Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

14 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 582,14 сўмдан (-10,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍35👎16
Евро 2021 йил май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Доллар ортидан евро ҳам тарихий максимумга яқинлашди. Марказий банк 14 июл учун 1 евронинг сўмга нисбатан расмий курсини белгилади — 12 940,73 сўм.

Мазкур курс сўмнинг еврога нисбатан 2021 йил 27 майдан бери энг юқори қиймати ҳисобланади.

Аввалроқ доллар курси рекорд даражага етган эди. Шу тариқа сўнгги пайтларда сўм икки асосий чет эл валютасига нисбатан кескин қадрсизланмоқда.

@bankir
👎29👍11
KDB Bank фойдаси кескин кўпайди, аммо устав капиталини ошириш зарурати бор

KDB Bank 2023 йилнинг ярмида 196,4 млрд сўм соф фойда олди. Банк апрел-июн ойлари орасида 100 млрд сўмдан кўпроқ фойдага эришган ва бу банк учун рекорд ҳисобланади.

Банк ярим йилда 244 млрд сўмлик фоизли даромадлар, 101,6 млрд сўмлик фоизсиз даромадлар олишга эришган. Ходимлар маошлари ва уларга бошқа тўловлар учун 41,8 млрд сўм сарфланган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фоизли даромадлар 239 фоизга, фоизсиз даромадлар эса атиги 13,1 фоизга ошган. Бу KDB Bank'нинг кредит бериш орқали олган даромадлари кескин кўпайганини англатади.

Шунингдек, банк 6 ойда 48,6 млрд сўмлик фойда солиғини тўлаган. Бу 2022 йил ярим йиллигига нисбатан 2,4 баробар кўп.

Ҳисоботда KDB Bank'нинг устав капитали 101,2 млрд сўмлиги кўрсатилган. Бу 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирувчи Марказий банк талабига жавоб бермайди. 1 сентябрдан бошлаб банкларнинг устав капитали энг камида 200 млрд сўм бўлиши керак.

Катта эҳтимол банк ярим йилликдаги ва 2022 йилдаги фойдасининг бир қисмини устав капиталини оширишга йўналтиради. Ҳар ҳолда яхши фойда олаётган KDB Bank Марказий банк тавсия қилганидек бошқа йирик банк билан бирлашмаса керак.

@bankir
👍35👎16
1 рубл = 10 сўм?

26 июндан бошлаб Ўзбекистондаги аксарият банклар рубл сотиб олишни тўхтатган эди. Бу ҳолат рубл курсининг тебраниши сабаб содир бўладиган 3-4 кунлик жараён бўлиб чиқмади.

Аҳоли бугун, 14 июлга келиб ҳам банкларга рубл сотишда муаммога дуч келмоқда. Ҳаттоки Madad Invest Bank бугундан рублни 10 сўмдан сотиб олишни таклиф қилмоқда. Марказий банкнинг расмий курси эса 128,6 сўм.

Фақатгина “Капиталбанк” рублни энг юқори ва аввалги нарх атрофида 110 сўмдан сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Банклар билан нега рубл сотиб олинмаётгани ҳақида боғланилганда, бу бошқарув қарори эканлигини айтишди. Лекин бу бўйича расмий ахборот ёки тушунтириш ҳалигача берилмаган.

@bankir
👎77👍36🤔6
Доллар яна тушади

17 июл куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 590 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни (Davr Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍74👎11
Марказий банк ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон захиралари пасайгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Регулятор, қисқача қилиб захиралар 2023 йилда пасайган бўлса ҳам 2017 йилга нисбатан сезиларли кўпайган ва минимал талабларга нисбатан анча юқори эканлигини маълум қилган.

Марказий банк ҳисоботи қуйидаги жумла ҳам бор:

Импорт ҳажмининг юқори суръатларда ошиб бориши шароитида халқаро захираларнинг уларга бўлган нисбатининг пасайиши, 2023 йил 1 июл ҳолатига халқаро захираларни 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирувчи омиллар бўлган. Бу эса минимал талаб этиладиган кўрсаткичдан қарийб 4 баробарга юқоридир (минимал талаб 3 ой).

Кўриниб турибдики, захиралар ҳамкор давлатлар билан айрим кўрсаткичларга кўра таққосланганда яхшироқ ҳолатда.

Бироқ, захиралар 2021 йилда 18 ойдан ортиқ импортни молиялаштиришгача етар эди. Шундан бери бу кўрсаткич пасаймоқда. Ниманинг ҳисобига? Албатта мамлакат аввалги йилларга қараганда кўпроқ импорт қилмоқда.

Умуман олганда, халқаро захиралар кўп дегани бу доим ҳам яхши дегани эмас. Захиралар “молиявий ёстиқча” ёки “хавфсизлик ёстиғи” сифатида кўрилади.

Лекин маълум бир миқдордаги маблағни инфратузилма ёки ижтимоий дастурларга йўналтирмасдан захира сифатида ушлаб турилиши қимматга тушиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон захираларининг асосий қисми олтиндан иборат. 2017 йилдан бери захиралар кўпайишига ҳам айнан олтин нархининг ошиши сезиларли ҳисса қўшган. Агар олтин нархлари кескин тушиб кетса (бундай бўлиши қийинроқ), бу захиралар қийматига ҳам таъсир қилади.

