Банкир
74.3K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
12 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍23🤔2
Uzum Bank биринчи чоракда 18,7 млрд сўм зарар кўрди

Ўзбекистонда маълум муддат Bank Apelsin номи остида фаолият олиб борган рақамли банк — Uzum Bank биринчи чоракни зарар билан якунлади.

Банк 2023 йилнинг дастлабки уч ойида 18,7 млрд сўмлик зарар кўрган. 2022 йилнинг мос даврида 5,5 млрд сўмлик фойдага эришилган эди.

Uzum Bank ребрендинг амалга оширганидан кейин рекламага жуда кўп урғу берди. Бу даврда рақамли банкнинг харажатлари кўп бўлиши табиий, аммо 18,7 млрд сўм — жуда кўп. “Банкир” Uzum Bank расмийларига бу бўйича сўров юборди ва жавоб олгани йўқ.

@bankir
🤔82👍41👎14
Украина “Ипотека банк”нинг янги эгасини урушнинг халқаро ҳомийси деб эълон қилди

Украина “Ипотека банк”нинг янги эгаси Венгриянинг OTP банкини урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатига қўшди. Бу ҳақда Украина коррупсияни олдини олиш миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарор банк раҳбариятининг Россияда фаолиятини давом эттириш позицияси ҳамда Донецк ва Луганск халқ республикаларининг амалда тан олиниши муносабати билан қабул қилинган.

Бундан ташқари, банк Россия ҳарбийларига кредит бериш учун имтиёзли шартлар ва ушбу тоифадаги россияликлар учун кечиктирилган тўловларни тақдим этиши айтилган.

“Ипотека банк” Венгриянинг OTP банкига 324 млн долларга сотилган эди.

@bankir
👍73👎22🤔17
Ўзбекистонликлар иш ҳақининг ошиши нархлар кўтарилишига олиб келади, деб ҳисобламоқда. Марказий банк томонидан ўтказилган сўровда қатнашганларнинг ярми буни таъкидлаган.

Аҳолининг 45 фоизи валюта курси ўзгариши келгусида инфляцияга олиб келишини кутмоқда. Сўровда қатнашганларнинг 40 фоизи нархларнинг сунъий оширилишини белгилаган.

Тадбиркорларда ҳам вазият ўхшаш, бироқ улар ёқилғи ва транспорт воситалари қимматроқ бўлиши инфлляцияга таъсир кўрсатишини кўпроқ таъкидламоқда.

Умуман олганда, апрел ойида аҳолининг инфлайцион кутилмалари 14,1 фоизни (2022 йил февралидан бери энг паст), бизнес вакиллариники эса 13,9 фоизни ташкил қилган.

Келгусида нархлар энг кўп Бухорода ошади деб ҳисобланмоқда — 15,4 фоиз. Бу борада 12,4 фоиз билан энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда.

@bankir
👍46👎19🤔10
Доллар тушади

16 май куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11420 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11435 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍44👎8
Замонавий дунёда пул доимий ҳаракатни талаб қилади. Ана шунда сармоянгиз кўпайишига эришасиз. Ортиқча маблағни банкнота шаклида уйда ёки банк картасида сақлаганда пул ҳаракатсиз бўлади.

Маблағингизни омонатга қўйиш орқали эса ундан келиб тушадиган фоизлар ҳисобига пассив даромадга эга бўласиз. InfinBank’дан янги «Infin Ishonchli» омонати сизга айнан шундай имкониятни тақдим этади.

Омонат муддати: 18 ой
Энг кам маблағ: 1000 USD
Фоиз ставкаси: йиллик 6.5%
Омонатни қисман ечиб олиш: мумкин
Дастлабки 6 ойда қўшимча бадал киритиш мумкин.

Омонатни InfinBank мобил иловаси орқали масофадан туриб бошқарса бўлади.

Реклама
👍29👎17
“Инормака”лар импорти рекордларни янгилашда давом этмоқда

Ўзбекистон 2023 йилнинг биринчи чорагида 287 млн долларлик 10 489 та енгил автомобил импорт қилди. Бунда чет элдан олиб келинган “инормака”ларнинг 57 фоизи ёки 6 мингтаси Хитой ҳиссасига тўғри келган.

2022 йилнинг мос даврида Хитойда 4,5 мингта автомобил олиб келинган эди. Жорий йилда Гонгконгдан “инормака” импорт қилиш кескин кўпайган. 2023 йилнинг уч ойида — 187 та, 2022 йилнинг уч ойида — 7 та.

Россиядан ташқари деярли барча давлатдан электромобил олиб келиш кескин ортган. Россиядан 2022 йил биринчи чорагида 741 та автомобил импорт қилинган бўлса, жорий йилда уруш ва санкциялар таъсирида бу кўрсаткич деярли нолга тенг бўлган.

