Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
«Чирчиқ» банк хизматлари марказининг очилиши

◽️Бугун, 2023 йил 10 июл куни Garant Bank акциядорлик жамиятининг янги «Чирчиқ» банк хизматлари маркази очилди.

◽️Янги БХМда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини тақдим этади.

◽️«Garant Bank»нинг «Чирчиқ» банк хизматлари маркази душанбадан-жумага қадар

Тошкент вилояти, Чирқиқ шаҳри, А.Навои кўчаси, Ҳиёбон манзилида фаолият юритади.

📍Локация

Реклама
👍22👎3
Ўзбекистонликлар пулларини қайси банкларга кўпроқ ишонади?

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июн ҳолати бўйича Ўзбекистон банкларидаги умумий омонатлар 204 трлн сўмни ташкил қилган.

Бунда аҳоли томонидан банкларга қўйилган омонатлар 68,6 трлн сўм бўлиб турибди. “Банкир” канали энг кўп аҳоли омонатлари жойлаштирилган банклар рейтингини тақдим қилади.

Етакчилик — “Капиталбанк”да. Мазкур банк аҳолининг 12,7 трлн сўмлик омонатларини жалб қилган. Бу умумий омонатларнинг қарийб бешдан бир қисми. Бунга сабаблардан бири банк ҳозирги кунда омонат очиш бўйича энг юқори фоиз ставкаларидан бирини таклиф қилаётганидир — 25 фоиз.

Иккинчи ўринни 8,1 трлн сўм билан Миллий банк эгаллаган бўлса, “Агробанк” 4,8 трлн сўм билан учликни якунлаб берган.

Энг фойдали омонатлар рейтингида етакчи бўлганига қарамасдан TBC Bank нисбатан анча камроқ 1,9 трлн сўмлик аҳоли омонатларини жалб қилишга эришган.

@bankir
👍42👎5🤔1
⚡️Рекорд янгиланади

12
июл куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Шу тариқа 1 доллар расман 11 574 сўм атрофида бўлади ва бу сўмнинг долларга нисбатан тарихий энг юқори қийматидир. Аввалги максимал кўрсаткич 2022 йил мартида кузатилган эди — 11 571,99 сўм.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 555 сўмни (Poytaxt bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 600 сўмни (Tenge Bank) ташкил қилмоқда. Эртадан банклар курси ҳам ошади.

@bankir
👎86👍34🤔3
Ёшлар ва аёллар камроқ ипотека кредитлари олмоқда. Бу ҳавотирланарлими?

2023 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон банклари 7 трлн сўмлик ипотека кредитларини ажратган. 2022 йил мос даврида банклар томонидан 6,5 трлн сўмлик уй сотиб олиш учун кредитлар берилган эди.

Умумий ажратилган кредитлар миқдори ошганига қарамасдан, кредит олувчилар сони 4,7 минг нафарга камайган. Бу уйлар нархи бир йил давомида сезиларли ошгани ва ипотека кредити олувчилар банкдан каттароқ кредит олишига тўғри келаётгани билан изоҳланади.

Жумаладан, ярим йилда ёшлар уй сотиб олиш учун ўтган йилнинг шу даврига қараганда 35 фоизга камроқ ипотека кредитларини олмоқда. Бу ҳавотирланарли сигнал бўлиши мумкин. Чунки улар 1 йил аввалгига қараганда кредитни тўлай олишига камроқ ишонаётган кўринади.

Бундан ташқари, ипотека кредити олувчилар сони асосан аёллар ҳисобига камаймоқда. 2023 йил ярмида, 2022 йил ярмига қараганда 23,7 фоизга камроқ аёл-қизлар уй сотиб олиш учун банкдан кредит олган. Эркакларда эса бу кўрсаткич анча пастроқ, 5,4 фоизга камайган. Афтидан, юқори нархлар сабаб аёлларнинг даромади аввалгидек ипотека кредити олиш учун етарли бўлмаяпти.

6 ойда ипотека кредитларининг 3 трлн сўми эски уйлар учун, 4 трлн сўми эса янги уйлар учун берилган. Эски уйлар учун ажратилган ипотека кредитлари ўтган йилга қараганда 2,5 баробарга ошган бўлса, янги уйлар учун бу кўрсаткич 25 фоизга камайган.

Банк ўз маблағларидан ипотека кредити ажратиши миқдори 2022 йилга қараганда сезиларли кўпайган.

