Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кетма-кет учинчи кун тушади

24 май куни амалда бўладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 435 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 460 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍44👎9
Paynet кассаларида ҳам нақд пул олиш имкони яратилмоқда

Марказий банк 2023 йил 1 июндан бошлаб UzPaynet кассалари орқали банк карталари эгаларига нақд пул бериш тартиби синов тариқасида бошланишини маълум қилди.

Ушбу синов жараёни 2023 1 декабрга қадар давом этади.

Аввалроқ "korzinka.uz" супермаркетлар тармоғида ҳам банк карталаридан нақд пул олиш имкони яратилган эди. Бунда комиссия 1 фоиз ва хизматдан фойдаланиш учун супермаркетдан харид амалга оширилиши керак.

@bankir
👍43🤔8👎3
Электромобиллар импорти деярли ҳар ой рекордларни янгилаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 81,3 млн долларга 2 544 дона электромобил импорт қилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1 815 донага ёки 3,5 баробарга кўпроқ.

Апрель ойининг ўзида 876 дона электромобил импорт қилинган. Март ойида электромобиллар импорти 882 тани ташкил қилган эди. Бу рақамлар ойлар кесимида рекорд ҳисобланади.

Тўрт ойда энг кўп электромобил Хитойдан олиб келинган — 2 278 та.

Нега электромобил импорти кўпаймоқда?

Биринчи навбатда солиқ имтиёзлари сабаб. Ўзбекистонга олиб кирилидиган электромобиллар божхона божи, акциз солиғи ва автотранспорт йиғимидан озод қилинган.

Plugshare маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда 61 та электромобилларни қувватлаш станцияси мавжуд.

Таққослаш учун, 2019 йилда қувватловчи станция умуман бўлмаган. Уларнинг сони 2020 йилда 3 та, 2021 йилда 30 та, 2022 йилда эса 60 тага етган.

Станцияларни, асосан, хусусий компаниялар ўз маблағларига турли мақсадларда ўрнатмоқда:
— Makro ўз супермаркетлари атрофида тармоқ қурмоқда;
— TokBor компанияларга станцияларни ўрнатиш хизматларини таклиф қиляпти;
— Megavatt электромобиллар сотувчиси сифатида инфратузилмани қурмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватловчи қурилма ҳам яратилган.

Электромобиллар ҳамёнбопми?

Olx.uz” сайтидаги маълумотларга кўра, буюртма орқали Хитойдан Ўзбекистонга электромобилларни олиб келиш 14,5 минг доллардан бошланади. Бунда буюртма амалга оширилгач атиги 40-45 кун кутиш талаб қилинади.

Бу эса 25 майдан қайта шартномаси очилиши кутилаётган UzAuto Motors'нинг энг арзон моделларидан анча арзонроқ. Кутиш вақти ҳам бир неча баробар кам.

Шунингдек, электромобиллар ва бензидан юрадиган автомобиллар ўртасида кунлик харажат бўйича ҳам катта фарқ бор.

Электромобилларни тахминан 20 минг сўмга тўлиқ зарядлаш орқали 350-400 км юриш мумкин. Бензинда юрадиган автомобил билан бу масофани босиб ўтиш учун 250 минг сўмдан 600 минг сўмгача сарфланади.

@bankir
👍127👎5
Доллар тушди

24 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 430,09 сўмдан (-19,94 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍41👎12
Турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада тушиб кетди

Савдолар давомида турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада пасайди. Халқаро Forex бозоридаги онлайн савдо маълумотларига кўра, 23 май куни эрталаб долларнинг қиймати 20,3 лирадан ошди. Таққослаш учун 1 доллар 2019 йилда 5-6 лира атрофида бўлган.

Лира курсининг пасайиши Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётгани фонида кузатилмоқда.

Reuters агентлигининг қайд этишича, молия бозорлари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ғалабасига ҳозирлик кўрмоқда, у қайта сайланганидан сўнг “ноанъанавий” пул-кредит сиёсатини давом эттиради.

Биринчи тур натижаларига кўра, Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,52 фоиз, унинг асосий рақиби, мухолифат номзоди Кемал Қиличдорўғли 44,88 фоиз овоз олган.

Туркияда 28 май куни сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, агар у ғалаба қозонса, Туркияда ҳамма нарса ўзгаради. У янги конституцияни ишлаб чиқишни устувор вазифалардан бири деб атаган.

@bankir
👍62👎10🤔10
Автокредитлар учун таваккалчилик даражаси гаровга нисбатан белгиланмоқда

Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича кредитнинг таваккалчилик даражасини гаровга нисбатан белгилашни таклиф қилмоқда. Таваккалчилик даражаси шу пайтга қадар фоиз ставкаси орқали аниқланиб келинади.

