Баҳодир Алимов Asia Invest Bank Бошқарув раиси бўлди
Бунгача “Миллий банк” Бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган Баҳодир Алимов 1996 йилда ташкил қилинган ва Ўзбекистонга тегишли Москвадаги Asia Invest Bank Бошқарув раиси этиб тайинланди.
У бунга қадар “Миллий банк”да 15 йилдан ортиқ фаолият олиб борган.
"Asia Invest Bank"нинг аввалги бошқарув раиси Сардорбек Усманбеков жорий йил март ойидан "Миллий банк" Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
@bankir

👍54👎18
Марказий банк эртага асосий ставкани кўриб чиқади. Ҳозир 14 фоиз. Нима деб ўйлайсиз у қандай ўзгаради?
Anonymous Poll
22%
1 фоизга пасайтирилади
50%
Ўзгармайди
29%
1 фоизга оширилади
👍30👎29🤔3
Ўзбекистонликлар қайси тўлов хизматидан кўпроқ фойдаланади?
Research Group Central Asia (RGCA) тадқиқот агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг қайси тўлов хизматларидан кўпроқ фойдаланиши бўйича сўровнома ўтказди.
Унга кўра, Click тўлов тизими энг кўп фойдаланиш бўйича етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Payme ва Uzum Bank жой олган.
Яқинда Uzum ва Click бирлашиши эълон қилинганди. Агар бу амалга ошса мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми бир тўлов хизматидан фойдаланишини ангалатади.

👍43👎9🤔7
Unistream Ўзбекистонда доимий ишлашда давом этишини маълум қилди
Банк матбуот хизмати пул ўтказмалари учун лимитлар ҳам оширилгани ҳақида ёзмоқда.
UzCard ва Humo карталарини тўлдириш лимитлари қуйидагича ўзгарган:
бир марталик битим — 16 499 988 сўм;
ой давомида битта карта учун умумий лимит — 164 999 999 сўм.
Пул ўтказмаларини юбориш миллий валютада кредитлаш билан рублда амалга оширилади. Пул ўтказмасини Unistream'нинг исталган офисида ёки ҳамкор офисларида, банкнинг веб-сайтида ва мобил иловаси орқали юбориш мумкин.
Unistream Bank яқинда АҚШ томонидан санкцияларга учраган эди. Кейинчалик Ўзбекистондаги бир қанча банклар ҳам Unistream орқали пул ўтказмаларини вақтинчалик тўхтатганини эълон қилди.

👎19👍13
“Трастбанк” эълон қилган aкцияда иштирок этинг ва БЕПУЛ хизматлардан фойдаланинг!
“Трастбанк” 1 июлдан 30 сентябргача банкда ҳисобварақ очган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун акция тақдим қилмоқда.
Хизматлар:
— мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш
— интерактив хизматлар бўйича ҳисобварақ юритиш сервисларидан текин фойдаланинг.
Акцияда иштирок этиб, ўз тадбиркорлигингизни янада ривожлантиринг.
Батафсил
Саволлар борми? Қўнғироқ қилинг, телефон: 1287
Реклама

👍20👎4🤔1
Fitch Ўзбекистондаги айрим банкларнинг рейтингини пасайтириши мумкин
Fitch Ratings агентлиги Ўзбекистондаги давлат улушига эга бўлган банклар рейтингларини расмийлар томонидан қўллаб-қувватланиш даражасига қараб қайта кўриб чиқмоқчи.
Агентлик Ўзбекистондаги давлат банкларини хусусийлаштириш расмийлар кутганидан кўра кўпроқ вақт талаб қилишига ишонмоқда.
Fitch баҳолашига кўра, 2018 йилдан бери ҳукумат банкларга биринчи даражали капитал киритиш учун 32 трлн сўм маблағ ажратган.
2020 йилдан бошлаб, ҳукумат банкларни 2025 йилгача хусусийлаштириш дастурини тасдиқлагач, капитал киритиш асосан стратегик жиҳатдан давлатга тегишли бўлган банкларга йўналтирилган. Булар — “Агробанк”, “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк”.
Стратегик жиҳатдан давлатга тегишли бўлган “Миллий банк”ка эса уч йил ичида сармоя киритиш талаб қилинмаган.
Давлат томонидан стратегик деб ҳисобланмаган банклар капитал етишмовчилиги сабаб хавф остида қолиши мумкин. Бу эса уларнинг кредит рейтинги пасайтирилишига олиб келади.