@bankir
👍48👎9🤔1
⚡️Доллар рекорд даражага кўтарилди

12 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 574,13 сўмдан (+18,54 сўм) ҳисобланади

Бундан аввалги энг юқори курс 2022 йилнинг март ойида қайд этилган эди — 11 571,99 сўм.

Курс 2022 йилда бўлгани каби тўсатдан ошиб кетгани йўқ. Масалан 1 доллар йил бошидан бери мўътадил равишда 300 сўмдан кўпроқ қимматлади. Марказий банк ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Аммо тез орада бунинг сабаблари келтирилиши керак.

@bankir
👎129👍32🤔2
“Yangi bank” 2023 йилнинг ярмини 438 млн сўмлик зарар билан якунлади.

Банк май ойида Марказий банкдан лицензия олган эди. Кейинчалик валюта биржасига аъзо бўлди. Марказий банк талабларини бажариш учун сутав капиталини 400 млрд сўмга етказиш бўйича қарор ҳам қабул қилинди.

Ҳеч қайси банк бирданига чоракни фойда билан ёпа олмайди. Масалан TBC Bank Ўзбекистонга кириб келгач, 11 чорак зарар кўрган. Фақатгина 2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра банк фойдага чиқа олган.

@bankir
👍68🤔6👎4
Доллар яна кўтарилади

13 июл куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 570 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 620 сўмни (Tenge Bank) ташкил қилмоқда. Эртадан банклар курси ҳам ошади.

@bankir
👎67👍15🤔2
HI-Tech Bank биноси қайта аукционга қўйилди

2022 йил охирида Марказий банк томонидан лицензияси қайтариб олинган Hi-Tech Bank собиқ бош офиси биносини кимошди савдосига қўйди.

Бу Ойбекда жойлашган мазкур бинонинг учинчи марта аукционга қўйилиши. Аввал нарх 7,1 млрд сўм ва 11,5 млрд сўм бўлганди.

Ҳозирда бошланғич нарх 25,3 млрд сўмгача ошган. Банк барча жиҳозлари билан бинони сотувга қўйган.

Аукцион 11 август куни бўлади. Бинони сотиб олишга қизиқувчилар худди шунга қадар ариза юбориши мумкин.

📷: E-auksion

@bankir
👍34👎9
Июн ойига келиб аҳолиинг инфляцион кутилмалари 13,3 фоизгача (-0,4 фоиз), бизнес вакиллариники эса 13,2 фоизгача (-0,3 фоиз) пасайди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий банк сўровида қатнашган тадбиркорларнинг ярмидан кўпи, аҳолининг тенг ярми нархлар ошишга валюта курсининг ўзгариши асосий омил бўлади деб ҳисобламоқда. Маълумот учун доллар курси куни кеча рекордни янгилаган эди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида инфляцион кутилмалар энг юқори бўлиб турибди — 16,8 фоиз. Соҳалар бўйича ишлаб чиқаришда ишлайдиганлар келгусида нархлар энг кўп ошади деб ҳисобламоқда. Кейинги ўринларда ОАВ ходимлари ва пенсионерлар.

@bankir
👍22👎22🤔1
Доллар яна кўтарилди

13 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 593,01 сўмдан (+18,88 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎48👍19🤔1
Ўзбекистонликлар 2023 йилда банкларга қанча валюта сотди?

Май ойида ўзбекистонликлар банкларга 1,14 млрд долларлик чет эл валютасини сотди. Бу 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткич.

Хорижий валютани банкларда айирбошлаш бўйича операциялар сони эса 5,9 миллионтага етиб, рекордни қайд этган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар май ойида 823,4 млн долларлик хорижий валюта сотиб олди. 5 ойда умумий сотиб олинган валюта 3,7 млрд долларни, банкларга сотилгани эса 4,5 млрд долларни ташкил қилади.

Аҳолининг банкларга валюта сотиши 2022 йил февралда Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангач кескин кўпайди.

Солиштириш учун ўтган йили 5 ойда мамлакат аҳолиси банкларга 4,3 млрд долларлик хорижий валюта сотганди. 2023 йилда сотув камайгани йўқ.

Аксинча банклардан валюта 2022 йилга қараганда кўпроқ сотиб олинмоқда — + 700 млн доллар.

Марказий банк ҳисоботида аҳолининг банкларга доллар сотиши ва банкдан доллар сотиб олиши бўйича май ойи учун маълумотлар апрел билан бир хил келтирилган. Афтидан техник хато юз берган, чунки бундай ҳолда 1,14 млрд долларлик валюта сотувлари ҳисоби тўғри чиқмайди. Марказий банкдан техник хатоликни тузатишини кутиб қоламиз.

