Банкир
74K subscribers
3.64K photos
293 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
​​“БРИКС” давлатлари глобал иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссаси бўйича G7дан олдинда

“БРИКС” давлатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) 2028 йилга бориб глобал иқтисодий ўсишнинг 33,6 фоизини таъминлайди. Бу ҳақда Bloomberg Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига таяниб ёзмоқда.

Агентлик материалида “Ғарбни ортда қолдириш керакми?” деб номланган график мавжуд бўлиб, унга кўра, “БРИКС” ва G7 (АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада) давлатларининг 2020 йилда жаҳон иқтисодий ўсишига қўшган ҳиссаси бир хил даражада бўлган.

Бироқ бундан кейин Ғарб давлатларининг кўрсаткичлари пасая бошлади. 2023 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкада 32,1 фоиз ўсиш, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШда эса 29,9 фоиз ўсиш бўлади. 2028 йилда “БРИКС” кўрсаткичлари 33,6 фоиз, G7 — 27,8 фоиз даражасида бўлади.

ХВЖ маълумотларига кўра, Хитой яқин беш йил ичида жаҳон иқтисодиётининг ўсишида асосий рол ўйнайди. “БРИКС” давлатларининг глобал иқтисодий ўсишга қўшадиган ҳиссаси ҳам асосан Хитой томонидан таъмилнамоқда.

2023–2028 йилларда мамлакатнинг жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишидаги улуши жами жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 22,6 фоизини ташкил қилади.

Иккинчи ўринни 12,9 фоиз кўрсаткич билан Ҳиндистон, учинчи ўринни 11,3 фоиз билан АҚШ эгаллайди.

ХВЖнинг апрел ойидаги макроиқтисодий прогнозига кўра, 2023 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,8 фоизгача (2022 йилдаги 3,4 фоиздан) секинлашади.

@bankir
👍59👎6
“Алоқабанк” IPO ўтказишга тайёрланмоқда

“Алоқабанк” акцияларини илк бор бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) учун андеррайтер танлади. Маълумотлар ЎзРТХБ веб-сайтининг тендер бўлимига жойлаштирилган.

Тендер 23-29 март кунлари ўтказилган. Натижалар бўйича баённома шакллантирилган бўлса ҳам, ҳозирча тендер ғолиби ошкор этилмаган.

IPO андеррайтерлари — қимматли қоғозларнинг дастлабки таклиф қилиш нархини аниқлаш, эмитентдан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва уларни қоғозларни инвесторларга андеррайтернинг дистрибюторлик тармоғи орқали сотиш учун эмитент орган билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи молиявий мутахассислар.

“Алоқабанк” акциялари Xalq IPO'сига чиқарилиши режалаштирилган 40 та давлат компанияларидан бири ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасига кўра, банкнинг IPO'си 2023 йил апрел ойида бўлиб ўтиши керак эди.

@bankir
👍35👎5🤔3
“Анорбанк” фойда олишни бошлади

“Анорбанк” 2023 йил биринчи чоракда 8,6 млрд сўм соф фойда олди. Банк 1 млрд сўм солиқ тўлаган.

Уч ойда банкнинг фоизли даромадлари 148,6 млрд сўмни ташкил қилди. Фоизсиз даромадлар эса 130,2 млрд сўм бўлган.

“Анорбанк” 2022 йилнинг мос даврида 17,3 млрд сўм зарар кўрган эди. Банк ўтган йилнинг учинчи чорагидан бошлаб фойдага чиққан.

2021 йилнинг дастлабки чорагида эса “Анорбанк” атиги 717 млн сўм фойда олганди.

“Анорбанк” рақамли банк бўлиб, илк онлайн хизматини 2020 йилнинг сентябрь ойида амалга оширган. Янги ташкил этилган банклар дастлаб зарар кўриши ноодатий ҳолат ҳисобланмайди.

@bankir
👍96👎22🤔7
Доллар яна тушади

20 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11440 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍71👎10
Ўзбекистонда камроқ компания очилмоқда, Россия компаниялари эса кўпаймоқда

Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида 23 891 та янги компания ташкил этилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Биринчи чоракда очилган янги компаниялар сони сўнгги беш йил ичида энг кам бўлди. Маълум қисми карантинга тўғри келган 2020 йилнинг биринчи чорагида ҳам жорий чоракка нисбатан кўпроқ компания ташкил қилинган эди — 24 084 та.

Бу даврда энг кўп янги корхоналар 2019 йилда очилган — 31 593 та.

