Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна кўтарилди

10 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11397,04 сўмдан (+23,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎70👍45🤔1
"SQB Insurance" суғурта компанияси нуфузли рейтинг эгасига айланди

5 апрель куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятига суғурталовчининг молиявий барқарорлиги бўйича “BB-” даражадаги “Барқарор” прогнозли рейтинг берди. “BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.

Компания миллий суғурта бозорида ўз ўрнига эга бўлиш ва истиқболда уни янада ривожлантириш мақсадида, IT-технологияларни қўллаган ҳолда масофавий суғурта хизматларини кўрсата бошлади. Бу эса мижозларга бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратди. Кўрсатилаётган суғурта хизматларининг сифати, Компанияга миллий ва халқаро рейтинг даражасини оширишга хизмат қилди.

Реклама
👍39👎2🤔1
Россия компаниялари энг кўп ўзбекистонлик мигрантларни ишга олади

Россияда сўровда қатнашган ҳар олтинчи иш берувчи меҳнат муҳожирларини ишга олади, улар кўпинча Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Бу ҳақда тадқиқотларга таяниб “ТАСС” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, россиялик иш берувчиларнинг 16 фоизи меҳнат мигрантларини ёллайди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон (компанияларнинг 56 фоизи), Тожикистон (55 фоиз) ва Қирғизистон (53 фоиз) фуқароларини ишга олишади.

Компанияларнинг 59 фоизи жисмоний меҳнат ва касб тажрибаси билан боғлиқ лавозимларга мигрантларни олишга тайёрлигини билдирган.

Қизиғи, россиялик иш берувчиларнинг ярмидан кўпи (60 фоизи) “ўз минтақаларида меҳнат муҳожирлари жуда кўп” деб ҳисоблашади.

Россияликларнинг 28 фоизи меҳнат муҳожирлари ишлаётган ишда ишлашга тайёр эмас.

Сўровлар 2023 йилнинг 18 мартидан 3 апрелига қадар 2198 нафар россиялик иш изловчи ва 483 нафар иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган.

@bankir
👍83👎15🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рас ал-Хаймга ажойиб саёҳат + БАА ВИЗАСИ СОВҒА 🎁

Сиз учун қандай унутилмас саёҳат тайёрлаб қўйганимизни билсангиз эди! Тошкентдан Рас ал-Хаймага бориб, шарқона эртаклар оламига саёҳат қилишни истармидингиз? Майин қумли пляж, бетакрор шарқона манзара ва миллий маданиятга хос гўзаллик — буларнинг бари сизга бир олам ҳаяжон ва унутилмас ҳайратлар бахш этиши аниқ 🔥

Тур санаси: 28.04.2023 – 05.05.2023
💰Тур нархи 7 кеча учун
🟢DoubleTree by Hilton Рас Ал Кҳаимаҳ 4* меҳмонхонасида 5 221 000 сўмдан ($460)
БИР КИШИ учун икки ўринли жойда

Тўлов нархига қуйидагилар киради:
- тўғридан-тўғри авиапарвоз (Centrum Air)
- меҳмонхонада яшаш
- нонушта асосида овқатланиш
- трансфер

БААга ВИЗА СОВҒА 🎁

Бизга ёзинг ва барча тафсилотларни билиб олинг!

787777377 | Телеграм

@LocasTourbot


Реклама
👍33
Қиммат олтин захиралар кўпайишига олиб келди

Ўзбекистон захиралари март ойида 35,4 млрд долларга етди. Захиралар февралга нисбатан 1,4 млрд долларга кўпайган.

Ўтган ой олтин захиралари 1,4 млрд долларга, валюта захиралари 42,8 млн долларга кўпайган.

Олтин захиралари бир ойда қарийб 10 тоннага камайган, бироқ нархлар рекорд даражада юқорилагани сабаб қимматбаҳо металл захиралари қиймати ошган.

Март ойида нархлар юқори бўлгани учун Ўзбекистон 10-20 тонна олтин сотган бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2023-2024 йилларда 37 млрд долларгача кўпайиши кутилмоқда.

Захиралар нима учун керак?

@bankir
👍35👎18🤔12
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2024-йил 3-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👍30👎27
Букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши керакми?

