Банкир
73.8K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади.
👍20
Пандемия даврида юзага келган яримўтказгичлар етишмовчилиги ҳали ҳам ўз долзарблигини сақлаб турибди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда микросхеамларга талаб унинг таклифидан 10%-30% гача кўп миқдорда. BMW Бош директори Оливер Ципсга кўра, автомобил саноатида яримўтказгичлар етишмовчилиги муаммоси 2023 йилгача сақланиб қолиши мумкин.
🤔7👍1
"Ипотека-банк"ни хусусийлаштириш кечиктирилади

Венгриянинг OTP банки Ўзбекистонга "Ипотека-банк"ни сотиб олиш бўйича келишувни 2-3 ойга кечиктиришни сўраб мурожаат қилди.

Бунинг сабаби сифатида Россиянинг Украинага бостириб кириши кўрсатилган. Битим деярли тайёр эди, аммо уруш режларни ўзгартириб юборди. OTP вазият ойдинлашгунига қадар битимни кечиктиришни сўрамоқда.

Ўтган йилнинг кузида Венгрия банкининг қарори қатъий эди – улар Ўзбекистонда ўсиш учун етарли имконият борлигини таъкидлашган ва шу боис «Ипотека-банк»нинг 75%ини харид қилишга келишган.

Бироқ сўнгги ҳафталарда компания акциялари 30%га тушиб, венгрларнинг ўсиш ва харид қилиш кайфиятига салбий таъсир кўрсатди.
👍16
Россия дефолт эълон қилди - S&P рейтинг агентлиги

Россия ўзининг ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилди, чунки мамлакат облигация эгаларига тўловларни долларда эмас рублда тўлашини таклиф қилди.

Россия 4 апрелда сўндирилиши лозим бўлган доллардаги облигацияларга рублда тўлашга ҳаракат қилмоқда. Агентлик таъкидлашича бу "танланган дефолт" ҳисобланади, чунки инвесторлар рублни "дастлабки карз миқдорига эквивалент долларга" конвертация қила олишмайди.

Агентликка кўра бирор корхона ўзининг конкрет мажбуриятлари (бу қарзнинг тўлиқ қисми бўлмаса ҳам) мавжуд ҳолда уни бажармаса "танланган дефолт" эълон қилинган бўлади. Москвада қарзни ва фоизларни тўлаш учун 4 апрелдан бошлаб 30 кунлик имтиёзли давр мавжуд бўлишига карамасдан S&P агентлиги санкциялари туфайли долларга конвертация бўлишини кутмаётганини эълон қилди
👍11🤔10👎2
Юқори фоизли омонатлар ҳақида гаплашамиз. Рақамли банклар. 1-қисм

Anorbank

Ушбу банкнинг «SMART 2.0» омонати мавжуд бўлиб, унинг муддати 13 ой, фоиз ставкаси йиллик 23 фоизни ташкил қилади. Омонатдаги минимал миқдорни (100 минг сўм) сақлаб қолган ҳолда, фоизларни йўқотмасдан пул маблағларини ечиб олиш мумкин. Шу билан бирга, тўлов миқдори йилига 23% даражасида қолади. Омонатни чекловларсиз тўлдириш мумкин.

TBC Bank

Мазкур банкда 27 фоизли омонат мавжуд бўлиб, унинг муддати 24 ойни ташкил қилади. Омонатни атиги 100 минг сўм билан очиб, уни тўлдириб бориш мумкин. Лекин муддатдан олдин маблағлар омонатдан ечилса фоиз ставкаси кескин камаяди.

Apelsin

Банкнинг «Йиғим» омонатининг муддати 25 ой, йиллик фоиз ставкаси 23%. Очилиш учун минимал миқдор 1 млн сўм, минимал баланс миқдори 10 млн сўм. Омонат бўйича тушган фоизлар ҳар ой омонат валютасида омонатчининг Apelsin мобил иловасида очилган электрон ҳамён ҳисобига ўтказиш йўли билан тўланади. Агар омонат муддатидан олдин талаб қилиниб олинадиган бўлса, омонат
👍20👎4
❗️Эндиликда иш ҳақи, стипендия ёки пенсиядан қарздорлик ундириб қолиниши мумкин

