Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Контрабандага қарши тизимли курашиш учун давлат органлари бирлашиши керак

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда ноқонуний тамаки бозори ҳажми уч баробарга ошган. Бу муаммони кўлами йилдан-йилга ортиб бораётганидан далолат беради.

Мамлакатда ушбу йилнинг ўзида бу муаммоага қарши курашишни кўзда тутувчи иккита қонун қабул қилинди. Бироқ бу етарли бўлмаётганини кундан-кунга кўзга ташланяпти.

2012 йилнинг ноябр ойидан бошлаб ЖССТнинг тамаки назорати бўйича доиравий конвенсиясининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига барҳам беришни кўзда тутувчи протоколи кучга кирди.

Ушбу халқаро ҳужжатнинг мақсади тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосининг барча шаклларини ҳамкорликда бўлган чора-тадбирлар мажмуаси орқали йўқ қилишни кўзда тутади. Бу — глобал муаммонинг глобал ечимидир.

Ҳозирча Ўзбекистон ушбу протоколни жорий этган 64 мамлакат орасига қўшилмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги каби мъсул ташкилотлардан тез орада ушбу йўналишда аниқ харакатларни кутиб қоламиз.

Контрабандага қарши курашда табиийки божхоначилар анча фаол. Бироқ бу етарли бўлмаяпти.

Муаммони ҳал қилиш учун барча маъсул давлат идоралари бир ёқадан бош чиқариб иш кўриши керак. Халқаро меъёрларни кўзда тутувчи турли ҳужжатларни қабул қилиш бу йўлда энг муҳим қадамлардан биридир.

@bankir
👍27👎10
Доллар илк марта 11 600 сўмдан ошди

@bankir
👎100👍33🤔1
Сўм энг заиф валюталардан бири — Forbes

Forbes нашри дунёдаги энг заиф валюталар ўнлигини эълон қилди. Унда ўзбек сўми 7-ўринни эгаллади.

Рейтинг валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан нисбий қийматидан келиб чиққан ҳолда тузилган.

1. Эрон Риали (1 доллар — 42 273 Эрон риали)
2. Ветнам донги (1 доллар — 23 711 Ветнам донги)
3. Лаос кипи (1 доллар — 19 072 Лаос кипи)
4. Серра-Леоне леонеси (1 доллар — 17 665 леоне)
5. Индонезия рупияси (1 доллар — 14,993 рупия)
6. Ливан фунти (1 доллар — 14,986 фунт)
7. Ўзбек сўми (1 доллар — 11 608,3 сўм)
8. Гвинея франки (1 доллар — 8,583 франк)
9. Парагвай гуарани (1 доллар — 7249 гуаран)
10. Уганда шиллинги (1 доллар — 3669 шиллинг)

Маълумот учун, 19 июл учун белгиланган расмий курсга кўра, ўзбек сўми долларга нисбатан ҳам, еврога нисбатан ҳам рекорд даражада тушиб кетган.

@bankir
👎130👍32🤔7
Зариф Норов Шамсиддинович "Кафолат суғурта компанияси" Бошқарув раиси лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у "Кафолат суғурта компанияси" Бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

"Кафолат суғурта компанияси" 2023 йил биринчи чорак якунларига кўра, энг кўп фойда олиш бўйича Ўзбекистондаги иккинчи суғурта компанияси ҳисобланади.

@bankir
👍69👎16🤔4
Доллар тушади

20
июл куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 610 сўмни (Инвестбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍47👎17🤔6
❗️Йирик банклар рейтинги қандай ўзгарди?

2023 йил биринчи ярим йиллиги учун “Банклар фаоллиги индекси” тузиб чиқилди. Рейтингни “Банкир”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тақдим қилди.

Унга кўра, йирик банклар орасида “Капиталбанк” етакчиликни сақлаб турибди.

“Ҳамкорбанк” рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу банк бир поғонага кўтарилиб, Asia Alliance Bank билан ўзаро алмашишган.

