Ипотека кредити олувчилар сони камаймоқда
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ—апрель ойларида аҳолига 4,4 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 310 млрд сўмга кўпроқ.
Бироқ ипотека кредити олаётган аҳоли сони камаймоқда. Ўтган йилнинг тўрт ойида 24 881 кишига ипотека берилган бўлса, жорий йилда 20 367 киши ипотека кредитини олди.
Йил бошидан бери ипотека кредити олганларнинг 37 фоизини аёллар ташкил қилган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида бу 42 фоиз бўлган. Ипотека кредити олувчилар орасида аёлларнинг улуши камаймоқда.
Шунингдек, 2023 йилда ёш кесимида ипотека кредити олувчилардан фақат 50 ёшдан ошган аҳолида ўсиш кузатилган. Яъни фақат улар 2022 йилнинг тўрт ойига нисбатан кўпроқ кредит олмоқда. Ёшлар ва ўрта ёшлилар орасида ипотека кредити олувчилар сони камайган.
Шунга қарамай, тўрт ойда банклар томонидан эски уйларга (иккиламчи бозор) ипотека бериш кескин кўпайган. Агар 2022 йилда май ойигача 3,7 минг кишига (606 млрд сўмлик) ипотека кредити берилган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 7,3 минг кишига (1,7 трлн сўмлик) тенг бўлди ва деярли икки баробар кўпайди.
Ажратилган ипотека кредитларининг 2,2 трлн сўми 10 158 нафар одамга “Янги тартиб” доирасида берилган.
Маълумот учун, 1 майдан банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.
Бундан ташқари, дастлабки бадални кўпроқ тўлаганларга банклар пастроқ фоизда кредит ажратиши мумкин.
@bankir

👍65👎8🤔4
Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартиби бекор қилинади — президент фармони
@bankir
@bankir
👍70🤔7👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч иккиланмай "Батуми, қайдасан?!" дея учиш вақти келди!🌊
🔥Қора денгиз соҳилларида бир ҳафта дам олишнинг нархи бир киши учун икки кишилик жойга 8 млн сўмдан бошланади. Ва нарх қуйидагиларни ўз ичига олади:
✈️Тўғридан-тўғри авиапарвоз
🚖трансфер аэропорт—меҳмонхона—аэропорт
🛎нонушта асосида овқатланиш ва меҳмонхонада яшаш
🏥тиббий суғурта
Таътилга чиқмоқчимисиз?
Қўнғироқ қилинг: +998787777377
Бизга ёзинг: @Locastourbot
Батафсил: @locas_tour
Реклама

👍48🤔4👎3
UzCard ва Humo банкоматларини бирлаштириш ишлари якунланди
Ўзбекистонда UzCard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди.
Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: UzCard'га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи Капиталбанк банкомати, шунингдек Humo'га уланган ва UzCard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” банкомати.
UzCard матбуот хизматининг маълум қилишича, тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилган.
2023 йил 1 июндан бошлаб банклар билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

👍77🤔5👎4
Ўзбекистонликлар кўпроқ уйларини таъмирламоқчи
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилда асосан таълим учун харажат қилган ва бу келажакда ҳам давом этишу кутилмоқда. Марказий банк бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилди.
Мамлакат аҳолиси келгуси даврда қолган харажатларга қараганда уй-жой таъмири учун кўпроқ сарфламоқчи.
Уйларни таъмирлаш учун биринчи чоракда таълимдан кейин энг кўп харажат қилинган.
2023 йилнинг дастлабки уч ойида ўзбекистонликлар энг кам саёҳат учун пул ишлатган. Бироқ келгуси даврда бу бўйича уларнинг харажатлари кўпайиши кутилмоқда.

👍32👎8🤔7
Ўзбекистон банкларида ислом дини қоидаларига мос банк маҳсулотлари сони ошиб бораётгани иқтисодиёт учун ҳам, алоҳида мижозлар учун ҳам қувонарли ҳол.
Яқинда Саудия Aрабистонининг Жидда шаҳрида InfinBANK билан Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC) ўртасида 25 миллион долларлик кредит линиясини жалб қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланибди. Бир йилгача муддатга бериладиган маблағлар юридик шахсларнинг савдо операцияларини молиялаштиришга мўлжалланган.
Шунингдек, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан 15 миллион долларлик икки томонлама ҳужжатлар имзоланган. Маблағлар савдо операцияларини молиялаштириш ва ускуналар сотиб олишга мўлжалланган.
Таъкидлаш керакки, “InfinBANK”нинг ИТБ гуруҳи таркибига кирувчи корпорациялар билан самарали ҳамкорлиги Ўзбекистон молия бозорида шариат тамойилларига мос банк маҳсулотларига бўлган талабнинг қондирилишига хизмат қилмоқда.

👍67🤔15👎7
Uzum Bank биринчи чоракда 18,7 млрд сўм зарар кўрди
Ўзбекистонда маълум муддат Bank Apelsin номи остида фаолият олиб борган рақамли банк — Uzum Bank биринчи чоракни зарар билан якунлади.
Банк 2023 йилнинг дастлабки уч ойида 18,7 млрд сўмлик зарар кўрган. 2022 йилнинг мос даврида 5,5 млрд сўмлик фойдага эришилган эди.
Uzum Bank ребрендинг амалга оширганидан кейин рекламага жуда кўп урғу берди. Бу даврда рақамли банкнинг харажатлари кўп бўлиши табиий, аммо 18,7 млрд сўм — жуда кўп. “Банкир” Uzum Bank расмийларига бу бўйича сўров юборди ва жавоб олгани йўқ.

🤔82👍41👎14
Украина “Ипотека банк”нинг янги эгасини урушнинг халқаро ҳомийси деб эълон қилди
Украина “Ипотека банк”нинг янги эгаси Венгриянинг OTP банкини урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатига қўшди. Бу ҳақда Украина коррупсияни олдини олиш миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қарор банк раҳбариятининг Россияда фаолиятини давом эттириш позицияси ҳамда Донецк ва Луганск халқ республикаларининг амалда тан олиниши муносабати билан қабул қилинган.
Бундан ташқари, банк Россия ҳарбийларига кредит бериш учун имтиёзли шартлар ва ушбу тоифадаги россияликлар учун кечиктирилган тўловларни тақдим этиши айтилган.
“Ипотека банк” Венгриянинг OTP банкига 324 млн долларга сотилган эди.

👍73👎22🤔17
Ўзбекистонликлар иш ҳақининг ошиши нархлар кўтарилишига олиб келади, деб ҳисобламоқда. Марказий банк томонидан ўтказилган сўровда қатнашганларнинг ярми буни таъкидлаган.
Аҳолининг 45 фоизи валюта курси ўзгариши келгусида инфляцияга олиб келишини кутмоқда. Сўровда қатнашганларнинг 40 фоизи нархларнинг сунъий оширилишини белгилаган.
Тадбиркорларда ҳам вазият ўхшаш, бироқ улар ёқилғи ва транспорт воситалари қимматроқ бўлиши инфлляцияга таъсир кўрсатишини кўпроқ таъкидламоқда.
Умуман олганда, апрел ойида аҳолининг инфлайцион кутилмалари 14,1 фоизни (2022 йил февралидан бери энг паст), бизнес вакиллариники эса 13,9 фоизни ташкил қилган.
Келгусида нархлар энг кўп Бухорода ошади деб ҳисобланмоқда — 15,4 фоиз. Бу борада 12,4 фоиз билан энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда.

👍46👎19🤔10