Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?

Яқинда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади. Кўпчилик ота-оналар фарзанди контракт асосида ўқишга киришидан хавотирланишади. Абитуриентлар ҳам контрактга кириб қолишдан қўрқиб, имтиҳонга ҳам босим билан кириши мумкин.

Лекин буни тўғри қабул қилиш керак. Давлат ҳаммага ҳам гранд ажрата олмайди. Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитлари бор (2023 йилда аввалги йилга қараганда 5 баробар кўпроқ ажратилмоқда). Талаблар қандай?

Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Магистратура, бакалавр, сиртқи, кундузги ёки кечги йўналишдаги талабларга ҳам бирдек кредит берилади.

“Cуперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинганларга кредит ажратилмайди.

Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.

Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси билан бир хил (14 фоиз). Асосий ставка пасайса, у ҳам пасаяди.

Таълим кредити аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.

Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Таълим кредити олиш учун қуйидаги банкларга мурожаат қилиш керак:

“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”

Мақола фойдали бўлган бўлса, улашишни унутманг.

@bankir
👍128👎8
Баҳодир Алимов Asia Invest Bank Бошқарув раиси бўлди

Бунгача “Миллий банк” Бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган Баҳодир Алимов 1996 йилда ташкил қилинган ва Ўзбекистонга тегишли Москвадаги Asia Invest Bank Бошқарув раиси этиб тайинланди.

У бунга қадар “Миллий банк”да 15 йилдан ортиқ фаолият олиб борган.

"Asia Invest Bank"нинг аввалги бошқарув раиси Сардорбек Усманбеков жорий йил март ойидан "Миллий банк" Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

@bankir
👍54👎18
Доллар яна кўтарилади

27
июл куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 620 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 670 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎48👍20
Марказий банк эртага асосий ставкани кўриб чиқади. Ҳозир 14 фоиз. Нима деб ўйлайсиз у қандай ўзгаради?
Anonymous Poll
22%
1 фоизга пасайтирилади
50%
Ўзгармайди
29%
1 фоизга оширилади
👍30👎29🤔3
Ўзбекистонликлар қайси тўлов хизматидан кўпроқ фойдаланади?

Research Group Central Asia (RGCA) тадқиқот агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг қайси тўлов хизматларидан кўпроқ фойдаланиши бўйича сўровнома ўтказди.

Унга кўра, Click тўлов тизими энг кўп фойдаланиш бўйича етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Payme ва Uzum Bank жой олган.

Яқинда Uzum ва Click бирлашиши эълон қилинганди. Агар бу амалга ошса мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми бир тўлов хизматидан фойдаланишини ангалатади.

@bankir
👍43👎9🤔7
Unistream Ўзбекистонда доимий ишлашда давом этишини маълум қилди

Банк матбуот хизмати пул ўтказмалари учун лимитлар ҳам оширилгани ҳақида ёзмоқда.

UzCard ва Humo карталарини тўлдириш лимитлари қуйидагича ўзгарган:
бир марталик битим — 16 499 988 сўм;
ой давомида битта карта учун умумий лимит — 164 999 999 сўм.

Пул ўтказмаларини юбориш миллий валютада кредитлаш билан рублда амалга оширилади. Пул ўтказмасини Unistream'нинг исталган офисида ёки ҳамкор офисларида, банкнинг веб-сайтида ва мобил иловаси орқали юбориш мумкин.

Unistream Bank яқинда АҚШ томонидан санкцияларга учраган эди. Кейинчалик Ўзбекистондаги бир қанча банклар ҳам Unistream орқали пул ўтказмаларини вақтинчалик тўхтатганини эълон қилди.

@bankir
👎19👍13
“Трастбанк” эълон қилган aкцияда иштирок этинг ва БЕПУЛ хизматлардан фойдаланинг!

“Трастбанк” 1 июлдан 30 сентябргача банкда ҳисобварақ очган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун акция тақдим қилмоқда.

Хизматлар:
— мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш
— интерактив хизматлар бўйича ҳисобварақ юритиш сервисларидан текин фойдаланинг.

Акцияда иштирок этиб, ўз тадбиркорлигингизни янада ривожлантиринг.

Батафсил

Саволлар борми? Қўнғироқ қилинг, телефон: 1287

Реклама
👍20👎4🤔1
Доллар яна кўтарилди

27
июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 624,92 сўмдан (+11,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎40👍15🤔5
Fitch Ўзбекистондаги айрим банкларнинг рейтингини пасайтириши мумкин

Fitch Ratings агентлиги Ўзбекистондаги давлат улушига эга бўлган банклар рейтингларини расмийлар томонидан қўллаб-қувватланиш даражасига қараб қайта кўриб чиқмоқчи.

Агентлик Ўзбекистондаги давлат банкларини хусусийлаштириш расмийлар кутганидан кўра кўпроқ вақт талаб қилишига ишонмоқда.

Fitch баҳолашига кўра, 2018 йилдан бери ҳукумат банкларга биринчи даражали капитал киритиш учун 32 трлн сўм маблағ ажратган.

2020 йилдан бошлаб, ҳукумат банкларни 2025 йилгача хусусийлаштириш дастурини тасдиқлагач, капитал киритиш асосан стратегик жиҳатдан давлатга тегишли бўлган банкларга йўналтирилган. Булар — “Агробанк”, “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк”.

Стратегик жиҳатдан давлатга тегишли бўлган “Миллий банк”ка эса уч йил ичида сармоя киритиш талаб қилинмаган.

Давлат томонидан стратегик деб ҳисобланмаган банклар капитал етишмовчилиги сабаб хавф остида қолиши мумкин. Бу эса уларнинг кредит рейтинги пасайтирилишига олиб келади.

@bankir
👍27🤔1
Президент Фармони билан Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@bankir
👍60👎23🤔20
Доллар тушади

28
июл куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 670 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍65👎11🤔1
Ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍67👎18🤔8
Асосий ставка нега ўзгармади? Марказий банк бунга қуйидагича жавоб берган:

"Инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди.

Жаҳон хомашё нархлари барқарорлашаётган, етказиб бериш занжирлари тикланаётган ва ички иқтисодий фаоллик ортаётган даврда базавий инфляциянинг юқори даражада сақланиб қолиши иқтисодиётда нархларни оширувчи фундаментал талаб омиллари устунлигини билдириб, пул-кредит шароитларининг жорий тенденциясини узоқроқ муддат сақлашни талаб қилади.
"

@bankir
👎50👍18🤔3
Марказий банк раиси иштирокидаги матубот анжуманини қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/live/coZQEaBDfWw?feature=share
👍9👎4
"6 ой давомида пул ўтказмалари ҳажми 5,1 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кам" — Марказий банк
🤔42👎18👍10
"Россия рублининг қадрсизланиши бизга ҳам таъсир қилади. Қарийб 80 фоизга яқин пул ўтказмаларимиз Россиядан келади. Рубл қадрсизланиши пул ўтказмалари пасайишига ҳам сабаб бўлади."
👍58👎17
"Олтинни иложи борича ўзимизга қулай бўлганда, нархлар юқорироқ бўлганда сотамиз. 2023 йилда 107 тонна олтин ишлаб чиқарилиши кутилмоқда"
👎69👍23
"Депозитлар пасайиши норезидентларнинг ўтган йили қўйилган пуллари чиқиб кетиши билан боғлиқ"
👎37👍7🤔6
Доллар тушди

28 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 600,14 сўмдан (-24,78 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍58👎10🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fitch ахбороти бўйича бугунги матбуот анжуманида Марказий банкка бир қанча саволлар берилди. Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев жавоби шундай бўлди.

@bankir
👍23👎12