👍27🤔1
Асосий ставка нега ўзгармади? Марказий банк бунга қуйидагича жавоб берган:
"Инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди.
Жаҳон хомашё нархлари барқарорлашаётган, етказиб бериш занжирлари тикланаётган ва ички иқтисодий фаоллик ортаётган даврда базавий инфляциянинг юқори даражада сақланиб қолиши иқтисодиётда нархларни оширувчи фундаментал талаб омиллари устунлигини билдириб, пул-кредит шароитларининг жорий тенденциясини узоқроқ муддат сақлашни талаб қилади."

👎50👍18🤔3
Марказий банк раиси иштирокидаги матубот анжуманини қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/live/coZQEaBDfWw?feature=share

Youtube
- YouTube
Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
👍9👎4
"6 ой давомида пул ўтказмалари ҳажми 5,1 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кам" — Марказий банк
🤔42👎18👍10
"Россия рублининг қадрсизланиши бизга ҳам таъсир қилади. Қарийб 80 фоизга яқин пул ўтказмаларимиз Россиядан келади. Рубл қадрсизланиши пул ўтказмалари пасайишига ҳам сабаб бўлади."
👍58👎17
"Олтинни иложи борича ўзимизга қулай бўлганда, нархлар юқорироқ бўлганда сотамиз. 2023 йилда 107 тонна олтин ишлаб чиқарилиши кутилмоқда"
👎69👍23
"Депозитлар пасайиши норезидентларнинг ўтган йили қўйилган пуллари чиқиб кетиши билан боғлиқ"
👎37👍7🤔6
Банкир
❗️Марказий банк муддати ўтган қарздорликни ундиришга доир бир қанча тавсияларни тасдиқлади Содда қилиб тушунтирилса, банклар қарздорга қўпол муомала, қонунчиликка зид ҳаракатлар қилмаслиги, тинимсиз қўнғироқлар орқали тинчини бузмаслиги тавсия қилинган. …
"Умумжаҳон эътироф этилган банк тизими намуналарини ўзимизга олаяпмиз. Муддати ўтган қарздорлик бўйича энг самарали тизим Россияники ҳисобланади."
👎53👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fitch ахбороти бўйича бугунги матбуот анжуманида Марказий банкка бир қанча саволлар берилди. Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев жавоби шундай бўлди.
@bankir
@bankir
👍23👎12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Нарх пуфаги”га қарши қандай курашилмоқда?
Эсингизда бўлса Тошкент кўчмас мулк бозоридаги нарх пуфаги ҳақида ёзган эдик. Бугун бу ҳақда Марказий банк раиси шу тариқа жавоб берди:
"Ипотека кредитлари ажратишда уйни қиймати қанча бўлишдан қатъий назар кредитнинг максимал чегараларини белгилаб қўйганмиз. Бундан асосий мақсад ҳам пуфак ёрилган пайтда банкларга бўладиган салбий таъсирни олдини олиш. Масалан, 1 млрд сўмлик уй бўладиган бўлса ҳам, банк ажратадиган кредит 440 млн сўмдан ошмайди".
Ҳа бу рост. Мисол учун, "Капиталбанк” аввал 2 млрд сўмлик ипотека кредити таклиф қилар эди. Ҳозир бу вақтинчалик тўхтатилган. 2023 йилда 2022 йилга нисбатан ипотека кредити олганлар сони камайиб бораётганига ҳам бу чеклов ўз таъсирини ўтказган кўринади.
Марказий банк раиси “нарх пуфаги” йўқ деб инкор қилмади. Видеода “пуфак ёрилганда” сўзлари ҳам ишлатилган. Нима деб хулоса қилиш мумкин? Пуфак бор ва у қачондир ёрилади. Марказий банк эса бунинг банкларга таъсирини юмшатмоқчи.
Эҳтимол, ҳозир Тошкентда уй сотиб олиш ёки ипотека кредити олиш учун яхши вақт бўлмаслиги мумкин. Ҳар ҳолда 2022 йил тўртинчи чоракда пойтахтдан хонадон сотиб олганлар уйнинг асл нархига ўртача 210 млн сўм кўпроқ тўлашган. 2023 йил учун хулосани сентябр охирида ёки октябр бошида чиқадиган янги ҳисоботдан чиқариш мумкин.

👍50👎7🤔3