Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна кўтарилди

27
июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 624,92 сўмдан (+11,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎40👍15🤔5
Fitch Ўзбекистондаги айрим банкларнинг рейтингини пасайтириши мумкин

Fitch Ratings агентлиги Ўзбекистондаги давлат улушига эга бўлган банклар рейтингларини расмийлар томонидан қўллаб-қувватланиш даражасига қараб қайта кўриб чиқмоқчи.

Агентлик Ўзбекистондаги давлат банкларини хусусийлаштириш расмийлар кутганидан кўра кўпроқ вақт талаб қилишига ишонмоқда.

Fitch баҳолашига кўра, 2018 йилдан бери ҳукумат банкларга биринчи даражали капитал киритиш учун 32 трлн сўм маблағ ажратган.

2020 йилдан бошлаб, ҳукумат банкларни 2025 йилгача хусусийлаштириш дастурини тасдиқлагач, капитал киритиш асосан стратегик жиҳатдан давлатга тегишли бўлган банкларга йўналтирилган. Булар — “Агробанк”, “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк”.

Стратегик жиҳатдан давлатга тегишли бўлган “Миллий банк”ка эса уч йил ичида сармоя киритиш талаб қилинмаган.

Давлат томонидан стратегик деб ҳисобланмаган банклар капитал етишмовчилиги сабаб хавф остида қолиши мумкин. Бу эса уларнинг кредит рейтинги пасайтирилишига олиб келади.

@bankir
👍27🤔1
Президент Фармони билан Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@bankir
👍60👎23🤔20
Доллар тушади

28
июл куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 670 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍65👎11🤔1
Ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍67👎18🤔8
Асосий ставка нега ўзгармади? Марказий банк бунга қуйидагича жавоб берган:

"Инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди.

Жаҳон хомашё нархлари барқарорлашаётган, етказиб бериш занжирлари тикланаётган ва ички иқтисодий фаоллик ортаётган даврда базавий инфляциянинг юқори даражада сақланиб қолиши иқтисодиётда нархларни оширувчи фундаментал талаб омиллари устунлигини билдириб, пул-кредит шароитларининг жорий тенденциясини узоқроқ муддат сақлашни талаб қилади.
"

@bankir
👎50👍18🤔3
Марказий банк раиси иштирокидаги матубот анжуманини қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/live/coZQEaBDfWw?feature=share
👍9👎4
"6 ой давомида пул ўтказмалари ҳажми 5,1 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кам" — Марказий банк
🤔42👎18👍10
"Россия рублининг қадрсизланиши бизга ҳам таъсир қилади. Қарийб 80 фоизга яқин пул ўтказмаларимиз Россиядан келади. Рубл қадрсизланиши пул ўтказмалари пасайишига ҳам сабаб бўлади."
👍58👎17
"Олтинни иложи борича ўзимизга қулай бўлганда, нархлар юқорироқ бўлганда сотамиз. 2023 йилда 107 тонна олтин ишлаб чиқарилиши кутилмоқда"
👎69👍23
"Депозитлар пасайиши норезидентларнинг ўтган йили қўйилган пуллари чиқиб кетиши билан боғлиқ"
👎37👍7🤔6
Доллар тушди

28 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 600,14 сўмдан (-24,78 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍58👎10🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fitch ахбороти бўйича бугунги матбуот анжуманида Марказий банкка бир қанча саволлар берилди. Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев жавоби шундай бўлди.

@bankir
👍23👎12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Нарх пуфаги”га қарши қандай курашилмоқда?

Эсингизда бўлса Тошкент кўчмас мулк бозоридаги нарх пуфаги ҳақида ёзган эдик. Бугун бу ҳақда Марказий банк раиси шу тариқа жавоб берди:

"Ипотека кредитлари ажратишда уйни қиймати қанча бўлишдан қатъий назар кредитнинг максимал чегараларини белгилаб қўйганмиз. Бундан асосий мақсад ҳам пуфак ёрилган пайтда банкларга бўладиган салбий таъсирни олдини олиш. Масалан, 1 млрд сўмлик уй бўладиган бўлса ҳам, банк ажратадиган кредит 440 млн сўмдан ошмайди".