Марказий банк тушунтириш беришга, қайсидир маънода захиралар камайган бўлса ҳам умумий вазият назорат остида эканлигини айтишга ҳаракат қилган. Бу эса ҳурматга лойиқ.

Масалан банкларнинг валюта олди-сотдиси бўйича ҳисоботдаги хатолик ҳам тўғирланса яхши бўларди.

@bankir
👍30👎7🤔1
InfinBank «Infin Ishonchli» валюта омонатини йўлга қўйди. Эндиликда 18 ой муддатда йиллик 6.5% ставка билан валюта омонати очиш мумкин. Омонатни қисман ечиб олиш ҳам мумкин.

Омонатга дастлабки 6 ойда қўшимча бадал киритиш мумкин ва асосийси, барча амалларни InfinBank мобил иловаси орқали бажариш мумкин.

Реклама
👍17👎11
2023 йил январ-июн ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 295,4 трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга ошди.

Умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йил ярим йилликдаги 32,6 фоиздан 2023 йилнинг мос даврида 38,2 фоизга ўсиши кузатилди.

Савдо ва хизматлар соҳасидан терминал тушумлари салмоғи ўтган йилдаги 37,5 фоиздан 40,4 фоизга ошди.

Ярим йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 трлн сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошди.

Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,8 фоизга ўсиб, 182,4 трлн сўмни ташкил қилди.

@bankir
👍14👎2
Доллар тушди

17 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 577,66 сўмдан (-4,48 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍58👎14🤔8
Қайси банклар ярим йилда кўпроқ фойда кўрди?

"Bankers.uz" томонидан тақдим қилинган оператив маълумотларга кўра, 2023 йилнинг ярмида банкларнинг умумий соф фойдаси 6 трлн 77 млрд сўмни ташкил қилган.

Унга кўра, ярим йил ичида энг кўп фойдани “Миллий банк” олган — 1,19 трлн сўм. Хусусий банклар — “Ипотека банк” (705,8 млрд сўм) ва “Капиталбанк” (687,3 млрд сўм) кейинги ўринларда.

“Ҳамкорбанк” 2023 йил ярмида 2022 йилга нисбатан 221,4 млрд сўмга кўпроқ фойда кўрган ва бу борада етакчи бўлиб турибди.

Ўтган йилга нисбатан фойдаси энг кўп камайган банк эса бу “Қишлоққурилишбанк” (-148,9 млрд сўм) бўлди.

2022 йил 6 ойидан сўнг “Анорбанк” ва TBC Bank зарарда эди. Жорий яримйилликда улар фойда чиқа олди.

Муаммоли кредитлар бўйича етакчи “Ўзагроекспортбанк” эса энг кўп зарар кўрган банкка айланди.

Ўтган йили фойдада бўлган “Tenge Bank” ва “Uzum Bank” эса 2023 йил ярмида зарарга кирган.

@bankir
👍51👎7🤔6
Доллар кўтарилади

18
июл куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 580 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎54👍22🤔1
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар:

Ипак Йўли Банки

Фоиз ставкаси — йиллик 23.99%
Кредит муддати — 5 йилгача (автомашина моделидан келиб чиққан ҳолда).
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — 500 млн сўмгач
Кредит таъминоти — Мол-мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил автотранспорт воситалари, пул кўринишидаги гаров, заргарлик буюмлари, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси
Батафсил

Пойтахт Банк

Фоиз ставкаси — йиллик 22%
Кредит муддати — 4 йил
Имтиёзли давр — 3 ой
Кредит суммаси — шартномага асосан
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — кафил ва суғурта полиси, кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой)
Батафсил

Садерат Банк

Фоиз ставкаси — йиллик 28%
Кредит муддати — 48 ойгача
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси  — 170 млн сўмгача
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Азия Алянс банк

Фоиз ставкаси — йиллик 24-27,9% (муддатга қараб)
Кредит муддати — 12-48 ойгача
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — шартномага асосан
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Давр банк

Фоиз ставкаси — йиллик 27,9%
Кредит муддати — 48 ойгача
Имтиёзли давр — йўқ
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит суммаси — Шартномага асосан
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Ипотека Банк (иш ҳақи лойиҳаси асосида)

Фоиз ставкаси — йиллик 26%
Кредит муддати — 5 йил
Имтиёзли давр — йўқ
Кредит суммаси — 550 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Гарант банк

Фоиз ставкаси — йиллик 32%
Кредит муддати — 4 йил
Имтиёзли давр — 3-6 ой
Кредит суммаси — шартнома бўйича
Бошланғич тўлов — 0%
Кредит таъминоти — кўчмас мулк
Батафсил

@bankir
👍46👎6🤔1
Хабарларга кўра, Apelsin асосчиси ва Uzum Bank собиқ раиси Сергей Гимадиев расман Asia Alliance Bank бошқарув раиси этиб эълон қилинди. Бу бўйича дастлабки хабарлар бир ой аввал пайдо бўлган эди.

