Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга санкциялар қўллаши мумкин

Европа Иттифоқи Ўзбекистон Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун постсовет мамлакатлари бозорларидан янги “хаб”лар яратишга уринаётган Россияга иқтисодий кўмаги туфайли санкцияларга дучор бўлиши мумкинлигига шама қилмоқда.

Европа Иттифоқининг махсус вакили Девид О'Салливан 27 апрел куни Тошкентга ташрифи чоғида тегишли чоралар кўриш билан таҳдид қилган. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи дунёнинг учинчи давлатлари, хусусан, Ўзбекистон иқтисодига зарар беришга интилмасада бу борада тегишли қарор қабул қилишга тайёр.

Гап Европа Иттифоқи томонидан Россияга экспорт қилишни тақиқлаган Европада ишлаб чиқарилган микрочиплар ва оптик ускуналарнинг параллел импорти ҳақида бормоқда. Бундай савдо Россия ҳарбий машинасига украиналикларга қарши "ўлдирадиган уруш" олиб боришга ёрдам беради, дейди расмий вакил.

“Рўйхатдаги товарларни Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилиш ҳажми 126 фоизга ошганини кўрдик ва бу жуда муҳим”, — дея таъкидлаган О'Салливан.

@bankir
👍59👎32🤔10
Ўзбекистондаги банклар фойдаси кескин кўпаймоқда

2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистондаги барча банклар даромади 30,5 трлн сўмни ташкил қилган.

Банклар томонидан 18,8 трлн сўмлик фоизли даромадлар, 11,7 трлн сўмлик фоизсиз даромадлар олинган. Фоизли ва фоизсиз харажатлар эса мос равишда 12,2 трлн сўм ва 2,3 трлн сўм бўлган.

Бундан ташқари, банклар томонидан 3,9 трлн сўмлик операцион харажатлар ҳам амалга оширилган.

Шунингдек, уч ойда Ўзбекистон банкларининг умумий соф фойдаси ўтган йилга қараганда 1,2 трлн сўмга кўпайиб, 3,1 трлн сўмни ташкил қилган.

Банклар фойдаси кескин кўпайганига қарамасдан, улар томонидан тўланган фойда солиғи 129 млрд сўмга ошиб, 789 млрд сўм бўлган.

@bankir
👎45👍21🤔5
❗️АҚШ тарихида илк бор дефолт хавфи пайдо бўлмоқда

АҚШ президенти Жо Байден Вакиллар палатаси спикери Кевин МакКартини давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олишга чақирди.

“Америка қарздор давлат эмас. Биз ҳеч қачон қарзни тўлай олмаслик даражасида бўлмаганмиз”, — дея таъкидлаган Байден.

Шунингдек у миллий қарз бўйича дефолт фоиз ставкаларининг тез ўсишига, кредит карта ставкаларининг ошишига, ипотека ставкаларининг ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

Ўтган ҳафта Вакиллар палатасида республикачилар жорий 31,4 триллион долларлик давлат қарзи чегарасини қўшимча 1,5 триллион долларга оширадиган қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳаси, шунингдек, келгуси ўн йил ичида катта харажатларни қисқартиришни ўз ичига олади.

Агар Конгресс миллий қарз лимитини оширишни маъқулламаса, у ҳолда АҚШ Ғазначилигида бир неча ҳафта ичида вексельларни тўлаш учун маблағ етишмай қолиши мумкин.

АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг сўзларига кўра, агар Конгресс чора кўрмаса, унинг департаменти ҳукуматнинг тўлов мажбуриятларини “июн ойи бошида ва, эҳтимол, 1 июнгача” бажара олмайди. Бундай ҳолда, Вашингтон АҚШнинг 250 йиллик фаолияти давомида биринчи марта дефолт хавфи остида қолади.

Охирги 40 йил ичида АҚШ давлат қарзининг чегараси 45 марта оширилган. Мамлакат қарзининг чегараси охирги марта 2021 йилнинг декабрида 2,5 триллион долларга оширилган эди.

