Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

18
июл куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 580 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎54👍22🤔1
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар:

Ипак Йўли Банки

Фоиз ставкаси — йиллик 23.99%
Кредит муддати — 5 йилгача (автомашина моделидан келиб чиққан ҳолда).
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — 500 млн сўмгач
Кредит таъминоти — Мол-мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил автотранспорт воситалари, пул кўринишидаги гаров, заргарлик буюмлари, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси
Батафсил

Пойтахт Банк

Фоиз ставкаси — йиллик 22%
Кредит муддати — 4 йил
Имтиёзли давр — 3 ой
Кредит суммаси — шартномага асосан
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — кафил ва суғурта полиси, кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой)
Батафсил

Садерат Банк

Фоиз ставкаси — йиллик 28%
Кредит муддати — 48 ойгача
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси  — 170 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Азия Алянс банк

Фоиз ставкаси — йиллик 24-27,9% (муддатга қараб)
Кредит муддати — 12-48 ойгача
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — шартномага асосан
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Давр банк

Фоиз ставкаси — йиллик 27,9%
Кредит муддати — 48 ойгача
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — Шартномага асосан
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Ипотека Банк (иш ҳақи лойиҳаси асосида)

Фоиз ставкаси — йиллик 26%
Кредит муддати — 5 йил
Имтиёзли давр — йўқ
Кредит суммаси — 550 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Гарант банк

Фоиз ставкаси — йиллик 32%
Кредит муддати — 4 йил
Имтиёзли давр — 3-6 ой
Кредит суммаси — шартнома бўйича
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — кўчмас мулк
Батафсил

@bankir
👍46👎6🤔1
Хабарларга кўра, Apelsin асосчиси ва Uzum Bank собиқ раиси Сергей Гимадиев расман Asia Alliance Bank бошқарув раиси этиб эълон қилинди. Бу бўйича дастлабки хабарлар бир ой аввал пайдо бўлган эди.

Asia Alliance Bank'ни катта ўзгаришлар кутаётгани айтилмоқда. Феврал ойида банк Temenos банк тизимини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганди.

Гимадиев ўз вақтида Apelsin'ни Ўзбекистондаги энг оммабоп иловалардан бирига айлантиришга ўз ҳиссасини қўшган эди.

Энди у Asia Alliance Bank'да рақамли хизматлар ва Temenos тизимини ривожлантиришга эътибор қаратади.

@bankir
👍57🤔12👎1
“Саноатқурилишбанк” 2023 йилнинг биринчи ярмида 396,6 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8 млрд сўмга камроқ.

Банк 2021 йилда “Миллий банк”ни ортда қолдириб Ўзбекистондаги энг кўп фойда олган банк бўлган эди.

SQB 6 ойда 3,26 трлн сўмлик фоизли ва 1,79 трлн сўмлик фоизсиз даромад олган. 2022 йилнинг мос даврига нисбатан фоизли даромадлар 24,9 фоизга кўпайган бўлса, фоизсиз даромадлар эса 8,5 фоизга камайган.

Шунингдек, ўтган йилнинг биринчи ярмида ходимлар маоши учун 255 млрд сўм тўланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 433,7 млрд сўмгача ошган (+70 фоиз).

Маълумот учун, SQB энг кўп соф фойда олган банклар орасида олтинчи, омонатлар жалб қилиш бўйича тўртинчи ўринда туради.

Банк фойдаси муҳим бўлсада, бу унинг муваффақиятининг ягона кўрсаткичи эмас. Активлар, депозитлар ва капитал ҳажми ҳам муҳим.

@bankir
👍36👎8
“Халқ банки” Тошкентдаги биносини сотувга қўйди

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги “Халқ банки”га тегишли бўлган офис кимошди савдосига қўйилди.

20 хонали бинони қуриш 2018 йилда бошланган ва ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аукцион 14 август куни бўлиб ўтади. Бошланғич нарх — 11,2 млрд сўм. Бино ичидаги жиҳозларисиз кимошди савдосига қўйилган.

@bankir
👎33👍23
Доллар кўтарилди

18 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 589,16 сўмдан (+11,50 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍14🤔1
Сўнгги 6 йилда банк тизими қандай ўзгарди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 6 йилда Ўзбекистон банк тизими қандай ўзгаргани ҳақида инфографика тайёрлади.