Asia Alliance Bank'ни катта ўзгаришлар кутаётгани айтилмоқда. Феврал ойида банк Temenos банк тизимини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганди.

Гимадиев ўз вақтида Apelsin'ни Ўзбекистондаги энг оммабоп иловалардан бирига айлантиришга ўз ҳиссасини қўшган эди.

Энди у Asia Alliance Bank'да рақамли хизматлар ва Temenos тизимини ривожлантиришга эътибор қаратади.

@bankir
👍57🤔12👎1
“Саноатқурилишбанк” 2023 йилнинг биринчи ярмида 396,6 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8 млрд сўмга камроқ.

Банк 2021 йилда “Миллий банк”ни ортда қолдириб Ўзбекистондаги энг кўп фойда олган банк бўлган эди.

SQB 6 ойда 3,26 трлн сўмлик фоизли ва 1,79 трлн сўмлик фоизсиз даромад олган. 2022 йилнинг мос даврига нисбатан фоизли даромадлар 24,9 фоизга кўпайган бўлса, фоизсиз даромадлар эса 8,5 фоизга камайган.

Шунингдек, ўтган йилнинг биринчи ярмида ходимлар маоши учун 255 млрд сўм тўланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 433,7 млрд сўмгача ошган (+70 фоиз).

Маълумот учун, SQB энг кўп соф фойда олган банклар орасида олтинчи, омонатлар жалб қилиш бўйича тўртинчи ўринда туради.

Банк фойдаси муҳим бўлсада, бу унинг муваффақиятининг ягона кўрсаткичи эмас. Активлар, депозитлар ва капитал ҳажми ҳам муҳим.

@bankir
👍36👎8
“Халқ банки” Тошкентдаги биносини сотувга қўйди

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги “Халқ банки”га тегишли бўлган офис кимошди савдосига қўйилди.

20 хонали бинони қуриш 2018 йилда бошланган ва ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аукцион 14 август куни бўлиб ўтади. Бошланғич нарх — 11,2 млрд сўм. Бино ичидаги жиҳозларисиз кимошди савдосига қўйилган.

@bankir
👎33👍23
Доллар кўтарилди

18 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 589,16 сўмдан (+11,50 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍14🤔1
Сўнгги 6 йилда банк тизими қандай ўзгарди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 6 йилда Ўзбекистон банк тизими қандай ўзгаргани ҳақида инфографика тайёрлади.

2017-2022 йилларда банк тизими активлари 3,3 бараварга, мажбуриятлари 3,2 бараварга ўсди. Банк тизими активлари 2022 йил якунларига кўра 557 трлн сўмни (2017 йил – 167 трлн сўм) ташкил этди ва ЯИМга нисбати 62,7 фоизгача (2016 йил – 42,3 фоиз) ўсди.

Банк тизими мажбуриятлари 2017 йилдаги 145,9 трлн сўмдан 2022 йилда 477,2 трлн сўмга етди. Банк тизими жами капитали ўтган 5 йил давомида 4 баравар ўсиб, 2022 йил якунларига кўра 79,6 трлн сўмни ташкил этди.

Ажратилаётган кредитлар иқтисодиётнинг барча тармоқлари кесимида сўнгги йилларда кескин кенгайиб бориш тенденциясига эга бўлди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигига ажратилган кредитлар қолдиғи 9 бараварга, улгуржи ва чакана савдода 5,5 бараварга, қурилиш соҳасида 3 бараварга, саноатда 2,8 бараварга, транспорт ва алоқа хизматлари соҳасида 1,8 бараварга ошди.

Жисмоний шахсларга турли мақсадларда ажратилган кредит линияларида ҳам кескин ўсиш кузатилди. 2017 йил якунида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 13,6 трлн сўмни, 2022 йил якунида 100,9 трлн сўмни ташкил этиб, сўнгги 5 йилликда 7,4 бараварга ошди.

Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида таълим кредитлари 7,1 баравар, ипотека ва тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар 1,3 баравардан ўсиш қайд этган.

@bankir
👎31👍25
Доллар яна кўтарилади

19
июл куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 590 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 640 сўмни (OFB) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎62👍22🤔4
Бизнес муҳити январдан бери энг паст даражада

Ўзбекистонда июн ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи январдан бери энг паст бўлди ва 57 пунктни ташкил қилди. Бу ҳақда “Банкир”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тақдим қилган ҳисоботдан маълум бўлди.

Ишбилармонлик муҳити 5 ойлик энг паст даражада бўлишига қарамасдан, ижобий баҳоланган. Умумий кўрсаткич пасайишига саноат секторидаги салбий ҳолат таъсир ўтказган.

Келгуси 3 ой ичида тадбиркорларнинг 68 фоизи ходимларини кўпайтирмоқчи, 70 фоизи эса товар ва хизматларга талаб ошишини кутмоқда.

Июн ойида бизнесменларнинг 46 фоизи ҳозирги ҳолатини “яхши” деб баҳолаган. Сўровда қатнашган 12 фоиз тадбиркорлар учун эса ҳолат “ёмон” бўлиб турибди.

@bankir
👍25👎10