@bankir
👍65🤔7👎5
Ўзбекистон иқтисодиёти кутилганидан яхшироқ ўсмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг баҳолашига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида январ ойидаги прогнозга қараганда ишончли иқтисодий ўсиш кузатилмоқда.

Олдинги прогнозда 2023 йилнинг биринчи чорагида 5,47 фоиз ўсиш кутилган бўлса, биринчи ярим йиллик учун прогноз 5,65 фоизга яхшиланди. Иқтисодий ўсишнинг прогноз коридори 5,50—5,75 фоиз даражасида белгиланди.

2023 йил бошида Ўзбекистон иқтисодиётида қисқа муддатли пасайиш кузатилди, бу эса мавсумий омиллар ҳамда жорий йил бошидаги ҳолатлар — энергия танқислиги инқирозини келтириб чиқарган аномал совуқ об-ҳаво ва таъминотдаги узилишларга сабаб бўлган ташқи шоклар билан боғлиқ эди.

Графикада 2023 йилнинг биринчи ярми учун Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ҳафталик ўсиши прогнози келтирилган.

Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган умидлар Жаҳон банки томонидан 5,3 фоизга, Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан 5,2 фоизгача кўтарилди.

@bankir
👍40👎13🤔8
Доллар кўтарилди

3 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11438,01 сўмдан (+18 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎39👍31🤔3
Таниқли иқтисодчи блогер Беҳзод Ҳошимов Twitter'да

(c)

@bankir
🤔69👍27👎7
Ўзбекистондан кўчиб кетганлар кескин кўпайди

Ўзбекистонга 2023 йилнинг биринчи чорагида 914 киши кўчиб келган бўлса, 4 063 киши кўчиб кетган.

Таққослаш учун 2022 йилнинг мос даврида мамлакатга 390 киши кўчиб келган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 2,3 баробар кўпайди.

Уч ой давомида хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар орасида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда — 277 киши. Ўтган йилнинг шу даврида Россиядан анча камроқ, 87 киши кўчиб келганди.

Бу борада иккинчи ўринда 237 киши билан Қозоғистон бормоқда. Ўтган йили ушбу давлатдан 148 киши кўчиб келган эди.

Россия билан уруш олиб бораётган Украинадан кўчиб келганлар сони 11 тани ташкил қилган.

2022 йилдаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистондан 1 173 киши кўчиб кетган. Бу ўтган чоракдаги кўрсаткичдан 3,5 баробар кўп дегани.

Мамлакатдан кўчиб кетган 4 минг нафар одамларнинг 3 минг нафари Қозоғистонга тўғри келган (2022 йилда 686 та). Яна 833 киши Россияга кўчиб кетган ( 2022 йилда 346 та).

@bankir
👍93🤔22
Миллий банк биринчи чоракда 650 млрд сўмдан кўпроқ фойда олди

2023-йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” ёки содда қилиб айтилса Миллий банк 652,7 млрд сўм соф фойда олди. Бу Ўзбекистон банклари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Банкнинг уч ойдаги умумий фоизли даромадлари 3 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари эса 2,6 трлн сўмни ташкил қилган. Фоизли ва фоизсиз харажатлар бўйича бу кўрсаткич мос равишда 1,6 трлн сўм ва 158,2 млрд сўм бўлган.

Миллий банк январ-март ойларида ходимлар иш ҳақи учун 177,9 млрд сўм сарфлаган. Бу даврда банк томонидан 225,6 млрд сўм фойда солиғини тўланган.

Маълумот учун, банк 2022 йилнинг дастлабки чорагида 276,9 млрд сўм соф фойда олган эди.

Банклар орасиди Миллий банкдан кейинг энг кўп соф фойдани “Ипотека банк” олган.