Умуман олганда, 2023 йилнинг дастлабки чорагида чет элликлар Ўзбекистонда аввалги йилларга қараганда кўпроқ компания очишган. Бироқ янги ташкил қилинган маҳаллий компаниялар сони камайиши умумий миқдорга таъсир кўрсатган.

Йил бошидан бери Ўзбекистонда 243 та янги Россия компаниялари ташкил этилди. Бу кўрсаткич кейинги ўринлардаги Хитой (118 та), Туркия (67 та), Қозоғистоннинг (57 та) умумий янги очилган компанияларидан ҳам кўпроқ.

Россия компаниялари умумий Ўзбекистондаги хорижий компаниялар орасида ҳам энг кўп бўлиб турибди — 2 821 та. Бу энг яқин Туркия капитали иштирокидаги корхоналардан 1 057 тага кўп.

Россия компанияларининг Ўзбекистонда кўпайиши санкциялар билан боғлиқ. Уруш оқибатида мамлакатдаги инвестицион муҳит салбий ҳолатда. Кўплаб Ғарб компаниялари (дастлаб вақтинчалик, кейин эса бутунлай) Россиядаги ўз бизнесини ёпган.

Бунинг оқибатида Россиядаги маҳаллий компаниялар ҳам ўзлари учун қулай бўлган давлатга бизнесларини кўчириб ўтмоқда. Айримларда бу жараён кичик филлиаллар очиш билан бошланиб, бутунлай кўчиб келиш билан тугаяпти.

Бу каби ҳолат 2022 йилда Туркия компаниялари билан ҳам кузатилган. Ўшанда турк лираси қадрсизланиши фонида Ўзбекистонда Туркия компаниялари сон жиҳатдан Хитойдан ўтиб кетган эди.

@bankir
👍54👎14
Доллар тушди

20 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11416,17 сўмдан (-19,82 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍61👎7🤔2
Энди Мирободда қимматроқ: Тошкентда март ойида уйларнинг ижара нархлари қандай бўлди?

Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв м учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.

Туманлар кесимида ижаранинг 1 кв м учун энг юқори нархлари Шайхонтоҳур (11,9 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12 доллар) туманларида қайд этилди.

Шу тариқа Миробод туманидаги уйларнинг ижараси Тошкент туманлари орасида энг қиммат бўлмоқда.

Март ойига қадар узоқ вақт давомида Шайхонтоҳур энг қиммат туман бўлиб турган эди.

Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтимизнинг Учтепа (7,3 доллар), Сергели (6,4 доллар) ва Бектемир (5,8 доллар) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 17 фоизга қимматлашди.

Йиллик динамикада энг баланд ижара нархи Шайхонтоҳур (23,8 фоиз), Учтепа (21,2 фоиз) ва Сергели (20,9 фоиз) туманларида қайд этилди.

Март ойида кўчмас мулк бозорида фаолликнинг бироз пасайиши қайд этилди. Баҳорнинг биринчи ойида олди-сотди битимлари сони 7,3 фоизга камайиб, қарийб 21 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида сотувлар ҳажми 2,9 фоизга ўсган.

Умуман олганда, 2023 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра сотувлар 2,7 фоизга ўсиб, шартномалар сони 61 мингдан ошди.

@bankir
👍33👎2🤔1
Банкир
Энди Мирободда қимматроқ: Тошкентда март ойида уйларнинг ижара нархлари қандай бўлди? Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв м учун 9,2 долларни ташкил…
Тошкентда 2023 йилда эски уйлар нархи 32 фоизга ошган

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда (эски уйлар) уй-жой нархининг ўсиш суръати сақланиб қолмоқда.

Январ ойида 1 кв м учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши — 0,9 фоиз, феврал ойида — 4,5 фоиз, март ойида — 0,2 фоиз бўлган. 2022 йил март ойидан бери иккиламчи бозор 25,4 фоизга ўсган.

Йил бошидан бери Тошкентда эски уйлар нархи 31,7 фоизга, Аниджонда 32,2 фоизга ва Фарғонада 37,7 фоизга ўсди.

Нархларнинг кескин ўсишига 2023 йилда иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари қайта очилгани ҳам туртки бўлган.

Март ойига келиб Тошкентда 1 кв м учун эски уйлар нархи 999 долларгача ошди.

Шунингдек, нисбатан юқори нархлар Навоий ва Самарқанд шаҳарларида кузатилмоқда.

@bankir
👍32👎23🤔2
Чорвоқдаги ер майдонлари аукционга қўйилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” туристик-рекрацион зонаси ҳудудидан ер майдонлари савдога чиқарилди.