Президент имзолаган янги қарорга кўра, махсус ишчи гуруҳ 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар маҳкамасига киритиши керак.

Хўш, букмекерлик фаолиятига таъқиқ олиб ташланиши керакми?

Қимор ўйинларига бўлган таъқиқ Ўзбекистонда 2007 йилдан бери бор. Яқин вақтларгача бу чеклов ўз самарасини бераётган эди.

Технологиялар ривожланиши билан вазият кескин ўзгарди. Энди онлайн қиморларни бутунлай чеклаш имконсиз бўлиб қолди. VPN бор экан, хорижий сайтларни бутунлай блоклашнинг имкони йўқ.

Ўзбекистонда қимор рекламалари ҳам таъқиқланган. Бироқ ҳатто бунинг ҳам бутунлай олдини олиб бўлмайди.

Масалан, сўнгги икки йилда тотализатор ва букмекерликка алоқадор камида 348 та реклама аниқланган ва 32 та сайт блокланган.

Ҳаттоки, Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси ҳам намойиш этилганди. Бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлганди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам букмекерларни реклама қилувчи минглаб роликлар, постлар топилади.

Спортда эса букмекерлар ҳомийлик қилмаган спорт турининг ўзи қолмаган. UFC'да деярли ҳар бир мусобақа букмекерлик рекламаларисиз ўтмайди. Энг машҳур футбол чемпионати — АПЛда қарийб барча жамоанинг асосий ёки машғулот учун футболкаларида букмекерлик компаниялари логотипини кўриш мумкин. Бундай рекмаларга қарши чиқувчилар, АПЛ ва UFC'ни кўрмасликка тайёрмикан?

Бундан ташқари букмекерлик компаниялари жуда катта фойда кўришади. Улар дунё бўйлаб олинган даромадларидан 5 фоиздан 25 фоизгача солиқ тўлайди. Шундоқ ҳам айрим ўзбекистонликлар қимор ўйинларини ўйнаётган экан, букмекерлик фаолиятига рухсат бериш орқали давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш мумкин.

Таъқиқлаш ечим эмас. Ундан кўра одамларга осон йўл билан пул топиб бўлмаслиги, бу йўлнинг охири йўқлигини, букмекерлик компаниялари ҳеч қачон зарарга ишламаслигини тушунтириш керак.

Рекламалар таъқиқлангани билан уларни тарғиб қилишнинг бошқа йўллари чиқаверади. Оқибатлари ҳам оғирроқ бўлиши мумкин. Биз эса букмекерлик рекламаларини йўқотишни эмас, битта реклама орқасидан шу йўлга кириб кетадиган, қарзга ботиб ўзини ўлдирадиган одамлар сонини камайтиришимиз керак.

@bankir
👍128👎71🤔10
Инфляция энг юқори давлатлар очиқланди

Йиллик энг юқори инфляция Ливан (190%) ва Aргентинада (102,5%) қайд этилди. Бир ой олдин инфляция даражаси 230% бўлган Зимбабве феврал ойида 92,3% билан учинчи ўринга тушиб кетди.

Қиш охирида Европада инфляциянинг энг юқори кўрсаткичлари Молдовада (25,9%), Венгрияда (25,4%) ва Украинада (24,9%), энг паст кўрсаткичлари Швейцария ва Лихтенштейнда 3,4% ни ташкил этган.

Яқин Шарқда нархлар ўсиши бўйича Ливан, Туркия (55,2%) ва Миср (31,9%) етакчилик қилди, энг кам инфляция Уммонда бўлди
Осиё мамлакатлари орасида Шри-Ланка (53,6%), Лаос (41,3%) ва Покистонда (31,5%) нархлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энг юқори бўлди. Феврал ойи охирида Хитойда минтақада ва дунёда энг паст инфляция қайд этилди — атиги 1%.

Шу билан бирга, қиш охирида сайёрамизда дефляция бўлган мамлакатлар қайд этилмаган. Умуман олганда, феврал ойида дунё мамлакатларининг ярми нархларнинг ўсиш суръатларини 8,7% дан юқори қайд этишди, бунга 50-ўринда жойлашган 10,99% кўрсаткичга эга Россия ҳам киради. Ўзбекистонда март ойида йиллик инфляция 11,7 фоизни ташкил қилган.

