Банкир
74.3K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Захиралардаги олтин миқдори 11 ойлик энг паст даражага тушди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 июн ҳолатига кўра 34,4 млрд долларни ташкил қилди. Бу май бошига нисбатан 838 млн долларга камроқ.

Мамлакат захиралари асосан олтин ва валюта захираларидан иборат бўлиб, май ойида апрелга нисбатан олтин захиралари қарийб 1 млрд долларга қисқарган.

Май ойида валюта захиралари 158,2 млн долларга кўпайди. Валюта захиралари анчадан бери бу даражада кўпаймаётган, аксинча жадал қисқараётган эди.

Ўзбекистон захираларида олтин миқдори 9 тоннага камайиб 370 тоннани ташкил қилиб турибди. Бу 2022 йил июн ойидан бери 11 ойлик энг паст кўрсаткичдир.

Олтин захиралари нега камайди?

Ўзбекистон Марказий банки олтин билан боғлиқ сиёсатда нархларга таянади. Нархлар паст бўлганда сотиб олади, юқори бўлганда сотади.

Май ойида олтин нархи бир троя унцияси учун 2 050 доллардан ошиб 13 ойлик энг юқори кўрсаткичга етди. Юқори нархлар сабаб Ўзбекистон май ойида олтин сотган бўлиши мумкин.

Мамлакат апрел ойида ҳам нархлар қулайлигида 2 тонна олтин сотишган улгурган. Январ ва феврал ойларида эса олтиннинг асосий сотувчиларидан бири бўлганди.

@bankir
👎39👍25🤔5
Доллар яна тушади

9
июн куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 450 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 465 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍51👎13
3 июн куни Тошкент шаҳри марказида, Яккасарой туманида (Фрегат кафеси рўпарасида) O‘zbegim Development компанияси томонидан барпо этилаётган Shoshkent турар-жой мажмуаси сотув офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

14 қаватли 4 та блокдан иборат турар-жой мажмуаси ресторан, супермаркет, бутиклар, стомотологик клиника, дорихона, фитнес зал ва яшаш учун қулай бўлган бошқа қулайликларни ўз ичига олган. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар мавжуд бўлади.

Энг муҳими турар-жой мажмуасида кўпчиликни қийнайдиган жиҳат — автотураргоҳ масаласи ҳам ҳал қилинган. Shoshkent турар-жой мажмуасида ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади.

Боғланиш учун: +99855 500 90 90

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube |Реклама
👍21👎5
Ипотека кредити олувчи ўзбекистонликлар сони жадал қисқармоқда

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон банклари аҳолига 5,8 трлн сўмлик ипотека кредитларини ажратди. 2022 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 5,2 трлн сўм эди.

Ажратилган ипотека кредитлари суммаси ошган бўлсада, ушбу турдаги кредитни олганлар сони камаймоқда.

Жорий йил январ-май ойларида 25,9 минг нафар ўзбекистонлик банклардан ипотека кредити олган. 2022 йилнинг шу вақтида банклар 30,3 минг кишига ипотека кредити берган эди.

Шунингдек, эски уйлар учун ипотека кредити олиш солиштирилаётган даврда қарийб икки баробар кўпайган — 5 минг кишига 9,7 минг киши.

Аммо янги уйлар учун ипотека кредити олган аҳоли сони 25,3 мингдан 16,2 минг кишига кескин қисқарган.

Энг кўп ипотека кредити Тошкент шаҳрига (1,9 трлн сўм), энг ками эса Сирдарё вилоятига (128 млрд сўм) ажратилган.

Ажратилган ипотека кредитларининг тенг ярми “Янги тартиб” доирасида, йиллик 17-18 фоизда аҳолига тақдим қилинган.

2022 йилнинг мос даврига нисбатан банклар ўз маблағлари ҳисобига уй сотиб олиш учун 600 млрд сўмдан кўпроқ кредит ажратган. Ушбу кредитлар учун ўртача фоиз ставкаси май ойида апрелга нисбатан 0,6 фоизга камайиб, 23,9 фоизни ташкил қилган.

