Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистон банк тизимида рақобат қандай ўзгарди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2018-2023 йилларда Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражасининг ўзгаришини таҳлил қилди.

Мутахассислар тадқиқот ўтказишда рақобат даражасини аниқлашда кенг қўлланиладиган CR (Концентрация нисбати) ва HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) индексларидан фойдаланган.

Мазкур индекслар қийматининг нолга қанчалик яқин бўлиши рақобат даражасининг шунча юқорилигини билдиради.

Рақобат даражаси банкларнинг қуйидаги фаолият кўрсаткичларига кўра аниқланган:

Активлар

2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, активлар бўйича ҳисобланган HHI индекси 927 ни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 1 январ ҳолатидагига (1520) нисбатан 593 бирликка камайди.

Бу Ўзбекистонда банк тизими ўртача концентрациялашган даражадан рақобатбардош бозор тамойилларига ўтганлиги, банклар ўртасидаги рақобатнинг сезиларли даражада ошганлигидан далолат беради.

Кредитлар

Иқтисодиётда банклар томонидан ажратилган кредит қўйилмалари ҳажми сўнгги 5 йил мобайнида қарийб 3,3 баробар ёки 127,2 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 40,1 фоиз) дан 413,4 трлн сўм (46,5 фоиз) гача ошган. Шундан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 7,5 баробар ошган.

Шу билан бирга, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган номинал фоиз ставкаси 2018 йилнинг мос давридаги 20 фоиздан 2023 йилда 22,5 фоизгача кўтарилган.

Омонатлар

HHI индекси мос даврда омонатлар бўйича кескин пасаймаган — 893,7 дан 703 бирликкача.

CR индекси таҳлилига кўра, 2018 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, энг йирик банклар бешталиги банк тизимидаги жами депозитларнинг 51,8 фоизига эгалик қилган бўлса, 2023 йилнинг 1 майига келиб, уларнинг улуши 40,5 фоизгача қисқарди. Хусусий банклар томонидан жалб қилинган депозитлар улуши эса 32 фоиздан 40 фоизгача кўпайди.

@bankir
👍23👎1
Доллар кўтарилди

3 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 522,13 сўмдан (+34,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍18🤔4
27 июн — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎9
Май ойида рекорд даражада кешбек йиғилди

Май ойида ўзбекистонликлар 134,3 млрд сўмлик кешбек йиғди. Бу Солиқ қўмитаси томонидан кешбек қайтариш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич.

Умуман олганда аҳоли томонидан йиғилган кешбеклар 1,2 трлн сўмга етган.

@bankir
👍80👎23🤔2
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 4-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👍23👎14🤔5
Damas Россияга “параллел импорт” сифатида етказиб берилмоқда

Россиядаги дилерлар Chevrolet Damas микроавтобусларини параллел импорт қилишни бошлади. Бу ҳақда “Российская газета” хабар бермоқда.

2023 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Damas Россия бўйлаб ҳозирда тахминан 11 600 доллар эквивалентида сотилмоқда. Улар Ўзбекистон ва Қозоғистонда йиғилган.

Damas микроавтобуслари General Motors лицензияси остида ишлаб чиқарилади. GM Украинада уруш бошлангач Россияни тарк этганди.

Кейинроқ автомобилларни Ўзбекистонда йиғувчи UzAuto Motors ҳам ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатган эди.

Бунинг ортидан Россиянинг Chevrolet дилерлик марказларида тез фурсатларда автомобиллар тугади.

Хорижий брендлардан расмий етказиб беришни қисқариши фонида россиялик дилерлари чет эл автомобилларини параллел импорт қилиш билан шуғулланмоқда. Дилерлар Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлардаги автомобилларни Россияга олиб киради.

Ўзбекистон россиялик харидорлар учун янги автомобилларнинг бой манбаи бўлди. 2022 йил охиридан бошлаб ОАВ Chevrolet маркали бошқа автомобиллар, хусусан, Spark, Nexia ва Cobalt моделлари кенг тарқалгани ҳақида хабар берди.

