UNG Petro 2023 йил 1 майдан бошлаб ўзига тегишли ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини учун илгари эълон қилинган 7 500 сўмлик баҳорги чегирмалар ўз кучини йўқотганини маълум қилди.
Кейинчалик каналдаги ушбу маълумот ўчириб ташланди.
@bankir

👎118🤔12👍10
2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, UNG Petro масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Шунингдек, АИ-92 турдаги бензин нархи май ойи давомида 7 500 сўмдан ҳам арзонлаши кутилмоқда.

👍117🤔17👎3
Банкларда “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастури йўлга қўйилмоқда
Марказий банк “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуасини амалиётга жорий этди.
Мазкур платформани дастлаб Тошкент шаҳридаги банк филиалларида синов тариқасида амалиётга жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.
Марказий банк ушбу платформа орқали банкларга нақд пулларни бошқаришда янада эркинлик берилишини таъкидлаган.
Бунда банклар эҳтиёжидан ортиқча нақд пулларни ушбу платформа орқали таклиф қилиши, нақд пулга талаби бўлган банклар эса келишув асосида нақд пулларни жалб қилиши мумкин.
Бу платформа тўлиқ ишлаши ҳозирча сўроқ остида. Шунинг учун нақд пулларга бўлган талаби қондирилмаган банк бўлинмалари Марказий банк томонидан нақд пуллар билан таъминланиши таъкидланган.

👍47👎3🤔1
Йиллик нархлар ошиши 11 фоизгача пасайди
Ўзбекистонда апрел ойида инфляция даражаси 0,8 фоизни ташкил этди. Йиллик ҳисобда нархлар ошиши 11 фоизгача пасайди.
Март ойида истеъмол нархларининг йиллик ўсиш суръати 11,7 фоизни (+1 фоиз), февралда эса 12,2 фоизни (+0,5 фоиз) ташкил қилган эди.
Жорий йилнинг апрел ойида нархлар ўсиши бўйича етакчи ўринни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади — 1,2 фоиз (йиллик 13,7 фоиз). Ноозиқ-овқат товарлари нархи 0,5 фоизга (9,3 фоизга), хизматлар 0,5 фоизга (8,6 фоиз) ошди.
Апрел ойида бир қатор сабзавотлар нархининг пасайиши кузатилган бўлса, банан (+39,6 фоиз) ва помидор (+21,3 фоиз) нархи ошган. Бозорларга янги пиёз чиққан бўлсада, ушбу маҳсулотнинг нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,4 фоизга юқорилигача қолмоқда.
Ўтган ойда бўлгани каби, автомобиллар учун бензин ва пропан нархларида ҳам пасайиш кузатилди. Бензин нархи 3,7 фоизга, пропан эса 12,9 фоизга арзонлашди.
Охирги марта йиллик инфляция 2022 йилнинг май ойида 11 фоиз даражасида шаклланган эди.

👍31👎13🤔1
UzAuto Motors’нинг фойдаси икки баробар камайди
UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси 2023 йилнинг биринчи чорагига кўра 258,7 млрд сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 43,8 фоизга камроқ.
Компаниянинг даромади илк чоракда, 2022 йилнинг дастлабки чорагига нисбатан 8,7 трлн сўмдан 8,8 трлн сўмга кўпайган. Харажатлар ҳам 7,4 тлрн сўмдан 7,6 трлн сўмга ошган.
UzAuto Motors 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар камроқ фойда солиғини тўлаган. 2022 йилда — 115 млрд сўм, 2023 йилда — 54,2 млрд сўм.
Қизиғи, UzAuto Motors томонидан эълон қилинган ўтган йилнинг биринчи чораги бўйича ҳисоботларда компания соф фойдаси 620 млрд сўм бўлгани кўрсатилган. Агар бу ҳисоботга ишонилса жорий чоракдаги фойда икки баробардан ҳам кўпроқ кам.
Маълумот учун компания йил бошида IPO ҳам ўтказган эди.

👍122👎27🤔13
First Republic банки банкрот бўлди
First Republic банки АҚШ тарихидаги иккинчи йирик банк инқирозига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Бир ойдан кўпроқ вақт давомида Silicon Valley Bank АҚШ тарихидаги иккинчи йирик банк инқирози бўлиб турди.
Бу бой мижозларга хизмат кўрсатувчи Калифорниядаги First Republic банки бу мақомни тортиб олгунча давом этди.
First Republic 13 апрел ҳолатига кўра, 229 млрд долларлик активларга эга эди. 2008 йилги молиявий инқироз даврида банкрот бўлган Wашингтон Мутуал компанияси 307 млрд долларлик активларга эга эди. Яқинда банкрот бўлган Silicon Valley Bank активлари 167 млрд долларга тенг эди.
АҚШ регулятори билан JPMorgan ўртасида First Republic банкига тегишли активлар, 173 млрд долларлик кредит, 30 млрд долларлик қимматли қоғозлар ва 92 млрд долларлик омонатларни ўзлаштириш бўйича келишув имзоланган.

