Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️10 йилдан бери ошпазлик билан шуғулланиб келаётган Бердиёр ака ўз маблағларини ҳар доим ҳаракатда бўлишини истайди.
Шу сабабли ҳам у Агробанкни танлаган.
Кўпроқ вақтини ишга бағишлаш учун Бердиёр ака Агробанкдан навбатсиз онлайн омонат очган. "Фоизи ҳам юқори!", - деб қўяди у.
🗳Агробанк омонталари 23%гача бўлиб улар пулларингизни юқори тезликда ҳаракат ортиб боришини таъминлайди.
🏃Сиз ҳаракатда — 🗞пулларингиз ҳаракатда!
реклама

👍24🤔11👎5
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар:
Пойтахт Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 22%.
Кредит муддати - 4 йил.
Имтиёзли давр – 3 ой
Кредит суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти –кафил ва суғурта полиси, кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой)
Батафсил
Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси – йиллик 23.99%.
Кредит муддати – 5 йилгача (автомашина моделидан келиб чиққан ҳолда).
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- 500 млн.сўмгач
Кредит таъминоти - Мол-мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил автотранспорт воситалари, пул кўринишидаги гаров, заргарлик буюмлари, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси
Батафсил
Садерат Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 28%.
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- 170 млн.сўмгача
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил
Азия Алянс банк
Фоиз ставкаси – йиллик 24-27,9% (муддатга қараб).
Кредит муддати – 12-48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- шартномага асосан

Давр банк
Фоиз ставкаси – йиллик 27,9%
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- Шартномага асосан

Ипотека Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 26%.
Кредит муддати - 5 йил.
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 330 млн.сўмгача

Гарант банк
Фоиз ставкаси – йиллик 32%.
Кредит муддати - 4 йил.
Имтиёзли давр – 3-6 ой
Кредит суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти –кўчмас мулк
Батафсил
Марказий банкнинг автокредитлар учун таваккалчилик даражасини гаровга нисбатан белгилаш ҳақидаги қонуни кучга кирса, бошланғич тўловсиз автокредитлар таклифи камаяди.
Эҳтимол, ҳозир автокредит олишнинг айни пайти)
@bankir

👎75👍72
❗️Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Булар:
“Instant Payment Solutions”
“Source to Pay”
“TAPP PAYMENT”
Шу тариқа Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари сони 51 тагача қисқарди.

👍33👎5
Яхши ёки ёмон хабар
Россияда иш берувчиларга мигрантлар учун маҳаллий аҳолидан кам бўлмаган маош тўлашни мажбурий қилиш таклиф қилинмоқда.
Бу ҳақда “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Миронов Россия бош вазири Михаил Мишустинга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”.
Миронов ушбу меъёр бузилган тақдирда жарима тўлашни ҳам таклиф қилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда 1,5 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ишлашини маълум қилган. Бу таклиф уларнинг маоши кўпайишига олиб келади.
Аммо, таклифга кўра, мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчилар учун қўшимча солиқ белгиланади.
Бунда иш берувчи ҳар ой ўзи ёллаган меҳнат муҳожири даромадининг 2 фоизини давлатга ўтказиши керак. Яъни мигрантлар маоши барибир россияликларникига нисбатан 2 фоиз пастроқ бўлиб қолади.
Бундан ташқари, мигрантларнинг бошқа давлатларга пул ўтказмалари бўйича 1 фоизлик давлат комиссияси белгилаш ҳам таклиф қилинмоқда. 1 фоиз кичкина рақам эмас.
2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга 14,5 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган. Бу миқдорнинг 1 фоизи 145 млн доллар бўлади. Яъни, ҳар йили Ўзбекистонга кириб келиши мумкин бўлган 145 млн доллар Россияда қолиши мумкин.
Миронов яна бир гап айтган. Унга кўра, меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга пул ўтказиш орқали Россия иқтисодий салоҳиятининг заифлашишига ҳисса қўшади.
Таклиф қилинди дегани, таклиф кучга киради дегани эмас. Хўш, сиз таклиф кучга кириши керак деб ўйлайсизми?

👎166👍91🤔27
Бугундан бошлаб, UzAuto Motors қуйидаги моделларга шартнома расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди:
Chevrolet Tracker
Аввалги комплектациялар:
LS — 211 454 880 сўм.
LTZ — 231 196 000 сўм.
Preimier — 251 142 080 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
LC Plus — 223 824 160 сўм.
LTZ Plus — 246 981 280 сўм.
Premier Plus — 276 016 160 сўм.
Redline — 285 834 080 сўм.
Chevrolet Onix
Аввалги комплектациялар:
Premier 1 — 207 347 000 сўм.
Premier 2 — 214 748 000 сўм.