2017-2022 йилларда банк тизими активлари 3,3 бараварга, мажбуриятлари 3,2 бараварга ўсди. Банк тизими активлари 2022 йил якунларига кўра 557 трлн сўмни (2017 йил – 167 трлн сўм) ташкил этди ва ЯИМга нисбати 62,7 фоизгача (2016 йил – 42,3 фоиз) ўсди.

Банк тизими мажбуриятлари 2017 йилдаги 145,9 трлн сўмдан 2022 йилда 477,2 трлн сўмга етди. Банк тизими жами капитали ўтган 5 йил давомида 4 баравар ўсиб, 2022 йил якунларига кўра 79,6 трлн сўмни ташкил этди.

Ажратилаётган кредитлар иқтисодиётнинг барча тармоқлари кесимида сўнгги йилларда кескин кенгайиб бориш тенденциясига эга бўлди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигига ажратилган кредитлар қолдиғи 9 бараварга, улгуржи ва чакана савдода 5,5 бараварга, қурилиш соҳасида 3 бараварга, саноатда 2,8 бараварга, транспорт ва алоқа хизматлари соҳасида 1,8 бараварга ошди.

Жисмоний шахсларга турли мақсадларда ажратилган кредит линияларида ҳам кескин ўсиш кузатилди. 2017 йил якунида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 13,6 трлн сўмни, 2022 йил якунида 100,9 трлн сўмни ташкил этиб, сўнгги 5 йилликда 7,4 бараварга ошди.

Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида таълим кредитлари 7,1 баравар, ипотека ва тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар 1,3 баравардан ўсиш қайд этган.

@bankir
👎31👍25
Доллар яна кўтарилади

19
июл куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 590 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 640 сўмни (OFB) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎62👍22🤔4
Бизнес муҳити январдан бери энг паст даражада

Ўзбекистонда июн ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи январдан бери энг паст бўлди ва 57 пунктни ташкил қилди. Бу ҳақда “Банкир”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тақдим қилган ҳисоботдан маълум бўлди.

Ишбилармонлик муҳити 5 ойлик энг паст даражада бўлишига қарамасдан, ижобий баҳоланган. Умумий кўрсаткич пасайишига саноат секторидаги салбий ҳолат таъсир ўтказган.

Келгуси 3 ой ичида тадбиркорларнинг 68 фоизи ходимларини кўпайтирмоқчи, 70 фоизи эса товар ва хизматларга талаб ошишини кутмоқда.

Июн ойида бизнесменларнинг 46 фоизи ҳозирги ҳолатини “яхши” деб баҳолаган. Сўровда қатнашган 12 фоиз тадбиркорлар учун эса ҳолат “ёмон” бўлиб турибди.

@bankir
👍25👎10
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон иқтисодиёти қандай ўзгарди?

2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти (ЯИМ) ва саноат ишлаб чиқариши 5,6 фоизга ўсди.

Бу даврда транспорт соҳасида юк айланмаси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгармаган бўлса, йўловчи айланмаси 5,5 фоизга ўсди.

2022 йилга нисбатан қуйидаги соҳаларда ўсиш кўрсаткичлари пасайди:

— бозор хизматлари (14,5 фоиздан 12,3 фоизга)
— қурилиш ишлари (5,1 фоиздан 4,8 фоизга)
— чакана савдо айланмаси (9,9 фоиздан 6,9 фоизга)

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ўтган йилги 2,7 фоизлик ўсишга нисбатан 3,8 фоизга ўсган.

Рўйхатдан ўтган компаниялар 668 мингтага ўсганига қарамасдан, улардан фаолият кўрсатаётганлари қисқаришда давом этмоқда (561 мингтадан 478 мингтага).

@bankir
👎20🤔7👍5
Камбағаллик чегараси — 568 минг сўм

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 568 минг сўмни ташкил қилади. 2022 йил бу кўрсаткич 498 минг сўм, 2021 йилда эса 440 минг сўм бўлган эди.

Минимал истеъмол харажатлари аслида ҳар йилнинг 20 январигача эълон қилиниши керак эди. Статистика агентлиги эса белгиланган муддатдан деярли ярим йил ўтиб бу кўрсаткични эълон қилди.

Аммо бунга ҳам асос бор. Чунки Вазирлар маҳкамаси 27 февралда яна бир қарор қабул қилган. Унга кўра, минимал истеъмол харажатлари июл ойида эълон қилиниши керак.

