Банкир
73.8K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Марказий Банк 2022 йилнинг биринчи чораги учун банклараро пул бозори шарҳини эълон қилди.

Баъзи маълумотларни келтириб утамиз:

Чорак давомида банклараро пул бозорида фаолликнинг ортиши кузатилиб, ўтган йилнинг IV чораги билан солиштирганда 1,3 баробарга ортган, жами 27,7 трлн сўмлик операциялар амалга оширилган.

Март ойида пул бозоридаги фаоллик янада ортиб, жами 12,5 трлн.сўмлик депозит операциялари амалга оширилди ва бу банклар томонидан мижозлари учун хорижий валюта харидининг кўпайиши ҳисобига сўмдаги ликвидликка бўлган эҳтиёжнинг ошганлиги билан изоҳланади

2022 йилнинг I чорагида Марказий ички валюта бозорига интервенциялари ҳажми 2,4 млрд долларни (26,8 трлн сўм эквиваленти) ташкил этиб, 2021 йилнинг сўнгги чорагига нисбатан 19 фоизга кўп бўлди. Интервенциялар ҳажмининг ортиши ташқи хатарлар шароитида миллий валюта алмашув курсида юзага келиши мумкин бўлган кескин тебранишларни юмшатишга хизмат қилди.

Банкларнинг банклараро пул бозоридаги депозит операциялари ҳажмининг пул-кредит инструментларига нисбати 2021 йил якунидаги 30 фоиздан март ойида 42 фоизгача ортди. Ушбу ҳолат, умумий ликвидликнинг камайиши фонида Марказий банкнинг ликвидликни жалб этиш операциялари ҳажмининг маълум даражада қисқариши билан изоҳланади.

2022 йил 1 апрель ҳолатига муомалада 10,5 трлн. сўмлик Марказий банк облигациялари ва 4,8 трлн. сўмлик Молия вазирлиги облигацияларининг мавжудлиги бозор фаолиятини таъминловчи асосий омиллардан ҳисобланади.
👍5🤔2
Россияда янги автомобиллар сотуви биргина март ойининг ўзида 62,9 фоизга тушиб кетди. Жумладан Ўзбекистон ҳам Россияга машина экспорт қила олмай қолган.
Долларнинг расмий курси яна арзонлашда давом этмоқда.
👍13
Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тоқаев: «Олигархлар ва монополиялар томонидан йиғилган бойликлар ишчи ва ўрта синфлар фойдасига қайта йўналтирилади»

Тоқаевнинг «Tne national interest» нашрида чоп қилинган мақоласида шу ҳақда сўз боради. Президентнинг фикрича Ижимоий-иқтисодий тенгсизлик муаммосини ҳал қилиш малакат ривожланишида муҳим масала ҳисобланади.

Шунинг учун у ҳукуматга энг кам иш ҳақини 40% га ошириш ва давлат сектори ишчилари ойликларини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқишга топшириқ берган. Кичик бизнес учун солиқ юки камайтирилиши хам кўзда тутилган.
👍10
Марказий Банк 2022 йил мартойи якунлари бўйича инфляция динамикаси шарҳини эълон қилди.
Унга кўра:

Жорий йил март ойида асосий истеъмол товар ва хизматлари нархлари 1,5 фоизга ошди. Умумий ҳисобда йиллик инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан 0,8 фоиз бандга тезлашиб, 10,5 фоиз доирасида шаклланди.

Март ойида озиқ-овқат нархларининг 2,5 фоизга қимматлашиб, инфляция даражаси Марказий банкнинг мақсадли кўрсаткичлари траекториясидан юқорироқ шаклланди.

Кунгабоқар ёғи нархидаги ўзгаришлар нартижасида маҳаллий ишлаб чиқариладиган пахта ёғи нархи ҳам кўтарилди. Кузатувларга кўра, улгуржи сотувчиларда йил бошига нисбатан кунгабоқар ёғи 25 фоизга ва пахта ёғи 12 фоизга қимматлашди.

Март ойида ноозиқ-овқат товарлари нархининг ўсиши февраль ойига нисбатан 0,7 фоиз бандга ошиб, 1,1 фоизни ташкил қилди.

Март ойининг дастлабки ҳафтасида янги автомобиллар нархи оширилди. Шунингдек, Украинадан фармацевтика маҳсулотлари етказиб берилишидаги узилишлар фонида дори воситалари нархи қимматлашди.

Март ойида хизматлар гуруҳидаги нархлар ўсиши февраль ойига нисбатан 0,1 фоиз бандга секинлашди ва 0,4 фоизни ташкил этди.

Ёқилғи нархларининг қимматлашиши натижасида йўловчи ташиш ва етказиб бериш хизматлари нархи ошди. Шунингдек, ижара ҳақи, ресторан/кафе хизматлари, маиший товар ва хизматлар нархларида ҳам ўсиш кузатилди.

