Танганинг бошқа томони: “Ўзкимёсаноат” “Максам”нинг арбитраж даъволарини рад этди
“Ўзкимёсаноат” ва Давлат Активларини бошқариш агентлиги томонлар ўртасида ўтказилган музокараларга қарамай, “Максам”нинг арбитраж даъволаридан ҳайратда қолгани ва компанияга нисбатан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистон томонига кўра, “Максам” компанияси инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ва ҳозирда уларни бажаришдан бош тортмоқда.
“Ўзкимёсаноат” ва Давактив “Максам” компаниясининг шартнома муносабатларини бузганлик ҳақидаги асоссиз айбловларини қатъиян рад этган.
Испаниянинг “Максам” компанияси 2007-йилда “Ўзкимёсаноат” билан биргаликда 2 та қўшма корхона ташкил қилган — “Максам-Чирчиқ” ва “Аммофос-Максам”.
“Икки қўшма корхона қарийб ўн беш йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. “Максам” томонидан қўзғатилган даъволар шартнома мажбуриятларини бузганликларини яшириш ва нотўғри бошқарув, самарасизлик, сармоя киритмаслик ва Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилмаслик учун жавобгарликдан қочишдан бошқа нарса эмас”, — дейилади “Ўзкимёсаноат” хабарида.
Ўзбекистон томони мамлакат қонунчилигига мувофиқ иш юритгани ҳамда ҳеч қандай шартнома ёки бошқа мажбуриятларни бузмаганини алоҳида таъкидлаган.
“Ўзкимёсаноат” ва Давактивга кўра, “Максам” компанияси ўзининг бутун фаолияти давомида қўшма корхоналар фаолиятини яхшилашга қаратилган ишларни амалга оширишни эмас, фақатгина дивидентлар олишни кўзлаган.
Ўзбекистон томони “Максам” компаниясининг даъволари бўйича ҳуқуқий позиция тайёрламоқда.
@bankir

👍47🤔8👎1
Банкир
Oнлайн омонатчилар энди шубҳалими? Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзишича, тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга…
Марказий банк хабари:
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига янги киритилган ўзгартиришларда юқорида таъкидланган операцияларни аниқлаш учун операцияларни амалга оширилиши даврийлиги ва миқдорига тегишли мезонлар киритилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ушбу янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.
Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди.

👍38👎7🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ипак Йўли банкидан қулай шартлар асосида автокредит
Эндиликда Ипак Йўли банки иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун қулай шартларда кредит ажратади. Шартлар қулай ва манфаатли:
ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси учун:
• сумма — 500 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси — 23,99%;
• муддати — 60 ойгача;
• бошланғич тўлов — 15% дан;
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси учун:
• сумма — 500 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси — 23,99%;
• муддати — 48 ойгача;
• бошланғич тўлов — 30% дан.
Батафсил маълумот
Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Ipak Yo‘liда карьера
Реклама

👎50👍37
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган кредит карталари:
DAVR BANK
Муддати – 60 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси – 32%
Максимал сумма – 100 млн.сўмгача
Батафсил
O’zsanoatqurilishbank
Муддати – 48 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси – 26,9% (Кредит маблағлари товар ва хизматлар сотиб олиш учун фойдаланилган қисмига, кейинги ойнинг 10 санаси (тўлов куни)га қадар жами қарздорликлар қайтарилган тақдирда фоизлар олинмайди)
Кредит лимити – 2 миллион.сўмдан 50 млн.сўмгача
Батафсил
Anorbank
Муддати – 2 йилгача
Йиллик фоиз ставкаси – 0% (банкнинг ҳамкорлари маҳсулотлари сотиб олинади ва бўлиб тўланади ҳозирда 30 000 турдаги маҳсулот мавжуд)
Максимал сумма – 30 млн.сўм
Батафсил
Agrobank
Муддати – 4 йил
Йиллик фоиз ставкаси – 27,99%
Максимал сумма – 50 млн.сўм
Батафсил
Ravnaq-bank
Муддати – 36 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси – 28-30% (кредит муддатига қараб)
Максимал сумма – чеклов йўқ
Батафсил
Infinbank
Муддати – 24 ой
Йиллик фоиз ставкаси – 35,99%
Максимал сумма – 30 млн.сўм
Батафсил
Universalbank
Муддати – 12 ой
Йиллик фоиз ставкаси – 30%
Максимал сумма – (кредит олувчи ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача)

