Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кескин кўтарилади

18 май куни амалда бўладиган доллар курси 42-43 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11415 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11430 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎66👍30🤔3
Bloomberg дунё бўйлаб энг бой 1 фоиз одамлар сафига қўшилиш учун қанча бойлик кераклигини ҳисоблаб чиқди.

Агентлик маълумотларига кўра, Монакадаги энг бой 1 фоиз одамлар қаторига кириш учун 12,4 млн доллар керак бўлади. АҚШда бу кўрсаткич 5,1 млн долларни ташкил қилади.

Жаҳон банкига кўра, бутун дунё бўйлаб кам даромадли оилалар инфляция юкини ҳис қилмоқда. Бу эса улар ишлаб топаётган пулнинг катта қисмини озиқ-овқат ва уй-жойга сарфлашга мажбур қилмоқда.

Айни пайтда, Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой 500 киши бу йил умумий бойликларини қарийб 600 млрд долларга кўпайтирган. Бу даврда Meta Platforms компанияси асосчиси Марк Цукерберг энг кўп даромад олган.

@bankir
👍22👎10🤔5
Cobalt ва Lacetti нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон — UzAuto

Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиясини тақдим қилиши, Cobalt ва Lacetti нархлари эса 20-23 минг доллардан бошланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

UzAuto Motors бу бўйича ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаган. Ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

@bankir
👍59🤔11👎5
“Фотон” заводини хусусийлаштириш бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Фотон” заводининг 85,6 фоиз давлат улушини хусусийлаштирмоқчи. Агентлик бу учун консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича танлов эълон қилди.

Талабгорлар таклифларини 2023 йил 31 май 18:00 га қадар тақдим қилишлари керак.

Компания ҳақида

“Фотон” электрон қисмлар ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади. Ҳозирда, заводда 296 нафар иш ўрни мавжуд. Устав капитали — 1,08 млрд сўм.

“Фотон”нинг асосий фаолияти радиоелектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Корхона (70 хилдан ортиқ) дискрет ва планар ярим ўтказгичли диодлар, кам шовқинли дала транзисторлари ва интеграл микросхемаларни тайёрлаш технологияларига эгалик қилади.

2023 йилнинг биринчи чорагида заводнинг соф фойдаси 367 млн сўмни ташкил қилган. Корхонаси фойдаси пандемиядан кейин кескин тушиб кетган. Мисол учун, 2019 йилнинг биринчи чорагида 1,4 млрд сўмлик соф фойда олинган эди.

@bankir
👎28👍25🤔7
OTP Bank икки ҳафта ичида “Ипотека банк”ни хусусийлаштириш бўйича илк битимни якунламоқчи

Бу ҳақда 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумида OTP Bank бош директори ўринбосари Ласло Вулф маълум қилди.

“Ипотека банк”ни хусусийлаштириш шартномаси 2022 йил декабрь ойида имзоланган. Битимга кўра, OTP Bank Ўзбекистон Молия вазирлигига тегишли бўлган “Ипотека банк” акцияларининг 100 фоизини (жами акция пакетининг дерли 97 фоизи) икки босқичда: 75 фоиз акцияни дарҳол ва қолган 25 фоизини 2 ҳафта ичида бўлиши кутилаётган биринчи битимнинг молиявий якунланишидан 3 йил ўтиб сотиб олади.

Март ойи охирида президент билан бўлиб ўтган учрашувда “Ипотека банк”даги давлат улуши 324 млн долларга сотилгани маълум бўлганди.

OTP Bank бош директори ўринбосари Ласло Вулф Ўзбекистон бозорига кириш тўғрисидаги қарор уч йил аввал қабул қилинганини, чунки мамлакат OTP Bank'нинг янада жадал ривожланиши учун қулай эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, уруш ва инқироз бошланганидан сўнг банк раҳбариятида Ўзбекистон бозорига киришга арзийдими, деган шубҳа туғила бошлаган, бироқ охир-оқибат “мамлакат иқтисодиёти ривожланишига тўла ишонч ҳосил қилган ҳолда” маҳаллий банкни хусусийлаштириш қарорига келган.

Ласло Вулфнинг таъкидлашича, OTP Bank банк филиаллари ва рақамли банкинг билан гибрид модел асосида ривожланишни режалаштирмоқда.

Филиалларда хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, кутиш вақтини қисқартириш, мижозлар эҳтиёжини қондириш, корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, кеш-менежмент, тарифлар, молиявий шароитларни яхшилаш режаларимиз бор”, — дейди у.