Ҳа бу рост. Мисол учун, "Капиталбанк” аввал 2 млрд сўмлик ипотека кредити таклиф қилар эди. Ҳозир бу вақтинчалик тўхтатилган. 2023 йилда 2022 йилга нисбатан ипотека кредити олганлар сони камайиб бораётганига ҳам бу чеклов ўз таъсирини ўтказган кўринади.

Марказий банк раиси “нарх пуфаги” йўқ деб инкор қилмади. Видеода “пуфак ёрилганда” сўзлари ҳам ишлатилган. Нима деб хулоса қилиш мумкин? Пуфак бор ва у қачондир ёрилади. Марказий банк эса бунинг банкларга таъсирини юмшатмоқчи.

Эҳтимол, ҳозир Тошкентда уй сотиб олиш ёки ипотека кредити олиш учун яхши вақт бўлмаслиги мумкин. Ҳар ҳолда 2022 йил тўртинчи чоракда пойтахтдан хонадон сотиб олганлар уйнинг асл нархига ўртача 210 млн сўм кўпроқ тўлашган. 2023 йил учун хулосани сентябр охирида ёки октябр бошида чиқадиган янги ҳисоботдан чиқариш мумкин.

@bankir
👍50👎7🤔3
Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келганда унинг келажаги ҳақида қайғуради. Айниқса ўсмирлик даврида, айни молиявий муаммоларни ўйламасдан билим олиши керак бўлган вақтда қийналмаслигини хоҳлайди.

“Банкир” канали фарзанд вояга етгунча жамғарилиб бориладиган омонат турлари ҳақида маълумот беради:

Ипотека банк "Навқирон" омонати
Фоиз ставкаси — 14 %
Муддати — 192 ойгача (болалар 16 ёшга тўлгунча)
Қўшимча маблағ киритиш: мумкин
Минимал сумма — чеклов йўқ
Фоизларни тўлаш даврийлиги: омонат муддати тугаганидан сўнг яъни бола 16 ёшга тўлганида омонатчига тўлаб берилади
Маблағларни қисман ечиш: Мавжуд эмас
Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Мадад Инвест банк "Ёрқин келажак" омонати
Фоиз ставкаси — 19%
Муддати — бола 7 ёшдан18 ёшига етгунга қадар
Қўшимча маблағ киритиш: Мумкин эмас
Минимал сумма — 100 000 сўм
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Муддат охирида
Маблағларни қисман ечиш: Мавжуд эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

Алоқа банк "Келажак учун" омонати
Фоиз ставкаси — 14 %
Муддати 3-18 йил
Қўшимча маблағ киритиш: мумкин
Минимал сумма — чеклов йўқ
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Ҳар ой
Маблағларни қисман ечиш: Мавжуд эмас
Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали
Қўшимча маълумот: 15 ёшгача бўлган болалар номига очилади.
Батафсил

Халқ банк "Болалар ҳазинаси" омонати
Фоиз ставкаси — 17 %
Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар
Қўшимча маблағ киритиш: йўқ
Минимал сумма — 100 000 сўм
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Ҳар ой
Маблағларни қисман ечиш: Мавжуд эмас
Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Азия Алянс Банк "Олтин келажак" омонати
Фоиз ставкаси — 15 %
Муддати — бола балоғат ёшига етгунга қадар
Қўшимча маблағ киритиш: Мумкин
Минимал сумма — Чеклов йўқ
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Муддат охирида
Маблағларни қисман ечиш: Мавжуд эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

