Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон иқтисодиётини 2024 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу аввалги прогноздан 0,5 фоизга пастроқ.
2023 йил учун Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши эса аввалги прогноз билан бир хиллигича қолди — 6,5 фоиз.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон учун чет эл компанияларининг доимий равишда бошқа жойга кўчирилиши, яхши бошқариладиган хусусийлаштириш ва ислоҳ қилинаётган ишбилармонлик муҳити потенсиал имкониятдир.
Шу билан бирга, Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг янада авж олиши ва пул ўтказмаларининг секинлашиши мамлакат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Мутахассисларнинг 2023—2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши прогнозлари:
• ЕТТБ — 6,5 фоиз ва 6,5 фоиз;
• Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) — 5,3 фоиз ва 5,5 фоиз;
• Жаҳон банки — 5,1 фоиз ва 5,4 фоиз;
• Осиё тараққиёт банки (ОТБ) — 5 фоиз ва 5 фоиз;
• Fitch Ratings — 5,4 фоиз ва 5,4 фоиз;
• S&P Ratings — 5 фоиз ва 5,5 фоиз.
Бугун Самарқандда ЕТТБнинг йиллик йиғилиши ва бизнес форуми бошланди. 16—18 май кунлари бўлиб ўтадиган тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаши кутилмоқда. Сергей Гуриев каби машҳур иқтисодчилар ҳам ушбу форумда қатнашади.
Йиғилиш Марказий Осиё учун 2011 йилдан бери ушбу турдаги энг муҳим тадбир бўлади.
@bankir

👍36👎4🤔4
“Ўзгидромет” раҳбари ўзи ва ходимларига қарийб 50 млн сўмлик мукофот пули тайинлади
Ижтимоий тармоқларда “Ўзгидромет” директори Шерзод Ҳабибуллаев ўзини ва агентлик ходимларини 46 миллион сўм миқдорида мукофот пули билан тақдирлагани ҳақида маълумот тарқалди. Вазиятга Табият ресурслар вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.
Бўлим ҳодисани текшириш учун ички аудит тайинлади. Текширув натижаларига кўра вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради, дейилади хабарда.

👍58👎34🤔10
Mastercard Ўзбекистонда илк ваколатхонасини очади
Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда 2023 йил 16 майда Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ конференсияси давомида маълум қилинди.
Шу пайтга қадар компаниянинг Ўзбекистонда ваколатхонаси бўлмасада, давлат ташкилотлари ва Марказий банк билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётган эди.
Компаниянинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун режалари катта. Mastercard айниқса кичик бизнес ва аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтирмоқчи.
Mastercard — тўловларни қайта ишлаш соҳасида дунёдаги энг йирик корпорасия бўлиб, мавжудлик географиясини кенгайтирмоқда.
Компания миссияси — транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва ҳамёнбоп қилиш орқали инклюзив рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва кучайтириш.

👍35👎5🤔1
Май ойида пиёз нархи кескин ошди
Ўзбекистонда икки ҳафталик барқарорликдан сўнг пиёз нархи сезиларли даражада ошди. Эндиликда мамлакатда юқори сифатли пиёз аллақачон 1 кг учун 4,5 минг сўмдан (0,39 доллар) оммавий равишда сотилмоқда ва бу Ўзбекистон учун пиёзнинг шу даврдаги рекорд нархидир.
Нарх бир йил аввалгидан 44 фоизга юқори ва бу вақт учун одатдагидан икки баравар баланд.
Айтганча, бозор иштирокчиларига кўра, май ойининг дастлабки 10 кунида Ўзбекистондан 48 минг тонна пиёз экспорт қилинган, бу кунига деярли 5 минг тонна дегани.
Шу сабабли, пиёз нархи юқорилигича қолиши ва ўсишда давом этиши ажабланарли эмас.
Таққослаш учун, қўшни Тожикистонда пиёз қарийб икки баравар арзон сотилмоқда.
Қишда аномал совуқ Ўзбекистонда кузги пиёз экинларининг бир қисмига зарар етказганини ҳисобга олсак, бозордаги вазият ўзгарувчан бўлиб турибди. Аномал совуқ оқибатида пиёз нархи 1 кг учун 10 минг сўмдан ҳам ошиб кетганди.
2023 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда пиёз экспорти 4 ойга тақиқланган эди. Кейинчалик чеклов муддатидан аввалроқ олиб ташланди.
Агар нархлар шу тариқа ўсишда давом этса, ҳукумат яна чекловларни кўриб чиқиши мумкин.