📷: Bloomberg

@bankir
👍38👎4
Май ойида автомобил бозорида кескин пасайиш кузатилди

2023 йилнинг 1 ярим йиллиги якунларига кўра, автомобиллар савдоси 372 мингтадан ошди.

Умуман олганда, июн ойида сотилган автомобиллар сони 123 мингтани ташкил этиб, май ойига нисбатан 21 фоизга сезиларли пасайди ва ўтган йилнинг июн ойига нисбатан 2,6 фоизга ўсиш кузатилди.

Ёзнинг биринчи ойида Ўзбекистонда 110,5 минг дона енгил автомобиллар сотилган бўлиб, бир ой давомида бу кўрсаткич 21,6 фоизга камайган.

Енгил автомобиллар савдосининг энг катта пасайиши Сирдарё – 36 фоиз, Бухоро – 34 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 34 фоиз қайд этилди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 0,9 фоизга ошди.

Янги автомобиллар сотуви июн ойида 11 ойлик энг паст даражага тушиб кетди — 82,9 мингта. Охирги марта бундан камроқ сотув 74,9 мингта билан 2022 йил июлида кузатилганди.

Июн ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи автомобил бозори (эски автомобиллар) ҳам сотувларнинг пасайиши билан ажралиб турди. Ой давомида деярли 83 мингта енгил автомобиллар сотилган, бу май ойига нисбатан 23 фоизга кам.

@bankir
👍49👎14
Июнда муомаладаги нақд пуллар бирданига кўпайди

Марказий банк маълумотларига кўра, июн ойида муомаладаги нақд пуллар миқдори 47,1 трлн сўмга етган. Май ойига нисбатан нақд пуллар миқдори сезиларли — 3,2 трлн сўмга ошган.

Бундан катта ойлик ўсиш фақатгина 2022 йилнинг июлида кузатилган эди — 3,6 трлн сўм.

Марказий банк нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳида ўтган ой нақд пуллар нима сабабдан кўпайиб кетганига алоҳида тўхталмаган.

Шарҳда, ярим йил ичида умумий пул тушумлари 295,4 трлн сўмни ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 30,7 фоизга ошгани айтилган. Асосий ўсиш эса терминаллар орқали таъминланган.

Нақд пул тушумлари таркибида банк хизматлари бўйича тушумлар улуши ортиб бормоқда. Балки шу сабаб ўтган ой нақд пуллар бирданига кўпайгандир, айтиш қийин.

Умуман олганда йил бошидан бери муомалага қўшимча 6 трлн сўм нақд пул чиқарилган бўлса, бунинг асосий қисми июн ойига тўғри келади.

@bankir
👍40👎3
Доллар тушади

14
июл куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 590 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 650 сўмни ташкил қилмоқда.

Деярли барча банклар долларни 11 650 сўмдан сотмоқда. Бу тарихий максимум ҳисобланади.

@bankir
👍51👎23🤔1
Кўчмас мулк бозори: сотувлар камайди, нархлар ўсиши секинлашди

2023 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккинчи чоракда сотувлар 5 фоизга ўсди ва 69 минг битим тузилди.

Июн ойида кўчмас мулк бозори фаоликнинг пасайиши билан ажралиб турди. Хусусан, ойлик сотувлар май ойида сезиларли ўсишдан кейин 7,7 фоизга камайди.

Кўчмас мулк бўлган турар-жой олди-сотди шартномалари сони май ойидаги 25,5 мингтага нисбатан 23,6 мингтани ташкил этди.

Энг катта пасайиш Тошкент шаҳрида — 17 фоиз, Сирдарё — 10 фоиз ва Навоий вилоятларида — 9 фоиз қайд этилди.

Июн ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида (эски уйлар) уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Агар май ойида 1 кв.м. учун уй-жойнинг ўртача нархининг ошиши 2,5 фоизни ташкил этган бўлса, июн ойида эски уйлар нархи атиги 0,8 фоизга ошди.

Жорий даврни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, эски уйларнинг ўртача нархи 22 фоиздан ошди. Наманган — 34,9 фоиз, Тошкент — 29,4 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида — 30,4 фоиз уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Пойтахтда июн ойида эски уйлар нархларининг ўсиши бир ой олдин 1,7 фоизга нисбатан 0,7 фоизни, ташкил этди. Нархларнинг нисбатан юқори ўсиш суръатлари Миробод — 2,4 фоиз ва Мирзо Улуғбек — 2,6 фоиз туманларида қайд этилди.

