Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

27 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11377,11 сўмдан (-24,90 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍74👎14
ОКМК соф фойдаси биринчи чоракда тўртдан бирига камайди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилнинг биринчи чорагида 1,4 трлн сўм соф фойда олди. Бу ҳақда компания ҳисоботида келтирилган.

2022 йилнинг дастлабки чорагида ОКМКнинг соф фойдаси 1,84 трлн сўмни ташкил қилган эди. Шу тариқа компаниянинг фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,4 фоизга ёки қарийб тўртдан бирга камайди.

Компания даромади ҳам ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,7 фоизга камайди ва 7 трлн сўмни ташкил қилди.

2022 йилнинг биринчи чорагида ОКМК 1,3 трлн сўмлик солиқ тўлаган эди. Бу кўрсаткич жорий йилнинг илк чорагида 25,1 фоизга камайиб, 974 млрд сўм бўлган.

ОКМК Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчи компаниялардан бири ҳисобланади. Масалан, компания давлатга 2021 йилда 8,7 трлн сўм, 2022 йилда 4,7 трлн сўм фойда солиғини тўлаган.

@bankir
👍18👎17🤔6
Ўзбекистонда тўланган кешбеклар 1 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда аҳолига тўланган жами кешбеклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Март ойининг ўзида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчига 118 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўлаб берилган. Бу кўрсаткич декабрь (127,4 млрд сўм) ойидан кейинги энг юқориси ҳисобланади.

@bankir
👍46🤔11👎5
Доллар икки кун ичида илк бор кўтарилади

28 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11360 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11385 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎39👍30🤔5
Ўзбекистондаги нобанк кредит ташкилотларининг фойдаси кескин кўпайди

2023 йилнинг биринчи чорагида нобанк кредит ташкилотларининг жами даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 141 млрд сўмга (47 фоизга) ошиб, 443 млрд сўм доирасида шаклланган.

Жами даромадлар таркибида фоизли даромадлар 88 фоизга (389 млрд сўм), хусусан ажратилган кредит ва лизинглардан олинган даромадларга (384 млрд сўм) тўғри келади.

Шу билан бирга, нобанк кредит ташкилотларининг жами харажатлари 81 млрд сўмга (47 фоизга) кўпайиб, 255 млрд сўмни ташкил этган.

Жами харажатларнинг 45 фоизи ёки 115 млрд сўми фоизли харажатлар, уларнинг асосий қисми (83 млрд сўм) банклардан жалб этилган кредитлар бўйича фоиз тўловларидан иборат.

Микромолия ташкилотларининг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ошган ва 148,5 млрд сўмни ташкил қилган.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан қарийб 1,4 баробарга ортиб 6,6 млрд сўм бўлган.

@bankir
👍28🤔9👎6
Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилда мамлакатдаги тўртта аэропорт — Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари хусусий сектор бошқарувига ўтказилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Uzbekistan Airways'ни хусусийлаштириш жараёни 2022 йилнинг августида бошланган.

@bankir
👎50👍17
Хориждаги йирик компания ва ташкилотларда фаолият юритувчи ўзбекистонликлар ҳақида фильм намойиш этилди

“O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизодида дунёнинг энг йирик нефть-газ компанияларидан бири – Shell’да IT-архитектор сифатида ишлаётган Мадина Бердиева ва Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари Азиз Шоҳакимовлар ҳикоялари намойиш этилди.

Фильмни кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/ZyeQWD-qS1U

@bankir
👍23
Доллар кўтарилди

28 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11390,24 сўмдан (+13,13 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎28👍15🤔2
27 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir
👎22👍14
Март ойида аҳоли ва компанияларга ажратилган кредитлар фоизи бир хил бўлди

Ўзбекистон банклари март ойида аҳоли ва тадбиркорларга бир хил — 22,6 фоиздан кредит ажратди. Бундай ҳолат статистик маълумотлар эълон қилингандан кейин илк бор содир бўлди.

Сўнгги бор компаниялар учун кредитлар (21,5 фоиз) фоизи 2022 йилнинг январида аҳолига ажратилган кредитлардан (21,4 фоиз) баландроқ бўлган.

Аҳоли омонатлари бўйича вазият мўътадил бўлиб қолмоқда. 2023 йилда аҳоли учун ажратилган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 20,5 фоиз бўлиб турибди ва уч ойдан бери ўзгаргани йўқ.

Шунингдек, март ойида компаниялар учун ажратилган депозитларнинг фоиз ставкаси 2022 йил сентябридан бери энг паст кўрсаткичда бўлди — 16,3 фоиз.

@bankir
👍26👎11🤔2
Иқтисодий хабарлар, валюталар ва жаҳон биржасидаги “об-ҳаво”дан мунтазам хабардор бўлиб туришни истайсизми? Унда сизга XXI asr yangiliklari канални тавсия қиламиз. Канал фақат ишончли ва сараланган маълумотларни бериб бориши билан бошқалардан фарқ қилади.

Бундан ташқари, у ердан энг сўнгги муҳим янгиликлар ва долзарб мавзудаги мақолаларни ҳам топишингиз мумкин. Обуна бўлиб, кузатиб боришни тавсия қиламиз — XXI asr yangiliklari.