👎38👍12🤔6
СҚБ Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 25 млн долларлик шартнома имзолади
“Ўзсаноатқурилишбанк” ва ЕТТБ ўртасида 25 миллион долларлик молиялаштириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда ЕТТБнинг йиллик конференсиясида маълум қилинди.
Форумда банк вакиллари маблағлар нимага сарфланишини очиқлади.
“Ушбу шартномага қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” 300 миллион долларлик шартномалар тузган эди. Таъкидлаш жоизки, бу маблағлар жуда тез ўзлаштирилди. Биз бу 25 миллион долларни бир ярим йил ичида ишлатишни режалаштирганмиз. Маблағлар асосан тўқимачилик соҳасидаги кичик бизнес субектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади”, — дейди “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг молия институтлари ва инвесторлар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Афзал Мусахонов.

👍26🤔7👎6
Энди супермаркетларда картадаги пулларни нақдлаштириш мумкин
Марказий банк 2023 йил 1 майидан бошлаб “Anglesey Food”га қарашли “Korzinka.uz” супермаркетларидаги кассалар орқали банк карталарадаги пулларни вақтинча нақдлаштириш мумкинлигини тасдиқлади.
Супермаркетлар тармоғида бу жараён синов тариқасида олиб борилмоқда ва 1 ноябрга қадар давом этади.
Марказий банк синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинишини таъкидлаган.

👍59🤔8👎2
Банкир
Энди супермаркетларда картадаги пулларни нақдлаштириш мумкин Марказий банк 2023 йил 1 майидан бошлаб “Anglesey Food”га қарашли “Korzinka.uz” супермаркетларидаги кассалар орқали банк карталарадаги пулларни вақтинча нақдлаштириш мумкинлигини тасдиқлади. Супермаркетлар…
Хизмат нархи банкоматлар билан бир хил
“Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғининг “Банкир”га маълум қилишича, картадаги пулни нақд пул қилиш хизмати учун комиссия худди банкоматлардагидек 1 фоизни ташкил қилади.
Бироқ, ушбу хизмат супермаркетлардан товар сотиб олиш шарти билан амалга оширилади.

👎97👍29🤔6
Нукусда 9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими 8 йилга қамалди
У 2019 йилнинг июл ойидан 2022 йилнинг март-май ойларигача бўлган муддатда банкнинг 9 миллиард 208 миллион 862 минг сўм пулини компютер техникаси ёрдамида талон-торож қилиб, тотализатор ўйинларига тикиб юборган ва ютқазган.

🤔68👍44👎30
Қайси банклар кўпроқ фойда кўрган?
Ўзбекистон банклари орасида 2023 йилнинг биринчи чорагида энг кўп соф фойдани Миллий банк олди — 657,2 млрд сўм. Банк 2022 йилнинг мос даврида 277 млрд сўмлик соф фойда олган эди. Аксарият банкларнинг фойдаси ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада кўпайган.
Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангач, кўплаб компаниялар Россияни тарк эта бошлади. Уларнинг маълум бир қисми Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида ўз филлиалларини очди ва кейинчалик айримлари бутунлай кўчиб келди.
Натижада банклар учун янги мижозлар пайдо бўлди. Айнан мана шу жараён ҳам банк хизматларига бўлган талабни кескин оширди.
Инфографикада январ-март ойларида энг кўп соф фойда олган 15 та банк билан танишишингиз мумкин. Маълумотлар Корпоратив ягона ахборот порталидан олинган.

👍48🤔9👎4
Bloomberg дунё бўйлаб энг бой 1 фоиз одамлар сафига қўшилиш учун қанча бойлик кераклигини ҳисоблаб чиқди.
Агентлик маълумотларига кўра, Монакадаги энг бой 1 фоиз одамлар қаторига кириш учун 12,4 млн доллар керак бўлади. АҚШда бу кўрсаткич 5,1 млн долларни ташкил қилади.
Жаҳон банкига кўра, бутун дунё бўйлаб кам даромадли оилалар инфляция юкини ҳис қилмоқда. Бу эса улар ишлаб топаётган пулнинг катта қисмини озиқ-овқат ва уй-жойга сарфлашга мажбур қилмоқда.
Айни пайтда, Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой 500 киши бу йил умумий бойликларини қарийб 600 млрд долларга кўпайтирган. Бу даврда Meta Platforms компанияси асосчиси Марк Цукерберг энг кўп даромад олган.

