Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Bloomberg Ўзбекистон биржаси ахборот ойнасини очмоқда. Бу нега муҳим?

Ўзбекистон республика валюта биржаси (UZCE) делегациясининг Лондонга ташрифи доирасида Bloomberg билан стратегик битим имзоланган.

Унга кўра маркет-дата ва статистик маълумотлар, чет эл валюталари, давлат облигациялари, деривативлар, банклараро пул бозоридаги ўртача тортилган ҳажмлар ва нархлар бўйича котировкалар, шунингдек бошқа турдаги маълумотлар трансляция қилиниши кўзда тутилган.

Ҳамкорлик нима учун муҳим?

Bloomberg молиявий бозорлар, бизнес ва иқтисод бўйича ўзининг кенг қамровли ва ўз вақтида маълумотлари билан машҳур глобал молиявий янгиликлар ва маълумотлар провайдери ҳисобланади.

Агентлик муҳим таҳлилий маълумотлар билан ҳам бўлишади ва бу йирик хорижий инвесторлар учун зарур.

Масалан, Bloomberg'да Қозоғистон биржаси ахборот ойнаси бор ва бу Қозоғистон иқтисодиётидаги вазият ҳақида тез ва самарали билиш имконияти ҳамдир. Бу эса инвестор ва трейдерлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон биржаси ахборот ойнаси очилиши, Bloomberg бозор маълумотларини доимий етказиб туриши инвесторларга Ўзбекистон молиявий бозори билан яхшироқ танишиш имконини беради. Натижада мамлакатга қизиқувчи инвесторлар ҳам кўпаяди.

@bankir
👍32👎5
Доллар кўтарилди

10
июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 570,09 сўмдан (+17,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎55👍26🤔1
7 июл. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎12
Захиралар 2023 йил учун энг паст даражага тушди

Ўзбекистон халқаро захиралари кетма-кет учинчи ой қисқариб, 33,7 млрд долларгача камайди.

33,7 млрд доллар бу Ўзбекистон учун 2023 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Захиралар сўнгги бор 2022 йил ноябрида бундан пастроқ бўлган эди — 33,4 млрд доллар.

Июн ойида захиралар 650 млрд долларга қисқарган. Улар асосан олтин ва валютадан иборат бўлиб ўтган ой иккаласи ҳам камайган.

Айни пайтда олтин захиралари 23,08 млрд доллар (-137,1 млн доллар), валюта захиралари 10,09 млрд доллар (-514,2 млн доллар) бўлиб турибди.

Июн ойида олтин захиралари ҳажми 6 тоннага кўпайиб, 376 тоннага етган. Бунга сабаб эса июнда олтин нархлари пасайишни бошлади. Майда нархлар юқори бўлганида Марказий банк 11 тонна олтин сотганди.

Айни пайтда Ўзбекистон захиралари роппа-роса 11 ойлик импортни молиялаштиришга етади. Бундай паст кўрсаткич яқин тарихда кузатилмаган эди.

@bankir
👎85👍31🤔16
Рекорд ҳозирча янгиланмайди

11
июл куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Бу сўмнинг долларга нисбатан тарихий энг юқори курси бугунча янгиланмаслигини билдиради (лекин тез орада бу содир бўлса керак)

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 570 сўмни, банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 630 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍49👎16🤔1
Тошкент кўчаларидаги савдо майдончаларининг ижара нархи қанча?

Тошкент кўчаларидаги энг талабгир ва оммабоп савдо нуқталарини ижарага олиш қанча туриши ҳисобланди.

Tashkent City

Boulevard va Gardens Residence турар-жой мажмуалари “Халқлар дўстлиги” метро бекатига яқин жойлашгани боис Tashkent City транспорт қулайлиги нуқтаи назаридан катта имкониятларга эга.

Boulevard ҳудудида асосий ижарачилар — ресторанлар, кийим-кечак дўконлари ва турли хизматлар кўрсатадиган компаниялар, Gardens Residence’да эса йирик автомобил сотувчилар.

Асосий ижарачилар: Bon!, Kosebasi, Li-Ning, Safia, Mercedes Benz. Ўртача ойлик ижара нархи бир квадрат метр учун — 28,1 доллар.

Амир Темур шоҳ кўчаси

Амир Темур шоҳ кўчаси Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига қадар жойлашган. Кўчанинг ўртасида жойлашган метро пиёдалар учун юқори транспорт қулайлигини таъминлайди.

Бу кўчада савдонинг асосий йўналишларидан бири кийим-кечак ва пойабзаллардир.

Ундаги асосий ижарачилар — Timberland, Urban store, Nike, Adidas, DI sport, Ramsey каби дўконлар. Ўртача ойлик ижара бир квадрат метр учун 19,3 доллар туради.