Параллел импорт Ўзбекистоннинг савдо балансига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангач, Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро савдо ҳажми бир йилда 23 фоизга ошиб, 9,3 млрд долларга етди.

Бу даврда Россияга экспорт қилинган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми 1,5 баробарга ошиб, 3 млрд долларни ташкил қилди.

Параллел импорт Ўзбекистон учун Ғарб томонидан киритилиши мумкин бўлган санкциялар хавфини оширади.

@bankir
👍74👎21🤔9
Расмий инфляция янги ҳукумат даври учун рекорд даражада пасайди

Ўзбекистонда июн ойида 0,3 фоизлик дефляция (содда қилиб айтилса нархлар пасайиши) кузатилди. Йил бошидан бери нархлар 3,5 фоизга ошган.

Йиллик нархлар ошиши эса 9 фоизни ташкил қилди. Бу 2016 йилдан ёки Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида фаолият олиб бораётганидан бери инфляциянинг энг паст кўрсаткичидир.

Дефляция мамлакатда июн ва июл ойларида кузатиладиган одатий жараёнлардан бири ҳисобланади.

Ёзги пишиқчилик ортидан озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашади (июн ойида уларнинг нархи 1,1 фоизга пасайган) ва бу инфляцияга таъсир қилади.

Расмий инфляция қандай қилиб бу даражада пасайди?

Ҳаммаси Россия ва Украина ўртасида бошланган урушга бориб тақалади. 2022 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда инфляция 9,7 фоизни ташкил қилганди. Бу ўша давр учун қарийб беш йиллик энг қуйи кўрсаткич эди.

Кейин уруш бошланди. Етказиб беришдаги узилишлар, санкциялар ва бошқа сабаблар ортидан нафақат Ўзбекистонда, балки дунё бўйлаб нархлар кескин ошди. 2022 йилнинг июлига келиб мамлакатда нархларнинг ўсиш суръати икки йиллик энг юқори даражага чиқди.

Уруш якунига етмаган бўлсада, глобал таъминот занжирлари нисбатан барқарорлашди. Бозор ҳам нархларга мослашди. Ноябр-декабрь ойларидан бери Ўзбекистонда инфляция камайиб бормоқда.

Июн ойида 0,3 фоизлик дефляция қайд этилганига қарамай, 2022 йилда кузатилган кескин нархлари ошиши сабаб инфляция 9 фоизгача кескин пасайди.

Украинадаги уруш бўлмаганида бундай паст фоизли инфляция анча аввалроқ кузатилган бўларди. Марказий банк ҳаттоки, 2024 йил охиригача инфляцияни 5 фоизгача пасайтиришни мақсад қилган.

Регулятор феврал ойида 2023 йил учун инфляция 8,5-9,5 фоиз атрофида шаклланишини прогноз қилган эди.

@bankir
👍55👎45🤔5
Доллар яна кўтарилади

4 июл куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 520 сўмни (Туронбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 540 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎55👍23🤔1
Муаммолар ҳал қилинмаса, хусусийлаштириш кечикади — Fitch

Ўзбекистонда давлатга тегишли “Ипотекабанк”ининг назорат пакетининг Венгриянинг OTP Bank'ига сотилиши инвесторларнинг Ўзбекистон банк секторига қизиқишини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Fitch агентлиги таҳлилида айтиб ўтилган.

Агентликка кўра, бошқа йирик давлат банкларини хусусийлаштириш ҳукумат кўзлаганидан кўра узоқроқ давом этади.

“Ипотекабанк”нинг 73,7 фоиз улуши OTP Bank томонидан сотиб олиниши, 2025 йил охиригача барча давлат банкларини хусусийлаштириши бўйича биринчи йирик битимдир.

Бу даврда ҳукумат нодавлат банклардаги сектор активлари улушини ҳозирги қарийб 30 фоиздан камида 60 фоизга оширмоқчи.

2023 йилда яна иккита йирик банк — “Асакабанк” ва “Саноатқурилишбанк”ни хусусийлаштириш режалаштирилган.

Fitch'нинг таъкидлашича, сотувлар банклардаги бизнес моделининг ўзгариши туфайли кечикиши мумкин.