@bankir
👎42👍35
Доллар тушди

9
июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 434,98 сўмдан (-18,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍31👎11🤔2
Алишер Усмонов бойлиги сабаб санкциялар нишонига айлангани айтилмоқда

Алишер Усмоновнинг адвокатлари, унинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқаси учун эмас, балки шон-шуҳрати ва бойлиги учун Европа Иттифоқи томонидан санкцияларга учраганини даъво қилмоқда.

Bloomberg таъкидлашича, Усмоновнинг адвокатлари Европа Иттифоқи расмийлари томонидан адолатсиз равишда “ўлжа” сифатида нишонга олинганини айтган.

Европа Иттифоқининг Бош суди мажлисида миллиардернинг адвокати Жером Гранд Деснон шундай деди:

“У бой, жуда-жуда бой ва бу ҳаммага маълум. Санкцияларнинг сабаби шу. Бу эса шубҳасиз, чекловлар учун асос бўла олмайди”.

Май охирида Германия суди Усмонов иши бўйича тинтувларни ноқонуний деб топганди.

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, 69 ёшли Ўзбекистонда туғилган Алишер Усмоновнинг бойлиги 18,8 млрд долларни ташкил қилади. Россия фуқаролигига эга одамлар орасида бу бешинчи кўрсаткичдир.

"Арсенал" футбол клубининг собиқ йирик акциядори Алишер Усмонов энг катта хусусий яхта — “Дилбар”ни яратгани билан ҳам машҳур. Кема номи унинг онаси исмига атаб қўйилган.

@bankir
👍124👎12🤔7
Qalampir.uz интернет нашри мусодара қилинган товарларнинг қандай тартибда йўқ қилиниши ҳақида материал тайёрлабди. Нашр Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан кириб келган контрафакт маҳсулотларни кейинги тақдирини назорат қилувчи орган вакиллари билан суҳбатлашиб, одамларга қизиқ бўлган оддий саволларга жавоблар олибди.

Таъкидлаб ўтиш зарурки, изланишларга кўра 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонда 700 донадан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлар савдога чиқарилган ва бу давлат бюджетига 250 миллиард сўмдан ҳам кўпроқ зарар келтирганини англатади. Масалан, бу пуллар Ўзбекистондаги илм-фан, маъданият ёки санъат соҳасини ривожлантришига сарфланиши ҳам мумкин эди.

Агар сизга ҳам мусодара қилинадиган товарларнинг кейинги тақдири қизиқ бўлса, албатта мақолани ўқинг ёки видеони кўринг.
👍38👎6🤔2
Доллар яна тушади

12
июн куни амалда бўладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 430 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 440 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍58👎11
Европа рецессияга учради

Еврозона иқтисодиёти 2023 йилнинг биринчи чорагида 0,1 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Bloomberg Евростатнинг янгиланган маълумотларига таяниб ёзмоқда.

Европа иқтисодиёти кетма-кет иккинчи чоракда пасайиб бормоқда — ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ҳам пасайиш 0,1 фоизни ташкил этганди.

Агентлик қайд этишича, бу Европада коронавирус пандемиясидан кейинги биринчи ярим йиллик рецессия ҳисобланади.

Украина билан уруш ортидан Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан санкциялари туфайли қишда энергия нархлари кескин ўсди. Европада рецессия юз беришининг асосий омили айнан шу.

Рецессия узоқ вақт давом этадиган иқтисодий фаолликнинг сезиларли ва кенг тарқалган пасайишидир. Одатда ялпи ички маҳсулотнинг кетма-кет чоракларда пасайиши билан ифодаланади.

@bankir
👍33🤔3👎1
“Ўзагроэкспортбанк” 1,7 млрд дона оддий акцияларини чиқарди. Уларнинг нархи 20 сўмдан бўлиб, умумий қиймати 34,2 млрд сўмни ташкил қилади. Акциялар ёпиқ обуна билан жойлаштирилган.