Тарас Шевченко кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси “Минг ўрик” метро бекати ва Тошкент марказий темир йўл вокзали яқинида жойлашган.

Асосий ижарачилар ўрта катталикдаги ресторан ва кафелардир: Tanuki, Bamboo Dimsum, Ilpatio, Yapona Mama, Socials, Wendy’s. Шунингдек, косметика ва парфюмерия дўконлари ҳудуднинг катта қисмини эгаллайди.

Бренд дўконлари жуда кам учрайди, аммо Urban Store ва Stock Center улар орасида ажралиб туради. Ўртача ойлик ижара нархи бир квадрат метр учун 25,4 доллар.

Шота Руставели кўчаси

Шота Руставели кўчаси “Дўстлик” боғи ва Шаҳрисабз кўчасидан “Ойбек” метро бекатигача жойлашган.

Бу кўчада доминант сегмент йўқ, чунки ижарачиларнинг сезиларли хилма-хиллиги мавжуд. Асосий ижарачиларга Dolce Italia, B&B, ChaiCoff va BrandStore киради. Ўртача ойлик ижара нархи квадрат метр учун 22,2 долларни ташкил этади.

@bankir
👍33🤔10👎7
Тошкентда яшиллик даражаси кескин камаймоқда

Ўзбекистонда шаҳарларнинг кенгайиши ҳамда унинг атроф-муҳитга таъсири таҳлил қилинди.

2012—2016 йилларда мамлакатда квартиралар сони 6,6 фоизга ўсган бўлса, 2017—2021 йилларда ўсиш 3 баробар ортди — 20,3 фоиз.

Бу даврда энг кўп уйлар Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қурилди.

2021—2022 йилларда Сардоба, Жондор, Пешку, Хўжаобод, Сўх ва Боғдод туманлари ҳамда Навоий, Жиззах, Зарафшон, Бухоро ва Андижон шаҳарларида аҳоли энг кўп зичлашган.

Аҳоли зичлигининг ошиб бориши бир қатор қийинчиликлар келтириб чиқарди. Масалан:

Аксарият ҳудудларнинг бош режаси ишлаб чиқилмагани ёки якунига етказилмагани, ер ажратишнинг режага зид равишда амалга оширилиши тартибсиз қурилишларга сабаб бўлмоқда. 2021 йилнинг ўзида 814 та бош режага амал қилмаслик ҳолати аниқланган.

Шунингдек, қурилиш ишлари кўпайгани сари Тошкент шаҳрида яшиллик даражаси қисқариб бормоқда. 2022 йилда 2017 йилга нисбатан:

— Шайхонтоҳурда 26 фоиз;
— Яккасаройда 23 фоиз;
— Олмазорда 33 фоиз;
— Мирзо Улуғбек туманида 18 фоизга камайган.

Бундай ҳолат бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда — таҳлил даврида Бухоро шаҳрининг марказий қисмида яшиллик даражаси 37 фоизга қисқарган.

Яшил ҳудудларнинг инсон саломатлигига таъсири бўйича турли тадқиқотларолиб борилган. Уларга кўра, парклар, жамоат боғлари ва бошқа яшил майдонларга ташрифлар руҳий саломатликни яхшилайди.

Таклиф ва тавсиялар:

— ҳудудлар бўйича ҳар бир аҳолига тўғри келувчи “яшил ҳудуд” майдонининг минимал нормаларини янгилаш ва амалиётга жорий қилиш;

— Янги кўп квартирали турар жой қурилиш ишларини амалга оширишда пудратчига яшил ҳудудлар барпо этишнинг мажбурий тартибини белгилаш.

@bankir
👍63👎19🤔8
Доллар тушди

11 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 555,59 сўмдан (-14,50 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍63👎9🤔7
«Чирчиқ» банк хизматлари марказининг очилиши

◽️Бугун, 2023 йил 10 июл куни Garant Bank акциядорлик жамиятининг янги «Чирчиқ» банк хизматлари маркази очилди.

◽️Янги БХМда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини тақдим этади.

◽️«Garant Bank»нинг «Чирчиқ» банк хизматлари маркази душанбадан-жумага қадар

Тошкент вилояти, Чирқиқ шаҳри, А.Навои кўчаси, Ҳиёбон манзилида фаолият юритади.

📍Локация

Реклама
👍22👎3
Ўзбекистонликлар пулларини қайси банкларга кўпроқ ишонади?

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июн ҳолати бўйича Ўзбекистон банкларидаги умумий омонатлар 204 трлн сўмни ташкил қилган.

Бунда аҳоли томонидан банкларга қўйилган омонатлар 68,6 трлн сўм бўлиб турибди. “Банкир” канали энг кўп аҳоли омонатлари жойлаштирилган банклар рейтингини тақдим қилади.