@bankir
👍40👎19🤔7
Доллар яна кўтарилади

4 май куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11425 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11445 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎45👍19🤔1
СҚБга тегишли бино аукционда 4 баробар қимматроққа сотилди

Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Ўзсаноатқурилишбанк”ка тегишли бино кимошди савдосида 20,8 млрд сўмга сотилди.

Бино 5,5 млрд сўмлик бошланғич нарх билан аукционга қўйилган эди. Лот СҚБнинг муаммоли кредитлар билан ишлаш қўмитаси баёнига кўра савдога чиқарилган.

2010 йилда қурилган иншоотга 29 та нарх таклифи берилди ва аукцион сўнггида 20,8 млрд сўм билан “Sirdaryo Agrotaminot Mineral” компанияси ғолиб бўлди.

2021 йил охирида ташкил қилинган мазкур компания ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланади ва 2 млрд сўмлик устав капиталга эга.

@bankir
👍46👎8
«Bingo!» — бунақаси ҳали бўлмаган! Гарант банкдан валюта омонати бўйича тўлиқ 8%! 

Омонат шартлари:
🔹Омонат муддати — 24 ой;
🔹Фоиз ставкаси — 8%;
🔹Минимал миқдори — $500.

Капиталингизни кўпайтириш имкониятини бой берманг. Омонат ҳақида батафсил маълумотларни call-марказининг 1326 қисқа рақами ёки garantbank.uz веб-сайти орқали олишингиз мумкин.

Реклама
👎31👍23
Муомаладаги банк карталари Ўзбекистон аҳолиси сонидан ошиб кетди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари сони 36,6 миллонтага етди.

Мамлакат бўйлаб банк карталари энг кўп бўлган банк “Халқ банки” ҳисобланади — 7,6 миллионта. Бу борада кейинги ўринларда “Агробанк” (4,1 млн) ва “Ипотека банк” (3,2 млн) бормоқда.

Умумий ўрнатилган тўлов терминаллари 428,7 мингтага етган. Бу бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич “Халқ банки”га тегишли — 48 мингта.

Маълумот учун, Ўзбекистон аҳолиси 1 апрел ҳолатига кўра, 36,2 миллион кишини ташкил қилади.

@bankir
👍40🤔16
Доллар кўтарилди

4 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11459,46 сўмдан (+21,45 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎57👍31🤔2
Муомаладаги нақд пуллар яна кўпая бошлади. Талаб нега ошмоқда?

Ўзбекистонда 1 апрел ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар 40,3 трлн сўмни ташкил қилди.

Нақд пуллар феврал ойида 38,9 трлн сўмгача камайган эди. Март ойида эса уларга бўлган талаб ошди ва муомаладаги нақд пуллар яна январ ойидаги кўрсаткич — 40,3 трлн сўмга қайтди.

Ўзбекистонда нақд пулларга бўлган талаб 2022 йил февралда Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан кейин дарҳол ошиб кетган эди.

Нақд пулга бўлган талаб нега ошади?

2017 йилдан бошлаб мамлакатда нақд пулга бўлган талаб мавсумий характерга эга бўлиб келмоқда. Одатда талаб апрелдан бошлаб янада ошади ва бу ноябрь ойига қадар давом этади.

Марказий банк ҳам келаётган ойларда нақд пулга нисбатан талаб ошишини билган ҳолда, банклар учун электрон майдонни ишга туширди.

Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ошиши ва чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши муомалада бўлиб турган нақд пулларнинг кўпайишида асосий омиллардан ҳисобланади.

Иқтисодий фаоллик қуйидаги сабабларга кўра ошади:
— тўй ва шунга ўхшаш маросимлар сонининг кўпайиши;
— қурилиш ишларининг тезлашиши;
— дам олиш ва улар билан боғлиқ харажатларнинг ортиши;
— ёзги пишиқчилик ва бошқалар.

Апрел-ноябрь ойларида чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши билан аҳоли томонидан валюта сотуви ҳажми ҳам ошиб боради.

