Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистонда 2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади

Шавкат Мирзиёев.

@bankir
👍84👎14🤔6
Бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган АҚШ долларидаги омонатлар:

Agrobank "Premium" омонати

Фоиз ставкаси — 7,5 %
Муддати — 24 ой
Қўшимча маблағ киритиш — Йўқ
Минимал сумма — 100 доллар
Фоизларни тўлаш даврийлиги: Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Asakabank "максимал фойда" омонати

Фоиз ставкаси — 2,8 % гача
Муддати — 24 ойгача
Қўшимча маблағ киритиш — 2-ойдан бошлаб мумкин
Минимал сумма — 50 доллар
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Муддат охирида
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Milliy bank "Imkoniyat 2.0" омонати

Фоиз ставкаси — 7 %
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 100 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — мумкин
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Garant bank "bingo" омонати

Фоиз ставкаси — 8 %
Муддати — 24 ойгача
Қўшимча маблағ киритиш — 12 ойгача мумкин
Минимал сумма — 500 доллар
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Turon bank "Optimum" омонати
Фоиз ставкаси — 7,2 %
Муддати — 18 ой
Қўшимча маблағ киритиш — Йўқ
Минимал сумма — Чеклов йўқ
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд (фоиз ўзгаради)
Батафсил

Ziraat Bank Uzbekistan "Profit-36" омонати


Фоиз ставкаси — 6,5 %
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 1000 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — мумкин
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Hamkorbank "Sarmoya 6" омонати

Фоиз ставкаси — 6 %
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 500 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — мумкин
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Universal bank "Farovon 15" омонати

Фоиз ставкаси — 6,5 %
Муддати — 15 ой
Минимал сумма — 500 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — Мавжуд эмас
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Микрокредитбанк "FIFA 2026" омонати
Фоиз ставкаси — 6,5 %
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 100 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — Мавжуд
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Anor Bank "Go" омонати
Фоиз ставкаси — 5 %
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — мумкин
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мумкин
Батафсил

Капиталбанк "Lyuks 4" омонати
Фоиз ставкаси — 4 %
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 500 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — мумкин эмас
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ой
Маблағларни қисман ечиш — Мумкин эмас
Батафсил

Trastbank "Innovatsiya" омонати

Фоиз ставкаси — 5 %
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 доллар
Қўшимча маблағ киритиш — Дастлабки 1 йил ичида хар ой бир мартадан энг ками 100 доллар миқдорида киритиш мумкин
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Хар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мумкин фақат омонат қолдиғи 1000 доллардан кам қолмаслиги лозим бўлади.
Батафсил

Ҳалқ банки "Stimul-2" омонати

Фоиз ставкаси — 4,5 %
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 10 доллар
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Хар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Ипотека банк "Universal" омонати

Фоиз ставкаси — 6%
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — Чеклов йўқ
Қўшимча маблағ киритиш — Киритиш мумкин
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Хар ойда
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд эмас
Батафсил

Infinbank "Infin ishonchli" омонати

Фоиз ставкаси — 6,5 % гача
Муддати — 18 ойгача
Қўшимча маблағ киритиш — Дастлабки 6 ой давомида мумкин
Минимал сумма — 1000 доллар
Фоизларни тўлаш даврийлиги — Ҳар ой
Маблағларни қисман ечиш — Мавжуд (1000 доллар қолдиқ қолдирган ҳолда)
Батафсил

@bankir
👍50👎7
“Кўйлак”. Оиладаги муносабатлар ҳақида беш дақиқалик қисқагина фильм.

У БМТ ташаббуси билан ташкил этилган HeForShe Central Asia гендер тенглиги бўйича бирдамлик ҳаракати томонидан суратга олинган. Фильмни https://www.instagram.com/reel/Cr25MUXuiD5/?igshid=MzRlODBiNWFlZA== ҳаволаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Агар биргаликда ҳаракат қилинса, ҳаёт ўйлаганимиздан анча осон. Оилавий қадриятларни ўзимиз яратамиз.

Оиладаги соғлом муносабатлар ҳақида батафсил билиб олиш учун HeForSheUzbekistan аккаунтига аъзо бўлинг.

#HeForSheCentralAsia
#SpotlightEndViolence
👍17👎2
Ўзбекистонликлар орасида 2022 йилда АҚШга туристик виза олиш учун ариза топширганларнинг 47 фоизи рад жавобини олган. Бу МДҲ давлатлари орасида Тожикистондан кейинги энг баланд кўрсаткич.

