Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
Апрелнинг ўзида 1 млрд доллар: ташқи савдода Хитойга боғлиқлик ортмоқда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси (ТСА) 2023 йилнинг январ-апрел ойларида 19,6 млрд долларга етди. Ташқи савдода экспорт 7,7 млрд долларни, импорт 11,9 млрд долларни ташкил қилди. Экспорт…
Апрелда ҳам катта миқдорда олтин экспорт қилинган

Йил бошидан бери Ўзбекистон экспортининг 40 фоизини олтин ташкил қилган. Январ-апрел ойларида 3 млрд долларлик олтин четга экспорт қилинган.

Мамлакат апрел ойининг ўзида 650,6 млн долларлик олтин сотган. Бундан аввал январ ва март ойларида 1,2 млрд доллардан олтин эскпорт қилинган эди.

Олтин нархлари май ойида бир троя унцияси учун 2 050 доллардан ҳам ошди. Бу 2022 йил март ойидан бери энг юқори нарх ҳисобланади.

Айни пайтда олтин нархи бир троя унцияси учун 1 977 доллар атрофида бўлиб турибди. Бу бир грам учун 63,5 доллар дегани.

@bankir
👎78👍26🤔6
Доллар тушади

23 май куни амалда бўладиган доллар курси 27-28 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 460 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 490 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍48👎12🤔2
UzAuto Motors 25 май санасидан бошлаб Tracker ва Onix автомобил моделларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди

@bankir
👎72👍19🤔5
Фарзанд учун энг тўғри инвестиция – унинг таълим олиши учун қилинганидир!

Ўзбекистонда 10 йиллик таълим бериш тажрибасига эга ҳамда айни вақтда 30та филиалларида 15.000 нафар ёшларга таълим бериб келаётган Registon таълим лойиҳасининг Тошкент шаҳридаги илк хусусий мактабига қабул бошланибди.

Мактабга 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қабул қилинади.

МАКТАБДА ЎҚИШ НАРХЛАРИ:
https://rgnschool.uz/maktab-haqida

Фарзандларимизга ёрқин келажакни фақатгина унга берилган сифатли таълим орқалигина кафолатлай оламиз. Ва бу ҳар бир ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир.

Унутманг, миллатнинг келажаги – мактаб парталарида ҳал бўлади!

Мактаб хақида маълумот:
😀 @rgnschooladmin
📞 +998910022700

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🤔5
Монополия якуни яқинми?

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ—апрель ойларида 82,4 мингта енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 10 минг донага камроқ.

Солиштирилаётган даврда барча енгил автомобилларни ишлаб чиқариш камайган. Янги моделлар бўлган Onix ва Tracker учун талаб катта бўлмаяпти. Йил бошидан бери мос равишда 3,1 мингта ва 3,6 мингта ушбу русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилган. Таққослаш учун бу даврда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобиллари сони — 27,7 мингта.

Маълумот учун, UzAuto Motors фойдаси 2023 йилнинг биринчи чорагида қарийб икки баробар камайган.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг биринчи чорагида 10,5 мингта “иномарка” импорт қилинган. Бу даврда 56,2 мингта автомобил ишлаб чиқарилгани инобатга олинса, енгил автомобил ишлаб чиқариш ва унинг импроти ўртасида фарқ беш баробардан бироз кўпроқ бўлиб қолмоқда. Ҳа, бу ҳам катта рақам. Лекин, яқин йилларда ҳатто бу фарқни ҳам тасаввур қилиш қийин эди.

Шунингдек, электромобиллар импорти ҳам кескин кўпаймоқда. Биринчи чоракда Ўзбекистонга чет элдан 1,7 мингта электромобил олиб келинган.

Март ойининг ўзида 882 дона электромобил импорти амалга оширилган. Бу бутун бошли 2021 йилги импортдан (801) кўпроқ.

Халқ орасида электромобиллар сотуви ҳам аллақачон оммалашган. 2023 йилнинг уч ойида 2,2 мингта электромобил олди-сотдиси рўй берган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар кўп.

Буларнинг барчаси UzAuto монополияси якуни яқинлашаётганига ишорами? Бунга аниқ жавобни фақат вақт бера олади.

Дарвоқе, 25 майдан Оних ва Tracker учун шартнома қайтадан очилади.