17 та йирик банк орасида яна тўртта банк — “Инвест Финанс банк”, “Халқ банки”, “Қишлоқ қурилиш банк” ҳамда “Туронбанк” ўз позицияларини яхшилаган бўлса, кейинги тўртта банк рейтингдаги ўрнини йўқотди — булар “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк”, “Миллий банк” ва “Асакабанк”. Қолган банклар ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“Халқ банки” 10-ўринни сақлаб, умумий рейтингда бирон бир кўрсаткичда ижобий ўзгаришларни кўрсатмади. “Туронбанк” барча ўринларда ўз фаолиятини яхшилади ва умумий рейтингда 16-ўринга кўтарилиб, “Асакабанк”ни йирик банклар рейтингида охирги ўринда қолдирди.

“Микрокредитбанк” позицияларининг умумий рейтингда 1 поғонага пасайиши банк бошқарув самарадорлиги, активлар сифати ва молиявий воситачилик нуқтаи назаридан 4 позицияни йўқотганлиги билан изоҳланади.

Йирик давлат банклари орасида бошқарув самарадорлиги бўйича “Халқ банки”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Асакабанк” ҳам ўз позицияларини йўқотди.

Молиявий воситачилик кўрсаткичига кўра, яна иккита банк ўз позицияларини ёмонлаштирди — “Агробанк” ва “Асакабанк”нинг ҳар бири 1 поғонага камайди.

Даромадлилик бўйича — “Қишлоқ қурилиш банк”, “Миллий банк”, “Ипотекабанк” ва “Ипак йўли банк” бир поғона йўқотди.

Индекс икки гуруҳга бирлаштирилган 29 та банклар учун ҳисобланади: йирик (17) ва кичик (12) банклар.

Биринчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍26👎7🤔1
Кичик банклар рейтингида "Даврбанк" ва "Универсалбанк" ўзларининг етакчи ўринларини сақлаб қолди.

TBC Bank ушбу чоракда ҳам рейтингда 1 поғонага кўтарилиб, "Зираатбанк" билан ўзаро ўрин алмашди.

TBC Bank'нинг активлар сифати кўрсаткичлари пасайган бўлса-да, капиталнинг рентабеллиги кўрсаткичларининг яхшиланиши, шунингдек, потенсиал рентабеллик унинг умумий рейтингдаги ўрнини оширишга олиб келди.

Шунингдек, "Пойтахтбанк" ва KDB Bank рейтингда 1 поғонага кўтарилган бўлса, "Мадад инвест банк" ва "Равнақбанк" 1 поғонага пасайди.

"Тенгебанк", “Анорбанк”, “Гарантбанк” ва “Ўзагроекспортбанк” ўз ўринларида қолишди.

Биринчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍21👎2
Июн ойида Ўзбекистон энг кўп олтин харид қилган давлатлардан бири бўлди

Ўзбекистон Марказий банки июн ойида 8 тонна олтин сотиб олди. Бу Марказий банкнинг феврал ойидан бери (ўшанда ҳам 8 тонна) илк олтин хариди ҳисобланади.

Умуман олганда, июн ойида бир қатор марказий банклар олтин захираларини кўпайтириб олди.

Хитой Халқ банки энг йирик харидор бўлди — 21 тонна. Мамлакат кетма-кет 8 ойдан бери жами 165 тонна олтин харид қилди.

13 тонна олтин сотиб олган Полша иккинчи бўлган бўлса, 11 тонна олтин хариди билан Туркия учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон тўртинчи ўринда.

Олтин олди-сотдиси қандай кечмоқда?

Марказий банк биринчи ярим йилликда 16 тонна олтин сотиб олиб, қарийб икки баробар кўпроқ — 35 тонна олтин сотган.

Ўзбекистоннинг олтин билан боғлиқ олди-сотди сиёсати содда — нархларга боғлиқ. Нархлар тушганда сотиб олади, кўтарилганда эса сотади.

Феврал ва июн ойларида олтин нархлари нисбатан пастроқ бўлди ва бу икки ойда Марказий банк 16 тонна олтин сотиб олди. Июл ойидан бошлаб олтин нархлари яна ошмоқда.

Бу вазиятда Марказий банк камида олтин харидини амалга оширмаслиги кутилмоқда. Нархлар қулай бўлса, қимматбаҳо металлни сотиши мумкин.

