Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 4-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👎21👍15
Ташқи савдо 30 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январ—июн ойларида 29,2 млрд долларга етди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд долларга ёки 19,7 фоизга кўпдир.

Ташқи савдода экспорт 12,1 млрд долларни, импорт эса 17,1 млрд долларни ташкил қилди. Июн ойида олтин экспорт қилинмади, чунки нархлар пастроқ бўлди.

Асосий ҳамкор давлатлар ўрни май ойи билан солиштирилганда ўзгармади.

Ярим йилда Ўзбекистоннинг қуйидаги маҳсулотлар экспорти сезиларли кўпайди:

Гўшт — 5,1 мартага;
Ичимликлар — 3,3 мартага;
Пиёз — 2,1 мартага;
Пробка ва ёғоч тахталар — 8,7 мартага.

Шунингдек, турли хил тайёр маҳсулотлар экспорти ҳам кескин кўпайди.

Импорт бўйича эса эса теридан тайёрланган буюмлар (3,9 баробар кўп), самолёт (3,5 баробар), ўғитлар (2,3 баробар) 2022 йилга нисбатан мамлакатга кўпроқ олиб кирилмоқда.

@bankir
👍28👎9🤔2
❗️Марказий банк муддати ўтган қарздорликни ундиришга доир бир қанча тавсияларни тасдиқлади

Содда қилиб тушунтирилса, банклар қарздорга қўпол муомала, қонунчиликка зид ҳаракатлар қилмаслиги, тинимсиз қўнғироқлар орқали тинчини бузмаслиги тавсия қилинган.

Бундан ташқари, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
— ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
— телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ; ойига саккиз мартадан ортиқ.

Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Telegram орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Агар қонун бузилиш ҳолатларига учрасангиз Марказий банкнинг ишонч телефонларига боғланинг — (+998 71) 200-00-44.

https://cbu.uz/upload/iblock/834/vev2haial2f1jt9mut8htacqwh4wn1xp/Qarorga-ilova-_.pdf
👍54👎25
Доллар кўтарилди

24
июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 610,02 сўмдан (+17,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎47👍29🤔4
Талабалар учун универсал банк картаси йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистонда талабалар учун универсал банк карталари жорий қилинади. Бу бўйича келишув Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва “Алоқабанк” Бошқарув раиси Коммуна Ирисбекова ўртасида имзоланди.

Маълум бўлишича, банк картасидан талабалар қуйидагича фойдаланиши мумкин:

гувоҳнома сифатида фойдаланиши;
ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаларига кириш;
онлайн микроқарзларни расмийлаштириш;
омонатлар ва электрон ҳамёнлар очиш;
пул ўтказмаларини амалга ошириш;
халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш.

Дастлаб универсал банк картаси тажриба тариқасида йўлга қўйилади.

@bankir
👍81🤔2
Доллар тушади

24 июл куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 610 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 660 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍46👎6🤔2
Июн ойида банклар рекорд даражада фойда олди

Июн ойида Ўзбекистондаги банклар умумий 1 трлн 249 млрд сўм соф фойда олди. Бу умумий фойда бўйича мамлакат банк тизими тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Сал аввал банкларнинг соф фойдаси 2023 йилда ойма-ой камаётгани ҳақида ёзган эдик. Июн ойида эса фойда кескин кўпайди ва бу бўйича энг муваффақиятли ой бўлди.

6 ой ичида банкларнинг фоизли даромадлари 39,7 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари эса 20,4 трлн сўмни ташкил қилди. 2022 йилнинг ярми билан солиштирсак фоизли даромадлар 34,5 фоизга, фоизсиз даромадлар 15,9 фоизга кўпайган.

Ярим йил ичида банклар 6 трлн сўм соф фойда олган бўлса, бу аввалги йилга қараганда 27,8 фоизга кўпроқ.

Тўланган солиқлар 10,6 фоизга кўпайиб, 1,5 трлн сўмни ташкил қилган.

@bankir
👎30👍17🤔5
Ипотекабанк” ва “Халқбанки” Unistream орқали пул ўтказмалари вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди. Аввалроқ Unistream банки АҚШ ва Канада санкцияларига учраган эди.