Россияликларда АҚШга туристик мақсадда бориш учун топширилган аризаларнинг 26,2 фоизи рад этилган. Шунингдек, 10,4 минг нафар россиялик АҚШ фуқаролигини олган. Бу сўнгги ўн йил учун рекорд.

Маълумот учун Ўзбекистон АҚШнинг Green Card–2023 лотереясида фуқаролари энг кўп ғолиб чиққан мамлакатлар орасида учинчи ўринни эгаллаган — 5551 киши ютган.

@bankir
👎33👍22
30 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎4🤔1
Доллар тушди

31 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 405,84 сўмдан (-14,36 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍40👎6
Беларус банклари доллар ва еврони сақлаш учун комиссия жорий қилди

Беларуснинг учта йирик банки — БНБ-банк, Приорбанк ва Технобанк ўз мижозларининг айримлари учун дўстона бўлмаган мамлакатлар валюталарини сақлаш учун комиссиялар жорий этишга қарор қилди. Комиссиялар АҚШ доллари ва евродаги депозитларга таъсир қилади.

Технобанк 22 майдан бошлаб молия ташкилоти якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг хорижий валютадаги ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш нархини ўзгартирганини маълум қилди.

Янги қоидаларга кўра, агар барча хорижий валютадаги ҳисобварақлар бўйича — доллар ва евродаги жами ўртача кунлик қолдиқ 1 миллион доллар ёки евродан ошса, ҳисобни юритиш учун ҳар ой ушбу миллиондан ошган сумманинг 0,1 фоизини тўлаш керак бўлади.

Приорбанк ва БНБ-Банк ҳам АҚШ доллари ва евро ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун тўловларни жорий этишга қарор қилди. Улар ҳисобларида 50 минг доллар ёки евро бўлган мижозларга таъсир қилади ва июн ойида жорий этилади.

Приорбанк 1 июндан бошлаб хусусий мижозлар учун 750 Беларус рубли миқдорида ойлик тўловни жорий этишини маълум қилди. БНБ-Банк 5 июндан комиссия жорий этади. Бу мижознинг ҳисобидаги сумманинг 0,1 фоизини ташкил қилади.

Яқин келажакда бошқа Беларус банклари ҳам бу каби чораларни эълон қилиши мумкин.

@bankir
👍34👎11🤔3
Ўзбекистонда пуллар учун янги кўринишдаги ҳимоя қоғоз яратилди

Марказий банк “Давлат белгиси” корхонаси қоғоз ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратгани ҳақида хабар қилди.

Қайд
этилишича, банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилди.

Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади.

Қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади ва сўнгра унга флуоресцент эритмаси шимдирилади.

Ультра бинафша нурлар билан ёритилганда ипак оқсили кучайтирилган тўқ рангга киради ва шу йўсинда қоғоз қалбакилаштиришдан ҳимояланади.

Бир хил қалинликдаги табиий ипакнинг қоғоз таркибига қўшилиши натижасида унинг мустаҳкамлиги бир неча баравар ошади.

Бу ихтиро кейинчалик мамлакатда муомалада бўлган банкнотларда ҳам қўлланилади. Марказий банк жараён учун тахминан 3-6 ой керак бўлишини айтмоқда.

@bankir
👍69👎13🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал видеони диққат билан кузатинг...

Кўпчилик ушбу видеодаги лавҳаларни аввал ҳам кўрган. Улар Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш, ўз ишини усталари томонидан тайёрланган. Жамоанинг номи — "Tasnif Group".

Жамоада компьютер графикаси йўналишида бир неча йиллик тажрибага эга 30 дан ортиқ ўз ишини усталари фаолият юритади. Студия анимация, иллюстрация, график дизайн ва видео продакшн йўналишларида ҳамкорларини хурсанд қилиб келмоқда.

Жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида тайёрлаган лойиҳаларини кузатинг, ўзингизни қизиқтирган саволларни йўлланг. Қисқа вақт ичида оригинал ишлари билан соҳада жуда тез танилган "Tasnif Group" сиз билан ҳамкорлик қилиш учун тайёр.