Барча ер майдонлари учун 1 млн доллардан 3,4 млн долларгача инвестиция киритиш мажбурияти қўйилган.

Лот-12 (0,9 га) 685 млн сўмдан (кўриш)
Лот-10 (3 га) 3,9 млрд сўмдан (кўриш)
Лот-4 (1,7 га) 2,3 млрд сўмдан (кўриш)
Лот-3 (1,7 га) 2,3 млрд сўмдан (кўриш)
Лот-2 (1,2 га) 1,6 млрд сўмдан (кўриш)
Лот-15 (1 га) 1,1 млрд сўмдан (кўриш)
Лот-19 (0,7 га) 799 млн сўмдан (кўриш)
Лот-9 (2,9 га) 3,8 млрд сўмдан (кўриш)

Бундан ташқари, иш ўрни яратиш, 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш каби яна бир қанча талаблар ҳам мавжуд.

Аукцион май ойининг 19 санасида бўлиб ўтади. Аризалар ўша куни 09:00 га қадар қабул қилинади.

@bankir
👍63👎24🤔2
Доллар кўтарилади

25 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎42👍36🤔2
Биринчи чоракда автомобил ишлаб чиқариш камайди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида 56,2 мингта автомобил ишлаб чиқарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 12,7 минг донага камроқ.

Уч ойда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган — 17,8 мингта (2022 йилда 19,2 мингта).

Иккинчи ўринда 16,9 минг дона билан “Damas” қайд этилган. Ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш 2022 йилга нисбатан деярли ўзгармаган.

Бироқ, биринчи чоракда “Gentra” ишлаб чиқариш кескин камайган — 19,4 мингда 11,1 мингтагача.

2022 йил охирида “Cobalt” ва “Gentra” учун шартномалар қабул қилиш вақтинчалик ёпилгани ишлаб чиқаришнинг қисқаришига сабаб бўлган.

Шунингдек, биринчи чоракда 1,8 минг дона “Nexia” ҳам ишлаб чиқарилган. UzAuto Motors томонидан 2022 йилда “Nexia” ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилиши айтилган эди.

Бироқ, 2022 йилда “Nexia” учун навбатлар бир йилгача чўзилган эди. Компания кўп эҳтимол билан шартнома асосида олдиндан тўлов қилганлар учун охирги “Nexia”ларни етказиб бермоқда.

Шунингдек, биринчи чоракда “Nexia” ўрнини босиши кутилган “Onix” атиги 559 дона ишлаб чиқарилган. Бу ҳам умумий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига таъсир ўтказган.

@bankir
👎29👍27🤔2
Доллар кўтарилди

25 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11424,87 сўмдан (+13,04 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎43👍27
20 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍20👎9
Ўзбекистон ташқи савдосида Хитой асосий ҳамкорга айланди

Хитой Ўзбекистон ташқи савдосида Россияни ортда қолдириб асосий ҳамкорга айланди.

Март ойигача бир неча ой давомида асосий ҳамкор Россия бўлиб турган эди.

2023 йилнинг биринчи чорагида мамлакат ташқи савдоси 14,8 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга кўпроқ.

Аммо ташқи савдонинг кўпайиши импорт ошгани билан боғлиқ. Ўзбекистон уч ойда 9,1 млрд долларлик импортни амалга оширган (+23,4 фоиз).

Экспорт эса биринчи чоракда 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 фоизга пасайиб 5,7 млрд сўмни ташкил қилмоқда (42,4 фоизи олтин).

Манфий ташқи савдо баланси ҳам икки баробардан кўпроққа ошиб 3,4 млрд долларга етган.

Ташқи савдода 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан фақат
учта давлат билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган.

@bankir
👎34👍28🤔15
Ўзбекистон экспортининг ярми олтин ҳисобига таъминланган

Кутилганидек, Ўзбекистон юқори нархлар туфайли март ойида катта миқдорда олтин сотди. Март ойининг ўзида 1 млрд 222 млн долларлик олтин экспорт қилинган. Бу шу ойдаги умумий экспортнинг 49 фоизи ҳисобланади.

Январ ойида олтин нархлари бир троя унцияси учун 2 минг доллардан ошиб тарихий энг юқори кўрсаткичига яқинлашди. Нархлар қулайлигида Ўзбекистон фаол олтин сотган.

Март ойида мамлакат олтин захираларида ҳам олтин миқдори 10 тоннага қисқарган эди.

Агар ўтган ой Ўзбекистон олтинни ҳозирги глобал нархларда экспорт қилган бўлса, 19 тоннадан ошиқ қимматбаҳо металл сотилган бўлади.