Аввалроқ Украина OTP Bank’ни урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатига қўшганди. Банк бунга эътироз билдириб Украинадан OTP Bank’ни ушбу рўйхатдан дарҳол олиб ташлашни сўраган.

@bankir
👍38🤔6
Доллар кўтарилди

18 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11463,02 сўмдан (+42,99 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎46👍13🤔5
Самарқандда ўтаётган ЕТТБнинг 32 йиллик йиғилиш ва бизнес форуми доирасида idea маиший техника ва электроника дўконлар тармоғи RSF лойиҳаси бўйича молиялаштиришнинг муҳим босқичига эришди. ЕТТБ томонидан молиялаштиришнинг иккинчи босқичи бўйича келишув имзоланди.

@bankir
👍18🤔6👎3
Ўзбекистонга 2023 йилнинг январ-апрел ойларида 2 млн нафардан ошиқ хорижий сайёҳ келган. Туристик мақсадда мамлакатга ташриф буюрганларнинг энг кўпи тожикистонликлар — 624 мингта.

Йил бошидан бери сайёҳларнинг 87 фоизи қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган.

@bankir
👍41🤔7👎4
‼️Марказий банк фирибгарлик схемасидан огоҳлантирди

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган @Markaziy_Banki_uz сохта аккоунтида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:

— Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

— Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

— Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

@bankir
👍39👎3🤔3
Доллар яна кўтарилади

19 май куни амалда бўладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11450 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11480 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎39👍19🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўртача ўзбекистонлик бензин ва газ учун навбатларда қанча вақт йўқотиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Асаббузарлик ва ортиқча харажатни-ку айтмаса ҳам бўлади. Мана шу каби объектив сабаблар туфайли ривожланган давлатларда кўпчилик электромобилларни маъқул кўряпти. Яна бир афзаллиги шундаки, электромобиллар атроф-муҳит учун хавфсиз.

Исталган дид ва эҳтиёжга мос электромобилларни E-car finance орқали харид қилиш мумкин. Борасиз, пулини тўлайсиз, олиб кетасиз.

Volkswagen ID.6, ID.4, ID.3 ёки 30 дан ортиқ турдаги электромобилларни муддатли тўлов асосида, шунингдек, лизингга харид қилиш имконияти бор.

📞+998781139999

Instagram | Facebook | Сайт | Telegram | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36👎6🤔2
Қайси банклар кўпроқ паст фоизда ипотека кредити берган?

2023 йил биринчи чоракда “Янги тартиб” доирасидаги ипотека кредитлари энг кўп “Халқ банки” томонидан ажратилган — 552 млрд сўм. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 8 баробар кўп.

Ўтган йилнинг биринчи чорагида бу борада етакчи бўлган “Ипотека банк” жорий йилда паст фоизда кредит ажратишни икки баробардан ҳам кўпроққа қисқартирган.

Нисбатан пастроқ фоизда бўлган “Янги тартиб” доирасида ажратилувчи ипотека кредитлари ҳақида батафсил бу ердан ўқишингиз мумкин.

@bankir
👎30👍14🤔4
ЕТТБ Uzbekistan Airports’га 28 млн евро кредит ажратди

Самарқандда бўлиб ўтаётган форумда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Uzbekistan Airports’га Ўзбекистон халқаро аэропортларида аэропорт ускуналарини модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача бўлган узоқ муддатли молиялаштиришни тақдим этди.

Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Рано Жўраеванинг айтишича, молиялаштириш эвазига 76 дона янги аэропорт махсус техникалари харид қилинади.

@bankir
👍24👎16🤔8
Доллар яна кўтарилди

19 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11488,14 сўмдан (+25,12 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎48👍36
18 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:30гача узайтирилди.

@bankir
👍27👎8🤔4
2023 йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) йиллик йиғилиши ва унинг стратегиялари, мақсадлари, истиқболлари, имкониятлари ва масалаларини чуқур муҳокама қилишга қаратилган бизнес форум бўлиб ўтди

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ ҳам ушбу форумда фаол иштирок этди ва халқаро молия институтлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ Бошқаруви Раиси У.Хакимов «Рақамли тўловларнинг молиявий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишга таъсири» тўғрисидаги муҳим мавзу билан панел сессиясида иштирок этди. Шунингдек, форум доирасида Европа молия институтлари билан турли соҳаларда банк муносабатларини ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар ва ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Батафсил
👍13👎5