@bankir
👍21🤔12👎5
Доллар яна тушди

12
июн, душанба куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 424 сўмдан (-10,98 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍43👎6🤔3
9 июн. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
🤔57👎16👍10
Россияликлар учун Марказий Осиёда қулайлик яратилмоқда

Россиянинг МТС банки Ўзбекистонда ўз мижозлари учун QR-код ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини яратмоқда.

Банк аллақачон Тожикистонда бу амалиётни ишга туширган — 28 мингта дўкон янги хизматга уланган. Барча тўловлар Тожикистон валютасига конвертация қилинган ҳолда рублда комиссиясиз амалга оширилмоқда.

МТС банкидан ташқари Россиянинг бошқа банклар ҳам синов тариқасида олиб борилаётган ушбу хизматга қизиш билдирмоқда.

Аммо юристлар, бундай схемада иккиламчи санкциялар хавфи юзага келиши мумкинлигидиан огоҳлантирмоқда.

МТС банки Ўзбекистонда ушбу хизматни йўлга қўйиш учун биринчи навбатда мамлакатдаги қайсидир банк билан ҳамкорлик қилиши керак.

Маълумот учун, 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга 14,5 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган.

@bankir
👍47👎40🤔6
Доллар кўтарилади

13 июн куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 420 сўмни (Халқ банки), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 440 сўмни (Миллий банк) ташкил қилмоқда.

@bankir
👎36👍21
Uzum ва Click бирлашиши ҳақида эълон қилинди

Click умуммиллий тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашмоқда — бирлашиш
бўйича кейинги қадамлар тўғрисидаги битим бугун Тошкентда имзоланди.

@bankir
🤔72👍40👎23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди қайси олийгоҳга ҳужжат топширсам экан деб бош қотиряпсизми?

🌐 Japan Digital University олийгоҳи сизга қуйидагиларни таклиф қилади:

Ўқишни битириб, Японияда ишлаш орқали сердаромад касб эгасига айланишни;

Профессионал япон устозлар қўлида замонавий таълим олишни;

Ўзбекистон ҳамда Японияда тан олинадиган дипломларни қўлга киритишни.

Ҳужжат топшириш

Батафсил маълумот учун ☎️:712000595

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16👎3
Ўзбекистонда пул бирлигини деноминация қилиш кўзда тутилмаган — Марказий банк

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар ҳам тарқалганди.

Марказий банкка кўра, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи ҳукумат ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган.

Деноминация нима?

Деноминация — бу мамлакат ўз валютасини бошқа номинал ёки қийматга эга бўлган янги валютага алмаштириш жараёни. Бу жараён одатда эски банкнотлар ва тангаларни бошқа номиналга эга бўлган янгиларига алмаштиришни, янги валютани акс эттириш учун нархлар ва молиявий ёзувларни ўзгартиришни ўз ичига олади.

Деноминация турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин, масалан, валюта тизимини соддалаштириш, инфляцияга қарши курашиш ёки валютани янги иқтисодий ёки сиёсий тизимга мослаштириш.

Айрим ҳолларда, деноминация мамлакат суверенитетини намойиш қилиш ёки олдинги режимдан узоқлашиш учун сиёсий восита сифатида ҳам қўлланилади.

Мисол учун, 2005 йилда Туркия ўз валютаси турк лирасини номинал қийматидан олти нолга тушириб, қайта деноминация қилганди. Бу валюта тизимини соддалаштириш ва ундан фойдаланиш ва тушунишни осонлаштириш учун қилинган.

2018 йилда Венесуэла ҳам гиперинфляцияга қарши курашиш мақсадида ўз валютаси боливарни номинал қийматидан беш нолга қисқартириш орқали қайта деноминация қилганди.

@bankir
👍52👎9🤔5