👍72🤔16👎10
Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар йил бошидан бери биринчи марта камайди
Марказий банк 2023 йил 1 апрел ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, муаммоли кредитлар март ойида 2023 йил ҳисобидан биринчи марта камайиб, 14,3 трлн сўмни ташкил қилган.
Февралга нисбатан муаммоли кредитлар улуши 710 млрд сўмга камайган. Январда бу кўрсаткич 920 млрд сўмга, февралда эса 160 млрд сўмга кўпайган эди.
Муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши Ўзагроэкспортбанкда бўлиб турибди — 80,4 фоиз. NPL миқдори бўйича 2,7 трлн сўм билан Миллий банк етакчи бўлиб турибди.
Март ойида банкларнинг жами кредит портфели февралга нисбатан кескин кўпайган — 10,6 трлн сўмга. Бу банклар кўпроқ кредит ажратаётганини билдиради.

👍34👎9
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга санкциялар қўллаши мумкин
Европа Иттифоқи Ўзбекистон Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун постсовет мамлакатлари бозорларидан янги “хаб”лар яратишга уринаётган Россияга иқтисодий кўмаги туфайли санкцияларга дучор бўлиши мумкинлигига шама қилмоқда.
Европа Иттифоқининг махсус вакили Девид О'Салливан 27 апрел куни Тошкентга ташрифи чоғида тегишли чоралар кўриш билан таҳдид қилган. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи дунёнинг учинчи давлатлари, хусусан, Ўзбекистон иқтисодига зарар беришга интилмасада бу борада тегишли қарор қабул қилишга тайёр.
Гап Европа Иттифоқи томонидан Россияга экспорт қилишни тақиқлаган Европада ишлаб чиқарилган микрочиплар ва оптик ускуналарнинг параллел импорти ҳақида бормоқда. Бундай савдо Россия ҳарбий машинасига украиналикларга қарши "ўлдирадиган уруш" олиб боришга ёрдам беради, дейди расмий вакил.
“Рўйхатдаги товарларни Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилиш ҳажми 126 фоизга ошганини кўрдик ва бу жуда муҳим”, — дея таъкидлаган О'Салливан.

👍59👎32🤔10
Ўзбекистондаги банклар фойдаси кескин кўпаймоқда
2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистондаги барча банклар даромади 30,5 трлн сўмни ташкил қилган.
Банклар томонидан 18,8 трлн сўмлик фоизли даромадлар, 11,7 трлн сўмлик фоизсиз даромадлар олинган. Фоизли ва фоизсиз харажатлар эса мос равишда 12,2 трлн сўм ва 2,3 трлн сўм бўлган.
Бундан ташқари, банклар томонидан 3,9 трлн сўмлик операцион харажатлар ҳам амалга оширилган.
Шунингдек, уч ойда Ўзбекистон банкларининг умумий соф фойдаси ўтган йилга қараганда 1,2 трлн сўмга кўпайиб, 3,1 трлн сўмни ташкил қилган.
Банклар фойдаси кескин кўпайганига қарамасдан, улар томонидан тўланган фойда солиғи 129 млрд сўмга ошиб, 789 млрд сўм бўлган.

👎45👍21🤔5
❗️АҚШ тарихида илк бор дефолт хавфи пайдо бўлмоқда
АҚШ президенти Жо Байден Вакиллар палатаси спикери Кевин МакКартини давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олишга чақирди.
“Америка қарздор давлат эмас. Биз ҳеч қачон қарзни тўлай олмаслик даражасида бўлмаганмиз”, — дея таъкидлаган Байден.
Шунингдек у миллий қарз бўйича дефолт фоиз ставкаларининг тез ўсишига, кредит карта ставкаларининг ошишига, ипотека ставкаларининг ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Ўтган ҳафта Вакиллар палатасида республикачилар жорий 31,4 триллион долларлик давлат қарзи чегарасини қўшимча 1,5 триллион долларга оширадиган қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳаси, шунингдек, келгуси ўн йил ичида катта харажатларни қисқартиришни ўз ичига олади.
Агар Конгресс миллий қарз лимитини оширишни маъқулламаса, у ҳолда АҚШ Ғазначилигида бир неча ҳафта ичида вексельларни тўлаш учун маблағ етишмай қолиши мумкин.
АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг сўзларига кўра, агар Конгресс чора кўрмаса, унинг департаменти ҳукуматнинг тўлов мажбуриятларини “июн ойи бошида ва, эҳтимол, 1 июнгача” бажара олмайди. Бундай ҳолда, Вашингтон АҚШнинг 250 йиллик фаолияти давомида биринчи марта дефолт хавфи остида қолади.
Охирги 40 йил ичида АҚШ давлат қарзининг чегараси 45 марта оширилган. Мамлакат қарзининг чегараси охирги марта 2021 йилнинг декабрида 2,5 триллион долларга оширилган эди.