@bankir
👍124👎16🤔11
“Ипак йўли” банкнинг асосий акциядори ўзгарди

“Rent Agro” компанияси “Ипак йўли банк”нинг 42,3 фоиз акциялари эгасига айланди. Компания эгалик қиладиган 913 608 дона акциянинг банк устав капиталидаги миқдори — 9,1 млрд сўм.

15 май куни компания “Кафолат” суғурта компаниясидан “Ипак йўли” банкининг 6 фоиздан кўпроқ акцияларини 62,5 млрд сўмга сотиб олган. Шу тариқа асосий акциядорга айланган.

“Rent Agro” 2012 йилда ташкил қилинган. Устав капитали — 83,5 млрд сўм. Компаниянинг асосий фаолият тури яшашга яроқсиз жойларни ижара беришдир. Таъсисчилари Хайрулла Фозилов ва Икромжон Муратов ҳисобаланади.

Маълумот учун, “Ипак йўли” банки 2023 йил биринчи чорагида қарийб 200 млрд сўм соф фойда олган.

@bankir
👍28🤔7👎4
Доллар тушди

23 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11450,03 сўмдан (-28,13 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍52👎5🤔3
Алкогол маҳсулотлари нархи оширилмоқда

2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғи билан алкогол маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари оширилмоқда. Қонун лойиҳаси 26 майга қадар муҳокамага қўйилган.

Охирги марта алкогол маҳсулотларининг энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари 2021 йил 1 декабрда оширилган.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун улгуржи-сотиш нархи 37 000 сўмгача (коньяк 57 400 сўмгача ҳамда вино 14 000 сўмгача) ва шундан келиб чиқиб чакана нархлар 43 000 сўмгача (коньяк 66 000 сўмгача ҳамда вино 16 400 сўмгача) ошириш кўзда тутилмоқда.

2021 йил якунидан бошлаб бугунги кунга қадар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш харажатлари, сотиб олинадиган спирт ва бошқа моддий қимматликлар, иш ҳақи, акциз солиғи ва бошқалар қиймати ошган.

Шу муносабат билан, алкогол маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Шу тариқа, 1 литр алкогол маҳсулотлари учун қуйидаги энг кам улгуржи-сотиш/чакана нархлар белгиланмоқда (сўмда):

— ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари – 37 000 / 43 000 (аввал – 30 200 / 36 200);
— коньяк – 57 400 / 66 000 (48 200 / 57 800);
— вино – 14 400 / 16 400 (12 000 / 14 200).

@bankir
👍101👎37🤔6
Доллар кетма-кет учинчи кун тушади

24 май куни амалда бўладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 435 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 460 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍44👎9
Paynet кассаларида ҳам нақд пул олиш имкони яратилмоқда

Марказий банк 2023 йил 1 июндан бошлаб UzPaynet кассалари орқали банк карталари эгаларига нақд пул бериш тартиби синов тариқасида бошланишини маълум қилди.

Ушбу синов жараёни 2023 1 декабрга қадар давом этади.

Аввалроқ "korzinka.uz" супермаркетлар тармоғида ҳам банк карталаридан нақд пул олиш имкони яратилган эди. Бунда комиссия 1 фоиз ва хизматдан фойдаланиш учун супермаркетдан харид амалга оширилиши керак.

@bankir
👍43🤔8👎3
Электромобиллар импорти деярли ҳар ой рекордларни янгилаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 81,3 млн долларга 2 544 дона электромобил импорт қилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1 815 донага ёки 3,5 баробарга кўпроқ.

Апрель ойининг ўзида 876 дона электромобил импорт қилинган. Март ойида электромобиллар импорти 882 тани ташкил қилган эди. Бу рақамлар ойлар кесимида рекорд ҳисобланади.

Тўрт ойда энг кўп электромобил Хитойдан олиб келинган — 2 278 та.

Нега электромобил импорти кўпаймоқда?

Биринчи навбатда солиқ имтиёзлари сабаб. Ўзбекистонга олиб кирилидиган электромобиллар божхона божи, акциз солиғи ва автотранспорт йиғимидан озод қилинган.

Plugshare маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда 61 та электромобилларни қувватлаш станцияси мавжуд.

Таққослаш учун, 2019 йилда қувватловчи станция умуман бўлмаган. Уларнинг сони 2020 йилда 3 та, 2021 йилда 30 та, 2022 йилда эса 60 тага етган.