Қонун лойиҳаси 19 май куни муҳокамага чиқарилган ва 3 июнга қадар таклифлар қабул қилинади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда банклар томонидан автомобил сотиб олиш учун ажратилаётган кредитлар ҳажми кескин ўсмоқда.

Бу эса ўз навбатида банкларнинг кредит портфелида мазкур кредит турининг концентрация бўлишига ва натижада кредит таваккалчилигини ошишига олиб келади.

Шу сабабли, банкларда кредит таваккалчилигини камайтириш мақсадида аҳолига автомобил сотиб олиш учун ажратилган кредитлар бўйича кредитнинг гаровга нисбатидан келиб чиққан ҳолда таваккалчилик даражалари белгиланмоқда.

Шу муносабат билан, Марказий банкнинг банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомига тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

Қонун кучга кирса, банклар томонидан бошланғич бадали нисбатан камроқ бўлган автокредитлар таклифи камаяди.

Аввалроқ банклар устав капиталининг энг кам миқдори 500 млрд сўмгача босқичма-босқич оширилиши ҳақида хабар берган эдик.

@bankir
👎103👍30
TBC Payme’ни тўлиқ сотиб олди

Грузиянинг TBC Group компанияси Ўзбекистоннинг Payme онлайн тўлов платформасининг 100 фоиз эгасига айланди. Бу ҳақда Грузия компанияси томонидан Лондон фонд биржасида чоп этилган баёнотда қайд этилган.

Ҳозиргача, 2019 йилнинг апрел ойидан буён TBC Group Payme’нинг 51 фоиз улушига эгалик қилган ва сўнгги битимда компания таъсисчиларига тегишли 49 фоиз улушини ҳам сотиб олган.

Бунинг учун TBC ўн кун ичида 55,7 млн доллар тўлайди. Битим натижасида Payme’нинг бозор қиймати 113,6 млн долларга баҳоланди

Маълумотларга кўра, Payme’нинг 49 фоизи 5 нафар жисмоний шахсга тегишли бўлган.

@bankir
👍83👎14🤔9
Доллар кетма-кет тўртинчи кун тушади

25 май куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 435 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 440 сўмни ташкил этмоқда.

Катта миқдорда банкдан доллар олмоқчи бўлганларга эртани кутиш тавсия қилинади.

@bankir
👍66👎7
АҚШ савдо департаменти Россия ва Белоруссияга нисбатан янги экспорт санкцияларини киритди

Янги чекловлар 1200 дан ортиқ товар бирлкларини қамраб олган. Улар қуийдаги йўналишларни ўз ичига олган:
— Минерал хом ашёлар;
— Кимё саноати махсулотлари;
— Текстил ва текстил маҳсулотлари;
— Керамика ва шиша махсулотлари;
— Металл махсулотлари;
— Электроприборлар (авиация, автомобил ва қишлоқ хўжалиги усукуналари);
— Маиший техника;
— Транспорт воситалари (енгил ва юк автомобилларининг алохида тоифалари, яхталар, турли кема ва қайиқлар);
— Тиббий ускуналар (ортопедик, стоматологик ускуналар ва эшитиш мосламалари).

АҚШ савдо департаменти шунингдек Россия, Арманистон ва Қирғизистоннинг жами 69 та юидик шахсларини ҳам рўйхатга қиритди. Батафсил ушбу хавола орқали таниши мумкин.

@bankir
👍29👎16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️10 йилдан бери ошпазлик билан шуғулланиб келаётган Бердиёр ака ўз маблағларини ҳар доим ҳаракатда бўлишини истайди.
Шу сабабли ҳам у Агробанкни танлаган.

Кўпроқ вақтини ишга бағишлаш учун Бердиёр ака Агробанкдан навбатсиз онлайн омонат очган. "Фоизи ҳам юқори!", - деб қўяди у.

🗳Агробанк омонталари 23%гача бўлиб улар пулларингизни юқори тезликда ҳаракат ортиб боришини таъминлайди.

🏃Сиз ҳаракатда — 🗞пулларингиз ҳаракатда!
реклама
👍24🤔11👎5
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар:

Пойтахт Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 22%.
Кредит муддати - 4 йил.
Имтиёзли давр – 3 ой
Кредит суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти –кафил ва суғурта полиси, кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой)
Батафсил

Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси – йиллик 23.99%.
Кредит муддати – 5 йилгача (автомашина моделидан келиб чиққан ҳолда).
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- 500 млн.сўмгач
Кредит таъминоти - Мол-мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил автотранспорт воситалари, пул кўринишидаги гаров, заргарлик буюмлари, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси
Батафсил

Садерат Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 28%.
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- 170 млн.сўмгача
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Азия Алянс банк
Фоиз ставкаси – йиллик 24-27,9% (муддатга қараб).
Кредит муддати – 12-48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- шартномага асосан
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Давр банк
Фоиз ставкаси – йиллик 27,9%
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- Шартномага асосан
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Ипотека Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 26%.
Кредит муддати - 5 йил.
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 330 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Гарант банк
Фоиз ставкаси – йиллик 32%.
Кредит муддати - 4 йил.
Имтиёзли давр – 3-6 ой
Кредит суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти –кўчмас мулк
Батафсил

Марказий банкнинг автокредитлар учун таваккалчилик даражасини гаровга нисбатан белгилаш ҳақидаги қонуни кучга кирса, бошланғич тўловсиз автокредитлар таклифи камаяди.