Ўзгаришларнинг мақсади банкларни корпоратив кредитлашдан тижорат бизнесига, хусусан, кичик ва чакана савдо сегментларига ўтказишдир.

Агентлик сўнгги ўзгаришларга қарамай, давлат банклари ҳамон давлатга моддий таъсир кўрсатадиган корпоратив аҳамиятга эга эканлигини айтган.

Муаммоли кредитларнинг аксарияти бозор ставкасидан паст бўлиб, бу банкларнинг рентабеллигига таъсир қилади.

Тузилмавий заифликлар Ўзбекистон банклари фаолиятига таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Бунга мисол қилиб юқори долларлашган иқтисодиёт, корпоратив секторда заиф молиявий шаффофлик, асосий тармоқларда давлатнинг ҳукмронлиги ва чекланган депозит маблағларини келтириш мумкин
”, — дейилади Fitch хабарида.

Fitch таъкидлашича, потенциал инвесторлар бозорга киришдан олдин юқорида айтиб ўтилган камчиликларнинг бир қисми бартараф этилишини хоҳлаяди.

@bankir
👍41👎6🤔1
Ўзбекистон паспорти энг яхши паспортлар рейтингида пастлади

Ўзбекистон паспорти дунё давлатлари бўйича паспорт индексида ўз кўрсаткичларини ёмонлаштириб, 67 ўриндан 71 ўринга тушиб кетди.

Рейтинг Henley & Global томонидан тузилган бўлиб, доимий равишда янгиланиб туради.

Шундай қилиб, Ўзбекистон паспортига эга бўлганлар дунёнинг 26 та давлатига визасиз киришлари мумкин. Таққослаш учун бу кўрсаткич қўшни мамлакатлар — Қозоғистонда 39, Қирғизистонда 28, Тожикистонда 25, Туркманистонда 16 ва Афғонистонда 5.

Рейтингни БАА паспорти бошқариб турибди. Ушбу паспортга эга бўлган одамлар 125 та давлатга визасиз кириш имкониятига эга.

@bankir
👍64👎29🤔20
Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” оромгоҳи сотилмайдиган бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 июндаги фармони билан хусусийлаштириш режалаштирилаётган объектлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, “Сижжак” ва “Чотқол” дам олиш масканлари 2021 йилдан бери хусусийлаштиришга ҳаракат қилинаётган объектлар рўйхатидан чиқарилди.

“Сижжак” оромгоҳи Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган ва 2017 йилда суд томонидан мусодара қилиниб, давлат ҳисобига ўтказилган.

Шу пайтга қадар, объектни аукцион орқали бир неча бор сотишга урунишлар бўлган. Бироқ ҳеч қандай таклифлар келиб тушмаган.

Давлетовуз ёзишича, ҳозирда “Сижжак” 124-мактаб интернати балансида бўлиб, унинг фаолият турини ўзгартириш ва сотиш тақиқланган. “Чотқол” эса Касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилган.

📸: E-auksion

@bankir
👍67🤔23👎20
Доллар кўтарилди

4 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 534,99 сўмдан (+12,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎37👍13🤔1
Ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 11 534,99 сўмгача ошди. Бу доллар курсининг 473 кун ёки 15 ойдан кўпроқ вақт давомидаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Расмий курс тарихда фақат 2022 йилнинг 18 мартида бундан юқори бўлган (+ 37 сўмга). Яқин кунларда бу рекорд ҳам янгиланиши мумкин.

Сўм 2023 йилнинг ярмига келиб, йил бошидан бери долларга нисбатан 2,6 фоизга қадрсизланди. Бунга сабаб қилиб асосий савдо ҳамкори бўлган давлатларнинг валютаси қадрсизлангани, геосиёсий кескинликларнинг сақланиб қолиши ва олтин нархининг ўзгаришини келтириш мумкин.

Миллий валюта курси ички валюта бозори иштирокчиларининг кутилмалари ҳамда ташқи молия бозорларига тўғридан тўғри боғлиқдир.

@bankir
👍31👎26
3 июл. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍24👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 UDEAда Ковентри университети дастури асосида таълим олинг!

