Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

26 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 469,57 сўмдан (-12,70 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍37👎12
Банклараро тўлов операциялари деярли барча ҳудудларда ошди

2023 йил май ойида республиканинг 13 та ҳудудида компаниялар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган.

Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент (16,2%), Хоразм (14,8%), Фарғона (12,8%), Сурхондарё (12,7%) ва Қашқадарё (10,2%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (10,0%) кузатилган.

Шу билан бирга фақатгина Сирдарё вилоятида 3,9 фоизга пасайиш қайд этилган.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) май ойида 1068 бирликни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 6,8 фоизга ошган.

@bankir
👍17👎6
23 июн. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👍14👎9
Ўзбекистон 1 kVt.soat электр токини қанчадан олиб, қанчага сотади?

Энергетика вазирлиги январ—май ойларида Ўзбекистонда электр энергиясини экспорт ва импорт қилиш кўрсаткичларини эълон қилди.

Унга кўра, 5 ой ичида Ўзбекистон 2,5 млрд kVt.soat электр энергияси сотиб олган бўлса, 1,1 млрд kVt.soat электр энергияси четга экспорт қилинган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 5 ойда экспорт қилинган электр токи қиймати 44,9 млн долларни, импорт қилингани эса 59,4 млн долларни ташкил қилган.

Бундан Ўзбекистон 1 kVt.soat электр токини 2,4 сентдан (275 сўм) сотиб олиб, 4 сентдан (459 сўм) сотгани келиб чиқади.

Маълумот учун, мамлакатда оддий уйда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 kVt.soat электр энергияси нархи 295 сўмни ташкил қилади.

Компаниялар учун бу кўрсаткич 600 сўм бўлса, бюджет ташкилотлари учун 800 сўм ҳисобланади.

@bankir
👍65👎50
Доллар курси 2022 йил 29 мартдан бери биринчи марта 87 рублдан ошди

Москва биржасидаги савдолар очилишида доллар курси 2022 йил 29 мартдан бери биринчи марта 87 рублдан ошди. Айни пайтда курс 86,5 рубл атрофида бўлиб турибди.

Рубл ўтган ҳафта охирида Россиядаги ички сиёсий воқеалар фонида кескин пасайишни бошлади.

24 июн куни Россиянинг бир нечта банклари доллар сотиб олиш курсини 90 рублдан белгилади. Евро 100 рублдан ҳам ошди.

Валюта бозори “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг баёнатларига нисбатан шундай муносабатда бўлди.

Россиянинг энг йирик компаниялари акциялари кейинчалик 4 фоизга тушиб кетди.

Таҳлилчиларнинг рублга нисбатан келгуси давр учун кутилмалари салбий бўлиб шаклланган.

@bankir
👍42👎8
Доллар кўтарилади

27
июн куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 465 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 500 сўмни (Даврбанк) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎33👍21
Банк қутиси ёки ячейкаси нима?

Бутун дунёда қимматбаҳо буюмларни, моддий қийматликларнинг хавфсизлиги учун шахсий банк қутилари ёки ячейкаларидан фойдаланилади.

Ўзбекистонда ҳам банклар томонидан таклиф қилинадиган ушбу хизмат тури сўнгги йилларда аҳоли орасида оммалашмоқда.

Мантиқан олиб қараганда, банк ячейкаларида моддий қимматликлар ва пул маблағларини сақлаш сизга даромад (фоизли даромад) олиб келмайди.

Лекин шахсий банк ячейкаларидан пул маблағларини сақлаш ва йирик амалиётларни, масалан уй-жой олди-сотдиси вақтида фойдаланганда хавсизлик тўлиқ таъминланади.

Банк ячейкаларининг энг асосий афзаллиги — хавфсизлик. Банклар кўп босқичли ҳимоя тизимига эга.

Ячейкаларни исталган вақтгача шартнома асосида ижарага олиш мумкин. Уларнинг нархи ойига ўртача 20 мингдан 100 минггача. Нарх сейф ҳажмига қараб ўзгаради.