Ушбу ўрганишлар БМТга аъзо бўлган 193 мамлакатнинг миллий статистика хизматлари маълумотлари асосида ўтказилган. Якуний намунага апрел ойи бошида феврал ойидаги маълумотларни ошкор қилган 143 мамлакат киритилган.

@bankir
👍66👎17🤔4
Хуфиёна иқтисодиётни олдини олиш орқали ўқитувчилар ойлигини ўртача 7,2 млн сўм қилиш мумкин

2022 йилда жами иқтидосий фаол аҳоли 15 млн кишини ташкил қилган. Уларнинг 13,7 млн нафари иш билан банд. 6,5 млн киши расмий ишда ишлайди.

Иқтисодий фаол аҳоли бу иқтисодиётда банд болганлар ва ишсизларни ўз ичига олади. Бунга талабалар, бола парвариши билан декрет таътилида ўтирганалар ва ўз хоҳишига кўра ишламайдиганлар кирмайди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий секторда банд бўлганларнинг энг катта улуши, яъни 34 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида меҳнат қилади. Худди шу кўрсаткич савдода 14 фоиз, қурилишда 14 фоиз ва саноатда 11 фоизни ташкил этади.

Таъкидланишича, норасмий секторнинг катталиги ҳукуматларга иқтисодий сиёсатни самарали амалга ошириш ва иқтисодиётни тартибга солишда қийинчилик туғдиради.

Норасмий секторда бандлар соҳалар кесимида расмий секторда бандлар билан бир хил миқдорда иш ҳақи олади деб фараз қилинса, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат бюджетига солиқ кўринишида 32,9 трлн сўм маблағ тушмаган.

Бюджет маблағларининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилиши инобатга олинса бу маблағ ҳисобига:

500 ўқув ўринли 4 100 та умумтаълим мактаблари қуриш ёки барча ҳудудлардаги таълим олувчиларни сифатли таълим билан қамраб олиш учун мавжуд 10 522 та умумтаълим мактабларини моддий-техник базасини замонавий ўқув анжомлари билан таъминлаш ёки
— 3 737 та амбулатор тиббий муассаса қуриш ёки
— соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий ходимлар ойлик маошини 7,8 миллион сўмга етказиш ёки
— умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ойлик маошини 7,2 миллион сўмга етказиш мумкин бўларди.

Яъни, тегишли солиқларни тўламасдан бироз кўпроқ даромад олиш орқали “ютиш” бевосита бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишдаги “ютқазиш”га олиб келмоқда.

@bankir
👍76👎14🤔5
Доллар яна кўтарилади

11 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎56👍40
Майда пуллар камайиб кетмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайди.

Уч ой ичида умумий нақд пулларга нисбатан 1 000 сўмлик, 5 000 сўмлик, 10 000 сўмлик пуллар улуши камайган.

Йирик пуллар улуши эса ортиб бормоқда: 100 000 сўмлик 41,6 фоиздан 42,5 фоизга, 200 000 сўмлик 11,5 фоиздан 13,5 фоизга, 20 000 сўмлик 2,4 фоиздан 2,8 фоизга.

Катта пуллардан фақат 50 000 сўмлик улуши йил бошидан бери камайган — 1,5 фоизга.

Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайди.

@bankir
👎56👍30🤔9
Доллар уч кундан бери кўтарилмоқда

11 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11410,17 сўмдан (+13,13 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍46👎41
10 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍12
Аҳоли ва бизнесменлар валюта курсининг ўзгариши инфляциянинг асосий омили бўлишини кутмоқда

Ўзбекистонда келгуси 12 ой учун аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,4 фоиз, бизнес вакиллариники эса 14,1 фоиз бўлмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари йил бошига нисбатан кескин пасайган. Ўшанда инфляция 19 фоизга яқин бўлиши кутилаётган эди.

Бизнесменлар ва аҳолининг ярми нархлар ошишига валюта курсининг ўзгариши асосий омил бўлишини таъкидлаган (доллар қулаши ҳақида ваҳима уйғонган эди). Уларнинг учдан бири иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши келгуси бир йилда нархлар ошишига таъсир кўрсатишини кутмоқда.