Станцияларни, асосан, хусусий компаниялар ўз маблағларига турли мақсадларда ўрнатмоқда:
— Makro ўз супермаркетлари атрофида тармоқ қурмоқда;
— TokBor компанияларга станцияларни ўрнатиш хизматларини таклиф қиляпти;
— Megavatt электромобиллар сотувчиси сифатида инфратузилмани қурмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватловчи қурилма ҳам яратилган.

Электромобиллар ҳамёнбопми?

Olx.uz” сайтидаги маълумотларга кўра, буюртма орқали Хитойдан Ўзбекистонга электромобилларни олиб келиш 14,5 минг доллардан бошланади. Бунда буюртма амалга оширилгач атиги 40-45 кун кутиш талаб қилинади.

Бу эса 25 майдан қайта шартномаси очилиши кутилаётган UzAuto Motors'нинг энг арзон моделларидан анча арзонроқ. Кутиш вақти ҳам бир неча баробар кам.

Шунингдек, электромобиллар ва бензидан юрадиган автомобиллар ўртасида кунлик харажат бўйича ҳам катта фарқ бор.

Электромобилларни тахминан 20 минг сўмга тўлиқ зарядлаш орқали 350-400 км юриш мумкин. Бензинда юрадиган автомобил билан бу масофани босиб ўтиш учун 250 минг сўмдан 600 минг сўмгача сарфланади.

@bankir
👍127👎5
Доллар тушди

24 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 430,09 сўмдан (-19,94 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍41👎12
Турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада тушиб кетди

Савдолар давомида турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада пасайди. Халқаро Forex бозоридаги онлайн савдо маълумотларига кўра, 23 май куни эрталаб долларнинг қиймати 20,3 лирадан ошди. Таққослаш учун 1 доллар 2019 йилда 5-6 лира атрофида бўлган.

Лира курсининг пасайиши Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётгани фонида кузатилмоқда.

Reuters агентлигининг қайд этишича, молия бозорлари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ғалабасига ҳозирлик кўрмоқда, у қайта сайланганидан сўнг “ноанъанавий” пул-кредит сиёсатини давом эттиради.

Биринчи тур натижаларига кўра, Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,52 фоиз, унинг асосий рақиби, мухолифат номзоди Кемал Қиличдорўғли 44,88 фоиз овоз олган.

Туркияда 28 май куни сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, агар у ғалаба қозонса, Туркияда ҳамма нарса ўзгаради. У янги конституцияни ишлаб чиқишни устувор вазифалардан бири деб атаган.

@bankir
👍62👎10🤔10
Автокредитлар учун таваккалчилик даражаси гаровга нисбатан белгиланмоқда

Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича кредитнинг таваккалчилик даражасини гаровга нисбатан белгилашни таклиф қилмоқда. Таваккалчилик даражаси шу пайтга қадар фоиз ставкаси орқали аниқланиб келинади.

Қонун лойиҳаси 19 май куни муҳокамага чиқарилган ва 3 июнга қадар таклифлар қабул қилинади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда банклар томонидан автомобил сотиб олиш учун ажратилаётган кредитлар ҳажми кескин ўсмоқда.

Бу эса ўз навбатида банкларнинг кредит портфелида мазкур кредит турининг концентрация бўлишига ва натижада кредит таваккалчилигини ошишига олиб келади.

Шу сабабли, банкларда кредит таваккалчилигини камайтириш мақсадида аҳолига автомобил сотиб олиш учун ажратилган кредитлар бўйича кредитнинг гаровга нисбатидан келиб чиққан ҳолда таваккалчилик даражалари белгиланмоқда.

Шу муносабат билан, Марказий банкнинг банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомига тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

Қонун кучга кирса, банклар томонидан бошланғич бадали нисбатан камроқ бўлган автокредитлар таклифи камаяди.

Аввалроқ банклар устав капиталининг энг кам миқдори 500 млрд сўмгача босқичма-босқич оширилиши ҳақида хабар берган эдик.

@bankir
👎103👍30
TBC Payme’ни тўлиқ сотиб олди

Грузиянинг TBC Group компанияси Ўзбекистоннинг Payme онлайн тўлов платформасининг 100 фоиз эгасига айланди. Бу ҳақда Грузия компанияси томонидан Лондон фонд биржасида чоп этилган баёнотда қайд этилган.

