Муомаладаги нақд пуллар яна кўпая бошлади. Талаб нега ошмоқда?
Ўзбекистонда 1 апрел ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар 40,3 трлн сўмни ташкил қилди.
Нақд пуллар феврал ойида 38,9 трлн сўмгача камайган эди. Март ойида эса уларга бўлган талаб ошди ва муомаладаги нақд пуллар яна январ ойидаги кўрсаткич — 40,3 трлн сўмга қайтди.
Ўзбекистонда нақд пулларга бўлган талаб 2022 йил февралда Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан кейин дарҳол ошиб кетган эди.
Нақд пулга бўлган талаб нега ошади?
2017 йилдан бошлаб мамлакатда нақд пулга бўлган талаб мавсумий характерга эга бўлиб келмоқда. Одатда талаб апрелдан бошлаб янада ошади ва бу ноябрь ойига қадар давом этади.
Марказий банк ҳам келаётган ойларда нақд пулга нисбатан талаб ошишини билган ҳолда, банклар учун электрон майдонни ишга туширди.
Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ошиши ва чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши муомалада бўлиб турган нақд пулларнинг кўпайишида асосий омиллардан ҳисобланади.
Иқтисодий фаоллик қуйидаги сабабларга кўра ошади:
— тўй ва шунга ўхшаш маросимлар сонининг кўпайиши;
— қурилиш ишларининг тезлашиши;
— дам олиш ва улар билан боғлиқ харажатларнинг ортиши;
— ёзги пишиқчилик ва бошқалар.
Апрел-ноябрь ойларида чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши билан аҳоли томонидан валюта сотуви ҳажми ҳам ошиб боради.
Сўмнинг долларга нисбатан қадрининг мустаҳкамланиши ёки барқарорлигини сақлаб туриши нақд пулга бўлган талабни янада кўпайтиради.
@bankir

👍40👎6🤔3
Доллар тушади
5 май куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 445 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 465 сўмни ташкил этмоқда.
Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмдан ҳам қимматроққа сотилмоқда.

👎48👍40🤔2
Асосий ставка ўзгармади
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

👍45👎9🤔3
Тошкентдан Батумига чартер рейс йўлга қўйилади
Ёзги таътил мавсумида Тошкентдан Грузиянинг денгиз бўйидаги Батуми шаҳрига чартер парвозлар амалга оширилади. Рейсларни Centrum Air авиаташувчиси Locas Tour агентлиги билан ҳамкорликда 4 июндан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба куни эрталаб Тошкентдан амалга оширади.
Хоҳловчилар учун худди шу рейс орқали бир ҳафта давомида Грузия бўйлаб саёҳат пакети ҳам мавжуд.

👍56👎4
Асосий ставка ўзгармади. Бу ўзи нима ва қанчалик муҳим?
Марказий банк асосий ставкаси — пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.
Асосий ставка Ўзбекистон ҳаётига жиддий таъсир қилади. Мазкур ставкага мамлакатдаги қолган барча ставкалар (омонатлар, кредитлар ва бошқалар) боғлиқдир.
Масалан, март ойида асосий ставканинг бир фоизга пасайтирилиши шу ойнинг ўзидаёқ аҳолига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини 0,2 фоизга пасайтирди.
Асосий ставкани яна пасайтирилиши ҳақидаги хавотирлар бор эди, бироқ Марказий банк уни ўзгаришсиз қолдирди.
Регулятор асосий ставкани ўзгартиришга қарор қилса, бозорни мумкин бўлган ўсиш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади.
Ставка талаб ва таклифни ўзгартиради, улар эса, ўз навбатида, аҳоли ва бизнес қарорларини. Буларнинг барчаси эса нархларга ўз таъсирини кўрсатади.
Марказий банк томонидан асосий ставка билан биргаликда йил охиригача бўлган инфляцион прогнозлар ҳам ишонч билан 8,5—9,5 фоиз орасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Кўпинча мамлакатда юқори инфляция юз берганда марказий банклар фоиз ставкаларини оширади. Бунинг оқибатида аҳоли истеъмол ва инвестицион қарорларига таъсир ўтказилади. Бу эса ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришида муҳим аҳамият касб этади.
Марказий банк АҚШ ва Европадаги банк инқирози оқибатида кредитлаш шартларида қатъийлик ва келгуси хатарлар бўйича ноаниқликлар йил охиригача сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.
Шунга қарамай, йил бошидан бери банклар томонидан кредит ажратиш 1,3 баробар кўпайган. Бунга аҳолига берилган автокредитлар, микроқарзлар ва истеъмол кредитларининг ошганлиги асосий омил бўлди.
Бироқ Марказий банк аҳолига ажратилаётган кредитлар кўпайиши банкларда қарз юкини ошириши, бунинг ортидан молиявий ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича хатарлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Жараённи олдини олиш учун Марказий банк кредитлар ўсишини мувозанатлаштириш чораларини кўрмоқчи.

