Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Миллий банк биринчи чоракда 650 млрд сўмдан кўпроқ фойда олди

2023-йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” ёки содда қилиб айтилса Миллий банк 652,7 млрд сўм соф фойда олди. Бу Ўзбекистон банклари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Банкнинг уч ойдаги умумий фоизли даромадлари 3 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари эса 2,6 трлн сўмни ташкил қилган. Фоизли ва фоизсиз харажатлар бўйича бу кўрсаткич мос равишда 1,6 трлн сўм ва 158,2 млрд сўм бўлган.

Миллий банк январ-март ойларида ходимлар иш ҳақи учун 177,9 млрд сўм сарфлаган. Бу даврда банк томонидан 225,6 млрд сўм фойда солиғини тўланган.

Маълумот учун, банк 2022 йилнинг дастлабки чорагида 276,9 млрд сўм соф фойда олган эди.

Банклар орасиди Миллий банкдан кейинг энг кўп соф фойдани “Ипотека банк” олган.

@bankir
👍40👎19🤔7
Доллар яна кўтарилади

4 май куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11425 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11445 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎45👍19🤔1
СҚБга тегишли бино аукционда 4 баробар қимматроққа сотилди

Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Ўзсаноатқурилишбанк”ка тегишли бино кимошди савдосида 20,8 млрд сўмга сотилди.

Бино 5,5 млрд сўмлик бошланғич нарх билан аукционга қўйилган эди. Лот СҚБнинг муаммоли кредитлар билан ишлаш қўмитаси баёнига кўра савдога чиқарилган.

2010 йилда қурилган иншоотга 29 та нарх таклифи берилди ва аукцион сўнггида 20,8 млрд сўм билан “Sirdaryo Agrotaminot Mineral” компанияси ғолиб бўлди.

2021 йил охирида ташкил қилинган мазкур компания ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланади ва 2 млрд сўмлик устав капиталга эга.

@bankir
👍46👎8
«Bingo!» — бунақаси ҳали бўлмаган! Гарант банкдан валюта омонати бўйича тўлиқ 8%! 

Омонат шартлари:
🔹Омонат муддати — 24 ой;
🔹Фоиз ставкаси — 8%;
🔹Минимал миқдори — $500.

Капиталингизни кўпайтириш имкониятини бой берманг. Омонат ҳақида батафсил маълумотларни call-марказининг 1326 қисқа рақами ёки garantbank.uz веб-сайти орқали олишингиз мумкин.

Реклама
👎31👍23
Муомаладаги банк карталари Ўзбекистон аҳолиси сонидан ошиб кетди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари сони 36,6 миллонтага етди.

Мамлакат бўйлаб банк карталари энг кўп бўлган банк “Халқ банки” ҳисобланади — 7,6 миллионта. Бу борада кейинги ўринларда “Агробанк” (4,1 млн) ва “Ипотека банк” (3,2 млн) бормоқда.

Умумий ўрнатилган тўлов терминаллари 428,7 мингтага етган. Бу бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич “Халқ банки”га тегишли — 48 мингта.

Маълумот учун, Ўзбекистон аҳолиси 1 апрел ҳолатига кўра, 36,2 миллион кишини ташкил қилади.

@bankir
👍40🤔16
Доллар кўтарилди

4 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11459,46 сўмдан (+21,45 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎57👍31🤔2
Муомаладаги нақд пуллар яна кўпая бошлади. Талаб нега ошмоқда?

Ўзбекистонда 1 апрел ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар 40,3 трлн сўмни ташкил қилди.

Нақд пуллар феврал ойида 38,9 трлн сўмгача камайган эди. Март ойида эса уларга бўлган талаб ошди ва муомаладаги нақд пуллар яна январ ойидаги кўрсаткич — 40,3 трлн сўмга қайтди.

Ўзбекистонда нақд пулларга бўлган талаб 2022 йил февралда Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан кейин дарҳол ошиб кетган эди.

Нақд пулга бўлган талаб нега ошади?