Агентлик кечикиш сабаби сифатида 2023 йилда аввалги йилларга қараганда кўпроқ товар ва хизматлар бўйича кузатувлар ўтказгалиганини айтган.

Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?

Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.

Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.

Яъни 2023 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 568 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.

@bankir
👎91👍26
Контрабандага қарши тизимли курашиш учун давлат органлари бирлашиши керак

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда ноқонуний тамаки бозори ҳажми уч баробарга ошган. Бу муаммони кўлами йилдан-йилга ортиб бораётганидан далолат беради.

Мамлакатда ушбу йилнинг ўзида бу муаммоага қарши курашишни кўзда тутувчи иккита қонун қабул қилинди. Бироқ бу етарли бўлмаётганини кундан-кунга кўзга ташланяпти.

2012 йилнинг ноябр ойидан бошлаб ЖССТнинг тамаки назорати бўйича доиравий конвенсиясининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига барҳам беришни кўзда тутувчи протоколи кучга кирди.

Ушбу халқаро ҳужжатнинг мақсади тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосининг барча шаклларини ҳамкорликда бўлган чора-тадбирлар мажмуаси орқали йўқ қилишни кўзда тутади. Бу — глобал муаммонинг глобал ечимидир.

Ҳозирча Ўзбекистон ушбу протоколни жорий этган 64 мамлакат орасига қўшилмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги каби мъсул ташкилотлардан тез орада ушбу йўналишда аниқ харакатларни кутиб қоламиз.

Контрабандага қарши курашда табиийки божхоначилар анча фаол. Бироқ бу етарли бўлмаяпти.

Муаммони ҳал қилиш учун барча маъсул давлат идоралари бир ёқадан бош чиқариб иш кўриши керак. Халқаро меъёрларни кўзда тутувчи турли ҳужжатларни қабул қилиш бу йўлда энг муҳим қадамлардан биридир.

@bankir
👍27👎10
Доллар илк марта 11 600 сўмдан ошди

@bankir
👎100👍33🤔1
Сўм энг заиф валюталардан бири — Forbes

Forbes нашри дунёдаги энг заиф валюталар ўнлигини эълон қилди. Унда ўзбек сўми 7-ўринни эгаллади.

Рейтинг валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан нисбий қийматидан келиб чиққан ҳолда тузилган.

1. Эрон Риали (1 доллар — 42 273 Эрон риали)
2. Ветнам донги (1 доллар — 23 711 Ветнам донги)
3. Лаос кипи (1 доллар — 19 072 Лаос кипи)
4. Серра-Леоне леонеси (1 доллар — 17 665 леоне)
5. Индонезия рупияси (1 доллар — 14,993 рупия)
6. Ливан фунти (1 доллар — 14,986 фунт)
7. Ўзбек сўми (1 доллар — 11 608,3 сўм)
8. Гвинея франки (1 доллар — 8,583 франк)
9. Парагвай гуарани (1 доллар — 7249 гуаран)
10. Уганда шиллинги (1 доллар — 3669 шиллинг)

Маълумот учун, 19 июл учун белгиланган расмий курсга кўра, ўзбек сўми долларга нисбатан ҳам, еврога нисбатан ҳам рекорд даражада тушиб кетган.

@bankir
👎130👍32🤔7
Зариф Норов Шамсиддинович "Кафолат суғурта компанияси" Бошқарув раиси лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у "Кафолат суғурта компанияси" Бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

"Кафолат суғурта компанияси" 2023 йил биринчи чорак якунларига кўра, энг кўп фойда олиш бўйича Ўзбекистондаги иккинчи суғурта компанияси ҳисобланади.

@bankir
👍69👎16🤔4
Доллар тушади

20
июл куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 610 сўмни (Инвестбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍47👎17🤔6
❗️Йирик банклар рейтинги қандай ўзгарди?

2023 йил биринчи ярим йиллиги учун “Банклар фаоллиги индекси” тузиб чиқилди. Рейтингни “Банкир”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тақдим қилди.

Унга кўра, йирик банклар орасида “Капиталбанк” етакчиликни сақлаб турибди.

“Ҳамкорбанк” рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу банк бир поғонага кўтарилиб, Asia Alliance Bank билан ўзаро алмашишган.