Premier 2 Plus — 221 640 160 сўм.
Redline — 230 624 800 сўм.

👎238👍25🤔6
Payme энг йирик сотувлардан бири бўлди
TBC Bank Group томонидан Payme’ни сотиб олиниши Ўзбекистондаги энг йирик битимлардан бири бўлди.
Мамлакатдаги компаниялар ёки уларнинг акциялари олди-сотди шартномалари бўйича рўйхат тузилди.
Биринчи учлик қуйидагича:
— “Ипотека банк”нинг 75%-100% улуши Венгриянинг OTP банкига 324 млн долларга сотилиши;
— Cоcа-Cола Uzbekistan компаниясининг 57,1 фоизи Туркиянинг Cоcа-Cола İçеcек А.Ş. компаниясига 252 млн долларга сотилиши;
— “Фарғонаазот”нинг 99,01 фоизи Сингапурнинг Indorama компаниясига 140 млн долларга сотиш.
Бу каби битимларда кўпинча айрим шартлар ҳам бўлади:
Индорама “Фарғонаазот”ни модернизация қилиш учун яна 100 млн доллар сармоя киритиш мажбуриятини олган.
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси Abu Dabi Uzbek Investment фондига 87 млн долларга, бироқ 12 млн доллар сармоя киритиш шарти билан сотилган.
“Кварц” заводининг 89,78 фоизи “Қувасойцемент”га қарийб 23 млн долларга сотилган, бироқ 47 млн евро қарзни тўлаш мажбурияти билан.
Payme’нинг 49 фоиз улуши 55,7 млн долларга сотилиши бир қанча битимлардан қимматроқ бўлди:
UzAuto Trailer Россия компаниясига 49 млн долларга сотилган эди. Тошкент марказидаги Ўзбекистон меҳмонхонасининг 80,1 фоиз улуши эса 2020 йилда 23,2 млн долларга сотилган эди.
Шунингдек, Чорвоқдаги пирамидалар қарийб 18 млн долларга (UzCard’нинг 75 фоизи бир хил), Бродвейдаги собиқ Давлат хавфсизлик хизмати биноси 19 млн долларга (Ангрен қувур заводи билан бир хил) сотилган.

👍42👎11🤔7
Катта еттилик давлатларининг гегемонияси тугаяптими?
Financial Times нашри ушбу мавзудаги маъқоласида кўплаб фактларни келтирган. Катта еттилик ёки G7 (АҚШ, Япония, Германия, Бирлашган қироллик, Франция, Италия ва Канада) дунёдаги кучли иқтисодий гуруҳ ҳисобланиб, ушбу давлатлар ҳозирда ҳам барча етакчи захира валюталарини чиқаришда давом этаётган бўлсада уларнинг глобал иқтисодиётдаги улуши қисқариб бормоқда.
Жумладан 2000-2023 йиллар орасидаги даврда G7 давлатларининг глобал ишаб чиқаришдаги улуши (харид қобилияти бўйича) 44 фоиздан 30 фоизга тушган.
Мазкур давр ичида биргина Хитойнинг улуши 7 фоиздан 19 фоизгача кўтарилиб иқтисодий жиҳатдан суперкучга айланди.
Хитой ўзининг “Бир камар бир йўл” ташаббуси орқали ривожланаётган давлатларнинг йирик инвесторига шу билан бирга кредиторига айланиб улгурди.
Баъзи ривожланаётган давлатлар учун Хитой G7 давлатларига нисбатан муҳимроқ иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Бразилия бунга мисол.
Хитой радиоэлектроника, турли ускуналар ишлаб чикариш, ядро технологияси, машинасозлик, кимё саноати, металлургия ва бошқа техник сохаларда ишлатиладиган ноёб ер минералларини дунё бўйича ишлаб чиқаришдаги улуши 60 фоизни ташкил қилади.
Инфографикада G7 ва бошқа давлатларнинг охирги 23 йил ичидаги глобал ЯИМдаги улушини қайд этилган.

👍55🤔8👎4
Энди доналаб сигарет сотиб ололмайсиз
Президент томонидан "Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Унга кўра бир қанча ҳолатларда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади.
Жумладан, 21 ёшга тўлмаганларга алкогол ёки сигарет сотиш, улар томонидан ушбу маҳсулотларни сотиб олиш тақиқланмоқда. Бунгача бундай ёш чегараси 20 ёш ҳисобланар эди.
Шунингдек, мактаб, университет ва диний ташкилотлар атрофидаги 100 метр масофада бўлган савдо жойларида ҳам алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш чекланмоқда.
Яна бир ўзгариш, доналаб сигарет сотиш қонунан тақиқланмоқда. Бунда сигарет қутиси очилмаган ҳолда сотилиши керак.
Бундан ташқари алкогол маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбон ва боғларда, барча турдаги жамоат транспортида истеъмол қилиш тақиқланмоқда.
Бунинг устига, йўл четида тамаки маҳсулотларини сотиш ҳам чекланмоқда,
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач, 24 августдан кучга киради.