Турон банк "Мерос" омонати
Фоиз ставкаси — 9 %
Муддати — бола 18 ёшига етгунга қадар
Қўшимча маблағ киритиш: Мумкин
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш: Мавжуд эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

@bankir
👍31👎9
Доллар ўзгармайди

31 июл куни амалда бўладиган доллар курси ўзгармаслиги кутилмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 610 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни (Davr bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍29👎9🤔5
Омонатлар бўйича ўртача фоизлар 2014 йилдан бери энг юқори даражага етди

Июн ойига келиб Ўзбекистон банкларидаги аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкалари 0,3 фоиз кўтарилди ва 21,1 фоизга етди. Бу банк тизими учун 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Нега 2014 йил? Ўша йили нима бўлганди?

Бу бўйича бир неча ой аввал Отабек Бакиров ёзган эди. 2015 йилдан бошлаб аҳоли омонатлари фоиз ставкалари 14 фоиздан ошмаслиги буюрилган.

2014 йил декабр ойида банклар ўртача 22,8 фоиздан омонат жалб қилган бўлса, кейинги йил январида бу 13,8 фоизгача пасайган. Аксарият омонатчилар банклардан маблағларини қайтариб олишни бошлаган. Биргина маъмурий қарор омонатлар бозорига деярли 9 йил таъсир қилган.

Кечаги матбуот анжуманида берилган саволлардан бирига Марказий банк раиси омонатлар бўйича бозордаги мувозанатни бузиб қўймаслик ҳақида гапирганди. 9 йил аввал бу мувозанат бузилганди.

Ҳар қалай ҳозир бозор 2014 йилга қараганда эркинроқ. Йил бошида 27 фоизлик омонатлар ҳам таклиф қилинганди.

Келгусида Марказий банк томонидан аралашувлар бўлмаса фоиз ставкалари катта эҳтимол яна ўсади. Айтилганидек, бозор мувозанати бузилмаслиги керак.

@bankir
👍51🤔6👎1
Қайси банклар кам фоизли ипотека кредитларини кўпроқ ажратмоқда?

2023 йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра, 14,6 минг нафар одамга 3,2 трлн сўмлик “Янги тартиб“ доирасидаги кам фоизли ипотека кредитлари ажратилган.

Ажратилган ипотека кредитларининг 55 фоизи 1 ва 2 хонали квартиралар ҳисобига тўғри келади. 17-18 фоизлик ипотека кредитларини энг кўп “Халқ банки” ажратмоқда.

2022 йилда аҳолига кам фоизли ипотека кредитларини кўпроқ берган банклар — “Миллий банк”, “Қишлоққурилишбанк” ва “Ипотекабанк”да жорий йилда анча камроқ кредит ажратилмоқда.

Бу турдаги кредитлар энг кўп Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида олинмоқда. Ажратилган кредитларнинг 23,3 фоизига субсидия берилган.

@bankir
👍20👎9
Доллар деярли ўзгармади

31
июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 600,17 сўмдан (+00,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍31👎8🤔4
Ўзбекистонликлар асосан нималарга кўпроқ пул ишлатяпти?

2023 йил иккинчи чоракда ўзбекистонликлар томонидан амалга оширилган энг йирик харажатлар орасида уй-жой таъмири етакчи бўлди. Биринчи чоракда бу бўйича таълим харажатлари биринчи ўринда эди.

Иккинчи чоракда даволаниш учун харажатлар ҳам юқорилигича сақланиб қолган. Тўй ва саёҳат қилиш учун пул сарфлаш кўпайган.

Қизиғи, аҳоли уй-жой таъмири учун келгуси даврда ҳам энг кўп пул сарфламоқчи. Таълим ва автомобил сотиб олиш учун харажатлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар яқин ойларда маиший техника сотиб олиш ва саёҳат қилиш учун кўпроқ пул ишлатишни режа қилган. Бу эса ушбу хизматларга талаб юқори бўлишини англатади.

@bankir
👍52👎6🤔6