2017 йилдан бошлаб мамлакатда нақд пулга бўлган талаб мавсумий характерга эга бўлиб келмоқда. Одатда талаб апрелдан бошлаб янада ошади ва бу ноябрь ойига қадар давом этади.

Марказий банк ҳам келаётган ойларда нақд пулга нисбатан талаб ошишини билган ҳолда, банклар учун электрон майдонни ишга туширди.

Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ошиши ва чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши муомалада бўлиб турган нақд пулларнинг кўпайишида асосий омиллардан ҳисобланади.

Иқтисодий фаоллик қуйидаги сабабларга кўра ошади:
— тўй ва шунга ўхшаш маросимлар сонининг кўпайиши;
— қурилиш ишларининг тезлашиши;
— дам олиш ва улар билан боғлиқ харажатларнинг ортиши;
— ёзги пишиқчилик ва бошқалар.

Апрел-ноябрь ойларида чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши билан аҳоли томонидан валюта сотуви ҳажми ҳам ошиб боради.

Сўмнинг долларга нисбатан қадрининг мустаҳкамланиши ёки барқарорлигини сақлаб туриши нақд пулга бўлган талабни янада кўпайтиради.

@bankir
👍40👎6🤔3
Доллар тушади

5 май куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 445 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 465 сўмни ташкил этмоқда.

Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмдан ҳам қимматроққа сотилмоқда.

@bankir
👎48👍40🤔2
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍45👎9🤔3
Тошкентдан Батумига чартер рейс йўлга қўйилади

Ёзги таътил мавсумида Тошкентдан Грузиянинг денгиз бўйидаги Батуми шаҳрига чартер парвозлар амалга оширилади. Рейсларни Centrum Air авиаташувчиси Locas Tour агентлиги билан ҳамкорликда 4 июндан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба куни эрталаб Тошкентдан амалга оширади.

Хоҳловчилар учун худди шу рейс орқали бир ҳафта давомида Грузия бўйлаб саёҳат пакети ҳам мавжуд.

@bankir
👍56👎4
Асосий ставка ўзгармади. Бу ўзи нима ва қанчалик муҳим?

Марказий банк асосий ставкаси — пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.

Асосий ставка Ўзбекистон ҳаётига жиддий таъсир қилади. Мазкур ставкага мамлакатдаги қолган барча ставкалар (омонатлар, кредитлар ва бошқалар) боғлиқдир.

Масалан, март ойида асосий ставканинг бир фоизга пасайтирилиши шу ойнинг ўзидаёқ аҳолига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини 0,2 фоизга пасайтирди.

Асосий ставкани яна пасайтирилиши ҳақидаги хавотирлар бор эди, бироқ Марказий банк уни ўзгаришсиз қолдирди.

Регулятор асосий ставкани ўзгартиришга қарор қилса, бозорни мумкин бўлган ўсиш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади.

Ставка талаб ва таклифни ўзгартиради, улар эса, ўз навбатида, аҳоли ва бизнес қарорларини. Буларнинг барчаси эса нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Марказий банк томонидан асосий ставка билан биргаликда йил охиригача бўлган инфляцион прогнозлар ҳам ишонч билан 8,5—9,5 фоиз орасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Кўпинча мамлакатда юқори инфляция юз берганда марказий банклар фоиз ставкаларини оширади. Бунинг оқибатида аҳоли истеъмол ва инвестицион қарорларига таъсир ўтказилади. Бу эса ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришида муҳим аҳамият касб этади.

Марказий банк АҚШ ва Европадаги банк инқирози оқибатида кредитлаш шартларида қатъийлик ва келгуси хатарлар бўйича ноаниқликлар йил охиригача сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.

Шунга қарамай, йил бошидан бери банклар томонидан кредит ажратиш 1,3 баробар кўпайган. Бунга аҳолига берилган автокредитлар, микроқарзлар ва истеъмол кредитларининг ошганлиги асосий омил бўлди.