👍22👎10🤔5
Cobalt ва Lacetti нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон — UzAuto
Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиясини тақдим қилиши, Cobalt ва Lacetti нархлари эса 20-23 минг доллардан бошланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
UzAuto Motors бу бўйича ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаган. Ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

👍59🤔11👎5
“Фотон” заводини хусусийлаштириш бошланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Фотон” заводининг 85,6 фоиз давлат улушини хусусийлаштирмоқчи. Агентлик бу учун консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича танлов эълон қилди.
Талабгорлар таклифларини 2023 йил 31 май 18:00 га қадар тақдим қилишлари керак.
Компания ҳақида
“Фотон” электрон қисмлар ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади. Ҳозирда, заводда 296 нафар иш ўрни мавжуд. Устав капитали — 1,08 млрд сўм.
“Фотон”нинг асосий фаолияти радиоелектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Корхона (70 хилдан ортиқ) дискрет ва планар ярим ўтказгичли диодлар, кам шовқинли дала транзисторлари ва интеграл микросхемаларни тайёрлаш технологияларига эгалик қилади.
2023 йилнинг биринчи чорагида заводнинг соф фойдаси 367 млн сўмни ташкил қилган. Корхонаси фойдаси пандемиядан кейин кескин тушиб кетган. Мисол учун, 2019 йилнинг биринчи чорагида 1,4 млрд сўмлик соф фойда олинган эди.

👎28👍25🤔7
OTP Bank икки ҳафта ичида “Ипотека банк”ни хусусийлаштириш бўйича илк битимни якунламоқчи
Бу ҳақда 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумида OTP Bank бош директори ўринбосари Ласло Вулф маълум қилди.
“Ипотека банк”ни хусусийлаштириш шартномаси 2022 йил декабрь ойида имзоланган. Битимга кўра, OTP Bank Ўзбекистон Молия вазирлигига тегишли бўлган “Ипотека банк” акцияларининг 100 фоизини (жами акция пакетининг дерли 97 фоизи) икки босқичда: 75 фоиз акцияни дарҳол ва қолган 25 фоизини 2 ҳафта ичида бўлиши кутилаётган биринчи битимнинг молиявий якунланишидан 3 йил ўтиб сотиб олади.
Март ойи охирида президент билан бўлиб ўтган учрашувда “Ипотека банк”даги давлат улуши 324 млн долларга сотилгани маълум бўлганди.
OTP Bank бош директори ўринбосари Ласло Вулф Ўзбекистон бозорига кириш тўғрисидаги қарор уч йил аввал қабул қилинганини, чунки мамлакат OTP Bank'нинг янада жадал ривожланиши учун қулай эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, уруш ва инқироз бошланганидан сўнг банк раҳбариятида Ўзбекистон бозорига киришга арзийдими, деган шубҳа туғила бошлаган, бироқ охир-оқибат “мамлакат иқтисодиёти ривожланишига тўла ишонч ҳосил қилган ҳолда” маҳаллий банкни хусусийлаштириш қарорига келган.
Ласло Вулфнинг таъкидлашича, OTP Bank банк филиаллари ва рақамли банкинг билан гибрид модел асосида ривожланишни режалаштирмоқда.
“Филиалларда хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, кутиш вақтини қисқартириш, мижозлар эҳтиёжини қондириш, корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, кеш-менежмент, тарифлар, молиявий шароитларни яхшилаш режаларимиз бор”, — дейди у.
Аввалроқ Украина OTP Bank’ни урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатига қўшганди. Банк бунга эътироз билдириб Украинадан OTP Bank’ни ушбу рўйхатдан дарҳол олиб ташлашни сўраган.

👍38🤔6
‼️Марказий банк фирибгарлик схемасидан огоҳлантирди
Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган @Markaziy_Banki_uz сохта аккоунтида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.
Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:
— Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.
— Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.
— Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

👍39👎3🤔3