Президент томонидан имзоланган янги Қонунга (ЎРҚ–762-сон, 11.04.2022 й.) кўра, эндиликда соддалаштирилган тартибда ундирув қарздорнинг мол-мулкига (пул мустасно) қаратилмайди ва қарздорга жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Соддалаштирилган тартибда ундирув банкдаги пулга, Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (822 минг сўмдан) кўп бўлмаган суммани ундириш учун эса иш ҳақига, стипендия, пенсия ва бошқа даромадларга қаратилади.
👍25🤔1
Долларнинг расмий курси эса яна арзонлашда давом этмоқда.
👍25👎1🤔1
Урушнинг иқтисодий оқибатлари

Уруш нафақат инсонлар ҳаётига зомин бўлади, балким йиллар давомида яратилган стратегик иншоотларни, инфраструкутрани, вайрон қилиб, ижтимоий-иқтисодий ҳаётни издан чиқаради. Иқтисодий ўсишни тўхтатибгина қолмай балки бир неча йил ортга суради.

Жаҳон банки Украина ва Россия урушининг иқтисодий оқибатлари ҳақида прогнозларини эълон қилди. Унга кўра Украина жорий йилди ЯИМнинг 45,1%ини, Россия эса 11,2%ини йўқотади. Россияда экспорт 31%га импорт эса 35%га қисқаради.

Украина Молия вазирлиги мамлакатдаги ҳарбий операциялар бир ойга ўртача 10 млрд долларга тушаётганини маълум қилганди. Қора денгиз йўлининг ёпилиши Украина буғдой эскортини 90%га ва жами экспортини 50% га қисқартиради.

Шу билан бирга Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2022 йилда 3,6%гача секинлашини прогноз қилган.
👍6🤔6
Дарахт экаётган банкирлар

Биламизки, ривожланган давлатларда банкирлар молия соҳасининг энг иқтидорли ва салоҳиятли кишилари саналишади.

Хўш бизда-чи? Бизда бугунги кунда «банкир» деганда кимлар кўз олдимизга келади? Бу «касб» йилдан йилга ўз жозибадорлигин йўқотиб бормаяптими?! Йилдан йилга банкирлар савияси тушиб кетмаяптими?! Сабаблардани бири — ҳар ким ўз ишини қилмаслиги! Банкларга тааллуқли бўлмаган функцияларнинг кўпайиб бораётгани. Бизни банкирлар ТЧСЖлар билан овора, дарахт экиш билан овора, маҳаллама-маҳалла юриш билан овора ва ҳоказо. Булар ўз соҳасига тегишли бирон бир китоб ёки мақола ўқиш, янгиликлардан бохабар бўлиш, ўз устида ишлаш у ёқда турсин ҳатто ўзига тегишли банк ишларини қилишга аранг вақт топади. Бу кетишда биз ривожланамизми ёки борини ҳам йўқотамизми — бу масалалар баъзи-бир амалдорларни қизиқтирмайди. Улар юқоридан олган топшириқни қандай қилиб бўлмасин бажарса бўлди.

Айтишларига қараганда, Тошкент шаҳрида айрим мутасадди ташкилотлар босими билан кечадан бошлаб банкирлар ўзларига бириктирилган маҳаллаларга ҳодим сафарбар қилиб дарахт экиш ишларига жалб қилинган.
👍34👎2
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган (бир вақтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган), “Сижжак” дам олиш маскани бўйича оммавий савдолар бошланганини эълон қилди.
👍3👎2
Автокредитнинг энг қулайи ва кам фоизлиги қайси банкда?

Bankir телеграм канали Ўзбекистон кредит бозорининг кенг таҳлилини тақдим этади.

Дастлаб кўпчиликнинг қизиқишида бўлган автокредитларни кузатиб чиқамиз. Барча маълумотлар тижорат банкларининг расмий сайтларидан олинган.

Энг яхши ва манфаатли таклифлар: (бирламчи бозор)
Асакабанк - Автокредит 2.1.
Мазкур кредитни сиз 5 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришингиз мумкин. Бошланғич тўлов танланган автонинг 30%. Йиллик фоиз эса 21%дан бошланади (фақат 50 фоиз бошланғич тўловда).

Маълумотларга қараганда, банк айни вақтда мижозларга турли важлар билан автокредитлар бермаяпти.

Саноатқурилишбанк - Автокредит
Мазкур кредитни сиз 4 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришингиз мумкин. Бошланғич тўлов танланган автонинг 30%. Йиллик фоиз эса 21%дан бошланади.