Етакчилик — “Капиталбанк”да. Мазкур банк аҳолининг 12,7 трлн сўмлик омонатларини жалб қилган. Бу умумий омонатларнинг қарийб бешдан бир қисми. Бунга сабаблардан бири банк ҳозирги кунда омонат очиш бўйича энг юқори фоиз ставкаларидан бирини таклиф қилаётганидир — 25 фоиз.

Иккинчи ўринни 8,1 трлн сўм билан Миллий банк эгаллаган бўлса, “Агробанк” 4,8 трлн сўм билан учликни якунлаб берган.

Энг фойдали омонатлар рейтингида етакчи бўлганига қарамасдан TBC Bank нисбатан анча камроқ 1,9 трлн сўмлик аҳоли омонатларини жалб қилишга эришган.

@bankir
👍42👎5🤔1
⚡️Рекорд янгиланади

12
июл куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Шу тариқа 1 доллар расман 11 574 сўм атрофида бўлади ва бу сўмнинг долларга нисбатан тарихий энг юқори қийматидир. Аввалги максимал кўрсаткич 2022 йил мартида кузатилган эди — 11 571,99 сўм.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 555 сўмни (Poytaxt bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 600 сўмни (Tenge Bank) ташкил қилмоқда. Эртадан банклар курси ҳам ошади.

@bankir
👎86👍34🤔3
Ёшлар ва аёллар камроқ ипотека кредитлари олмоқда. Бу ҳавотирланарлими?

2023 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон банклари 7 трлн сўмлик ипотека кредитларини ажратган. 2022 йил мос даврида банклар томонидан 6,5 трлн сўмлик уй сотиб олиш учун кредитлар берилган эди.

Умумий ажратилган кредитлар миқдори ошганига қарамасдан, кредит олувчилар сони 4,7 минг нафарга камайган. Бу уйлар нархи бир йил давомида сезиларли ошгани ва ипотека кредити олувчилар банкдан каттароқ кредит олишига тўғри келаётгани билан изоҳланади.

Жумаладан, ярим йилда ёшлар уй сотиб олиш учун ўтган йилнинг шу даврига қараганда 35 фоизга камроқ ипотека кредитларини олмоқда. Бу ҳавотирланарли сигнал бўлиши мумкин. Чунки улар 1 йил аввалгига қараганда кредитни тўлай олишига камроқ ишонаётган кўринади.

Бундан ташқари, ипотека кредити олувчилар сони асосан аёллар ҳисобига камаймоқда. 2023 йил ярмида, 2022 йил ярмига қараганда 23,7 фоизга камроқ аёл-қизлар уй сотиб олиш учун банкдан кредит олган. Эркакларда эса бу кўрсаткич анча пастроқ, 5,4 фоизга камайган. Афтидан, юқори нархлар сабаб аёлларнинг даромади аввалгидек ипотека кредити олиш учун етарли бўлмаяпти.

6 ойда ипотека кредитларининг 3 трлн сўми эски уйлар учун, 4 трлн сўми эса янги уйлар учун берилган. Эски уйлар учун ажратилган ипотека кредитлари ўтган йилга қараганда 2,5 баробарга ошган бўлса, янги уйлар учун бу кўрсаткич 25 фоизга камайган.

Банк ўз маблағларидан ипотека кредити ажратиши миқдори 2022 йилга қараганда сезиларли кўпайган.

@bankir
👍48👎9🤔1
⚡️Доллар рекорд даражага кўтарилди

12 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 574,13 сўмдан (+18,54 сўм) ҳисобланади

Бундан аввалги энг юқори курс 2022 йилнинг март ойида қайд этилган эди — 11 571,99 сўм.

Курс 2022 йилда бўлгани каби тўсатдан ошиб кетгани йўқ. Масалан 1 доллар йил бошидан бери мўътадил равишда 300 сўмдан кўпроқ қимматлади. Марказий банк ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Аммо тез орада бунинг сабаблари келтирилиши керак.

@bankir
👎129👍32🤔2
“Yangi bank” 2023 йилнинг ярмини 438 млн сўмлик зарар билан якунлади.

Банк май ойида Марказий банкдан лицензия олган эди. Кейинчалик валюта биржасига аъзо бўлди. Марказий банк талабларини бажариш учун сутав капиталини 400 млрд сўмга етказиш бўйича қарор ҳам қабул қилинди.

Ҳеч қайси банк бирданига чоракни фойда билан ёпа олмайди. Масалан TBC Bank Ўзбекистонга кириб келгач, 11 чорак зарар кўрган. Фақатгина 2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра банк фойдага чиқа олган.

@bankir
👍68🤔6👎4
Доллар яна кўтарилади

13 июл куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 570 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 620 сўмни (Tenge Bank) ташкил қилмоқда. Эртадан банклар курси ҳам ошади.