Сўмнинг долларга нисбатан қадрининг мустаҳкамланиши ёки барқарорлигини сақлаб туриши нақд пулга бўлган талабни янада кўпайтиради.

@bankir
👍40👎6🤔3
Доллар тушади

5 май куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 445 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 465 сўмни ташкил этмоқда.

Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмдан ҳам қимматроққа сотилмоқда.

@bankir
👎48👍40🤔2
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍45👎9🤔3
Тошкентдан Батумига чартер рейс йўлга қўйилади

Ёзги таътил мавсумида Тошкентдан Грузиянинг денгиз бўйидаги Батуми шаҳрига чартер парвозлар амалга оширилади. Рейсларни Centrum Air авиаташувчиси Locas Tour агентлиги билан ҳамкорликда 4 июндан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба куни эрталаб Тошкентдан амалга оширади.

Хоҳловчилар учун худди шу рейс орқали бир ҳафта давомида Грузия бўйлаб саёҳат пакети ҳам мавжуд.

@bankir
👍56👎4
Асосий ставка ўзгармади. Бу ўзи нима ва қанчалик муҳим?

Марказий банк асосий ставкаси — пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.

Асосий ставка Ўзбекистон ҳаётига жиддий таъсир қилади. Мазкур ставкага мамлакатдаги қолган барча ставкалар (омонатлар, кредитлар ва бошқалар) боғлиқдир.

Масалан, март ойида асосий ставканинг бир фоизга пасайтирилиши шу ойнинг ўзидаёқ аҳолига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини 0,2 фоизга пасайтирди.

Асосий ставкани яна пасайтирилиши ҳақидаги хавотирлар бор эди, бироқ Марказий банк уни ўзгаришсиз қолдирди.

Регулятор асосий ставкани ўзгартиришга қарор қилса, бозорни мумкин бўлган ўсиш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади.

Ставка талаб ва таклифни ўзгартиради, улар эса, ўз навбатида, аҳоли ва бизнес қарорларини. Буларнинг барчаси эса нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Марказий банк томонидан асосий ставка билан биргаликда йил охиригача бўлган инфляцион прогнозлар ҳам ишонч билан 8,5—9,5 фоиз орасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Кўпинча мамлакатда юқори инфляция юз берганда марказий банклар фоиз ставкаларини оширади. Бунинг оқибатида аҳоли истеъмол ва инвестицион қарорларига таъсир ўтказилади. Бу эса ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришида муҳим аҳамият касб этади.

Марказий банк АҚШ ва Европадаги банк инқирози оқибатида кредитлаш шартларида қатъийлик ва келгуси хатарлар бўйича ноаниқликлар йил охиригача сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.

Шунга қарамай, йил бошидан бери банклар томонидан кредит ажратиш 1,3 баробар кўпайган. Бунга аҳолига берилган автокредитлар, микроқарзлар ва истеъмол кредитларининг ошганлиги асосий омил бўлди.

Бироқ Марказий банк аҳолига ажратилаётган кредитлар кўпайиши банкларда қарз юкини ошириши, бунинг ортидан молиявий ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича хатарлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Жараённи олдини олиш учун Марказий банк кредитлар ўсишини мувозанатлаштириш чораларини кўрмоқчи.

@bankir
👍45👎3
Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжумани "O‘zbekiston 24" телеканали ҳамда Марказий банкнинг "Facebook"даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

@bankir
👍14
2023 йилнинг тўрт ойида хорижий валютадаги омонатлар 3 фоизга камайган.

Марказий банк раиси бунга изоҳ берар экан, компаниялар томонидан хорижий кредитларнинг сўндирилиши, импорт тўловлари амалга оширилгани, ички манбалардан миллий валютада ресурс жалб қилинаётганини сабаб қилиб келтирди.

Омонатлар бўйича долларлашув даражаси ҳам пасаймоқда.

@bankir
👍25👎3