволаниш учун харажатлар ҳам юқорилигича сақланиб қолган. Тўй ва саёҳат қилиш учун пул сарфлаш кўпайган.
Қизиғи, аҳоли уй-жой таъмири учун келгуси даврда ҳам энг кўп пул сарфламоқчи. Таълим ва автомобил сотиб олиш учун харажатлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар яқин ойларда маиший техника сотиб олиш ва саёҳат қилиш учун кўпроқ пул ишлатишни режа қилган. Бу эса ушбу хизматларга талаб юқори бўлишини англатади.

👍52👎6🤔6
Ўртача ойлик банкирларда энг кўп, ўқитувчи ва шифокорларда энг кам
2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик 4,3 млн сўм бўлди.
Энг кўп ойлик олувчилар — банк, молия ва суғурта соҳаси ходимлари. Уларнинг ўртача маоши 12,4 млн сўмни ташкил қилган. Бу соҳа ходимлари маоши биринчи чоракда 11 млн сўм бўлган эди.
Иккинчи ўриндан 9,5 млн сўм билан Ахборот ва алоқа (IT ходимлари) соҳасида ишловчилар жой олди.
Ўқитувчилар ва шифокорларнинг ойлиги эса бошқа соҳаларга нисбатан энг пастлигича қолмоқда — мос равишда 3 млн ва 2,9 млн сўм.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ойлик маош Тошкент шаҳри (7 млн сўм) ва Навоий вилоятида (5,7 млн сўм).
Энг кам ойликни Қашқадарё (3,19 млн сўм) ва Самарқанд (3,22 млн сўм) вилоятларида яшовчилар олмоқда.

👎103👍44🤔2
InfinBank нуфузли компания рейтингига кўра Ўзбекистондаги банклар орасида етакчилардан бири бўлди
Senteo inc. консалтинг фирмаси Ўзбекистондаги банк секторини бешта йўналишда баҳолаб чиқди. Унга кўра InfinBank умумий рейтингда 2 ўринга муносиб кўрилди.
CEI 2022-2023 рейтинги тузилишида 24 та банк бренд, коммуникация, қамраб олиш, таклиф ва маданият йўналишларида 15 нафар сирли мижоз томонидан баҳоланиб чиқилган. Сирли мижозлар 135 та банк филиалига 354 марта ташриф буюрган ва баҳолаш учун етрали даражада маълумотларни тўплашган.
Реклама

👍35👎10🤔2
❗️Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади
2023 йил 1 августдан:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига
568 000 сўм;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига
568 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Камбағаллик чегараси ҳисобланувчи минимал истеъмол харажатлари июл ойида, 6 ой кечикиб эълон қилинган эди. Аҳолининг ижтимой ёрдамга муҳтож қатламига айнан шу кўрсаткич орқали ёрдам берилади.

👎47👍45🤔2
Доллар кўтарилади
1 август куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 610 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни (Davr bank) ташкил қилмоқда.

👎55👍13
Ўзбекистонликлар ўз ҳисобидан уй сотиб олишни сезиларли кўпайтирди
2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги нотариус идоралари 138 мингта уйларнинг олди-сотди шартномаларини расмийлаштирган. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ўсишда давом этмоқда.
Сотилган уйларнинг 23 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига тўғри келган. Бу камида сўнгги тўрт йилликдаги энг паст кўрсаткич (2021 йилда 23,2 фоиз).
Ипотека кредитисиз сотиб олинга уйлар 2022 йил 6 ойида 89,6 мингта эди. 2023 йилда эса 106,3 мингтага етди (+18,6 фоиз).
Марказий банк раиси банкларга Тошкентда ипотека ажратишда 440 млн сўмлик максимал миқдор белгилаб қўйилгани ҳақида айтган эди. Бу камроқ аҳоли ипотека кредити олишига сабаб бўлади.
Биринчидан, ипотека кредитлари асосан Тошкентда уй сотиб олиш учун ажратилади. Иккинчидан, пойтахтдаги 2-3 хонали уйлар 440 млн сўмдан қиммат ва бундай ипотека кредитлари ўз-ўзидан жозибадорлигини йўқотади.
Бу рақамларда ҳам кўринган. 2022 йилда 3 ва ундан кўп хонали уйлар учун ажратилган ипотека кредитлари 1,5 трлн сўм эди. 2023 йилда эса 1 трлн сўмни ташкил қилган (33 фоизга камайган).