@bankir
👍28👎6🤔1
Hi-Tech Bank яна бир бинони сотувга қўйди. Бу сафар бошланғич нарх — 60 млрд сўм

Тугатилиши жараёнида бўлган Hi-Tech Bank Шайхонтоҳур туманидаги қурилиши тугалланмаган бинони кимошди савдосига қўйди.

Беш қаватдан иборат бино қурилиши 2019 йилда бошланган ва ички қисми тугатилмаган. Бинонинг умумий майдони — 4420 кв.м. Жойлашуви — Пахтакор стадиони ва Webster университети ёнида.

Лотнинг бошланғич баҳоси 60,01 млрд сўм бўлиб, аукцион 11 август куни ўтказилади. Аризаларни худди шу кунгача топшириш мумкин.

Hi-Tech Bank ушбу бинодан ташқари Ойбекдаги бош офисини ҳам жиҳозлари билан сотувга қўйганди.

Hi-Tech Bank'дан лицензия 2022 йил охирида олиб қўйилганди. Банкнинг ўзи судга мурожаат қилганига қарамай расман шу йилнинг март ойида банкрот деб эълон қилинган.

@bankir
👍19👎6
Банкир
Кўчмас мулк бозори: сотувлар камайди, нархлар ўсиши секинлашди 2023 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккинчи чоракда сотувлар…
Энг қиммати Мирободда: Тошкентда уйларнинг ижараси ярим йилда 14 фоизга арзонлади

Квартираларни ижарага олиш нархи пасайишда давом этмоқда. Шундай қилиб, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 14,3 фоизга пасайди.

Энг катта пасайиш март ойида қайд этилган бўлиб, бирданига 7 фоизга тушди. Бироқ, ўтган йилнинг июн ойига нисбатан Тошкентда ижара ҳақи 5,4 фоизга ошди.

Шу билан бирга, йил бошида ижара ҳақининг 20 фоиздан ортиқ пасайиши бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг учта ҳудудида қайд этилди. Хусусан, Олмазорда — 26 фоиз, Шайхонтоҳурда — 24 фоиз ва Бектемирда — 22 фоиз.

Май ойидаги жонланиш ва кўтарилишга қарамай, июн ойида ижара бозори 2,4 фоизга пасайди ва Тошкент шаҳрида 1 кв.м. учун ўртача 8,8 долларни ташкил этди.

Йил бошидан бери сезиларли пасайишларга қарамай, июн ойида 1 кв.м. учун юқори ижара нархлари Шайхонтоҳур — 10,8 доллар, Яккасарой — 10,9 доллар ва Миробод — 11,7 доллар туманларида сақланиб қолди.

Шу билан бирга, пойтахтдаги квартираларни ижарага олиш Учтепа — 7,3 доллар, Сергели — 6,3 доллар ва Бектемир — 5,5 доллар туманларида энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.

@bankir
👍24👎9
Ўзбекистонликлар кўпроқ картадаги пуллардан фойдаланмоқда

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2023 йилнинг ярмида банк карталарига қарийб 360 трлн сўм келиб тушган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга кўпдир.

Картага тушган пуллар сезиларли ошгани қарамасдан уларни нақдлаштириш анча камроқ — 34 фоизга ўсган.

Банкоматлар орқали нақдлаштирилган пуллар эса 37 фоизга кўпайиб, 69,2 трлн сўмга етган.

Бундан келиб чиқадики, мамлакат аҳолиси карталарига анча кўпроқ пул тушаётган бўлса ҳам, уларни нақдлаштиришга бўлган эҳтиёж мутаносиб равишда ўсмаган. Бу ҳолат банк тизими рақамлашаётгани, савдо нуқталарида карталардан фойдаланишда муаммолар камроқ кузатилаётгани англатади.

@bankir
👍65👎5
Доллар тушди

14 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 582,14 сўмдан (-10,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍35👎16
Евро 2021 йил май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Доллар ортидан евро ҳам тарихий максимумга яқинлашди. Марказий банк 14 июл учун 1 евронинг сўмга нисбатан расмий курсини белгилади — 12 940,73 сўм.

Мазкур курс сўмнинг еврога нисбатан 2021 йил 27 майдан бери энг юқори қиймати ҳисобланади.

Аввалроқ доллар курси рекорд даражага етган эди. Шу тариқа сўнгги пайтларда сўм икки асосий чет эл валютасига нисбатан кескин қадрсизланмоқда.

@bankir
👎29👍11