@bankir
👎67👍15🤔2
HI-Tech Bank биноси қайта аукционга қўйилди

2022 йил охирида Марказий банк томонидан лицензияси қайтариб олинган Hi-Tech Bank собиқ бош офиси биносини кимошди савдосига қўйди.

Бу Ойбекда жойлашган мазкур бинонинг учинчи марта аукционга қўйилиши. Аввал нарх 7,1 млрд сўм ва 11,5 млрд сўм бўлганди.

Ҳозирда бошланғич нарх 25,3 млрд сўмгача ошган. Банк барча жиҳозлари билан бинони сотувга қўйган.

Аукцион 11 август куни бўлади. Бинони сотиб олишга қизиқувчилар худди шунга қадар ариза юбориши мумкин.

📷: E-auksion

@bankir
👍34👎9
Июн ойига келиб аҳолиинг инфляцион кутилмалари 13,3 фоизгача (-0,4 фоиз), бизнес вакиллариники эса 13,2 фоизгача (-0,3 фоиз) пасайди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий банк сўровида қатнашган тадбиркорларнинг ярмидан кўпи, аҳолининг тенг ярми нархлар ошишга валюта курсининг ўзгариши асосий омил бўлади деб ҳисобламоқда. Маълумот учун доллар курси куни кеча рекордни янгилаган эди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида инфляцион кутилмалар энг юқори бўлиб турибди — 16,8 фоиз. Соҳалар бўйича ишлаб чиқаришда ишлайдиганлар келгусида нархлар энг кўп ошади деб ҳисобламоқда. Кейинги ўринларда ОАВ ходимлари ва пенсионерлар.

@bankir
👍22👎22🤔1
Доллар яна кўтарилди

13 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 593,01 сўмдан (+18,88 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎48👍19🤔1
Ўзбекистонликлар 2023 йилда банкларга қанча валюта сотди?

Май ойида ўзбекистонликлар банкларга 1,14 млрд долларлик чет эл валютасини сотди. Бу 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткич.

Хорижий валютани банкларда айирбошлаш бўйича операциялар сони эса 5,9 миллионтага етиб, рекордни қайд этган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар май ойида 823,4 млн долларлик хорижий валюта сотиб олди. 5 ойда умумий сотиб олинган валюта 3,7 млрд долларни, банкларга сотилгани эса 4,5 млрд долларни ташкил қилади.

Аҳолининг банкларга валюта сотиши 2022 йил февралда Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангач кескин кўпайди.

Солиштириш учун ўтган йили 5 ойда мамлакат аҳолиси банкларга 4,3 млрд долларлик хорижий валюта сотганди. 2023 йилда сотув камайгани йўқ.

Аксинча банклардан валюта 2022 йилга қараганда кўпроқ сотиб олинмоқда — + 700 млн доллар.

Марказий банк ҳисоботида аҳолининг банкларга доллар сотиши ва банкдан доллар сотиб олиши бўйича май ойи учун маълумотлар апрел билан бир хил келтирилган. Афтидан техник хато юз берган, чунки бундай ҳолда 1,14 млрд долларлик валюта сотувлари ҳисоби тўғри чиқмайди. Марказий банкдан техник хатоликни тузатишини кутиб қоламиз.

📷: Bloomberg

@bankir
👍38👎4
Май ойида автомобил бозорида кескин пасайиш кузатилди

2023 йилнинг 1 ярим йиллиги якунларига кўра, автомобиллар савдоси 372 мингтадан ошди.

Умуман олганда, июн ойида сотилган автомобиллар сони 123 мингтани ташкил этиб, май ойига нисбатан 21 фоизга сезиларли пасайди ва ўтган йилнинг июн ойига нисбатан 2,6 фоизга ўсиш кузатилди.

Ёзнинг биринчи ойида Ўзбекистонда 110,5 минг дона енгил автомобиллар сотилган бўлиб, бир ой давомида бу кўрсаткич 21,6 фоизга камайган.

Енгил автомобиллар савдосининг энг катта пасайиши Сирдарё – 36 фоиз, Бухоро – 34 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 34 фоиз қайд этилди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 0,9 фоизга ошди.

Янги автомобиллар сотуви июн ойида 11 ойлик энг паст даражага тушиб кетди — 82,9 мингта. Охирги марта бундан камроқ сотув 74,9 мингта билан 2022 йил июлида кузатилганди.

Июн ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи автомобил бозори (эски автомобиллар) ҳам сотувларнинг пасайиши билан ажралиб турди. Ой давомида деярли 83 мингта енгил автомобиллар сотилган, бу май ойига нисбатан 23 фоизга кам.

@bankir
👍49👎14