Трастбанк - Автокредит
Мазкур кредитни сиз 4 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришингиз мумкин. Бошланғич тўлов танланган автонинг 25%. Йиллик фоиз эса 21%дан бошланади.

Тенге банк – Автокредит
Мазкур кредитни сиз 4 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришингиз мумкин. Бошланғич тўлов танланган автонинг 20%. Йиллик фоиз эса 22,5%.

Asia Alliance Bank - Автокредит 48
Мазкур кредитни сиз 1 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришингиз мумкин. Бошланғич тўлов танланган автонинг 25%. Йиллик фоиз эса 24%.

Туронбанк - Автокредит
Мазкур кредитни сиз 4 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришингиз мумкин. Бошланғич тўлов танланган автонинг 20%. Йиллик фоиз эса 24,9%.

Шунингдек, бошланғич тўловсиз автокредитлира Пойтахт банк ва Ипак йўли банк томонидан тақдим этилмоқда. Бироқ уларда фоиз ставкаси нисбатан баланд.

Энг қулай ва манфаатли хизматлар ҳақида бизнинг канал орқали билиб олинг.

@bankir
👍52👎11
Электромобиллар сотиб олиш учун Даврбанк томонидан 48 ой муддатга йиллик 23% ставкада кредит ажратилиши маълум қилинмоқда.

Бошланғич бадал миқдори камида 35 фоиз.

Манба
👎35👍16
Бир неча кунлик пасайишлардан сўнг, долларнинг расмий курси яна қимматлашди.
👎26👍18
Япониялик иқтисод фанлари доктори Д. Ядова Россиянинг SWIFT тизимидан узиб қўйилиши кутилган натижани бермаган деган фикрни илгари сурди.

Иқтисодчи санкцияларга фақат 7 та банк тушганини ва улар Россия банк сектори жами активларининг атиги 30% ни ташкил қилишини, қолган аксарият йирик кредит ташкилотлари четлаб ўтилганини таъкидламоқда.

Бугунги кунда Россияда жами 300 дан ортиқ банк SWIFT аъзоси ҳисобланади. Шу билан бирга, у ҳал қилувчи сифатида қабул қилинган Россиянинг SWIFT тизимидан узилиши Европа Иттифоқи давлатларининг Россия нефти ва газига қарамлиги сабабли самарасиз бўлиб чиққанига эътибор қаратган.
👍54🤔3
Туркиядан кўчмас мулк сотиб олиш орқали турк фуқаролигини олиш тартиби ўзгарди. Эски тартибда қиймати 250 минг доллар ва ундан юқори бўлган кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари 3 ойдан кейин Туркия фуқаролигини олишлари мумкин эди. Эндиликда ушбу миқдор 400 минг долларгача оширилди ва кўчмас мулкка камида 3 йил эгалик қилиш шарти киритилди. Бунга сабаб охирги вақтларда Туркияга чет эл фуқаролари оқимининг кўпайиб бораётгани бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда амалдаги тартибга кўра, хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда бериларди. Ушбу миқдор президент фармонига асосан жорий йил 1 майдан 300 000 АКШ долларига камайтирилди.
👍39👎9🤔8
Қарз берувчиларга

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан аниқ сумма ёки аниқ миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
👍27
Долларнинг расмий курси яна салкам 16 сўмга арзонлашди.
👍36👎1
Юқори фоизли омонатлар ҳақида гаплашамиз. Давлат улуши мавжуд бўлган банклар. 2-қисм

Агробанк
Банкнинг «Прогресс» омонатининг йиллик фоиз ставкаси онлайн 23%, офлайн 22%ни ташкил қилади. Унинг минимал суммаси 500 минг сўм, муддати 13 ой. Ҳисобланган фоизлар ойда бир марта мижоз талабига биноан нақд ёки пластик карта ҳисоб рақамига ўтказилади. Қўшимча маблағ қўшиш имконияти йўқ. Омонатни муддати тугагандан сўнг Агробанк тизимида бўлган бошқа омонатга қайта расмийлаштириш мумкин. Омонатни муддати тугагандан сўнг олинмаган ёки бошқа омонат турига расмийлаштирилмаган қолдиқ маблағларга «Талаб қилиб олингунча» омонат тури бўйича белгиланган фоиз ставкада ҳақ тўланади.