@bankir
👎25👍19
Доллар тушди

25 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 595,02 сўмдан (-15,00 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍58👎9
Муаммоли кредитлар кетма-кет иккинчи ой камайди

Июн ойида жами муаммоли кредитлар салмоғи (NPL) ўтган ойга нисбатан 336 млрд сўмга камайиб портфелдаги улуши 3,4 фоизни ташкил қилган. Умумий муаммоли кредитлар 14,3 трлн сў бўлиб турибди

Банклар кесимида "Миллийбанк"да 141 млрд сўмга, "Ўзсаноатқурилишбанк"да 37 млрд сўмга "Асакабанк"да 46 млрд сўмга, "Агробанк"да 53 млрд сўмга камайган бўлса, QQB'да 17 млрд сўмга кўпайиш кузатилган.

Бошқа банклар таркибида Ипотека банк (+65 млрд сўм) кўпайган ва Зираат банк (-27 млрд), Давр банкда (-22 млрд сўм) камайиш кузатилган.

@bankir
👍27👎4🤔3
24 июл. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍12👎2
Солидарност банкидан "Welcome Card" картаси.
РФ даги Ўзбекистон фуқаролари учун зарур бўлган барчаси битта картада!
уй пул ўтказмалари — 0% комиссия
UzCard ва Humo карталарига рубл-сўмида жозибадор курс бўйича пул ўтказмалари
патент учун тўлов
она тилида мобил илова ва кўплаб бошқалар!

Банкнинг расмий каналида “Welcome Card” карта соҳиблари учун янгиликларни кузатиб боринг

Реклама
👎12👍11🤔2
Жорий йилнинг 1 январидан 30 июнигача бўлган даврда банклар томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,8%га ўсди.

Кредитлар беришда Сирдарё (34,5%), Жиззах (26,9%), Хоразм (18,3%), Навоий (17,3%), Қашқадарё (16,1%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва (20,0%) Тошкент шаҳрида (23,7%) сезиларли ўсиш қайд этилди.

@bankir
👎25👍17
Доллар кўтарилади

26
июл куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 600 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎53👍20
"Трастбанк" Unistream бўйича пул ўтказмаларини вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди. "Ҳамкорбанк" эса пул ўтказмалари фақат миллий валютада амалга оширилишини маълум қилди. ОФБ ва "Туронбанк" ҳам пул ўтказмалари вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилган.

“Капиталбанк” ва “Ипак йўли” банки эса аввалроқ пул ўтказмаларини тўхтатган. “Ипотекабанк” ва “Халқ банки” ҳам пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатганини аввалроқ хабар берган эдик. Яна бир қанча банкларда ушбу тизимдаги ўтказмалар тўхтатилгани айтилмоқда.

@bankir
👎29👍18🤔7
Аҳоли омонатлари кўпаяётган бўлса, компанияларники камаймоқда

Ўзбекистон банкларида 2023 йилнинг биринчи ярмида омонатлар қолдиғи 202,9 трлн сўмни ташкил қилган. Бу йил бошига нисбатан 13,8 трлн сўмга ёки 6,8 фоизга камроқ.

Банклардаги омонатлар қисқариши асосан компаниялар томонидан жалб қилинган омонатлар билан боғлиқ. Йил бошидан бери улар 25 трлн сўмдан кўпроқ камайган.

Бу даврда аҳолидан омонат жалб қилиш кўпайган — 11,3 трлн сўмга. Айнан шу ҳолат банкларнинг омонатларини кескин камайиб кетишдан сақлаб турибди.

Одатда банклар учун компаниялардан омонат жалб қилиш аҳолига қараганда арзонроқ бўлади.

Аввал айтиб ўтилганидек, корпоратив омонатлар қисқараётган бўлса ҳам бу ҳолат Россия ва Украина ўртасидаги урушдан аввалги даврга нисбатан яхшироқ.

Урушдан кейин кўплаб компаниялар Марказий Осиёда ўз филлиалларини очишди, жумладан Ўзбекистонда ҳам. Банк тизимига бўлган талаб кескин ошди.