Эҳтимол, ҳозир автокредит олишнинг айни пайти)

@bankir
👎75👍72
Доллар тушди

25 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 418,00 сўмдан (-12,09 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍41👎9
❗️Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Булар:

“Instant Payment Solutions”
“Source to Pay”
“TAPP PAYMENT”

Шу тариқа Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари сони 51 тагача қисқарди.

@bankir
👍33👎5
Яхши ёки ёмон хабар

Россияда иш берувчиларга мигрантлар учун маҳаллий аҳолидан кам бўлмаган маош тўлашни мажбурий қилиш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳақда “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Миронов Россия бош вазири Михаил Мишустинга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”.

Миронов ушбу меъёр бузилган тақдирда жарима тўлашни ҳам таклиф қилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда 1,5 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ишлашини маълум қилган. Бу таклиф уларнинг маоши кўпайишига олиб келади.

Аммо, таклифга кўра, мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчилар учун қўшимча солиқ белгиланади.

Бунда иш берувчи ҳар ой ўзи ёллаган меҳнат муҳожири даромадининг 2 фоизини давлатга ўтказиши керак. Яъни мигрантлар маоши барибир россияликларникига нисбатан 2 фоиз пастроқ бўлиб қолади.

Бундан ташқари, мигрантларнинг бошқа давлатларга пул ўтказмалари бўйича 1 фоизлик давлат комиссияси белгилаш ҳам таклиф қилинмоқда. 1 фоиз кичкина рақам эмас.

2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга 14,5 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган. Бу миқдорнинг 1 фоизи 145 млн доллар бўлади. Яъни, ҳар йили Ўзбекистонга кириб келиши мумкин бўлган 145 млн доллар Россияда қолиши мумкин.

Миронов яна бир гап айтган. Унга кўра, меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга пул ўтказиш орқали Россия иқтисодий салоҳиятининг заифлашишига ҳисса қўшади.

Таклиф қилинди дегани, таклиф кучга киради дегани эмас. Хўш, сиз таклиф кучга кириши керак деб ўйлайсизми?

@bankir
👎166👍91🤔27
Бугундан бошлаб, UzAuto Motors қуйидаги моделларга шартнома расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди:

Chevrolet Tracker
Аввалги комплектациялар:

LS — 211 454 880 сўм.
LTZ — 231 196 000 сўм.
Preimier — 251 142 080 сўм.

Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:

LC Plus — 223 824 160 сўм.
LTZ Plus — 246 981 280 сўм.
Premier Plus — 276 016 160 сўм.
Redline — 285 834 080 сўм.

Chevrolet Onix
Аввалги комплектациялар:

Premier 1 — 207 347 000 сўм.
Premier 2 — 214 748 000 сўм.

Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:

Premier 2 Plus — 221 640 160 сўм.
Redline — 230 624 800 сўм.

@bankir
👎238👍25🤔6
Шартнома очилгани эълон қилинганидан бир соат ўтгач Tracker'нинг энг қиммат модели учун 3 мингдан ошиқ навбат шаклланди. Буюртмани роппа-роса бир йилдан кейин, 2024 йилнинг май ойида олишингиз мумкин.

Ҳа монополияни ўзимиз шакллантирамиз. Монополия бизмиз.

@bankir
👎320👍50🤔8
Доллар беш кун ичида илк бор кўтарилади

26 май куни амалда бўладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 425 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎45👍23🤔4
Payme энг йирик сотувлардан бири бўлди

TBC Bank Group томонидан Payme’ни сотиб олиниши Ўзбекистондаги энг йирик битимлардан бири бўлди.

Мамлакатдаги компаниялар ёки уларнинг акциялари олди-сотди шартномалари бўйича рўйхат тузилди.

Биринчи учлик қуйидагича:

— “Ипотека банк”нинг 75%-100% улуши Венгриянинг OTP банкига 324 млн долларга сотилиши;
— Cоcа-Cола Uzbekistan компаниясининг 57,1 фоизи Туркиянинг Cоcа-Cола İçеcек А.Ş. компаниясига 252 млн долларга сотилиши;
— “Фарғонаазот”нинг 99,01 фоизи Сингапурнинг Indorama компаниясига 140 млн долларга сотиш.