👍45👎3
2023 йилнинг тўрт ойида хорижий валютадаги омонатлар 3 фоизга камайган.
Марказий банк раиси бунга изоҳ берар экан, компаниялар томонидан хорижий кредитларнинг сўндирилиши, импорт тўловлари амалга оширилгани, ички манбалардан миллий валютада ресурс жалб қилинаётганини сабаб қилиб келтирди.
Омонатлар бўйича долларлашув даражаси ҳам пасаймоқда.

👍25👎3
“АҚШдаги учта банк банкротлиги ва Швейцариядаги битта банк банкротлиги Ўзбекистон банклари учун халқаро молия бозорларидан кредит ресурсларига бўлган талабни қимматлашишига олиб келади.
Хорижий ҳамкорлар ривожланаётган бозорларга эҳтиёткорлик билан ресурс ажрата бошлайди. Бироқ банкрот бўлган банклар билан бизнинг банкларнинг ҳеч қандай корреспондент муносабатлари йўқ”

👍27🤔11👎5
⚡️“Алоқабанк” биноларининг Black Gold Industry компаниясига сотилиши ва банк томонидан имтиёзли кредит ажратиш (14 фоиз ставкасида) бўйича битим бекор қилинди
@bankir
@bankir
👍40🤔29👎2
“'Оҳангаронцемент'да 10 мингдан ошиқ аҳолимиз ишлайди. Санкциялар доллар билан боғлиқ операцияларга таъсир қилади. Хизмат кўрсатувчи банк иккиламчи санкцияларга тушиб қолиши мумкин".
@bankir
@bankir
👎36🤔20👍14
Ўзбекистонликлар доллар сотиб олишдан кўра кўпроқ сотмоқда
Ўзбекистонга 2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари кириб келди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 фоизга кўп.
Апрел ойида Ўзбекистонга 763 млн долларлик пул ўтказмалари кириб келган. Бу эса 2022 йилнинг апрелига нисбатан 313 млн долларга камроқ. Марказий банк раиси келгуси ойларда ҳам пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга қараганда камайиши кутилаётганини маълум қилди.
Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси банкларга 3,3 млрд долларлик хорижий валюта сотган бўлса, 2,8 млрд долларлик чет валютаси харид қилинган. Бунда валюта хариди ва аҳолига сотуви ўртасида ижобий тафовут 500 млн доллар атрофида бўлган.
Банклардан харид қилинган ва уларга сотилган хорижий валютанинг асосий қисмини доллар ташкил қилади.

👍47🤔9👎4
Биз монополиядан чарчадик
UzAuto Motors Onix ва Tracker учун шартномалар қабул қилишни вақтинчалик тўхтатди. Компания ўтган йили ушбу русумдаги автомобиллар келгусида Spark ва Nexia ўрнини эгаллашини айтган эди.
Ҳозирда UzAuto Motors сотаётган энг арзон автомобил Malibu бўлиб турибди — 419 млн сўм.
2022 йилда Ўзбекистон бозорига электромобиллар кириб келиши жадаллашди. Бу жараён 2023 йилда ҳам тўхтагани йўқ.
Ўзбекистонда электромобиллар божхона божидан озод этилгани ва уларни 2023 йилдан бошлаб фақат дилерлар эмас исталган одам мамлакатга олиб кира олиши сотув ҳажмини оширмоқда.
Биринчи чоракда умумий 2,2 мингта электромобил сотилган ва бу электромобиллар учун омадли деб айтилаётган 2022 йилнинг шу даврига нисбатан ҳам 2 баробар кўп. Деярли ҳар ой электромобиллар сотуви янги рекордларни қайд этмоқда.
Бутун дунёда анъанавий автомобилларга талаб камаймоқда. Ҳаттоки, Европа Иттифоқи 2035 йилгача бензин ва дизелда юрадиган автомобиллар сотувини тақиқлайди. Бу жараён АҚШда ҳам бошланган.
Ўзбекистонда чекловлар киритилмаган бўлсада, UzAuto Motors фойдаси камайишни бошлаган. Компаниянинг 2023 йил биринчи чоракдаги соф фойдаси деярли икки баробар камайган. Келаётган чоракларда фойда кўпайишига ишонч кам. Монополия якуни яқин бўлиши мумкин.
Электромобиллашув пайтида Хитой электромобиллари Ўзбекистон бозорини эгалламоқда. Chery аллақачон шу ерда, Exeed ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Йирик ўйинчилардан бири BYD UzAuto Motors билан ҳамкорлик қилади. Шу ерда кўпчиликни ҳавотирга солувчи жиҳат бор. Ҳамкорлик электромобиллар импортига таъсир қилмаслиги, яна чекловлар ўрнатилмаслиги керак. Биз монополиядан чарчадик.

👍341👎13🤔3
Май ойи охирига қадар жамоат транспортида нархлар ўзгаради
Бунда йўлкиранинг бир марталик нархи 2 000 сўм, банк карталари ва мобил иловалар роқали тўлов қилувчи йўловчилар учун эса 1 600 сўм бўлиши кутилмоқда.

👍49👎33🤔5