@bankir
👎78👍21🤔3
Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилмоқда

Қозоғистонда 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси билан бир қаторда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилади.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар аллақачон киритилган, улар 2023 йил июлидан кучга киради.

Ҳозирда Қозоғистон Меҳнат кодексида беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтаси, шунингдек, тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси (давомийлик томонларнинг келишуви билан белгиланади) назарда тутилган.

Шу билан бирга, саноатнинг алоҳида тармоқларида турли ҳафталарда бир вақтнинг ўзида беш кунлик ва тўрт кунлик иш ҳафтасини ўрнатиш зарурати туғилмоқда.

Шундай қилиб, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 71-моддаси 3-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда:

“Томонларнинг келишувига кўра, меҳнат шартномасида беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилашга рухсат берилади”

Ҳафтанинг қайси куни учинчи дам олиш куни бўлади, иш берувчи ва ходим ўзаро келишади. Якшанба мажбурий дам олиш куни бўлиши керак. Қонун 2023 йил 1 июлдан кучга киради.

@bankir
👍187🤔6👎4
Тошкентдаги бозорлар 2022 йилда қанча фойда олди?

Тошкентдаги деҳқон бозорлари 2022 йилги молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, 2022 йилда Тошкентдаги деҳқон бозорлари орасида энг кўп соф фойдани халқ орасида “Госпиталний” номи билан танилган “Миробод” бозори олган — 1,7 млрд сўм.

2021 йилги молиявий натижаларга кўра, энг кўп фойда олган бозор 4,2 млрд сўм билан “Авиасозлар” (халқ орасида “Кадишева” деб аталади) бозори эди.

Бироқ 2022 йилда бозорнинг соф фойдаси кескин тушиб кетди ва 1,6 млрд сўм бўлди.
“Юнусобод” деҳқон бозори 2022 йил бўйича молиявий ҳисоботни ҳозирча эълон қилмаган. 2022 йилнинг учинчи чорак якунлари бўйича бозор 1,5 млрд сўм фойда кўрган.

Тўлиқ ҳисобот эълон қилинса, “Юнусобод” бозори “Миробод” бозорини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

Шунингдек, 2022 йилда “Қўйлиқ” деҳқон бозори 1,1 млрд сўм, “Чорсу” (Эски жўва) бозори 1 млрд сўм, “Фарҳод” бозори 947 млн сўм, “Олой” бозори 285 млн сўм соф фойда олган.

“Аския” бозори эса бутун 2022 йил давомида 5,1 млн сўм соф фойда олган, холос. Бозор фойдаси 2021 йилда 174 млн сўм эди.

“Паркент” бозори ҳам 2022 йил бўйича тўлиқ молиявий ҳисоботни эълон қилмаган ва учинчи чорак якуни бўйича 52 млн сўм фойда олган.

Тошкент деҳқон бозорларининг умумий фойдаси 2022 йилда 2021 йилга қараганда кескин камайган.
2021 йилда фойда бўйича юқори учликда бўлган бозорларнинг фойдаси 10,7 млрд сўмни ташкил қилган. 2022 йилга келиб худди шу бозорларнинг фойдаси 4,4 млрд сўм бўлди.

Тошкентдаги деҳқон бозорлари орасида фақат “Фарҳод” ва “Олой” бозорлари 2021 йилга нисбатан кўпроқ фойда олган.

2022 йилда Тошкент деҳқон бозорлари фойдаси кескин камайишига Украинадаги уруш ортидан глобал озиқ-овқат занжиридаги узилишлар ва экспорт географиясининг қайта тақсимланиши ҳам таъсир қилган.

@bankir
👍36👎17🤔14
Доллар тушади

26 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11425 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍48👎13🤔4
Ўзбекистон иқтисодиёти жорий йилнинг биринчи чорагида 5,5 фоизга ўсди. Ўсиш кўрсаткичи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга пастроқ бўлди.

Йил бошидан бери нархлар 2,4 фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари эса 10,8 фоизга кўпайган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони қарийб 60 мингтага камайган. Транспорт соҳасида юк айланмаси 3,3 фоизга қисқарган бўлса, йўловчи айланмаси 5,3 фоизга ошган.

@bankir
🤔27👍22👎15
Тез орада Ўзбекистонда сотувга чиқариладиган Kia EV-6 электромобилининг нархи 899 900 000 сўмдан бошланади.

Бу Корея компаниясининг мамлакатдаги ўнинчи ва энг қиммат моделидир.

@bankir
👎252👍28🤔9