Бироқ Марказий банк аҳолига ажратилаётган кредитлар кўпайиши банкларда қарз юкини ошириши, бунинг ортидан молиявий ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича хатарлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Жараённи олдини олиш учун Марказий банк кредитлар ўсишини мувозанатлаштириш чораларини кўрмоқчи.

@bankir
👍45👎3
Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжумани "O‘zbekiston 24" телеканали ҳамда Марказий банкнинг "Facebook"даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

@bankir
👍14
2023 йилнинг тўрт ойида хорижий валютадаги омонатлар 3 фоизга камайган.

Марказий банк раиси бунга изоҳ берар экан, компаниялар томонидан хорижий кредитларнинг сўндирилиши, импорт тўловлари амалга оширилгани, ички манбалардан миллий валютада ресурс жалб қилинаётганини сабаб қилиб келтирди.

Омонатлар бўйича долларлашув даражаси ҳам пасаймоқда.

@bankir
👍25👎3
“АҚШдаги учта банк банкротлиги ва Швейцариядаги битта банк банкротлиги Ўзбекистон банклари учун халқаро молия бозорларидан кредит ресурсларига бўлган талабни қимматлашишига олиб келади.

Хорижий ҳамкорлар ривожланаётган бозорларга эҳтиёткорлик билан ресурс ажрата бошлайди. Бироқ банкрот бўлган банклар билан бизнинг банкларнинг ҳеч қандай корреспондент муносабатлари йўқ”

@bankir
👍27🤔11👎5
“Россия энг йирик иқтисдоий ҳамкорларимиздан бири. Мамлакатдаги ўзгаришлар бизга ҳам таъсир қилади. Россия рубли йил бошидан бери 14 фоиз атрофида қадрсизланди. Бу эса кириб келадиган пул ўтказмалари ҳажмига таъсир қилади”

@bankir
🤔24👍14👎14
“P2P ўтказмалари бўйича салбий муносабатларимизни Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига етказганмиз. Бизда қатъийроқ қарашлар мавжуд. P2P ўтказмалари ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига 1 майдан берилмайди”

@bankir
👍66🤔4👎3
⚡️“Алоқабанк” биноларининг Black Gold Industry компаниясига сотилиши ва банк томонидан имтиёзли кредит ажратиш (14 фоиз ставкасида) бўйича битим бекор қилинди

@bankir
👍40🤔29👎2
“Бугунги кунда тажриба тариқасида Humo ва UzCard карталарга хизмат кўрсатиш тизимини бошлаганмиз. Ишлар якунланган, айрим банкларда бу тизим синовдан ўтказилмоқда. Яқин 10 кун ичида тўлиқ бу тизим ишлаб кетади”

@bankir
👍45🤔8👎2
“'Оҳангаронцемент'да 10 мингдан ошиқ аҳолимиз ишлайди. Санкциялар доллар билан боғлиқ операцияларга таъсир қилади. Хизмат кўрсатувчи банк иккиламчи санкцияларга тушиб қолиши мумкин".

@bankir
👎36🤔20👍14
Доллар тушди

5 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11445,03 сўмдан (-14,43 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎10🤔5
Ўзбекистонликлар доллар сотиб олишдан кўра кўпроқ сотмоқда

Ўзбекистонга 2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари кириб келди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 фоизга кўп.

Апрел ойида Ўзбекистонга 763 млн долларлик пул ўтказмалари кириб келган. Бу эса 2022 йилнинг апрелига нисбатан 313 млн долларга камроқ. Марказий банк раиси келгуси ойларда ҳам пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга қараганда камайиши кутилаётганини маълум қилди.

Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси банкларга 3,3 млрд долларлик хорижий валюта сотган бўлса, 2,8 млрд долларлик чет валютаси харид қилинган. Бунда валюта хариди ва аҳолига сотуви ўртасида ижобий тафовут 500 млн доллар атрофида бўлган.

Банклардан харид қилинган ва уларга сотилган хорижий валютанинг асосий қисмини доллар ташкил қилади.

@bankir
👍47🤔9👎4