Бу каби битимларда кўпинча айрим шартлар ҳам бўлади:

Индорама “Фарғонаазот”ни модернизация қилиш учун яна 100 млн доллар сармоя киритиш мажбуриятини олган.

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси Abu Dabi Uzbek Investment фондига 87 млн долларга, бироқ 12 млн доллар сармоя киритиш шарти билан сотилган.

“Кварц” заводининг 89,78 фоизи “Қувасойцемент”га қарийб 23 млн долларга сотилган, бироқ 47 млн евро қарзни тўлаш мажбурияти билан.

Payme’нинг 49 фоиз улуши 55,7 млн долларга сотилиши бир қанча битимлардан қимматроқ бўлди:

UzAuto Trailer Россия компаниясига 49 млн долларга сотилган эди. Тошкент марказидаги Ўзбекистон меҳмонхонасининг 80,1 фоиз улуши эса 2020 йилда 23,2 млн долларга сотилган эди.

Шунингдек, Чорвоқдаги пирамидалар қарийб 18 млн долларга (UzCard’нинг 75 фоизи бир хил), Бродвейдаги собиқ Давлат хавфсизлик хизмати биноси 19 млн долларга (Ангрен қувур заводи билан бир хил) сотилган.

@bankir
👍42👎11🤔7
Катта еттилик давлатларининг гегемонияси тугаяптими?

Financial Times нашри ушбу мавзудаги маъқоласида кўплаб фактларни келтирган. Катта еттилик ёки G7 (АҚШ, Япония, Германия, Бирлашган қироллик, Франция, Италия ва Канада) дунёдаги кучли иқтисодий гуруҳ ҳисобланиб, ушбу давлатлар ҳозирда ҳам барча етакчи захира валюталарини чиқаришда давом этаётган бўлсада уларнинг глобал иқтисодиётдаги улуши қисқариб бормоқда.

Жумладан 2000-2023 йиллар орасидаги даврда G7 давлатларининг глобал ишаб чиқаришдаги улуши (харид қобилияти бўйича) 44 фоиздан 30 фоизга тушган.

Мазкур давр ичида биргина Хитойнинг улуши 7 фоиздан 19 фоизгача кўтарилиб иқтисодий жиҳатдан суперкучга айланди.

Хитой ўзининг “Бир камар бир йўл” ташаббуси орқали ривожланаётган давлатларнинг йирик инвесторига шу билан бирга кредиторига айланиб улгурди.

Баъзи ривожланаётган давлатлар учун Хитой G7 давлатларига нисбатан муҳимроқ иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Бразилия бунга мисол.

Хитой радиоэлектроника, турли ускуналар ишлаб чикариш, ядро технологияси, машинасозлик, кимё саноати, металлургия ва бошқа техник сохаларда ишлатиладиган ноёб ер минералларини дунё бўйича ишлаб чиқаришдаги улуши 60 фоизни ташкил қилади.

Инфографикада G7 ва бошқа давлатларнинг охирги 23 йил ичидаги глобал ЯИМдаги улушини қайд этилган.

@bankir
👍55🤔8👎4
Энди доналаб сигарет сотиб ололмайсиз

Президент томонидан "Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Унга кўра бир қанча ҳолатларда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Жумладан, 21 ёшга тўлмаганларга алкогол ёки сигарет сотиш, улар томонидан ушбу маҳсулотларни сотиб олиш тақиқланмоқда. Бунгача бундай ёш чегараси 20 ёш ҳисобланар эди.

Шунингдек, мактаб, университет ва диний ташкилотлар атрофидаги 100 метр масофада бўлган савдо жойларида ҳам алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш чекланмоқда.

Яна бир ўзгариш, доналаб сигарет сотиш қонунан тақиқланмоқда. Бунда сигарет қутиси очилмаган ҳолда сотилиши керак.

Бундан ташқари алкогол маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбон ва боғларда, барча турдаги жамоат транспортида истеъмол қилиш тақиқланмоқда.

Бунинг устига, йўл четида тамаки маҳсулотларини сотиш ҳам чекланмоқда,

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач, 24 августдан кучга киради.

@bankir
👍110👎21🤔2
Лазиз Қудратов Миллий банк Кузатув кенгаши раиси бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов "Ўзмиллийбанк" Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.

Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик универститетида ҳамда Япониянинг Hosei университетида таълим олган.

У 2020 йилда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган Ўзбекистондаги 40 та истиқболли раҳбарлар рейтингидан жой олганди.

Маълумот учун, Миллий банк 2023 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистондаги энг кўп фойда олган банк ҳисобланади.

Фото: miit.uz

@bankir
👍33👎9