Асакабанк
Банкнинг «Оn-line» омонатининг муддати 13 ой, йиллик фоиз ставкаси 19%. Минимал маблағ қабул қилиш миқдори – 3 млн сўм. Омонатга қўшимча маблағ киритиш мумкин.

Туронбанк
Банкнинг «Жозибадор» омонатининг асосий сақлаш муддати – омонат киритилган санадан кейинги кундан бошлаб 30 ойни ташкил қилади. Омонат бўйича бошланғич бадал миқдори 10 миллион сўм. Омонатга қўшимча маблағ кирим қилишга рухсат этилмайди. Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ҳар ойда ёки омонат муддати охирида тўланади. Шунингдек, фоизлар мижознинг омонат қўйиш вақтида ёзган аризасига асосан ҳар ойда унинг пластик карточкасига ўтказиб берилиши ҳам мумкин. Омонатга ҳисобланган фоизлар омонатга маблағ кирим қилинган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Мижоз томонидан омонатга қўйилган пул маблағлари муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман талаб қилиб олинса:
тўлиқ 3 ой учун фоиз тўланмайди;
тўлиқ 4 ойдан 8 ойгача сақланган ойлар учун 14 фоиз;
тўлиқ 9 ойдан 12 ойгача сақланган ойлар учун 18 фоиз;
тўлиқ 13 ойдан 24 ойгача сақланган ойлар учун 21 фоиз;
тўлиқ муддат сақланган ойлар учун 22 фоиз миқдорда пул маблағлари тўлаб берилади.

Халқ банки
Банкнинг «Онлайн оммабоп» омонатининг йиллик фоиз ставкаси 21%, муддати 18 ой. Омонатнинг энг кам миқдори 100 минг сўм.

Алоқабанк
Банкнинг «Чорак аср» омонатининг муддати 12 ой, йиллик фоиз ставкаси 20%. Омонатнинг минимал миқдори 1 млн сўм.

Пойтахт банк
Банкнинг «Пойтахт 36» омонатининг йиллик фоиз ставкаси 17%, муддати 36 ой. Минимал депозит миқдори ҳамда минимал қўшимча бадал суммаси 1 млн сўм. Фоизларни сақлаб эрта омонатни олиш депозитни очгандан кейин 12 ойдан илгари рухсат берилмаган. Омонатни очиш банк кассаси орқали нақд пулда ёки пластик карточка орқали амалга оширилади. Фоизларни тўланиши ойма ой, омонатчининг илтимосига кўра пластик карточкага ёки нақд пулда. Омонатга қўшимча маблағларни киритиш имконияти йўқ.
👍17
Россия давлат захираларини қаерда ва қандай валюталарда сақлаган?

Россия марказий банки маълумотларига асосан давлат резервларининг 34% еврода, 21,5% олтинда ва 17% юанда сақланган.

Географик жойлашув жиҳатидан 21,5% Марказий банк олтин сақлаш махсус омборхонасида, 16,2% Хитойда ва 15.7%и Германияда сақланган.
👍28🤔4
Энди «банкротлик» тушунчаси жисмоний шахслар учун ҳам қўлланиладиган бўлди.

«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–763-сон, 12.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топиш мумкинлиги белгиланди. (Илгари қонунчиликда бундай тартиб-таомиллар назарда тутилмаган.)

Қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – мажбуриятни 3 ойда бажара олмаслик (шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса 6 ой ичида бажаролмаслик);

доимий тўловга қобилиятсизлик – судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетиши.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади.

Ушбу Қонун кучга кириши билан 1994 йил 5 майдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун ўз кучини йўқотади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Батафcил
👍13👎1
❗️Сенат раиси Танзилла Норбоеванинг маълум қилишича, 2021 йилда банк соҳаси ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар 3 баробарга ошган.

Хўш, сизда ҳам банк билан боғлиқ муаммолар борми? Ёки банк ходими сифатида банкингизда турли адолатсизликлар, банк тизимидаги ноҳақликларга гувоҳ бўляпсизми? Банк соҳасида муаммолардан хабардормисиз?

Энди буни яшириб ўтиришга ҳожат йўқ. Бизга мурожаат қилинг. Видео, аудио, суратлар ёки матн кўринишидаги исталган кўринишда бизга мурожаат йўлланг. Асосланган мурожаатлар барчаси ўрганилади ва канал орқали чоп этилади. Муаммоларга ечим изланади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан мурожаатчининг исм-шарифи сир сақланади.

Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
👍21