Ячейкаларда нима сақласа бўлади?

Банк ячейкасида пул, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, заргарлик буюмлари, ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш мумкин. Ёнувчан, заҳарли ва бошқа моддалар бундан мустасно, уларни сақлаш амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланади.

Банк ячейкасидаги моддий қимматликларни бутлиги ва сейф дахлсизлиги бўйича тўлиқ жавобгарликни банк ўз зиммасига олади, шунингдек мижоз бўйича банк сири маълумотларини ошкор этмасликни кафолатлайди.

@bankir
👍52👎5
Доллар кўтарилди

27 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 488,12 сўмдан (+18,55 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎38👍24🤔1
“Капиталбанк” мижозларидан асоссиз маблағ ечилаётгани ҳақидаги хабарлар фейклиги айтилди

Ижтимоий тармоқлар ҳамда Telegram мессенжерида гўё Ўзбекистондаги "Капиталбанк" мижозларининг ҳисоб-рақамларидан асоссиз равишда маблағ ечилаётганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

Аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

@bankir
👍18👎14🤔2
Uzum Bank'га янги бошқарув раиси тайинланди

Uzum bank Кузатув кенгашининг 21 июндаги йиғилишига кўра, банк бошқарув раиси этиб Александр Филиппович тайинланди. У бунгача Uzum bank бошқарув раиси бўлиб келган Сергей Гимадиев ўрнини эгаллади.

Александр Филипович Uzum Bank'га март ойида келган. Бошқарув раиси лавозимига қадар у банкинг ривожланиш департаменти бошлиғи бўлган.

Беларуссиялик мутахассис бунгача бир қанча Беларус банкларида бошқарув директори, бошқарув директори ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

@bankir
👎68👍42🤔8
Дам олиш кунларида доллар юқори бўлади

29 июндан 2 июлгача амал қиладиган доллар курси 33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 485 сўмни (Туронбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 540 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

Айрим банклар дам олиш кунларида ҳам валюта айрибошлаш хизматини давом эттирмоқда.

@bankir
👎44👍25🤔1
Банклар рубл сотиб олишни деярли тўхтатди

27 июнга келиб Ўзбекистонда рубл сотиб олишни давом эттираётган банклар сони кам қолди.

Юқоридаги банклардан ташқари деярли ҳамма банклар рубл сотиб олишни тўхтатди. Трастбанк, Asia Alliance Bank, Инфинбанк ва Равнақ банк эса 1 рублни жуда паст — 40-50 сўмдан сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Молия бозори Россияда юз берган сиёсий воқеаларга, бунинг ортидан рубл курсининг тебранишига шундай муносабат билдирмоқда.

@bankir
👍46👎34
Ўзбекистон банк тизимида рақобат қандай ўзгарди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2018-2023 йилларда Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражасининг ўзгаришини таҳлил қилди.

Мутахассислар тадқиқот ўтказишда рақобат даражасини аниқлашда кенг қўлланиладиган CR (Концентрация нисбати) ва HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) индексларидан фойдаланган.

Мазкур индекслар қийматининг нолга қанчалик яқин бўлиши рақобат даражасининг шунча юқорилигини билдиради.

Рақобат даражаси банкларнинг қуйидаги фаолият кўрсаткичларига кўра аниқланган:

Активлар

2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, активлар бўйича ҳисобланган HHI индекси 927 ни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 1 январ ҳолатидагига (1520) нисбатан 593 бирликка камайди.

Бу Ўзбекистонда банк тизими ўртача концентрациялашган даражадан рақобатбардош бозор тамойилларига ўтганлиги, банклар ўртасидаги рақобатнинг сезиларли даражада ошганлигидан далолат беради.

Кредитлар

Иқтисодиётда банклар томонидан ажратилган кредит қўйилмалари ҳажми сўнгги 5 йил мобайнида қарийб 3,3 баробар ёки 127,2 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 40,1 фоиз) дан 413,4 трлн сўм (46,5 фоиз) гача ошган. Шундан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 7,5 баробар ошган.