👍65🤔7👎5
Ўзбекистон иқтисодиёти кутилганидан яхшироқ ўсмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг баҳолашига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида январ ойидаги прогнозга қараганда ишончли иқтисодий ўсиш кузатилмоқда.
Олдинги прогнозда 2023 йилнинг биринчи чорагида 5,47 фоиз ўсиш кутилган бўлса, биринчи ярим йиллик учун прогноз 5,65 фоизга яхшиланди. Иқтисодий ўсишнинг прогноз коридори 5,50—5,75 фоиз даражасида белгиланди.
2023 йил бошида Ўзбекистон иқтисодиётида қисқа муддатли пасайиш кузатилди, бу эса мавсумий омиллар ҳамда жорий йил бошидаги ҳолатлар — энергия танқислиги инқирозини келтириб чиқарган аномал совуқ об-ҳаво ва таъминотдаги узилишларга сабаб бўлган ташқи шоклар билан боғлиқ эди.
Графикада 2023 йилнинг биринчи ярми учун Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ҳафталик ўсиши прогнози келтирилган.
Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган умидлар Жаҳон банки томонидан 5,3 фоизга, Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан 5,2 фоизгача кўтарилди.

👍40👎13🤔8
Ўзбекистондан кўчиб кетганлар кескин кўпайди
Ўзбекистонга 2023 йилнинг биринчи чорагида 914 киши кўчиб келган бўлса, 4 063 киши кўчиб кетган.
Таққослаш учун 2022 йилнинг мос даврида мамлакатга 390 киши кўчиб келган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 2,3 баробар кўпайди.
Уч ой давомида хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар орасида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда — 277 киши. Ўтган йилнинг шу даврида Россиядан анча камроқ, 87 киши кўчиб келганди.
Бу борада иккинчи ўринда 237 киши билан Қозоғистон бормоқда. Ўтган йили ушбу давлатдан 148 киши кўчиб келган эди.
Россия билан уруш олиб бораётган Украинадан кўчиб келганлар сони 11 тани ташкил қилган.
2022 йилдаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистондан 1 173 киши кўчиб кетган. Бу ўтган чоракдаги кўрсаткичдан 3,5 баробар кўп дегани.
Мамлакатдан кўчиб кетган 4 минг нафар одамларнинг 3 минг нафари Қозоғистонга тўғри келган (2022 йилда 686 та). Яна 833 киши Россияга кўчиб кетган ( 2022 йилда 346 та).

👍93🤔22
Миллий банк биринчи чоракда 650 млрд сўмдан кўпроқ фойда олди
2023-йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” ёки содда қилиб айтилса Миллий банк 652,7 млрд сўм соф фойда олди. Бу Ўзбекистон банклари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Банкнинг уч ойдаги умумий фоизли даромадлари 3 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари эса 2,6 трлн сўмни ташкил қилган. Фоизли ва фоизсиз харажатлар бўйича бу кўрсаткич мос равишда 1,6 трлн сўм ва 158,2 млрд сўм бўлган.
Миллий банк январ-март ойларида ходимлар иш ҳақи учун 177,9 млрд сўм сарфлаган. Бу даврда банк томонидан 225,6 млрд сўм фойда солиғини тўланган.
Маълумот учун, банк 2022 йилнинг дастлабки чорагида 276,9 млрд сўм соф фойда олган эди.
Банклар орасиди Миллий банкдан кейинг энг кўп соф фойдани “Ипотека банк” олган.

👍40👎19🤔7
СҚБга тегишли бино аукционда 4 баробар қимматроққа сотилди
Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Ўзсаноатқурилишбанк”ка тегишли бино кимошди савдосида 20,8 млрд сўмга сотилди.
Бино 5,5 млрд сўмлик бошланғич нарх билан аукционга қўйилган эди. Лот СҚБнинг муаммоли кредитлар билан ишлаш қўмитаси баёнига кўра савдога чиқарилган.
2010 йилда қурилган иншоотга 29 та нарх таклифи берилди ва аукцион сўнггида 20,8 млрд сўм билан “Sirdaryo Agrotaminot Mineral” компанияси ғолиб бўлди.
2021 йил охирида ташкил қилинган мазкур компания ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланади ва 2 млрд сўмлик устав капиталга эга.

👍46👎8