Аҳолининг асосий қисми нархлар ошиши 12 ой ичида 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда. Нархлар 31-50 фоизга юқорилашини кутаётган одамлар сони аввалги ойларга нисбатан камайган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли энг кўп нархлар Бухоро ва Наманганда ошади деб ҳисобламоқда.

Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан келгуси бир йил учун кутилаётган инфляция 15,4 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍48👎11🤔7
Дубайда автомобил рақамлари учун аукцион бўлиб ўтди

“P 7” рақамининг бошланғич баҳоси 4 миллион доллардан бошланди, у дарҳол 8 миллион долларга кўтарилди, кейин Telegram асосчиси Павел Дуров таклифни 9,5 миллион долларга кўтарди, лекин бу таклиф ҳам ортда қолдирилди. Якунда “P 7” рақами 15 миллион долларга сотилди ва бу янги жаҳон рекордига айланди.

@bankir
👎82👍62
🔥Энди истеъмол кредити хорижий товарларга ҳам ажратилади

Ўзбекистонда истеъмол кредити мамлакатда ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳам бериладиган бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Шу пайтга қадар Ўзбекистондада истеъмол кредити фақатгина маҳаллий товар ва хизматлар учун берилар эди.

Шунингдек, эндидан молиявий истеъмол кредити нақд пулда берилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@bankir
👍39👎4
Банкир
🔥Энди истеъмол кредити хорижий товарларга ҳам ажратилади Ўзбекистонда истеъмол кредити мамлакатда ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳам бериладиган бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига ўзгартириш…
Бу нима дегани?

Қонун кучга киргач, хорижий маиший техника, телефон, мебель ёки шунга ўхшаш товар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити олса бўлади. Ҳозиргача бундай кредит фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар учун берилар эди.

Оддий мисол — iPhone телефони хорижда ишлаб чиқарилган. Аввалги қонунга кўра, банклар уни сотиб олиш учун кредит бермасди. Фақатгина исталган мақсадлар учун бериладиган микроқарз олиш мумкин эди. Бундай микроқарз фоизи эса истеъмол кредитиникидан юқорироқ бўлади.

Эндидан бу каби товарлар ёки хорижда дам олишга йўлланмалар каби хизматлар учун ҳам пастроқ фоизда истеъмол кредити олиш мумкин бўлади.

@bankir
👍44👎11🤔1
Доллар яна кўтарилади

12 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎42👍26🤔1
Биткоин 30 минг доллардан ошди

Биткоин нархи 2022 йилнинг 10 июнидан бери биринчи марта 30 минг доллардан юқорилади.

Эртага АҚШда инфляция кўрсаткичлари эълон қилиниши ортида криптовалюта яна қимматлаши мумкин.

Биткоинни чўққиси 2021 йилнинг ноябрида кузатилган. Ўшанда криптовалюта 69 минг долларга баҳоланган эди. Кейинчалик криптовалюта 16 минг долларгача арзонлаган.

@bankir
👍35👎20🤔9
Мазкур биноларни ("Алоқабанк" бош офиси биноси ва Рақамли технологиялар вазирлиги биноси) самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевга алоқадор компания сотиб олган. Бу ҳақда тадбиркор кеча ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хуршид Тўраев "Tapp Payment", "Tapp&Buy" маркетплейслари, Самарқанд шаҳри, Ургут туманидаги қурилиш секторидаги лойиҳалар, Самарқанд, Қарши, Урганч ва Қўқон шаҳарларидаги савдо-кўнгилочар марказлар эгаси ҳисобланади.


@bankir
👍132🤔21👎7
Жаҳон банки Ўзбекистонга пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни таклиф қилди.

Экспертлар пенсия ёшини ошириш тизимнинг молиявий барқарорлигига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Банк ўсиб бораётган демографик юк пенсия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни талаб қилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон пенсия ёши энг паст бўлган собиқ Совет республикаси бўлиб, аёллар учун 55, эркаклар учун 60 ёшдир.

@bankir
👎420👍25🤔5