Шу билан бирга, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган номинал фоиз ставкаси 2018 йилнинг мос давридаги 20 фоиздан 2023 йилда 22,5 фоизгача кўтарилган.

Омонатлар

HHI индекси мос даврда омонатлар бўйича кескин пасаймаган — 893,7 дан 703 бирликкача.

CR индекси таҳлилига кўра, 2018 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, энг йирик банклар бешталиги банк тизимидаги жами депозитларнинг 51,8 фоизига эгалик қилган бўлса, 2023 йилнинг 1 майига келиб, уларнинг улуши 40,5 фоизгача қисқарди. Хусусий банклар томонидан жалб қилинган депозитлар улуши эса 32 фоиздан 40 фоизгача кўпайди.

@bankir
👍23👎1
Доллар кўтарилди

3 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 522,13 сўмдан (+34,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍18🤔4
27 июн — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎9
Май ойида рекорд даражада кешбек йиғилди

Май ойида ўзбекистонликлар 134,3 млрд сўмлик кешбек йиғди. Бу Солиқ қўмитаси томонидан кешбек қайтариш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич.

Умуман олганда аҳоли томонидан йиғилган кешбеклар 1,2 трлн сўмга етган.

@bankir
👍80👎23🤔2
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 4-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👍23👎14🤔5
Damas Россияга “параллел импорт” сифатида етказиб берилмоқда

Россиядаги дилерлар Chevrolet Damas микроавтобусларини параллел импорт қилишни бошлади. Бу ҳақда “Российская газета” хабар бермоқда.

2023 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Damas Россия бўйлаб ҳозирда тахминан 11 600 доллар эквивалентида сотилмоқда. Улар Ўзбекистон ва Қозоғистонда йиғилган.

Damas микроавтобуслари General Motors лицензияси остида ишлаб чиқарилади. GM Украинада уруш бошлангач Россияни тарк этганди.

Кейинроқ автомобилларни Ўзбекистонда йиғувчи UzAuto Motors ҳам ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатган эди.

Бунинг ортидан Россиянинг Chevrolet дилерлик марказларида тез фурсатларда автомобиллар тугади.

Хорижий брендлардан расмий етказиб беришни қисқариши фонида россиялик дилерлари чет эл автомобилларини параллел импорт қилиш билан шуғулланмоқда. Дилерлар Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлардаги автомобилларни Россияга олиб киради.

Ўзбекистон россиялик харидорлар учун янги автомобилларнинг бой манбаи бўлди. 2022 йил охиридан бошлаб ОАВ Chevrolet маркали бошқа автомобиллар, хусусан, Spark, Nexia ва Cobalt моделлари кенг тарқалгани ҳақида хабар берди.

Параллел импорт Ўзбекистоннинг савдо балансига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангач, Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро савдо ҳажми бир йилда 23 фоизга ошиб, 9,3 млрд долларга етди.

Бу даврда Россияга экспорт қилинган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми 1,5 баробарга ошиб, 3 млрд долларни ташкил қилди.

Параллел импорт Ўзбекистон учун Ғарб томонидан киритилиши мумкин бўлган санкциялар хавфини оширади.

@bankir
👍74👎21🤔9
Расмий инфляция янги ҳукумат даври учун рекорд даражада пасайди

Ўзбекистонда июн ойида 0,3 фоизлик дефляция (содда қилиб айтилса нархлар пасайиши) кузатилди. Йил бошидан бери нархлар 3,5 фоизга ошган.

Йиллик нархлар ошиши эса 9 фоизни ташкил қилди. Бу 2016 йилдан ёки Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида фаолият олиб бораётганидан бери инфляциянинг энг паст кўрсаткичидир.

Дефляция мамлакатда июн ва июл ойларида кузатиладиган одатий жараёнлардан бири ҳисобланади.

Ёзги пишиқчилик ортидан озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашади (июн ойида уларнинг нархи 1,1 фоизга пасайган) ва бу инфляцияга таъсир қилади.