Ҳозиргача, 2019 йилнинг апрел ойидан буён TBC Group Payme’нинг 51 фоиз улушига эгалик қилган ва сўнгги битимда компания таъсисчиларига тегишли 49 фоиз улушини ҳам сотиб олган.

Бунинг учун TBC ўн кун ичида 55,7 млн доллар тўлайди. Битим натижасида Payme’нинг бозор қиймати 113,6 млн долларга баҳоланди

Маълумотларга кўра, Payme’нинг 49 фоизи 5 нафар жисмоний шахсга тегишли бўлган.

@bankir
👍83👎14🤔9
Доллар кетма-кет тўртинчи кун тушади

25 май куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 435 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 440 сўмни ташкил этмоқда.

Катта миқдорда банкдан доллар олмоқчи бўлганларга эртани кутиш тавсия қилинади.

@bankir
👍66👎7
АҚШ савдо департаменти Россия ва Белоруссияга нисбатан янги экспорт санкцияларини киритди

Янги чекловлар 1200 дан ортиқ товар бирлкларини қамраб олган. Улар қуийдаги йўналишларни ўз ичига олган:
— Минерал хом ашёлар;
— Кимё саноати махсулотлари;
— Текстил ва текстил маҳсулотлари;
— Керамика ва шиша махсулотлари;
— Металл махсулотлари;
— Электроприборлар (авиация, автомобил ва қишлоқ хўжалиги усукуналари);
— Маиший техника;
— Транспорт воситалари (енгил ва юк автомобилларининг алохида тоифалари, яхталар, турли кема ва қайиқлар);
— Тиббий ускуналар (ортопедик, стоматологик ускуналар ва эшитиш мосламалари).

АҚШ савдо департаменти шунингдек Россия, Арманистон ва Қирғизистоннинг жами 69 та юидик шахсларини ҳам рўйхатга қиритди. Батафсил ушбу хавола орқали таниши мумкин.

@bankir
👍29👎16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️10 йилдан бери ошпазлик билан шуғулланиб келаётган Бердиёр ака ўз маблағларини ҳар доим ҳаракатда бўлишини истайди.
Шу сабабли ҳам у Агробанкни танлаган.

Кўпроқ вақтини ишга бағишлаш учун Бердиёр ака Агробанкдан навбатсиз онлайн омонат очган. "Фоизи ҳам юқори!", - деб қўяди у.

🗳Агробанк омонталари 23%гача бўлиб улар пулларингизни юқори тезликда ҳаракат ортиб боришини таъминлайди.

🏃Сиз ҳаракатда — 🗞пулларингиз ҳаракатда!
реклама
👍24🤔11👎5
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар:

Пойтахт Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 22%.
Кредит муддати - 4 йил.
Имтиёзли давр – 3 ой
Кредит суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти –кафил ва суғурта полиси, кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой)
Батафсил

Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси – йиллик 23.99%.
Кредит муддати – 5 йилгача (автомашина моделидан келиб чиққан ҳолда).
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- 500 млн.сўмгач
Кредит таъминоти - Мол-мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил автотранспорт воситалари, пул кўринишидаги гаров, заргарлик буюмлари, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси
Батафсил

Садерат Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 28%.
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- 170 млн.сўмгача
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Азия Алянс банк
Фоиз ставкаси – йиллик 24-27,9% (муддатга қараб).
Кредит муддати – 12-48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- шартномага асосан
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Давр банк
Фоиз ставкаси – йиллик 27,9%
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси- Шартномага асосан
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Ипотека Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 26%.
Кредит муддати - 5 йил.
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 330 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси
Батафсил

Гарант банк
Фоиз ставкаси – йиллик 32%.
Кредит муддати - 4 йил.
Имтиёзли давр – 3-6 ой
Кредит суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти –кўчмас мулк
Батафсил

Марказий банкнинг автокредитлар учун таваккалчилик даражасини гаровга нисбатан белгилаш ҳақидаги қонуни кучга кирса, бошланғич тўловсиз автокредитлар таклифи камаяди.

Эҳтимол, ҳозир автокредит олишнинг айни пайти)

@bankir
👎75👍72
Доллар тушди

25 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 418,00 сўмдан (-12,09 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍41👎9
❗️Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Булар:

“Instant Payment Solutions”
“Source to Pay”
“TAPP PAYMENT”

Шу тариқа Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари сони 51 тагача қисқарди.

@bankir
👍33👎5