17 та йирик банк орасида яна тўртта банк — “Инвест Финанс банк”, “Халқ банки”, “Қишлоқ қурилиш банк” ҳамда “Туронбанк” ўз позицияларини яхшилаган бўлса, кейинги тўртта банк рейтингдаги ўрнини йўқотди — булар “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк”, “Миллий банк” ва “Асакабанк”. Қолган банклар ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“Халқ банки” 10-ўринни сақлаб, умумий рейтингда бирон бир кўрсаткичда ижобий ўзгаришларни кўрсатмади. “Туронбанк” барча ўринларда ўз фаолиятини яхшилади ва умумий рейтингда 16-ўринга кўтарилиб, “Асакабанк”ни йирик банклар рейтингида охирги ўринда қолдирди.

“Микрокредитбанк” позицияларининг умумий рейтингда 1 поғонага пасайиши банк бошқарув самарадорлиги, активлар сифати ва молиявий воситачилик нуқтаи назаридан 4 позицияни йўқотганлиги билан изоҳланади.

Йирик давлат банклари орасида бошқарув самарадорлиги бўйича “Халқ банки”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Асакабанк” ҳам ўз позицияларини йўқотди.

Молиявий воситачилик кўрсаткичига кўра, яна иккита банк ўз позицияларини ёмонлаштирди — “Агробанк” ва “Асакабанк”нинг ҳар бири 1 поғонага камайди.

Даромадлилик бўйича — “Қишлоқ қурилиш банк”, “Миллий банк”, “Ипотекабанк” ва “Ипак йўли банк” бир поғона йўқотди.

Индекс икки гуруҳга бирлаштирилган 29 та банклар учун ҳисобланади: йирик (17) ва кичик (12) банклар.

Биринчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍26👎7🤔1
Кичик банклар рейтингида "Даврбанк" ва "Универсалбанк" ўзларининг етакчи ўринларини сақлаб қолди.

TBC Bank ушбу чоракда ҳам рейтингда 1 поғонага кўтарилиб, "Зираатбанк" билан ўзаро ўрин алмашди.

TBC Bank'нинг активлар сифати кўрсаткичлари пасайган бўлса-да, капиталнинг рентабеллиги кўрсаткичларининг яхшиланиши, шунингдек, потенсиал рентабеллик унинг умумий рейтингдаги ўрнини оширишга олиб келди.

Шунингдек, "Пойтахтбанк" ва KDB Bank рейтингда 1 поғонага кўтарилган бўлса, "Мадад инвест банк" ва "Равнақбанк" 1 поғонага пасайди.

"Тенгебанк", “Анорбанк”, “Гарантбанк” ва “Ўзагроекспортбанк” ўз ўринларида қолишди.

Биринчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍21👎2
Июн ойида Ўзбекистон энг кўп олтин харид қилган давлатлардан бири бўлди

Ўзбекистон Марказий банки июн ойида 8 тонна олтин сотиб олди. Бу Марказий банкнинг феврал ойидан бери (ўшанда ҳам 8 тонна) илк олтин хариди ҳисобланади.

Умуман олганда, июн ойида бир қатор марказий банклар олтин захираларини кўпайтириб олди.

Хитой Халқ банки энг йирик харидор бўлди — 21 тонна. Мамлакат кетма-кет 8 ойдан бери жами 165 тонна олтин харид қилди.

13 тонна олтин сотиб олган Полша иккинчи бўлган бўлса, 11 тонна олтин хариди билан Туркия учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон тўртинчи ўринда.

Олтин олди-сотдиси қандай кечмоқда?

Марказий банк биринчи ярим йилликда 16 тонна олтин сотиб олиб, қарийб икки баробар кўпроқ — 35 тонна олтин сотган.

Ўзбекистоннинг олтин билан боғлиқ олди-сотди сиёсати содда — нархларга боғлиқ. Нархлар тушганда сотиб олади, кўтарилганда эса сотади.

Феврал ва июн ойларида олтин нархлари нисбатан пастроқ бўлди ва бу икки ойда Марказий банк 16 тонна олтин сотиб олди. Июл ойидан бошлаб олтин нархлари яна ошмоқда.

Бу вазиятда Марказий банк камида олтин харидини амалга оширмаслиги кутилмоқда. Нархлар қулай бўлса, қимматбаҳо металлни сотиши мумкин.

📷: Bloomberg

@bankir
👍46👎10🤔1
Доллар тушди

20 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 600,11 сўмдан (-7,92 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍62👎11🤔1
Доллар яна тушади

21
июл куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 600 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 655 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍51👎7