Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
5 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍41🤔5👎3
Янги “YANGI BANK”

Марказий банк Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍80👎27🤔18
Ўқитувчи энди UzAuto’нинг энг арзон моделини сотиб олиш учун 140 ой ишлаши керак

UzAuto Motors Onix ва Tracker учун шартномалар қабул қилишни вақтинчалик тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.

Айни пайтда UzAuto Motors таклиф қилаётган энг арзон автомобил 419 млн сўмлик Malibu-2 бўлиб турибди.

2023 йил март ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда олий таълим, умумий ўрта таълим, техник ва профессионал таълим ҳамда мактабгача таълимдаги барча ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 млн сўмни ташкил қилган.

Бундан келиб чиқадики, оддий ўқитувчи бир йилда ўртача 36 млн сўм даромад олади.

У UzAuto Motors давлат компанияси ҳозирда таклиф қилаётган энг арзон автомобилни сотиб олиш учун ўртача 140 ой ёки 11,6 йил ишлаши керак.

@bankir
👎358👍52🤔37
“Йўқ болалар, сиз пайқамадингиз”

Леонардо Ди Каприо иштирокидаги Don't Look Up фильми бор. Унда 6 ойдан кейин ер юзи йўқ бўлиб кетишини аниқлаган профессор ва аспирант ҳаммани огоҳлантирмоқчи бўлади. Лекин одамлар бунга ишонмайди.

Ular лойиҳасининг Оролга аталган ҳужжатли фильмидан парча:

— Ҳой болалар Орол денгизининг суви қурияпти.
— Қўйинг ака, Орол денгизининг суви қуришига миллиард йил бор ҳали.
— Йўқ болалар, сиз пайқамадингиз. Орол денгизининг суви қуриб боряпти.

Ўзбекистонда 2050 йилга келиб сув танқислиги юз бериши мумкинлиги бўйича тадқиқотлар ҳақида кўп гапирилди. Бу мамлакат иқтисодиёти учун жуда оғир оқибатларга олиб келади. Бироқ атрофга қараб одамлар бунга яна ишонмаётганини сезиш мумкин.

Дам олиш кунларида кўриш, фикрлаш учун яхши нарса.

@bankir
👍74🤔4👎3
Доллар кўтарилади

10 май куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11430 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎37👍28🤔4
Валюта захиралари жадал қисқармоқда

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 май ҳолатига кўра 35,2 млрд доллар бўлиб турибди. Захиралар асосан олтин ва валютадан иборат бўлиб, апрел ойида мартга нисбатан 230 млн долларга камайган.

Мамлакат захиралари таркибида олтин тобора кўпроқ улушга эга бўлмоқда. Йил бошига нисбатан олтин захиралари 1,1 млрд долларга кўпайиб, 24,2 млрд доллар бўлиб турибди.

Валюта захиралари эса тўрт ойда 1,7 млрд долларга камайган ва апрел ойи якунига келиб 9,9 млрд долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон захираларида 380 тонна олтин бор. Бу кўрсаткич йил бошида 395 тонна эди. Олтин захиралари миқдори йил бошидан бери камайган бўлсада, нархлар кўтарилгани сабаб уларнинг қиймати ошган.

Олтин нархлари май ойида бир троя унцияси учун 2 050 доллардан ҳам ошди. Бу 2022 йил март ойидан бери энг юқори нарх ҳисобланади.

Ўзбекистон бир неча йил аввал халқаро захиралардаги олтин улушини 50 фоиздан пасайтирмоқчи бўлган эди. Аммо бугунги кунга келиб захиралардаги олтин улуши 69 фоизгача кўпайди.

Захиралар нима учун керак?

Олтин-валюта захиралари мамлакатга қарзларни тўлаш, импортни молиялаштириш учун керак бўлади. Улар қанчалик кўп бўлса мамлакат инвесторлар учун шунчалик жозибадор бўлади.

Ўзбекистон захиралари 13 ойлик импортни молиялаштириш учун етади. Бу халқаро миқёсда ўртача кўрсаткичдир. Олтин захиралари НКМК ёки ОКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Нархлар паст бўлгандан импорт қилиниши ҳам мумкин.

@bankir
👍41👎30🤔4
Ўзбекистонликлар кредит олишни кескин кўпайтирди

2023 йилнинг январ—апрел ойларида банклар томонидан иқтисодиётга 72,7 трлн сўмлик кредитлар ажратилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўп.

Йил бошидан бери аҳолига берилган кредитлар 1,7 баробарга ошиб, 27,5 трлн сўмга етган.