👍29👎4🤔1
UzAuto биринчи ярим йилликда 1 трлн сўмдан кўп фойда олди
UzAuto Motors автоконцерни 2023 йилнинг биринчи ярмида 1,16 трлн сўм соф фойда олди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 270 млрд сўмга камроқ (-19 фоиз).
Компания даромадлари 6 ой ичида 14,8 фоизга кўпайиб 22 трлн сўмга етган. Харажатлар 16,2 трлн сўмдан 19,2 трлн сўмга ошган (+18,6 фоиз).
UzAuto Motors ўтган йилнинг ярмида 272,7 млрд сўмлик фойда солиғини тўлаган эди. 2023 йилда фойда камайгани сабаб тўланган солиқ ҳам 217,2 млрд сўмга камайди.
Компания 2023 йилнинг 6 ойида 351,1 млрд сўмлик солиқ имтиёзларини олган ва бу ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар орасида энг йирикларидан биридир.
Ярим йилликда фойданинг камайгани “ўлик” биринчи чорак билан боғлиқ. Автоконцерн фойдаси 258,7 млрд сўм эди.
Бундан келиб чиқадики, иккинчи чоракда 900 млрд сўмлик соф фойда олинган.
Иккинчи чоракда фойданинг кескин кўпайиши май ойида Оних ва Tracker учун шартнома қайта очилгани билан изоҳлаш мумкин.
Ўшанда одамлар шу қадар кўп шартнома тузганки, навбатлар 2025 йилгача чўзилган эди.
Компания қандай фойда олади? Албатта, биз сотиб олганимиз учун. Ҳаммаси оддий. Ҳар йили UzAuto Motors миллионлаб доллар фойда олганини эшитиб бундан нолиб ўтирадиганларни тушуниш қийин)

👎144👍32
UzCard ва Humo банкоматларини бирлаштириш ишлари тўлиқ якунланди
UzCard'нинг хабар беришича, энди Ўзбекистондаги исталган банкомат иккала тўлов тизими карталарини ҳам қабул қилади. Банкомат излаб вақт йўқотмайсиз.
Июл ойи бошида 27 та банкда UzCard ва Humo'ни интеграция қилиш ишлари якунлангани ҳақида хабар қилинган эди. Фақат "Ўзагроекспортбанк” банкоматларида иккала тўлов тизимини бирлаштириш ишлари амалга оширилмаган эди.
Humo ва UzCard тизимлари интеграцияси 2021 йилда бошланганди. Жараён чўзилишига сабаб қилиб UzCard билан музокаралар узоқ вақт олгани айтилган.
Эндиликда терминалларни ҳам бирлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

👍57👎2
Доллар яна кўтарилади
2 август куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 615 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни (Гарант банк) ташкил қилмоқда.