👎62👍40
Ўзбекистонликлар асосий даромадларини меҳнат фаолиятидан олади
2022 йилда ўзбекистонликларнинг умумий даромадлари 634,8 трлн сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 22,3 фоизга кўпроқ.
Ҳудудлар кесимида киши бошига умумий даромадлар ҳажми бўйича ҳамон Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда — 37,5 млн сўм.
Навоий вилояти бу борада иккинчи ўринда бормоқда (НКМК сабабли, албатта). 2022 йилда вилоят аҳолисининг умумий даромадлари киши бошига 27,4 млн сўм бўлган.
Жон бошига 21,3 млн сўмлик кўрсаткич билан Бухоро учинчи ўринни эгаллаган.
Киши бошига ҳудудлар кесимида умумий даромадлар ҳажми бўйича энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда — 13,3 млн сўм.
Бу борада Фарғона (13,6 млн сўм) ва Наманган (13,9 млн сўм) вилоятларида ҳам нисбатан пастроқ кўрсаткичлар қайд этилган.
Ўзбекистонликлар даромадларининг асосий қисмини меҳнат фаолиятини олмоқда — 61,6 фоиз. Пул ўтказмалари орқали олинган даромадлар эса 29,8 фоизни ташкил қилган.
Мамлакатда яширин иқтисодиёт улуши деярли 50 фоиз эканлиги инобатга олинса, рақамлар анча каттароқ. Ҳукумат буни қисқартиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча жиддий ўзгаришлар кузатилмаяпти.

👍27🤔14
Инфляция прогнози Марказий банк таргетидан икки баробар юқори: ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти секинлашишини кутмоқда
Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши кутилмоқда. Бунга иқтисодиётда, айниқса, хусусий истеъмол ва хизматларда талаб пасайгани сабаб бўлган.
ОТБ 2023 йил апрел ойига мўлжалланган “Осиё тараққиёти истиқболлари”да Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2023 ва 2024 йилларда ҳам 5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда, бу ўтган йилги ўсиш — 5,7 фоиздан паст.
Россияга қарши давом этаётган санкциялар ва улар Ўзбекистон экспортига бўлган ташқи талабга қандай таъсир қилиши кўринишида хатарлар сақланиб қолмоқда.
Инфляция босимининг давом этиши кутилмоқда, бу қисман амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар ва ижтимоий харажатларнинг ортиши билан боғлиқ.
ОТБ пул-кредит сиёсати қаттиқлигича қолаётганлиги сабабли ўртача инфляция 2023 йилда 11 фоизга (Марказий прогнози — 8,5-9,5 фоиз), 2024 йилда эса 10 фоизга (Марказий банкнинг 5 фоизлик инфляцион таргетидан икки баробар юқори) тушишини кутмоқда.
ОТБ Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2023 ва 2024 йилларда 37 млрд долларгача ошишини кутмоқда — бу рекорд бўлади.

👍40👎5🤔4
Банкир
Инфляция прогнози Марказий банк таргетидан икки баробар юқори: ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти секинлашишини кутмоқда Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши кутилмоқда. Бунга иқтисодиётда…
Икки мингта мактаб ва малакали ишчи кучи керак
Ҳисоботда қайд этилишича, аҳоли сони йилига 2 фоизга ўсаётган Ўзбекистонда кўпроқ умумтаълим мактаблари ва яхшироқ таълим керак.
Ўрта таълим, жумладан, касб-ҳунар мактаблари 2022 йилда таълимга давлат харажатларининг қарийб 72,3 фоизини ўзлаштирган. Мактабга қабул қилишни яна 1,2 миллион ўқувчига ошириш учун ҳукумат тахминан 1961 мактаб қуриши керак.
Ўрта таълим сифати ташвишга солмоқда. Ўзбекистон ўрта мактаб таълими сифатини қиёсий баҳолаш учун ҳали ҳам Халқаро талабаларни баҳолаш дастурини ўтказиши керак.
Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилиш учун илм-фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) бўйича кўникмаларга эга бўлган малакали ишчи кучига эҳтиёж борлиги таъкидланган.

👍40🤔8👎5
387 млрд сўм
“Алоқабанк” ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли бинолар роппа роса 387 млрд сўмга сотилди.
Дастлаб “Алоқабанк” офиси ҳақида. Тошкент марказида жойлашган, банк бош офиси ҳисобланган ушбу бино банк кузатув кенгашининг баённомасига асосан аукционга чиқарилган эди. Бошланғич нарх — 302 млрд сўм.
4 апрел куни ўтказилган электрон савдода бино 317,1 млрд сўмга сотилди. Аукцион ғолиби Black Gold Industry News компанияси.
Рақамли технологиялар вазирлигига қарашли пойтахтнинг қоқ марказидаги бино 66,5 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилган эди. 4 апрел куни мазкур бино ҳам 69,9 млрд сўмга сотилди. Ғолиб яна Black Gold Industry News.
Энди Black Gold Industry News ҳақида. Ушбу компания 2022 йил 31 январда ташкил қилинган. Устав фонди атиги 8 млн сўм. Компаниянинг ягона таъсисчиси эса Зиёдулла Жалолов. Black Gold Industry News расман тоғ-кон саноатида фаолият юритади.
Компания сотиб олган иккала бино ҳам бир-бирига яқин жойлашган.
Афтидан, Тошкент марказида тоғ-кон саноатидаги янги гигант компания пайдо бўладиганга ўхшайди.