“Инормака”лар импорти дастлабки чоракда ҳали ҳеч қачон бу даражада кўп бўлмаган. 2022 йилда ҳам Ўзбекистонга 8,5 мингта енгил автомобил олиб келинган эди.

Импорт автомобилларни мамлакатга олиб келиш кескин кўпайгани 2022 йил охирида уларни Ўзбекистонга барча олиб келишига рухсат берилгани билан боғлиқ.

Бунгача мамлакатга “иномарка”ларни фақат дилерлар олиб келиши мумкин эди.

@bankir
👍66👎10🤔2
Уйлар қиммат бўлса ҳам, уларга талаб нега ошмоқда?

Ўзбекистонликлар жорий йилнинг илк уч ойида 61,6 мингта уй сотиб олган. Яъни нотариус идоралари томонидан худди шунча уй-жой олди-сотди шартномалари тасдиқланган.

Бу мамлакатда 2023 йил биринчи чорагида уй савдоси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,6 фоизга кўп бўлди дегани.

Марказий банк ипотека бозори шарҳида нима учун аҳолининг уй-жой сотиб олишига бўлган талаби юқорилигича қолаётганини тушунтирди.

Биринчи навбатда, мамлакат иқтисодиёти ўсмоқда. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот биринчи чоракда 3,3 фоизга ошган.

Ўзбекистонликларнинг реал даромадлари ҳам уч ойда 10,8 фоизга ўсган. Ўсиш суръати ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан қарийб икки баробар юқори.

Бундан ташқари, инвестицион фаолликни ошиши натижасида мамлакатдаги қурилиш ишлари 4,9 фоизга кўпайган.

Аҳоли даромадлари ростдан ҳам кўпайган. Буни рақамларда кўриш мумкин. Агар 2022 йилнинг биринчи чорагида сотилган 55,2 мингта уйнинг 18 мингтаси ипотека кредитлари ҳисобига амалга оширилган бўлса, 2023 йилда бу даврдаги кўрсаткич 61,6 мингтага 15,1 мингтани ташкил қилган.

Жорий йилда уй сотиб олиш учун ипотека кредити олганлар сони камайган бўлсада, ўз маблағлари ҳисобидан уй сотиб олиш 25 фоизга кўпайган.

Уйлар арзонлагани йўқ, уч ойда Тошкентда эски уйлар нархи 32 фоизга ошган. Шундай бўлса ҳам аҳолининг уй-жойга бўлган талаби юқорида санаб ўтилган сабаблар ортидан кескин ортмоқда.

@bankir
👎60👍36🤔7
Доллар тушди

16 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11417,17 сўмдан (-15,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍54👎10🤔1
Apex Bank 100 млрд сўмлик акцияларини чиқарди

Бугун, 15 май куни янги очилган Apex Bank 100 млрд сўмлик 100 млн дона қимматли қоғозларини чиқарди.

Акциялар нархи бир донаси учун 1000 сўмдан белгиланган. Улар яқинда биржада ҳам пайдо бўлади ва шу ердан ёки брокерлар орқали сотиб олиш мумкин.

Компаниянинг дастлабки акциялари чиқарилиши учун улар таъсисчилар томонидан жойлаштирилиши керак.

Apex Bank таъсисчилари сифатида Дилмурод Пулатов (90 фоиз) ва Ҳамидулла Муҳиддинов (10 фоиз) кўрсатилган.

Дилмурод Пулатов илгари Orient Finance Bank акциядорларидан бири бўлган. У эндиликда Apex Bank’нинг асосий бенефисиаридир.

Марказий банк Apex Bank учун лицензияни март ойи ўртасида берган эди.

@bankir
👍33🤔17👎5
15 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍24👎4🤔1
Тошкент марказидаги бино МИБ томонидан 45 млрд сўмга аукционга қўйилди

Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги бино МИБ томонидан кимошди савдосига қўйилди.

Объект 2019 йилда қурилган ва 5 қаватдан иборат. Қурилиши тугалланмаган бинонинг умумий майдони деярли 5 минг квадрат метр. Ер майдони — 15,5 сотих.

Бино Grand Mir меҳмонхонаси (собиқ “Россия” меҳмонхонаси) ва Океан ресторани орасида жойлашган.

Лот аукционга 45 млрд сўмлик бошланғич нархда иқтисодий судлар ҳукми билан чиқарилган.

Аукцион 12 июн куни 10:00 да бошланади. Аризалар худди шу куни 09:00 га қадар қабул қилинади.