Абитуриентларга қуйидаги бакалавриат дастурлари тақдим этилади:
• Бизнес учун ахборот технологиялари;
• Бухгалтерия ҳисоби ва молия;
• Халқаро молия ва банк иши;
• Маркетинг ва PR;
• Бизнесни бошқариш ва лидерлик.

👨‍💼 Иқтидорли ёшлар эса "Агробанк" АТБ томонидан ажратилаётган грантлар асосида Ковентри университетида ўқишлари мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги ҳавола орқали қабул қилинади: https://lms.udea.uz/register

Батафсил маълумот +998788880800 рақамидаги алоқа маркази ва coventry.udea.uz сайтида.
реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎3
Май ойида банклар камроқ фойда олди

Ўзбекистон банклари май ойида 798 млрд сўм соф фойда кўрди. Бу банкларнинг ойлик фойдаси бўйича охирги 6 ойдаги энг паст кўрсаткичдир.

Сўнгги бор банклар 2022 йилнинг ноябрида бундан камроқ фойда олган эди — 724 млрд сўм.

Май ойига қадар банк тизимига бўлган талабнинг кескин ошиши натижасида мамлакатдаги банклар ойига трлн сўм атрофида фойда олаётган эди.

Умуман олганда банклар, 2023 йилнинг 5 ойида 50,3 трлн сўм даромад олган. Бунда соф фойда 4,8 трлн сўмни ташкил қилган.

Банкларнинг жорий йилги даромади 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 29,9 фоизга, фойдаси эса 40,4 фоизга ошган.

Шунга қарамай, банклар томонидан май ойида олинган фойда нисбатан камроқ бўлди.

Солиштирилаётган даврда фоизсиз даромадлар 23,2 фоизга ошганига қарамасдан, фоизли даромадлар ҳам 34,3 фоизга кўпайган.

Бу банклар хизмат кўрсатишдан кўра кўпроқ, кредитлаш орқали даромад олишда давом этаётганини англатади.

Шунингдек, 5 ойда 1,3 трлн сўм фойда солиғи тўланган. Бу даврда 6,9 трлн сўмлик операцион харажатлар (ходимларга ойлик ва бошқалар) ҳам амалга оширилган.

@bankir
👍30👎7🤔6
Доллар яна кўтарилади

5 июл куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 530 сўмни (Туронбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 560 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎44👍17
Бирданига 4 та банк валюта биржасига аъзо бўлди

Яқинда Марказий банкдан лицензия олган банклар — “Hayot Bank”, “Yangi Bank”, “Smart Bank” ва “Apex Bank” ЎзРВБга аъзо бўлди.

Аъзолик ушбу янги банкларга биржа операцияларида иштирок этиш ва молия бозорида ўз имкониятларини кенгайтириш ҳуқуқини беради.

Фақатгина “Smart Bank” — “C” тоифаси бўйича, қолган банклар эса барча “А”, “Б” ва “C” тоифалари бўйича валюта биржасига аъзо бўлган.

Бу тоифалар нимани англатади?

“А” тоифаси аъзоларга чет эл валютаси бозорида операцияларни, шу жумладан, валютавий фьючерс шартномалари билан операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

“Б” тоифаси эса давлат қимматли қоғозлари биржа бозоридаги савдоларда қатнашиш ва операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

“C” тоифаси бўйича аъзолик банклараро пул бозори ҳамда Марказий банкнинг банклар билан кредит ва депозит аукционларида операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

Маълумот учун, биржа савдолари иштирокчилари сонини кенгайтириш, шунингдек молия бозори субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзРВБга аъзо бўлиш учун йиғимлар ва тўловлар ундирилмайди.

@bankir
👍41👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mай ойида автомобил бозорида рекордлар қайд этилди

Батафсил бу ерда ўқиш мумкин.

Янада қизиқроқ контент учун Instagram'га обуна бўлинг — https://www.instagram.com/bankirnews/

@bankir
👍23👎7
Доллар кўтарилди

5 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 541,00 сўмдан (+6,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎38👍17
4 июл. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍15👎9🤔2