Tasnif Group - портфолиосига ҳавола

Мурожаат
учун: +998 93 804 16 66 (@tasnif_contact)

Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
👍29👎1
Доллар яна тушади

1 июн куни амалда бўладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍59👎8🤔5
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 2-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация
Манзил
: Тошкент ш, Яшнобод тумани

+998 55-500-60-06

Реклама
👎18👍10🤔1
Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар яна кўпая бошлади

Марказий банк 2023 йил 1 май ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, муаммоли кредитлар апрел ойида 425 млрд сўмга кўпайиб, 14,8 трлн сўмга етган.

Март ойида муаммоли кредитлар 2023 йил ҳисобидан илк бор 710 млрд сўмга камайган эди. Январда бу кўрсаткич 920 млрд сўмга, февралда эса 160 млрд сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши ҳамон Ўзагроэкспортбанкда бўлиб турибди — 85,1 фоиз. Бу кўрсаткич апрелда яна 4,7 фоизга ошган.

Давлат банклари орасида муаммоли кредитлар улуши бўйича Халқ банки етакчилик қилмоқда.

NPL миқдори бўйича 2,8 трлн сўм билан Миллий банк биринчи ўринда.

Апрел ойида банкларнинг жами кредит портфели мартга нисбатан кўпайишда давом этди — 5,2 трлн сўмга. Март ойида бу кўрсаткич 10,6 трлн сўмга ошганди.

Банклардаги муаммоли кредитларнинг жами кредитларга нисбатан улуши ҳам апрел ойида мартга нисбатан 0,1 фоизга кўпайган ва 3,6 фоиз бўлиб турибди

@bankir
👍28👎24🤔3
Банклар фойдаси кескин кўпаймоқда, аммо ўсиш кўрсаткичлари пасайган

Ўзбекистон банклари томонидан 2023 йилнинг дастлабки 4 ойида 40,2 трлн сўмлик даромад олинган. 2022 йилнинг мос даврида даромад кўрсаткичи 30,6 трлн сўм эди.

Марказий банк маълумотларига кўра, январ-апрел ойларида Ўзбекистон банклари 25,5 трлн сўмлик фоизли ва 14,7 трлн сўмлик фоизсиз даромадларга эга бўлишган.

Шунингдек 5,5 трлн сўмлик операцион харажатлар ҳам амалга оширилган. Операцион харажатларнинг асосий қисми ходимларга маош тўлашдан иборат.

Бекорга биринчи чорак якунлари бўйича ҳам, бир неча йиллардан бери ҳам банк соҳасида ишловчилар Ўзбекистонда энг кўп ўртача ойлик маош олишмайди (банк ва суғурта ходимлари учун 2023 йил 1 апрелга кўра 11 млн сўм).

4 ойда Ўзбекистондаги банклар 1 трлн сўмлик фойда солиғини тўлаган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 160 млрд сўмга кўп.

Банклар бу даврда 4 трлн сўмдан ошиқ соф фойда кўрган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 трлн сўмга кўпроқ.

Шунга қарамай, Ўзбекистондаги банклар соф фойдасининг ўсиш кўрсаткичлари пасайган.

2022 йилнинг биринчи 4 ойида банкларнинг соф фойдаси аввалги йилнинг мос даврига 58,9 фоизга кўпайган эди. 2023 йилнинг 4 ойида эса бу кўрсаткич 45,9 фоиз бўлди.

@bankir
👍34👎8🤔6
Доллар тушди

1 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 400,17 сўмдан (-5,67 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍37👎11
Ўзбекистонликларга энг кўп қайси банк кредит ажратган?

Ўзбекистон банкларининг кредит портфели 413 трлн сўмдан ошди. Апрел ойида банкларнинг жами кредит портфели 5,2 трлн сўмга кўпайган.

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда кредит портфели бўйича Миллийбанк етакчилик қилмоқда — 87,9 трлн сўм.

Кейинги ўринларни Ўзсаноатқурилишбанк (53,3 трлн сўм) ва Агробанк (49,4 трлн сўм) эгаллаган.

Аҳолига энг кўп кредит ажратган банк 15,7 трлн сўм билан Ипотекабанк бўлиб турибди. Компания ва бизнес вакилларига энг кўп кредит берган банк эса Миллий банк — 78,4 трлн сўм.

Банклар томонидан омонат жалб қилиш ҳам апрел ойида 2 трлн сўмга кўпайган ва 208,4 трлн сўм бўлиб турибди.

Қизиғи банклар томонидан компания ва бизнес вакилларидан омонат жалб қилиш камайган. Омонат қолдиғининг кўпайиши Ўзбекистон аҳолиси омонатлари билан таъминланган.