@bankir
👍58🤔19👎12
“Xalq IPO”си учун тайёргарлик бошланди. Умумий вазият қандай?

Давлат активларини бошқариш агентлиги 40 давлат компанияларида “Xalq IPO”сини ўтказишни ташкил қилиш учун етакчи консалтинг компанияси жалб қилиш бўйича танлов эълон қилди.

Талабгорлар ўз таклифларини 2023 йил 1 июн куни соат 18:00 га қадар тақдим этишлари мумкин.

Маълумот учун, “Xalq IPO”си доирасида 10 та банкнинг ҳам IPO’си ўтказилади.

“Xalq IPO”си ўзи нима?

IPO (Initial Public Offering) — бирламчи оммавий таклиф, акцияларни фонд бозори орқали сотиш жараёни.

IPO ўтказиш — хусусийлаштириш усулларидан бири. Бу корхона учун нафақат пул жалб қилиш, балки янги босқичга кўтарилиб, оммавий бўлиш йўли ҳамдир.

IPO’дан кейин деярли барча нарса ўзгаради — ҳисобот шаклларидан тортиб ривожланиш режаларигача.

“Xalq IPO”сида эса акцияларни фақат Ўзбекистон фуқаролари сотиб олиши мумкин бўлади.

Фонд бозоридаги вазият қандай?

Қўшни Қозоғистонда IPO ўтказиш 10 йилча аввал бошланган. Ўзбекистонда эса бу жараён энди-энди оммлашмоқда ва илк IPO 2018 йилда “Квартс” шиша заводи сотувга қўйилиши билан бошланган. Ўшанда 3,3 минг киши ушбу компаниянинг янги акциядорига айланганди.

2023 йил бошида эса UzAuto Motors пандемиядан кейинги илк маҳаллий IPO’ни амалга оширди. Натижа кутилганидек бўлмади. Компания акцияларига бўлган талаб кутилганидан 17 баробар камроқ бўлди.

Инвестиция институтлари миллий уюшмаси раиси Баҳодир Отахонов 2023 йил фонд бозори учун қийинроқ бўлишини айтганди.

Кўп омиллар рол ўйнайди. Улардан асосийси Россия ва Украина ўртасидаги давом этаётган зиддиятдир. Амалиёт шуни кўрсатадики, инқироз даврида инвесторлар ривожланаётган бозорларни тарк этишади. Шу боис, ўтган йили улар бошқа шунга ўхшаш бозорлар қатори мамлакатимизга ҳам келишни истамади”, — деди Отахонов.

Баҳодир Отахоновнинг таъкидлашича, UzAuto Motors IPO’си Ўзбекистонда бозор етарлича чуқур эмаслигини, 2023 йил қийин бўлишини ва халқаро инвестициялар кутилганидан камроқ бўлишини кўрсатади.

Эҳтимол, шу каби сабаблар ортидан ҳам “Xalq IPO”сини ўтказиш кун тартибига чиққандир. Бироқ UzAuto Motors билан кузатилган ҳолат яна такрорланмаслигига кафолат йўқ.

Ўзбекистонликларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончи қай даражада эканлигини вақт кўрсатади.

@bankir
👍42👎14🤔6
Доллар кўтарилади

17 май куни амалда бўладиган доллар курси 2-3 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11430 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎34👍24
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон иқтисодиётини 2024 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу аввалги прогноздан 0,5 фоизга пастроқ.

2023 йил учун Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши эса аввалги прогноз билан бир хиллигича қолди — 6,5 фоиз.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон учун чет эл компанияларининг доимий равишда бошқа жойга кўчирилиши, яхши бошқариладиган хусусийлаштириш ва ислоҳ қилинаётган ишбилармонлик муҳити потенсиал имкониятдир.

Шу билан бирга, Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг янада авж олиши ва пул ўтказмаларининг секинлашиши мамлакат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мутахассисларнинг 2023—2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши прогнозлари:

• ЕТТБ — 6,5 фоиз ва 6,5 фоиз;
• Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) — 5,3 фоиз ва 5,5 фоиз;
• Жаҳон банки — 5,1 фоиз ва 5,4 фоиз;
• Осиё тараққиёт банки (ОТБ) — 5 фоиз ва 5 фоиз;
• Fitch Ratings — 5,4 фоиз ва 5,4 фоиз;
• S&P Ratings — 5 фоиз ва 5,5 фоиз.

Бугун Самарқандда ЕТТБнинг йиллик йиғилиши ва бизнес форуми бошланди. 16—18 май кунлари бўлиб ўтадиган тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаши кутилмоқда. Сергей Гуриев каби машҳур иқтисодчилар ҳам ушбу форумда қатнашади.