📷: Bloomberg

@bankir
👍46👎10🤔1
Доллар тушди

20 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 600,11 сўмдан (-7,92 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍62👎11🤔1
Доллар яна тушади

21
июл куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 600 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 655 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍51👎7
Турк лираси қулашда давом этмоқда

Туркияда сайловдан кейин бир қанча солиқлар ва божлар кескин оширилгани нархларга таъсир кўрсатишни бошлаган ва инфлясияни ошишига олиб келмоқда.

Хорижда чиқарилган телефонларга божлар деярли 2,5 бараварга оширилган, бошқа кўплаб импорт товарларга ўртача 50 фоиз атрофида божлар оширилган.

Бундан ташқари ҚҚС 10 фоиздан 20 фоизгача кўтарилди. Буларга сабаб Туркия бюджети дефиситини қоплаш учун янги молиялаштириш манбалари зарурлиги ҳисобланди.

Айни пайтда турк лираси АҚШ долларига нисбатан 26,9 лира бўлиб турибди. Лира 2018 йилдан буён ўз қийматининг 80 фоиздан кўпроғини йўқотди ва 2023 йилда 28 фоиздан кўпроқ тушди, бу импортга қарам бўлган мамлакатда ёқилғидан тортиб озиқ-овқатгача бўлган кенг турдаги товарлар нархининг ошишига олиб келади.

Туркия Марказий банки пул кредит сиёсати орқали инфлясияни бироз юмшатиш эхтимоли мавжуд бироқ регуляторнинг янги раиси асосий ставкани кўтариш секин аста амалга оширилишигига урғу бериб ўтган, лекин 20 фоиздан кўп эмас. Бу инфлясияни жиловлаш учун етрали бўлмаслиги мумкин, чунки инфлясия солиқлар ва божлар оширилиши фонида тезроқ ўсмоқда.

@bankir
👍37👎7🤔1
Қуёш панеллари учун қулай кредитлар

Hamkorbank тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун қуйидаги шартларда кредитлар таклиф қилади:

Жисмоний шахсларга:
🔹 Муддати — 7 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси — 19%;
🔹 Миқдори — 66 млн сўмгача.

Тадбиркорлик субъектларига:
🔹 Муддати:
- Асосий восита сотиб олиш учун — 5 йилгача;
- Айланма маблағлар учун — 2 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси:
- Қуёш панелларини ўрнатиш учун - миллий валютада — 19%;
- Қуёш панелларини сотувчи тадбиркорлик субектларига айланма маблағлар учун
- миллий валютада — 23,99%;
- хорижий валютада — СОФР+7%;
🔹 Имтиёзли даври — 6-12 ойгача;
🔹 Миқдори — чекланмаган.

БЕПУЛ энергиядан фойдаланинг ва пулингизни тежанг

Маълумот учун телефон: 1256 ☎️
Батафсил: http://hamkorbank.uz

Реклама
👍25👎10
"Ўзсаноатқурилишбанк" Давлат харидлари электрон тизимига Инвестицион лойиҳаларни ташкил қилиш бошқармаси бош менежери лавозимига ҳақ тўлаш эвазига ёлланма ходим ёллаш учун танлов эълон жойлаштирди.

Қўйилган талаблра асосида тушган таклифлардан энг яхшиси танлаб олинади ва 6 ойга шартнома расмийлаштирилади.

Мазкур ёўналишдаги мутахассисга бир ойга 52 миллион сўмгача маблағ тўланиши мумкин.

Мазкур таклиф юридик шахсларни кредитлаш сохасида камида 3 иллик тажрибага эга бўлиши керак. Бу инвестицион лойихаларни сифатли бахолаш усулларини билган хамда уларни тахлил қила оладиган, молиявий тахлил сохасида ва молиявий моделларни қуриш бўйича етарли тажрибага эга мутахассислар учун яхши имконият хисобланади.
Батафсил

@bankir
👍45🤔9👎2
“Миллий банк” ярим йилда рекорд даражада фойда олди

“Миллий банк” 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1 трлн 193 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2022 йилнинг ярмига қараганда 21,1 фоизга кўп дегани.