@bankir
👎72👍26🤔10
Доллар кўтарилди

10 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11433,05 сўмдан (+8,99 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎34👍17
Ипотека кредити олувчилар сони камаймоқда

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ—апрель ойларида аҳолига 4,4 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 310 млрд сўмга кўпроқ.

Бироқ ипотека кредити олаётган аҳоли сони камаймоқда. Ўтган йилнинг тўрт ойида 24 881 кишига ипотека берилган бўлса, жорий йилда 20 367 киши ипотека кредитини олди.

Йил бошидан бери ипотека кредити олганларнинг 37 фоизини аёллар ташкил қилган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида бу 42 фоиз бўлган. Ипотека кредити олувчилар орасида аёлларнинг улуши камаймоқда.

Шунингдек, 2023 йилда ёш кесимида ипотека кредити олувчилардан фақат 50 ёшдан ошган аҳолида ўсиш кузатилган. Яъни фақат улар 2022 йилнинг тўрт ойига нисбатан кўпроқ кредит олмоқда. Ёшлар ва ўрта ёшлилар орасида ипотека кредити олувчилар сони камайган.

Шунга қарамай, тўрт ойда банклар томонидан эски уйларга (иккиламчи бозор) ипотека бериш кескин кўпайган. Агар 2022 йилда май ойигача 3,7 минг кишига (606 млрд сўмлик) ипотека кредити берилган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 7,3 минг кишига (1,7 трлн сўмлик) тенг бўлди ва деярли икки баробар кўпайди.

Ажратилган ипотека кредитларининг 2,2 трлн сўми 10 158 нафар одамга “Янги тартиб” доирасида берилган.

Маълумот учун, 1 майдан банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.

Бундан ташқари, дастлабки бадални кўпроқ тўлаганларга банклар пастроқ фоизда кредит ажратиши мумкин.

@bankir
👍65👎8🤔4
Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартиби бекор қилинади — президент фармони

@bankir
👍70🤔7👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч иккиланмай "Батуми, қайдасан?!" дея учиш вақти келди!🌊

🔥Қора денгиз соҳилларида бир ҳафта дам олишнинг нархи бир киши учун икки кишилик жойга 8 млн сўмдан бошланади. Ва нарх қуйидагиларни ўз ичига олади:
✈️Тўғридан-тўғри авиапарвоз
🚖трансфер аэропорт—меҳмонхона—аэропорт
🛎нонушта асосида овқатланиш ва меҳмонхонада яшаш
🏥тиббий суғурта

Таътилга чиқмоқчимисиз?
Қўнғироқ қилинг: +998787777377
Бизга ёзинг: @Locastourbot
Батафсил: @locas_tour

Реклама

@bankir
👍48🤔4👎3
Доллар кўтарилади

11 май куни амалда бўладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11420 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11440 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎51👍31🤔4
UzCard ва Humo банкоматларини бирлаштириш ишлари якунланди

Ўзбекистонда UzCard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: UzCard'га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи Капиталбанк банкомати, шунингдек Humo'га уланган ва UzCard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” банкомати.

UzCard матбуот хизматининг маълум қилишича, тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилган.

2023 йил 1 июндан бошлаб банклар билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

@bankir
👍77🤔5👎4
Доллар кўтарилди

11 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11453,07 сўмдан (+20,02 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍39👎34🤔1
10 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎11🤔2
Доллар кўтарилади

12 май куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11440 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11460 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎44👍26🤔3
Доллар кўтарилди

12
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11465,00 сўмдан (+11,93 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎50👍24🤔1
Доллар тушади

15 май куни амалда бўладиган доллар курси 29-30 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11450 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11470 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍58👎8🤔3
Ўзбекистонликлар кўпроқ уйларини таъмирламоқчи

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилда асосан таълим учун харажат қилган ва бу келажакда ҳам давом этишу кутилмоқда. Марказий банк бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилди.

Мамлакат аҳолиси келгуси даврда қолган харажатларга қараганда уй-жой таъмири учун кўпроқ сарфламоқчи.

Уйларни таъмирлаш учун биринчи чоракда таълимдан кейин энг кўп харажат қилинган.

2023 йилнинг дастлабки уч ойида ўзбекистонликлар энг кам саёҳат учун пул ишлатган. Бироқ келгуси даврда бу бўйича уларнинг харажатлари кўпайиши кутилмоқда.

@bankir
👍32👎8🤔7
Базавий тариф ставка 01.05.2023 йил.pdf
1.4 MB
Педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилди

@bankir
👎42👍26
Доллар тушди

15 май, душанба куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11433,03 сўмдан (-31,97 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍56👎8🤔2