👉XXI asr yangiliklari👈
Реклама
👍21👎3
Доллар кўтарилади

29 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11400 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎44👍22
Доллар яна кўтарилди

1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11408,01 сўмдан (+17,77 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎39👍22
❗️Ўзбекистонда ўртача ойлик 4 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагига кўра, ўртача иш ҳақи 4,1 млн сўм бўлди.

Январ—март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп ўртача ойлик иш ҳақини молия ва суғурта соҳаси ходимлари олмоқда — 11 млн сўм. Бу соҳага молиявий фаолиятга алоқадор барча ходимлар, шу жумладан банкирлар ҳам киради.

IT соҳасида ишловчилар бир ойда ўртача 9,3 млн сўм маош олиб, иккинчи ўринда бормоқда.

Бошқа соҳаларга нисбатан энг кам ойликни таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимой хизматлар кўрсатишда ишлайдиган ходимлар олмоқда — мос равишда 2,9 млн сўм ва 2,7 млн сўм.

Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (6,6 млн сўм), Навоий вилоятида (5,5 млн сўм), Тошкент вилоятида (4,1 млн сўм), Андижон вилоятида (3,5 млн сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (3,5 минг сўм) кузатилди.

@bankir
👎221👍34🤔24
28 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00гача узайтирилди.

@bankir
👎45👍36
UNG Petro 2023 йил 1 майдан бошлаб ўзига тегишли ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини учун илгари эълон қилинган 7 500 сўмлик баҳорги чегирмалар ўз кучини йўқотганини маълум қилди.

Кейинчалик каналдаги ушбу маълумот ўчириб ташланди.

@bankir
👎118🤔12👍10
2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, UNG Petro масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, АИ-92 турдаги бензин нархи май ойи давомида 7 500 сўмдан ҳам арзонлаши кутилмоқда.

@bankir
👍117🤔17👎3
Банкларда “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастури йўлга қўйилмоқда

Марказий банк “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуасини амалиётга жорий этди.

Мазкур платформани дастлаб Тошкент шаҳридаги банк филиалларида синов тариқасида амалиётга жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.

Марказий банк ушбу платформа орқали банкларга нақд пулларни бошқаришда янада эркинлик берилишини таъкидлаган.

Бунда банклар эҳтиёжидан ортиқча нақд пулларни ушбу платформа орқали таклиф қилиши, нақд пулга талаби бўлган банклар эса келишув асосида нақд пулларни жалб қилиши мумкин.

Бу платформа тўлиқ ишлаши ҳозирча сўроқ остида. Шунинг учун нақд пулларга бўлган талаби қондирилмаган банк бўлинмалари Марказий банк томонидан нақд пуллар билан таъминланиши таъкидланган.

@bankir
👍47👎3🤔1
Доллар кўтарилади

2 май куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11430 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎50👍26
Йиллик нархлар ошиши 11 фоизгача пасайди

Ўзбекистонда апрел ойида инфляция даражаси 0,8 фоизни ташкил этди. Йиллик ҳисобда нархлар ошиши 11 фоизгача пасайди.

Март ойида истеъмол нархларининг йиллик ўсиш суръати 11,7 фоизни (+1 фоиз), февралда эса 12,2 фоизни (+0,5 фоиз) ташкил қилган эди.

Жорий йилнинг апрел ойида нархлар ўсиши бўйича етакчи ўринни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади — 1,2 фоиз (йиллик 13,7 фоиз). Ноозиқ-овқат товарлари нархи 0,5 фоизга (9,3 фоизга), хизматлар 0,5 фоизга (8,6 фоиз) ошди.

Апрел ойида бир қатор сабзавотлар нархининг пасайиши кузатилган бўлса, банан (+39,6 фоиз) ва помидор (+21,3 фоиз) нархи ошган. Бозорларга янги пиёз чиққан бўлсада, ушбу маҳсулотнинг нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,4 фоизга юқорилигача қолмоқда.

Ўтган ойда бўлгани каби, автомобиллар учун бензин ва пропан нархларида ҳам пасайиш кузатилди. Бензин нархи 3,7 фоизга, пропан эса 12,9 фоизга арзонлашди.

Охирги марта йиллик инфляция 2022 йилнинг май ойида 11 фоиз даражасида шаклланган эди.

@bankir
👍31👎13🤔1
UzAuto Motors’нинг фойдаси икки баробар камайди

UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси 2023 йилнинг биринчи чорагига кўра 258,7 млрд сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 43,8 фоизга камроқ.

Компаниянинг даромади илк чоракда, 2022 йилнинг дастлабки чорагига нисбатан 8,7 трлн сўмдан 8,8 трлн сўмга кўпайган. Харажатлар ҳам 7,4 тлрн сўмдан 7,6 трлн сўмга ошган.

UzAuto Motors 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар камроқ фойда солиғини тўлаган. 2022 йилда — 115 млрд сўм, 2023 йилда — 54,2 млрд сўм.

Қизиғи, UzAuto Motors томонидан эълон қилинган ўтган йилнинг биринчи чораги бўйича ҳисоботларда компания соф фойдаси 620 млрд сўм бўлгани кўрсатилган. Агар бу ҳисоботга ишонилса жорий чоракдаги фойда икки баробардан ҳам кўпроқ кам.

Маълумот учун компания йил бошида IPO ҳам ўтказган эди.

@bankir
👍122👎27🤔13