Ярим йилдаги соф фойда бутун бошли 2021 йилги фойдадан ҳам кўпроқ бўлди.

Банкнинг фоизли даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга, фоизсиз даромадлари эса 10,4 фоизга ошди.

6 ой ичида банкнинг ходимларга тўланган маошлар 27,1 фоизга ошиб, 484,3 млрд сўмга етган. Бу даврда 415,6 млрд сўмлик солиқ ҳам тўланган (+32,8 фоиз).

Маълумот учун, “Миллий банк” 2022 йилда Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлганди.

@bankir
👎55👍34🤔7
Доллар кетма-кет иккинчи кун тушди

21 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 592,99 сўмдан (-7,12 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍64👎8🤔2
Банкир
Турк лираси қулашда давом этмоқда Туркияда сайловдан кейин бир қанча солиқлар ва божлар кескин оширилгани нархларга таъсир кўрсатишни бошлаган ва инфлясияни ошишига олиб келмоқда. Хорижда чиқарилган телефонларга божлар деярли 2,5 бараварга оширилган, бошқа…
Туркия Марказий банки асосий ставкасини 15 фоиздан 17,5 фоизга оширди. Бу Туркия регулятори раҳбарияти ўзгарганидан кейин кетма-кет иккинчи ўсишдир.

Бироқ асосий ставка кутилганидек ошмади. Таҳлилчилар асосий ставка 20 фоизга ошишини кутган эди.

Туркия Марказий банки ҳисоботига кўра, асосий ставка заруратга қараб инфлияция кўрсаткичлари яхшилангунга қадар оширилиб борилади.

@bankir
👍45👎3
Доллар кўтарилади

24
июл куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 600 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни (деярли барча банклар) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎54👍26
Ўзбекистон ярим йилда қанча қимматбаҳо металл сотиб олди?

Марказий иккинчи чорак якунларига кўра, йил бошидан бери 19,5 трлн сўмга тенг қимматбаҳо металл сотиб олган. Бу 2022 йилнинг мос давридаги 17,2 трлн сўмдан 9,9 фоизга кўп.

Иккинчи ярим йилликда ҳам бу кўрсаткич яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Ўзбекистон 16 тонна олтин сотиб олган ва 35 тонна олтин сотган.

@bankir
👎22👍13
“Сув ресурслари камайиши, пул ўтказмалари қисқариши мумкин”

Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,6 фоизга ўсди. ИТИМ прогнозларига кўра, мамлакат иқтисодиёти ўсиш кўрсаткичлари учинчи чоракда бироз пасайиб, 5,5 фоиз бўлади.

Бунга сабаб қилиб, асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий нобарқарорлик давом этаётгани кўрсатилган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг камайиши ва пул ўтказмаларининг қисқариши, шунингдек, инфляцияни жиловлаш учун қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириш хавфи мавжуд.

@bankir
👎30👍9🤔2
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 4-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👎21👍15
Ташқи савдо 30 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январ—июн ойларида 29,2 млрд долларга етди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд долларга ёки 19,7 фоизга кўпдир.

Ташқи савдода экспорт 12,1 млрд долларни, импорт эса 17,1 млрд долларни ташкил қилди. Июн ойида олтин экспорт қилинмади, чунки нархлар пастроқ бўлди.

Асосий ҳамкор давлатлар ўрни май ойи билан солиштирилганда ўзгармади.

Ярим йилда Ўзбекистоннинг қуйидаги маҳсулотлар экспорти сезиларли кўпайди:

Гўшт — 5,1 мартага;
Ичимликлар — 3,3 мартага;
Пиёз — 2,1 мартага;
Пробка ва ёғоч тахталар — 8,7 мартага.

Шунингдек, турли хил тайёр маҳсулотлар экспорти ҳам кескин кўпайди.

Импорт бўйича эса эса теридан тайёрланган буюмлар (3,9 баробар кўп), самолёт (3,5 баробар), ўғитлар (2,3 баробар) 2022 йилга нисбатан мамлакатга кўпроқ олиб кирилмоқда.

@bankir
👍28👎9🤔2