Йиғилиш Марказий Осиё учун 2011 йилдан бери ушбу турдаги энг муҳим тадбир бўлади.

@bankir
👍36👎4🤔4
“Ўзгидромет” раҳбари ўзи ва ходимларига қарийб 50 млн сўмлик мукофот пули тайинлади

Ижтимоий тармоқларда “Ўзгидромет” директори Шерзод Ҳабибуллаев ўзини ва агентлик ходимларини 46 миллион сўм миқдорида мукофот пули билан тақдирлагани ҳақида маълумот тарқалди. Вазиятга Табият ресурслар вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Бўлим ҳодисани текшириш учун ички аудит тайинлади. Текширув натижаларига кўра вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради, дейилади хабарда.

@bankir
👍58👎34🤔10
Mastercard Ўзбекистонда илк ваколатхонасини очади

Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда 2023 йил 16 майда Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ конференсияси давомида маълум қилинди.

Шу пайтга қадар компаниянинг Ўзбекистонда ваколатхонаси бўлмасада, давлат ташкилотлари ва Марказий банк билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётган эди.

Компаниянинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун режалари катта. Mastercard айниқса кичик бизнес ва аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтирмоқчи.

Mastercard — тўловларни қайта ишлаш соҳасида дунёдаги энг йирик корпорасия бўлиб, мавжудлик географиясини кенгайтирмоқда.

Компания миссияси — транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва ҳамёнбоп қилиш орқали инклюзив рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва кучайтириш.

@bankir
👍35👎5🤔1
Доллар кўтарилди

17 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11420,03 сўмдан (+2,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎34👍17
Май ойида пиёз нархи кескин ошди

Ўзбекистонда икки ҳафталик барқарорликдан сўнг пиёз нархи сезиларли даражада ошди. Эндиликда мамлакатда юқори сифатли пиёз аллақачон 1 кг учун 4,5 минг сўмдан (0,39 доллар) оммавий равишда сотилмоқда ва бу Ўзбекистон учун пиёзнинг шу даврдаги рекорд нархидир.

Нарх бир йил аввалгидан 44 фоизга юқори ва бу вақт учун одатдагидан икки баравар баланд.

Айтганча, бозор иштирокчиларига кўра, май ойининг дастлабки 10 кунида Ўзбекистондан 48 минг тонна пиёз экспорт қилинган, бу кунига деярли 5 минг тонна дегани.

Шу сабабли, пиёз нархи юқорилигича қолиши ва ўсишда давом этиши ажабланарли эмас.

Таққослаш учун, қўшни Тожикистонда пиёз қарийб икки баравар арзон сотилмоқда.

Қишда аномал совуқ Ўзбекистонда кузги пиёз экинларининг бир қисмига зарар етказганини ҳисобга олсак, бозордаги вазият ўзгарувчан бўлиб турибди. Аномал совуқ оқибатида пиёз нархи 1 кг учун 10 минг сўмдан ҳам ошиб кетганди.

2023 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда пиёз экспорти 4 ойга тақиқланган эди. Кейинчалик чеклов муддатидан аввалроқ олиб ташланди.

Агар нархлар шу тариқа ўсишда давом этса, ҳукумат яна чекловларни кўриб чиқиши мумкин.

@bankir
👎38👍12🤔6
СҚБ Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 25 млн долларлик шартнома имзолади

“Ўзсаноатқурилишбанк” ва ЕТТБ ўртасида 25 миллион долларлик молиялаштириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда ЕТТБнинг йиллик конференсиясида маълум қилинди.

Форумда банк вакиллари маблағлар нимага сарфланишини очиқлади.

Ушбу шартномага қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” 300 миллион долларлик шартномалар тузган эди. Таъкидлаш жоизки, бу маблағлар жуда тез ўзлаштирилди. Биз бу 25 миллион долларни бир ярим йил ичида ишлатишни режалаштирганмиз. Маблағлар асосан тўқимачилик соҳасидаги кичик бизнес субектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади”, — дейди “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг молия институтлари ва инвесторлар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Афзал Мусахонов.

@bankir
👍26🤔7👎6
Энди супермаркетларда картадаги пулларни нақдлаштириш мумкин

Марказий банк 2023 йил 1 майидан бошлаб “Anglesey Food”га қарашли “Korzinka.uz” супермаркетларидаги кассалар орқали банк карталарадаги пулларни вақтинча нақдлаштириш мумкинлигини тасдиқлади.

Супермаркетлар тармоғида бу жараён синов тариқасида олиб борилмоқда ва 1 ноябрга қадар давом этади.

Марказий банк синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинишини таъкидлаган.

@bankir
👍59🤔8👎2