Бундан ташқари, автомобиль бошқариш дарслари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон хизматлари, репетиторлик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги нархлар сезиларли даражада қимматлашди.
👍7👎1
⚡️АҚШ Россиянинг Сбербанк ва Алфа-Банкига қарши тўлиқ блокировка қилувчи санкциялар киритади.
🤔6
Банкир
⚡️АҚШ Россиянинг Сбербанк ва Алфа-Банкига қарши тўлиқ блокировка қилувчи санкциялар киритади.
Британия Россияга қарши янги санкциялар киритади. Унга кўра,

▪️Сбербанк ва Москва кредит банкининг активлари музлатилади;
▪️инвестиция киритиш, темир ва пўлатдан ишланган маҳсулотларни импорт қилиш, нефтни қайта ишлаш ускуналарини экспорт қилиш тақиқланади;
▪️Россиядан 2022 йил охиригача кўмир ва нефть импорти тўхтатилади;
▪️Мамлакатнинг 8 нафар олигархига нисбатан персонал санкциялар жорий этилади.
👍10🤔4
Россияда йиллик инфляция 1 апрел ҳолатига кўра 16,6 фоизга етди ва бу 2015 йилдан бери максимум кўрсаткич ҳисобланади.
🤔4
Сбербанк ва Альфа-банк мобил иловалари АҚШнинг янги санкциялари сабабли тез орада App Store ва Google Play платформаларидан ўчирилиши мумкин. Банк мижозлари андроид учун иловаларни банк сайтидан юклаб олишига тўғри келади. iPhone эгалари эса мобил иловадан фақатгина веб-браузерлар орқали фойдаланиши мумкин бўлади.
👍8
Долларнинг расмий курси яна арзонлади.
👍17
2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақатларни карта ёки нақд кўринишда олишда 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб бериладиган бўляпти. Банк карталари орқали пенсия олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаб берилади. Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади. Банкка 1%лик хизмат ҳақини пенсионерлар ва нафақахўрлар тўламайди, бу бюджет ва пенсия жамғармаси маблағларидан қоплаб берилади.
👍11
Россиялик муҳожирлар Ўзбекистоннинг кучли IТ-давлатга айланишига ёрдам бермоқда, деб ёзади Agence France Presse. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, 2000 га яқин хорижлик IТ-мутахассислар аллақачон махсус дастур асосида Ўзбекистонга кўчиб келган. Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте каби тармоқлар блокланган бўлсада, мамлакат россияликлар учун жозибадорлигича қолмоқда.

Умуман олганда, Россия электрон алоқалар ассоциациясининг 22 мартдаги ҳисоб-китобларига кўра, Украинада «махсус операция» бошлангандан бери 50 мингдан 70 минггача IТ-мутахассис Россияни тарк этган ва шу ойда яна 100 мингга яқин IТ мутахассислари Россиядан чиқиб кетишлари кутилмоқда.
👍10👎3
Россия банки асосий ставкани 17 фоизлик кўрсаткичга тушириш бўйича қарор қабул қилди.
Япония Сбербанк ва Альфа-Банк’ка қарши санкциялар киритди.
👍2
❗️ Ўзбекистонда инфляция суръати 10,5%га ошди

Марказий банк хабарига кўра, инфляциянинг йиллик суръати аввалги ойга нисбатан 0,8 фоизга ошиб, 10,5%ни ташкил этди.

Манба
👍2
Долларнинг расмий курси яна пастлади
👍16👎1
Евроиттифоқнинг янги санкцияларига тушган рус олигархлари ва бошқа фуқароларнинг 30 млрд евролик активлари музлатиб қўйилди. Кўчмас мулк, яхталар, вертолётлар ва қимматбахо санъат асарлари шулар жумласидан. Тахминан 196 млрд. рубллик транзакциялар ҳам блокланган.
👍6
⚡️Четдан олинаётган давлат қарзи қайси тармоқларга ва қанчадан тақсимланаётгани маълум қилинди

Молия вазирлиги Давлат қарзини бошқариш департаменти директори Жасур Қаршибоевнинг маълум қилишича, жорий йилда давлатнинг жами қарзи 26,3 миллиард долларни ташкил этади. Шундан 2,7 миллиард доллари ички қарз, 23,6 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади.

Ташқи қарзнинг иқтисодий тармоқлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

— 5,9 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга;
— 3,1 миллиард доллари электр-энергия тармоғига;
— 2,9 миллиард доллари энергетика (нефть-газ);
— 2,6 миллиард доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига;
— 2,4 миллиард доллари қишлоқ ва сув хўжалигига;
— 2,1 миллиард доллари уй-жой ва коммунал соҳага;
— 1,2 миллиард доллари тижорат банкларига;
— 1,2 миллиард доллари кимё саноатига;
— 0,7 миллиард доллари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига;
— 0,2 миллиард доллари телекоммуникация тармоғига;
— 1,3 миллиард доллари бошқа йўналишларга.


Таъкидлаш жоизки, давлат қарзи хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар натижасида унинг йилдан-йилга камайишига эришилмоқда.
Манба
👍11👎3🤔3
Сбербанк хорижга валюта ўтказмаларини тўлиқ тўхтатди. Бу чеклов банк филиалларида ҳам мобил иловада ҳам жорий қилинган.

Энди ўзбекистонликлар ҳам банк орқали мамлакатимизга фақатгина рубль жўната олиши мумкин.
🤔8👎5👍2
Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони бўйича россияликлар етакчига айланди. Март ойида Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда қолган хорижликларнинг 23 фоизини россияликлар ташкил этган бўлса, ўтган йили уларнинг улуши шу даврда 14,5 фоизни ташкил қилган.

Шу билан бирга, Қозоғистонда ҳам россияликларнинг ҳисоб очиш талаби кўпайгани қайд этилган.
👍12
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) озиқ-овқат нархлари индекси ўсиши 1990 йилдан бери тарихий максимум даражага кўтарилганини таъкидламоқда.

Март ойида озиқ-овқат нархлари 12,6 фоизга ошиб, 1990 йилдан кейин рекорд даражани қайд этди.

Украинадан дон маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи экспортидаги қийинчиликлар, шунингдек турли санкциялар натижасида углеводород ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши озиқ-овқат дефицити ва нархлар кўтарилишидаги рискларни ошишига олиб келди.
👍19🤔7👎3