Расмий инфляция қандай қилиб бу даражада пасайди?

Ҳаммаси Россия ва Украина ўртасида бошланган урушга бориб тақалади. 2022 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда инфляция 9,7 фоизни ташкил қилганди. Бу ўша давр учун қарийб беш йиллик энг қуйи кўрсаткич эди.

Кейин уруш бошланди. Етказиб беришдаги узилишлар, санкциялар ва бошқа сабаблар ортидан нафақат Ўзбекистонда, балки дунё бўйлаб нархлар кескин ошди. 2022 йилнинг июлига келиб мамлакатда нархларнинг ўсиш суръати икки йиллик энг юқори даражага чиқди.

Уруш якунига етмаган бўлсада, глобал таъминот занжирлари нисбатан барқарорлашди. Бозор ҳам нархларга мослашди. Ноябр-декабрь ойларидан бери Ўзбекистонда инфляция камайиб бормоқда.

Июн ойида 0,3 фоизлик дефляция қайд этилганига қарамай, 2022 йилда кузатилган кескин нархлари ошиши сабаб инфляция 9 фоизгача кескин пасайди.

Украинадаги уруш бўлмаганида бундай паст фоизли инфляция анча аввалроқ кузатилган бўларди. Марказий банк ҳаттоки, 2024 йил охиригача инфляцияни 5 фоизгача пасайтиришни мақсад қилган.

Регулятор феврал ойида 2023 йил учун инфляция 8,5-9,5 фоиз атрофида шаклланишини прогноз қилган эди.

@bankir
👍55👎45🤔5
Доллар яна кўтарилади

4 июл куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 520 сўмни (Туронбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 540 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎55👍23🤔1
Муаммолар ҳал қилинмаса, хусусийлаштириш кечикади — Fitch

Ўзбекистонда давлатга тегишли “Ипотекабанк”ининг назорат пакетининг Венгриянинг OTP Bank'ига сотилиши инвесторларнинг Ўзбекистон банк секторига қизиқишини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Fitch агентлиги таҳлилида айтиб ўтилган.

Агентликка кўра, бошқа йирик давлат банкларини хусусийлаштириш ҳукумат кўзлаганидан кўра узоқроқ давом этади.

“Ипотекабанк”нинг 73,7 фоиз улуши OTP Bank томонидан сотиб олиниши, 2025 йил охиригача барча давлат банкларини хусусийлаштириши бўйича биринчи йирик битимдир.

Бу даврда ҳукумат нодавлат банклардаги сектор активлари улушини ҳозирги қарийб 30 фоиздан камида 60 фоизга оширмоқчи.

2023 йилда яна иккита йирик банк — “Асакабанк” ва “Саноатқурилишбанк”ни хусусийлаштириш режалаштирилган.

Fitch'нинг таъкидлашича, сотувлар банклардаги бизнес моделининг ўзгариши туфайли кечикиши мумкин.

Ўзгаришларнинг мақсади банкларни корпоратив кредитлашдан тижорат бизнесига, хусусан, кичик ва чакана савдо сегментларига ўтказишдир.

Агентлик сўнгги ўзгаришларга қарамай, давлат банклари ҳамон давлатга моддий таъсир кўрсатадиган корпоратив аҳамиятга эга эканлигини айтган.

Муаммоли кредитларнинг аксарияти бозор ставкасидан паст бўлиб, бу банкларнинг рентабеллигига таъсир қилади.

Тузилмавий заифликлар Ўзбекистон банклари фаолиятига таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Бунга мисол қилиб юқори долларлашган иқтисодиёт, корпоратив секторда заиф молиявий шаффофлик, асосий тармоқларда давлатнинг ҳукмронлиги ва чекланган депозит маблағларини келтириш мумкин
”, — дейилади Fitch хабарида.

Fitch таъкидлашича, потенциал инвесторлар бозорга киришдан олдин юқорида айтиб ўтилган камчиликларнинг бир қисми бартараф этилишини хоҳлаяди.

@bankir
👍41👎6🤔1