Банкир
73.8K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Янги Uzcard карталарининг рақамлари бошланишидаги “8600” рақам жуфтлиги “5614” га алмаштирилиши режалаштирилаётган экан. Карталар, шунингдек, контактсиз технологияларни қўллаб қувватлаш имкониятига эга янги кўринишда чиқарилади.
Электромобиллар савдоси икки барварга ошган

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра 2021 йилда дунё бўйича электромбиллар савдоси ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошган. 2020 йилда деярли 3 миллион дона электромобил сотилган бўлса 2021 йилда бу кўрсаткич 6,6 миллион тага етган ва жами автомобиллар савдсининг 9% ини ташкил қилган.

Электромобиллар савдоси асосан Хитой (3,4 миллион), Европа (2,3 миллион) ва АҚШ (0,5 миллион) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
👍6
Люксембургда Россиянинг 2,5 миллиард евролик активлари музлатиб қўйилди.
👍3🤔1
Жорий йилнинг 31 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржаси савдо тизимида депозит операциялари бўйича аукцион ўтказилади.
👍2
Долларнинг расмий курси 11 400 сўмгача арзонлашди
👍20👎1
Давлатга 1,7 млрд сўм зарар келтиргани айтилган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров юрак аритмия касаллиги билан шифохонага ётқизилди.

Зангиота туман ҳокимининг ўринбосари Жасур Усмоналиевга Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан айблов эълон қилиниб, қидирувга берилди.
Солиқ Кодексига 2021 йил декабрда киритилган ўзгартиришларга асосан Тижорат банклари томонидан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб қатъий нархларда белгиланган банк хизматалри бўйича олинадиган даромадлардан ҚҚС тўлашни бошлайди. Амалдаги ставка 15 фоиз бўлиб аксарият банклар ўз тарифларидаги ўзгаришларни (ҚҚС қўшилган ҳолда белгилашни) эълон қилиб улгуришди.

Ўз банкингизнинг веб-сайтлари орқали амaлдаги тарифларни кўздан кечиришингиз мумкин.
Шавкат Мирзиёев валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли. Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак”, - деди Президент.
👍8
Йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
👍9
Президент селекторида худуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.
👍6
Путин «дўст бўлмаган давлатлар» билан газ савдоси қоидалари тўғрисидаги фармонни имзолади: газ энди фақат рублда сотилади.

Агар «дўст бўлмаган мамлакатлардан» бўлган харидорлар янги тўлов шартларини бажармаса, амалдаги газ етказиб бериш шартномалари тўхтатилади, дея таъкидлади Путин.

Янги қоидалар 1 апрелдан кучга киради.
👍14👎2
Ҳукумат 2017-2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ҳаммаси — солиқ тўловчилар бўйнига
👍1👎1
БРИКС давлатлари долларсиз молиявий тизим яратадими?

Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасда хорижий дипломатик корпус вкиллари олдида мавжуд халқаро молиявий тизимнинг салбий томонлари ҳақида фикр билдирди.

«Венесуэлага доллардан фойдаланиш тақиқланган. Ҳалқаро айрибошлаш валютаси геосиёсий мақсадларда, шантаж қилишда ишлатилмаслиги лозим ва у ҳар қандай низо юзага келганида ҳам валютадан фойдаланувчилар учун тенг имкониятлар бериши ва уларни ҳурмат қилиши лозим».

Шунингдек Президент БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) давлатлари янги молиявий тизим яратиш борасида ишлаётганини ва бу янги тизимда халқаро банклараро фаолиятдан сиёсий инструмент сифатида турли давлатларга зарар етказиш, босим қилиш, режимни ўзгартириш каби мақсадларда фойдаланилмаслигини назарда тутган.

Шу билан бирга Мадуро Венесуэла иқтисодиёти SWIFTдан узиб қўйилгандан кейин бўғилганини ва улар бу тизимга умуман қайтмаслигини маълум қилган.
👍14
Ўзбекистонда "tax free" тизими жорий қилиниши мумкин. Лойиҳага асосан чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишда айрим чакана савдо ташкилотларидан харид қилинган товарлар учун “tax free” тизими оператори орқали қўшилган қиймат солиғини қайтариш таклиф қилинмоқда.
👍8
Ўзбекистон ҳукумати давлат захиралари учун 600 минг тоннага буғдой импорт қилишни режалаштирмоқда. Мазкур йўналишда ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга асосан жорий йилнинг апрел-июнь ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой импорт қилиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритилиши белгиланган.
👍5
Бутун дунё бўйича бензин нархлари. 28 март ҳолатига кўра.

Ўзбекистон бензини арзон мамлакатлар қаторига киритилмаган.
👍5
Қозоғистон буғдой ва ун экспортига чекловлар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда

Қозоғистон буғдой дони ва ун экспортига чекловлар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда, дея таъкидлаб ўтди қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев.

Унинг таъкидлашича, маҳаллий экспортчилар ички бозорга ғалла ва тайёр ун маҳсулотини сотишни исташмайди ва нарх ошишини кутиб туришади. Бу ҳолатга чек қўйиш мақсадида чекловлар қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, экспортчилар ўз маҳсулотининг ҳаммасини четга сота олишмайди. Маълум қисмини ички бозорга ҳам сотиши керак бўлади, деган вазир.

Олдинроқ, Ўзбекистон Қозоғистондан уч ойда 100 минг тонна ун сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
👍7👎3
Марказий Банк томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи эълон қилинди.

Аҳолининг инфляцион кутилмалари март ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича респондентларнинг инфляцион кутилмалари 15,0 фоизни ташкил этиб, келгуси даврда нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида валюта курсининг ўзгариши (54 фоиз), импорт товарлари ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши (49 фоиз) ҳамда нархларнинг сунъий оширилиши (37 фоиз) мумкинлиги респондентлар томонидан таъкидланган.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари 15,4 фоизга етган бўлиб, келгусида нархлар ошишига асосий омиллар сифатида тадбиркорлик субъектлари томонидан валюта курсининг ўзгариши (51 фоиз) ёқилғи ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (36 фоиз) ҳамда ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришлар натижасида хориждан импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (22 фоиз) каби омиллар саналмоқда.
👍5🤔2
Назорат харидини амалга оширишда банк карталаридан фойдаланиш тартиби тасдиқланш лойиҳаси муҳокамага қўйилибди. Савдо нуқталарида пулларни терминал орқали ечиш ўрнига «турли хил» сабаблар кўрсатилиб картадан картага ўтказиш амалиётлари кўпайган. Чунки бу солиқдан қочишнинг бир йўли саналади. Солиқ идораси мазкур ҳолатни бартараф этиш йўлида яна бир тартибни жорий қилмоқчига ўхшайди.
👍3🤔1
Россия ва Беларусга Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) ресурсларидан фойдаланишга тақиқ қўйилди. Бу борада Банк бошқарувчилари кенгашининг қарори қабул қилинган.
Банкир жиноятчилар

2021 йилда банк соҳаси ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар 3 баробарга ошган — Танзила Норбоева.

@bankir
👍4