🤔98👍76👎40
😱 Дахшат! Доллар ҳақиқатдан ҳам қулайдими?
Тармоқларда доллар қулайди, йўқ бўлади, ўрнини бошқа пуллар эгаллайди деган хабарлар тарқалмоқда. Бу гаплар қанчалик асосли? Доллар ростан ҳам қулайдими? 🤔
Бу саволларга батафсил жавоб берилди! Доллар ҳақида барча ҳақиқатларни билиб олинг👇

🤔213👍186👎135
Банкир
Photo
Компания “Алоқабанк” биносини ауционда ютиб олиш учун “Алоқабанк”нинг ўзидан кредит олган
Банк аукциондан бир кун аввал, 2023 йил 3 апрел куни Black Gold Industry News компаниясига кўчмас мулк ва асосий воситалар сотиб олиш учун 180 ойга, йиллик 14 фоизлик 390 млрд сўм миқдорида кредит ажратган.
“Алоқабанк” бинони ауционга чиқарган вақтда мулкни сотиб олиш учун кредит ажратиши мумкинлигини маълум қилган.

👎140👍50🤔44
Банкларнинг устав капитали 5 баробарга оширилади
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан банклар устав капитали миқдорини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йилнинг 1 январигача босқичма-босқич 100 млрд сўмдан 500 млрд сўмгача ошириб бориш тўғрисидаги талабларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Эндидан банклар устав капиталининг энг кам миқдори:
— 2023 йил 1 сентябрдан 200 млрд сўмни;
— 2024 йил 1 апрелдан 300 млрд сўмни;
— 2025 йил 1 январдан 500 млрд сўмни ташкил этиши лозим.
Натижада киритилиши банкларни капиталлаштириш даражаси ҳамда ресурс базасини ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча кредит бериш имконияти яратилади.
Шунингдек, қонунга кўра хорижликлар томонидан банкларнинг акцияларини олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда. Халқаро бозорларда оммавий жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш соддалаштирилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

👍55👎9🤔1
"SQB Insurance" суғурта компанияси нуфузли рейтинг эгасига айланди
5 апрель куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятига суғурталовчининг молиявий барқарорлиги бўйича “BB-” даражадаги “Барқарор” прогнозли рейтинг берди. “BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.
Компания миллий суғурта бозорида ўз ўрнига эга бўлиш ва истиқболда уни янада ривожлантириш мақсадида, IT-технологияларни қўллаган ҳолда масофавий суғурта хизматларини кўрсата бошлади. Бу эса мижозларга бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратди. Кўрсатилаётган суғурта хизматларининг сифати, Компанияга миллий ва халқаро рейтинг даражасини оширишга хизмат қилди.

👍39👎2🤔1
Россия компаниялари энг кўп ўзбекистонлик мигрантларни ишга олади
Россияда сўровда қатнашган ҳар олтинчи иш берувчи меҳнат муҳожирларини ишга олади, улар кўпинча Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Бу ҳақда тадқиқотларга таяниб “ТАСС” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, россиялик иш берувчиларнинг 16 фоизи меҳнат мигрантларини ёллайди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон (компанияларнинг 56 фоизи), Тожикистон (55 фоиз) ва Қирғизистон (53 фоиз) фуқароларини ишга олишади.
Компанияларнинг 59 фоизи жисмоний меҳнат ва касб тажрибаси билан боғлиқ лавозимларга мигрантларни олишга тайёрлигини билдирган.
Қизиғи, россиялик иш берувчиларнинг ярмидан кўпи (60 фоизи) “ўз минтақаларида меҳнат муҳожирлари жуда кўп” деб ҳисоблашади.
Россияликларнинг 28 фоизи меҳнат муҳожирлари ишлаётган ишда ишлашга тайёр эмас.
Сўровлар 2023 йилнинг 18 мартидан 3 апрелига қадар 2198 нафар россиялик иш изловчи ва 483 нафар иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган.

👍83👎15🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рас ал-Хаймга ажойиб саёҳат + БАА ВИЗАСИ СОВҒА 🎁
Сиз учун қандай унутилмас саёҳат тайёрлаб қўйганимизни билсангиз эди! Тошкентдан Рас ал-Хаймага бориб, шарқона эртаклар оламига саёҳат қилишни истармидингиз? Майин қумли пляж, бетакрор шарқона манзара ва миллий маданиятга хос гўзаллик — буларнинг бари сизга бир олам ҳаяжон ва унутилмас ҳайратлар бахш этиши аниқ 🔥
⏰ Тур санаси: 28.04.2023 – 05.05.2023
💰Тур нархи 7 кеча учун
🟢DoubleTree by Hilton Рас Ал Кҳаимаҳ 4* меҳмонхонасида 5 221 000 сўмдан ($460)
БИР КИШИ учун икки ўринли жойда
Тўлов нархига қуйидагилар киради:
- тўғридан-тўғри авиапарвоз (Centrum Air)
- меҳмонхонада яшаш
- нонушта асосида овқатланиш
- трансфер
БААга ВИЗА СОВҒА 🎁
Бизга ёзинг ва барча тафсилотларни билиб олинг!
787777377 | Телеграм
@LocasTourbot

👍33