👎44👍21🤔1
Кучли иқтисодчи бўлиш учун ажойиб имконият!
Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида янги 2023-2024-ўқув йили учун қабул давом этмоқда.
Университетимизда 18 та бакалавриат йўналишлари ва 3 та магистратура мутахассисликлари мавжуд. Хусусан, Сиз университетимизда:
➖ Иқтисодиёт;
➖ Банк иши ва аудити;
➖ Солиқлар ва солиққа тортиш;
➖ Молия ва молиявий технологиялар;
➖ ОUS BА (HONS) Бухгалтерия ҳисоби ва молия йўналишларида сиртқи ва кундузги таълим шаклида таҳсил олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, университетимизга бошқа ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкин. Ҳужжат топшириш мутлақо бепул.
✅ Ҳозироқ ҳужжат топширинг. Кириш имтиҳонларида иштирок этиб, университетимиз талабасига айланинг.
❕ТIFТ университети 12 млрд сўмлик гранти ҳақида маълумот
❗️Контракт нархлари: bit.ly/Talim-yonalishlari
💻 Онлайн ҳужжат топшириш: qabul.tift.uz
☎️ Koлл-марказ: +998781132999, +998999932722
📍Пойтахт қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 16-уй
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Реклама

👍7
РСАК барқарор мустаҳкамланмоқда. Қандай қилиб бу хавотирли бўлиши мумкин?
2023 йил иккинчи чорагида сўмнинг реал самарали алмашув курси (РСАК) мустаҳкамланишда давом этди — 2022 йилга нисбатан 8,3 фоизга, 2019 йилнинг сентябрига нисбатан 10,6 фоизга.
Сўм долларга нисбатан барқарор қадрсизланяпти, қандай қилиб яна мустаҳкамланиш ҳақида гапиряпсизлар дейсизми? Шошманг, РСАК умуман бошқа нарса.
РСАК орқали инфляция ва ташқи савдони ҳисобга олган ҳолда миллий валютани бошқа мамлакатлар валюталар саватига нисбатан қиймати ҳисобланади.
Масалан, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари — Хитой, Россия, Қозоғистон ва Туркия ҳисобланади. АҚШ бу рўйхатда ўнликда ҳам йўқ.
Сўмнинг реал самарали алмашув курсига (РСАК) асосан шу давлатлар валютаси таъсир ўтказади.
Асосий ҳамкор давлатларнинг валюталари эса иккинчи чоракда долларга нисбатан сезиларли заифлашди. Турк лираси қадрсизланишда давом этяпти, рубл билан ҳам шунга ўхшаш жараён (иккаласи ҳам иккинчи чоракда 10,8 фоизга қадрсизланган).
Иқтисодий жиҳатдан тиклана олмаётган Хитойда ҳам иккинчу чоракда юан 2,4 фоизга қадрсизланган.
Реал самарали алмашув курсининг барқарор мустаҳкамланиши хавотирли бўлиб, импортни арзон қилади ва бунинг ортидан мамлакат саноати арзон импорт билан рақобат қилишига тўғри келади.
Бу эса ишлаб чиқариш ва бандликнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Экспорт қилинувчи маҳсулотлар ҳам қимматлашади ва бу уларга бўлган талабни камайтириши ёки бўлмаса тушумларни ошириши мумкин.

👍27👎4
Инфляция 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди
Ўзбекистонда йиллик инфляция июл ойи якунларига кўра, 8,9 фоиз бўлди. Июл ойининг ўзида 0,2 фоизлик дефляция (нархлар тушиши) ҳам кузатилди. Июн ойида ҳам 0,3 фоизлик дефляция қайд этилган эди.
Шу тариқа, кетма-кет иккинчи ой Ўзбекистонда дефляция юз бермоқда. Бундай ҳол ёзги пишиқчилик билан изоҳланади.
Мисол учун ўтган ой озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлаган ва бу дефляция кузатилишида асосий омил бўлган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоизга, хизматлар эса 0,5 фоизга қимматлаган.
9 фоиздан пастроқ инфляция бундан 6 йил-у 11 ой аввал 2016 йилнинг августида кузатилган эди. Ҳар хил қарашлар бор. Кўпчилик ўша пайтда ҳақиқий инфляция юқорироқ бўлган деб ҳисоблайди. Бундайлар ҳозир ҳам топилади.
Расмий инфляция қандай қилиб 9 фоиздан пасайганини бу ердан ўқисангиз бўлади.

👍32👎25🤔3