Афтидан энди кўплаб омонатчилар ўз ватанига қайтмоқда ёки чет эл банкларига омонатлар қўймоқда. Улар учун Ўзбекистондаги банкларга омонат қўйиш жозибадор бўлиб кўринмаган.

@bankir
👍24👎5
Доллар кўтарилди

26
июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 613,06 сўмдан (+18,04 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎38👍12
2 йилда 20 баробар ўсиш: электромобиллар импорти қандай ўзгармоқда?

Бундан 2 йил аввал Ўзбекистонда электромобиллар кўп эмас эди. Онда-сонда пойтахтда Tesla ёки BYD'ни кўриб қолсак ҳайратланардик. Аммо 2023 йилга келиб бу оддий ҳолатга айланди. Ҳаттоки вилоят марказларида ҳам.

Ўзбекистонга 2021 йилнинг 6 ойида 268 та электромобил олиб келинган. 2022 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1 125 та эди. 2023 йилда эса ярим йил ичида мамлакатга 5 403 та электромобил олиб кирилди.

Демак, икки йил ичида Ўзбекистонда электромобил импорти 20 баробарга кўпайди. Бу эса албатта сезилади. Хўш ҳаммаси қандай ўзгарди?

Бунга глобал талаб ва ҳамоҳанг равишда яратилган солиқ имтиёзлари сабаб бўлди. Бутун дунёда электромобиллар оммалашмоқда ва Ўзбекистонда ҳам улар божхона божи, акциз солиғи ва автотранспорт йиғимидан озод қилинган.

Қувватлаш стансиялари ҳам кўпаймоқда. Plugshare маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 82 та электромобиллар қувватлаш станциялари бор.

Таққослаш учун, 2019 йилда қувватловчи станция умуман бўлмаган. Уларнинг сони 2020 йилда 3 та, 2021 йилда 30 та, 2022 йилда эса 60 тага етган.

Бундан ташқари, электромобилларни зарялдаш анъанавий автомобилларга бензин ёки газ қуйишга қараганда анча арзонга тушади.

Шунга қарамай, бир қанча муаммолар ҳам бор. Ўзбекистонда ёз жуда ҳам иссиқ бўлади. Бу эса электр транспорт воситаларига хизмат кўрсатишни мураккаблаштиради.

Иссиқ об-ҳаво ва чанг сабаб электромобилларнинг эҳтиёт қисмлари тезроқ эскириши мумкин. Юқори ҳарорат батерия унумдорлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Электромобиллар анъанавий автомобилларга қараганда анча қулай бўлсада, бир қанча камчиликлари ҳам бор.

@bankir
👍45👎1
Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?

Яқинда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади. Кўпчилик ота-оналар фарзанди контракт асосида ўқишга киришидан хавотирланишади. Абитуриентлар ҳам контрактга кириб қолишдан қўрқиб, имтиҳонга ҳам босим билан кириши мумкин.

Лекин буни тўғри қабул қилиш керак. Давлат ҳаммага ҳам гранд ажрата олмайди. Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитлари бор (2023 йилда аввалги йилга қараганда 5 баробар кўпроқ ажратилмоқда). Талаблар қандай?

Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Магистратура, бакалавр, сиртқи, кундузги ёки кечги йўналишдаги талабларга ҳам бирдек кредит берилади.

“Cуперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинганларга кредит ажратилмайди.

Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.

Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси билан бир хил (14 фоиз). Асосий ставка пасайса, у ҳам пасаяди.

Таълим кредити аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.

Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Таълим кредити олиш учун қуйидаги банкларга мурожаат қилиш керак:

“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”

Мақола фойдали бўлган бўлса, улашишни унутманг.

@bankir
👍128👎8
Баҳодир Алимов Asia Invest Bank Бошқарув раиси бўлди

Бунгача “Миллий банк” Бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган Баҳодир Алимов 1996 йилда ташкил қилинган ва Ўзбекистонга тегишли Москвадаги Asia Invest Bank Бошқарув раиси этиб тайинланди.

У бунга қадар “Миллий банк”да 15 йилдан ортиқ фаолият олиб борган.

"Asia Invest Bank"нинг аввалги бошқарув раиси Сардорбек Усманбеков жорий йил март ойидан "Миллий банк" Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

@bankir
👍54👎18