@bankir
👍26👎6🤔3
31 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎9
Россияда Сбербанк 4,9 фоиз ставка билан кредитни реклама қилгани учун 600 минг рубл жаримага тортилди

Россия Федерал монополияга қарши хизмати (ФАС) Сбербанкни 600 минг рубл (84 млн сўм атрофида) миқдорида жаримага тортишга қарор қилди.

Бунга сабаб сифатида 4,9 фоиз ставкадаги кредитни реклама қилишда “истеъмолчиларни чалғитиш” келтирилган.

ФАС матбуот хизмати Россия телеканалларида эфирга узатилган Сбербанк рекламаси бўйича шикоятлар келиб тушганини айтган.

Сбербанк рекламаси катта ҳажмда 4,9 фоиздан кредит бўйича фоиз ставкаси тўғрисида истеъмолчи учун жозибадор бўлган маълумотлар кўрсатилган.

Бироқ, кредит қийматига таъсир этувчи бошқа шартлар ва уни олиш имконияти тўғрисидаги маълумотлар (сумма, муддат, суғурта шартномасини тузиш шарти ва ҳ.к.) қисқа муддатда ўқиш қийин бўлган шрифтда изоҳда жойлаштирилган. Бу орқали истеъмолчилар кредитнинг нархини белгилайдиган барча шартлар тўғрисида тўлиқ бўлмаган маълумотга эга бўлган”, — дея хулоса қилади ФАС.

Жарима миқдори Сбербанк каби йирик банк учун катта эмас. Аммо бу каби ҳолатлар банк обрўсига ва унга бўлган ишончга салбий таъсир қилади.

@bankir
👍71🤔9👎2
Ўзбекистонда 60 ёшдан ошганларнинг ярмидан кўпи ногирон — Жаҳон банки

Жаҳон банки тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда 3 ва ундан юқори ёшдаги жами аҳолининг 13,5 фоизи ногиронликнинг маълум бир шаклига, 3,5 фоизи эса ногиронликнинг оғир шаклига эга.

Мамлакатда ногиронликнинг тарқалиши ёш билан чамбарчас боғлиқ: 60 ва ундан юқори ёшдагиларнинг 54 фоизи ногиронликнинг маълум бир шаклига эга.

Расман 2022 йилда 845,3 минг киши ёки умумий аҳолининг 2,3 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар деб тан олинган.

Ногиронлиги бор шахсларнинг катта қисми қишлоқ жойларда яшайди. Масалан, қишлоқларда 532 минг, шаҳарларда эса 313,3 минг ногиронлиги бор шахслар истиқомат қилади. Бу борада энг юқори кўрсатгич Навоий (3,6 фоиз) ва Сирдарё вилоятларида (3,1 фоиз) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (2,9 фоиз) кузатилмоқда.

Ўзбекистонда 142,3 минг нафар 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар ва 396,7 минг нафар пенсия ёшига етмаган ногиронлиги бўлган шахслар бор. Ногиронлиги тасдиқланган эркаклар (475,8 минг) сони аёлларга (369,5 минг) нисбатан кўпроқ.

@bankir
👍36🤔9👎8
Банкир
31 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди. @bankir
31 май — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 23:00гача узайтирилди.

@bankir
👍41👎19
Ўзбекистонда йиллик инфляция 10,4 фоизгача пасайди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда май ойида 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди. Йил бошидан бери нархлар 3,8 фоизга ошган.

Май ойида нархларнинг секин ўсишига асосий омил мева-сабзавотларнинг апрелга нисбатан арзонлашгани бўлди. Аммо улар йил бошидан бери 10 фоиздан кўпроқ қимматлаган.

Шунингдек, 2022 йилнинг майига нисбатан гуруч нархи 57,5 фоизга, шакар нархи 40,6 фоизга ошган. Кунгабоқар ёғи бу даврда 8,7 фоизга арзонлаган.

Май ойида апрелга нисбатан энг кўп лимон нархлари юқорилаган — 31,5 фоиз. Помидор, бодринг ва банан нархлари эса 20-23 фоиз атрофида пасайган.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг майига нисбатан “доставка” хизмати нархлари 23,3 фоизга, меҳмонхона нархлари 22,5 фоизга ошган.

Мамлакатда йиллик инфлясия (10,4 фоиз) 2022 йилнинг апрел ойидан бери энг паст кўрсаткични қайд этди.

@bankir
👍38👎19🤔5