Сбербанк ва Альфа-банк мобил иловалари АҚШнинг янги санкциялари сабабли тез орада App Store ва Google Play платформаларидан ўчирилиши мумкин. Банк мижозлари андроид учун иловаларни банк сайтидан юклаб олишига тўғри келади. iPhone эгалари эса мобил иловадан фақатгина веб-браузерлар орқали фойдаланиши мумкин бўлади.
👍8
2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақатларни карта ёки нақд кўринишда олишда 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб бериладиган бўляпти. Банк карталари орқали пенсия олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаб берилади. Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади. Банкка 1%лик хизмат ҳақини пенсионерлар ва нафақахўрлар тўламайди, бу бюджет ва пенсия жамғармаси маблағларидан қоплаб берилади.
👍11
Россиялик муҳожирлар Ўзбекистоннинг кучли IТ-давлатга айланишига ёрдам бермоқда, деб ёзади Agence France Presse. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, 2000 га яқин хорижлик IТ-мутахассислар аллақачон махсус дастур асосида Ўзбекистонга кўчиб келган. Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте каби тармоқлар блокланган бўлсада, мамлакат россияликлар учун жозибадорлигича қолмоқда.
Умуман олганда, Россия электрон алоқалар ассоциациясининг 22 мартдаги ҳисоб-китобларига кўра, Украинада «махсус операция» бошлангандан бери 50 мингдан 70 минггача IТ-мутахассис Россияни тарк этган ва шу ойда яна 100 мингга яқин IТ мутахассислари Россиядан чиқиб кетишлари кутилмоқда.

👍10👎3
Россия банки асосий ставкани 17 фоизлик кўрсаткичга тушириш бўйича қарор қабул қилди.
Евроиттифоқнинг янги санкцияларига тушган рус олигархлари ва бошқа фуқароларнинг 30 млрд евролик активлари музлатиб қўйилди. Кўчмас мулк, яхталар, вертолётлар ва қимматбахо санъат асарлари шулар жумласидан. Тахминан 196 млрд. рубллик транзакциялар ҳам блокланган.
👍6
⚡️Четдан олинаётган давлат қарзи қайси тармоқларга ва қанчадан тақсимланаётгани маълум қилинди
Молия вазирлиги Давлат қарзини бошқариш департаменти директори Жасур Қаршибоевнинг маълум қилишича, жорий йилда давлатнинг жами қарзи 26,3 миллиард долларни ташкил этади. Шундан 2,7 миллиард доллари ички қарз, 23,6 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади.
Ташқи қарзнинг иқтисодий тармоқлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:
— 5,9 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга;
— 3,1 миллиард доллари электр-энергия тармоғига;
— 2,9 миллиард доллари энергетика (нефть-газ);
— 2,6 миллиард доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига;
— 2,4 миллиард доллари қишлоқ ва сув хўжалигига;
— 2,1 миллиард доллари уй-жой ва коммунал соҳага;
— 1,2 миллиард доллари тижорат банкларига;
— 1,2 миллиард доллари кимё саноатига;
— 0,7 миллиард доллари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига;
— 0,2 миллиард доллари телекоммуникация тармоғига;
— 1,3 миллиард доллари бошқа йўналишларга.
Таъкидлаш жоизки, давлат қарзи хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар натижасида унинг йилдан-йилга камайишига эришилмоқда.
Манба

👍11👎3🤔3
Сбербанк хорижга валюта ўтказмаларини тўлиқ тўхтатди. Бу чеклов банк филиалларида ҳам мобил иловада ҳам жорий қилинган.
Энди ўзбекистонликлар ҳам банк орқали мамлакатимизга фақатгина рубль жўната олиши мумкин.

🤔8👎5👍2
Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони бўйича россияликлар етакчига айланди. Март ойида Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда қолган хорижликларнинг 23 фоизини россияликлар ташкил этган бўлса, ўтган йили уларнинг улуши шу даврда 14,5 фоизни ташкил қилган.
Шу билан бирга, Қозоғистонда ҳам россияликларнинг ҳисоб очиш талаби кўпайгани қайд этилган.

👍12
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) озиқ-овқат нархлари индекси ўсиши 1990 йилдан бери тарихий максимум даражага кўтарилганини таъкидламоқда.
Март ойида озиқ-овқат нархлари 12,6 фоизга ошиб, 1990 йилдан кейин рекорд даражани қайд этди.
Украинадан дон маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи экспортидаги қийинчиликлар, шунингдек турли санкциялар натижасида углеводород ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши озиқ-овқат дефицити ва нархлар кўтарилишидаги рискларни ошишига олиб келди.

👍19🤔7👎3
Осиё тараққиёт банки ривожланаётган Осиё давлатлари иқтисодиётига Россия-Украина низоси таъсирлари борасида ўз кузатувлари ва прогнозларини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2022 йилда 4%ни ташкил қилиши прогноз қилинган (2021 йилда 7,4%).
Иқтисодий кутилмалар асосан Россия ва Украинадан келадиган пул ўтказмалари ва мазкур давлатлар билан савдо алоқаларииниг ЯИМдаги улуши даражасидан келиб чиқиб, шу билан бирга бошқа турли хил молиявий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилинган.

👍12🤔4
«Даврбанк» томонидан фуқароларнинг банк карталаридан маблағларни қонунга зид равишда ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилгани аниқланди.
Регуляторнинг аниқлик киритишича, бундай ҳолатда кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳолда уларнинг розилигисиз тижорат банки томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктириб қўйилган ва маблағлар уларнинг рухсатисиз ечиб олинган.
«Бундай амалиётни йўлга қўйган «Даврбанк»ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан (шу жумладан, банк карталаридан) маблағларни қонунчиликка зид равишда уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш амалиётига чек қўйиш ҳамда фуқаролардан шу мазмунда шикоятлар келиб тушганда, ушбу маблағларнинг қайтариб берилишини таъминлаш вазифалари юклатилди», дейилади хабарда.

👍14👎2🤔1
Давлат активларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилди
Президентнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101 сон Фармонига мувофиқ давлат активларини сотиб олган инвесторларга қуйидаги қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилади;
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

👍12👎2
Айтишларича, Асакабанк томонидан тақдим этиб келинаётган автокредитлар бериш тўхтатиб қўйилган. Келган мижозларга тизимда техник носозликлар кузатилаётгани важи билан хизмат кўрсатилмаяпти.
Олдинроқ, банк рекламаларида асосий ставка 17 фоизгача оширилганига қарамай, автокредитлар бўйича эски ставкалар сақланиб қолиши кўрсатилганди.

👎26👍1🤔1
Осиё тараққииёт банки кузатувларига кўра, Россияга қўлланилаётган санкциялар сабабли Тожикистон мигрантлари томонидан пул жўнатмалари кескин камайган. Бунинг оқибатида мамлакат иқтисодиёти ўсиши 2022 йилда 2%ни ташкли қилиши (2021 йилда 9,2% бўлган) таъкидланган.
Бунга асосан мигрантларнинг юртига қайтишга мажбур булиши, аҳоли даромадлари камайиши сабабли истеъмолнинг қисқаришига олиб келиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Тожикистонлик деярли 1 миллион мигрант (95%) Россияда меҳнат қилади. Улар томонидан 2021 йилда жами 1,8 млрд доллар пул жўнатилган бўлиб, бу сумма мамлакат ЯИМнинг 20,5% фоизини ташкил қилган.

👍9🤔2