👍110👎21🤔2
Лазиз Қудратов Миллий банк Кузатув кенгаши раиси бўлди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов "Ўзмиллийбанк" Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.
Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик универститетида ҳамда Япониянинг Hosei университетида таълим олган.
У 2020 йилда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган Ўзбекистондаги 40 та истиқболли раҳбарлар рейтингидан жой олганди.
Маълумот учун, Миллий банк 2023 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистондаги энг кўп фойда олган банк ҳисобланади.
Фото: miit.uz

👍33👎9
Жиззахда кредит олувчилар кескин кўпаймоқда
Ўзбекистондаги банклар томонидан берилган кредитлар ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,3 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Кредитлар беришда Жиззах (74,7%), Навоий (38,1%), Сирдарё (35,5%), Қашқадарё (29,6%), Хоразм (28,4%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (21,8%) сезиларли ўсиш қайд этилди.

👎61👍22🤔3
Агар АҚШ ўз қарзини тўламаса нима бўлади?
Тахминан 1 июнга қадар АҚШ ўзининг қарз чегарасини ошириши керак. Ялпи федерал қарзнинг сиёсий жиҳатдан белгиланган чегараси, ҳозирда 31,38 трлн долларни ташкил этади.
2022 йил якунларига кўра, АҚШ аллақачон ушбу қарз чегарасидан ошиб кетган — 31,42 трлн доллар. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Тасаввур қилиш учун кейинги 13 та давлат қарзи АҚШники билан тенг.
Яқин бир ҳафта ичида Американи катта тўловлар кутиб турибди. Агарда қарз чегараси оширилмаса мамлакатда замонавий тархидаги илк дефолт содир бўлиши мумкин.
Дефолт нима?
Оддий қилиб айтганда бу давлатнинг олинган қарзларни тўлай олмаслиги. 2023 йил 19 январда АҚШда давлат қарзининг 31,38 трлн долларлик чегараси белгиланган эди. 1-2 июн кунлари мамлакатни катта қарз тўловлари кутмоқда.
Давлат қарзининг чегарасини ошириш бўйича музокараларда АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти вакиллари ва Конгресснинг ҳар икки палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар иштирок этмоқда.
Аммо Оқ уй республикачилар талаб қилаётган федерал харажатларни қисқартиришга рози эмас. Улар Америка аллақачон ҳаддан ташқари молиявий тежамкорлик қилаяпти деб ҳисобламоқда.
Оқ уй ва айрим сиёсатчилар нега қарз чегарасини оширишни хоҳламаяпти?
Содда қилиб тушунтирилса бу сиёсий ўйин. Қарз чегараси тарихан сиёсий музокараларда савдолашиш воситаси сифатида ишлатилган.
Қарз чегарасини оширишга қарши чиқиш орқали сиёсатчилар қарама-қарши томондан харажатларни қисқартириш ёки сиёсатни ўзгартириш каби имтиёзларни олишни мақсад қилади.
Оқ уй эса биринчи навбатда қарз чегараси сўнгги йилларда бир неча бор оширилгани учун бу ҳолат яна содир бўлишини ёқламаяпти. Биргина Доналд Трамп президентлиги даврида қарз чегараси 3 марта оширилган эди.
Охирги 40 йил ичида АҚШ қарзининг чегараси 45 марта ошган. Оқ уй май ойи бошида давлатнинг қарз чегарасини ошириш АҚШ мажбуриятларини бажармасликка олиб келиши ва мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Moody’s Analytics ҳисоб-китобларига кўра, дефолтдан сўнг дарҳол Америка иқтисодиёти қарийб 1 фоизга қисқариши ва ишсизлик даражаси 3,4 фоиздан 5 фоизга кўтарилиб, 1,5 миллионга яқин одам ишсиз қолиши мумкин. Кейинчалик бу рақам 8 миллионга етади.
Шунингдек, баъзи сиёсатчилар, айниқса фискал консерватизмга мойил бўлганлар, ўсиб бораётган давлат қарзининг асосий сабабларини ҳал қилмасдан, қарз лимитини ошириш масъулиятсизлик деб ҳисобламоқда.
Тасаввур қилиб бўлмайдиган воқеа ёнгинамизда турибди. АҚШ дефолт бўлиши мумкин.
Бу эса Ўзбекистон каби ривожланаётган учинчи дунё мамлакатларига ҳам таъсир қилади. Доллар ва Америка молия тизимига муқобил вариантлар пайдо бўлиши ҳақидаги саволлар долзарб бўлиб қолади.

👍148👎12🤔8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон банки экспертларига кўра, 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизгача, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. 2050 йилда Марказий Осиёда чучук сув тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.
Бу статистик маълумотлар сувдан тежамкор тарзда фойдаланиш айни дамда энг актуал вазифалардан бири эканлигини англатиб турибди. Вазиятни ўта жиддий эканлигини инобатга олган ҳолда, Президент ташаббуси билан “Агробанк” АТБ, Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация институти томонидан мамлакатимизда илк марта "Сувчилар мактаби" ташкил этилди.
Мактаб ушбу соҳада етук мутахассисларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мактабда маҳаллий мутахассислардан тортиб хорижий профессионалларгача ўз билимлари билан, дала майдонларига чиққан ҳолда ўртоқлашади. Мутахассислар асосий урғуни амалий дарсларга беради ва бу орқали юртимизда ҳам ушбу соҳани профессионаллари етишиб чиқишини режалаштирган.
Сувчилар мактабида:
• https://t.me/suvchilar_maktabi_bot телеграм боти орқали;
• http://suvchimaktabi.uz cайти орқали;
• 1319 рақамига қўнғироқ қилиш орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook | реклама

👍21👎4🤔2
Ўзбекистон 1990 йилдан кейин ижтимоий тараққиёт индексида 25 ўрин пастлаган
Ўзбекистон 24 май куни Social Progress Imperative нотижорат ташкилоти томонидан эълон қилинган ижтимоий тараққиёт индексида 172 давлат орасида 102-ўринни эгаллади. Мамлакат 1990 йилга нисбатан 25 ўрин пастга тушиб кетган.
Индекс инсоннинг асосий эҳтиёжлари (озиқ-овқат, сув), узоқ муддатли ривожланиш учун асослар (таълим ва соғлиқни сақлаш), давлатлардаги имкониятлар (шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар) бўйича тузилган.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 69-ўринни, Қирғизистон 90-ўринни эгаллаган.
Рейтингда Швейцария етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардан Скандинавия давлатлари — Норвегия, Дания ва Исландия жой олган.
Энг паст ўринларда Африка мамлакатлари қайд этилган.

👎43👍19🤔6
Давлат янгиликларида:
▪️қарзга олинган = инвестиция жалб қилинган
▪️сотилган ёки хусусийлаштирилган = инвестиция жалб қилинган
▪️ кредит берилган = инвестиция жалб қилинган
▪️бир муддатга қарзга олинган = инвестиция жалб қилинган
▪️ ишончли бошқарувга берилган = нинвестиция жалб қилинган
"Эрталаб мен қиладиган биринчи нарса бу инвестицияларни жалб қилиш" (c).

👍73🤔24👎8
Талгат Каметов “Капиталбанк”нинг Рискларни бошқариш департаменти директори этиб тайинланди. Шунингдек у банкнинг афилланган шахслари рўйхатига ҳам қўшилди.
Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университетини тамомлаган Талгат Каметов Қозоғистондаги ATFBank'да ҳам 2009 йилдан 2021 йилгача Стратегик рисклар департаментида ишлаган.
Кейинчалик 2021-2022 йиллар оралиғида JusanBank'да Рискларни бошқариш департаменти дирекотори бўлган. 2009 йилгача бир қанча Қозоғистон банкларида фаолият олиб борган.
“Капиталбанк” Ўзбекистондаги учинчи энг кўп фойда олувчи банк ҳисобланади.

👍49🤔13👎7
Евро ўзбекистонликлар сотишдан кўра кўпроқ сотиб оладиган ягона валюта
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг биринчи чорагида банклардан 2,1 млрд долларлик хорижий валюта сотиб олган.
Мамлакат аҳолиси бу даврда банкларга 2,5 млрд доллар миқдоридаги чет эл валютасини сотган.
Валюталар кесимида аҳоли сотган валюталарнинг деярли ҳаммаси АҚШ долларига тўғри келган.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар банкларга 7,2 млн евро, 358 млн рубл, 8,6 млн иена, 68,4 млн тенгени сотган. Нисбатан кичик миқдорда фунт стерлинг, турк лираси ва Швейцария франки ҳам сотилган.
Аҳоли томонидан сотишдан кўра кўпроқ сотиб олинган ягона валюта бу евро ҳисобланади — 10,1 млн евро. Бу ҳолат, одатда ўзбекистонликларнинг биринчи чоракда меҳнат таътили олиб саёҳатга чиқиши билан изоҳланади.

👍34🤔7👎1