Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Россиялик солиқ резидентлари 2022 йилда учдан бирга кўпайди

Ўзбекистонда солиқ резиденти мақомини олган россияликлар сони 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошди. Маълумотларни Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ТАСС агентлигига тақдим қилган.

Маълум бўлишича, 2022 йилда Россиянинг 1 199 нафар фуқароси Ўзбекистон солиқ резиденти мақомини олган. Уларнинг 1 108 нафари (92 фоиз) компаниялар бўлса, 91 нафари жисмоний шахслардир (8 фоиз).

2022 йилда Ўзбекистонда солиқ резиденти мақомини олган Россия компаниялари сони 306 тага ёки 38 фоизга ошган. 2021 йилда уларнинг сони атиги 802 та эди.

Шунингдек, солиқ резиденти бўлган Россия фуқаролари 17 кишига камайган. Бир йил олдин бу мақомга 108 нафар россиялик эга эди.

Ўзбекистонда чет элликлар учун солиқ резиденти мақоми бир йилга берилади. Уни олиш учун солиқ қўмитасига ариза топшириш, Ўзбекистон ҳудудида йилига камида 183 кун ёки шу муддатда бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ вақт бўлиш керак.

@bankir
👍25🤔2
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@bankir
👍61👎14🤔2
Доллар қаторасига тўртинчи кун тушди

6 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11365,26 сўмдан (-15,94 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍76👎10🤔7
1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади.

@bankir
👍123🤔7👎2
«Sof.uz» «Анорбанк»ка 3,7 млрд сўм тўлаб беради

“Анорбанк” ва “Sof.uz” веб-сайти (“Комил Унсур” МЧЖ) ўртасидаги иқтисодий иш бўйича суд мажлиси натижалари маълум бўлди.

Суд якунлари бўйича "Sof.uz" томонидан “Анорбанк” фойдасига инфоҳужум оқибатида банк томонидан амалга оширилган 3,7 миллиард сўм миқдорида ҳақиқий зарар суммасини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

@bankir
👎120👍52🤔18
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган учинчи мамлакат бўлди

Жаҳон марказий банклари феврал ойида 51,7 тонна олтин сотиб олди. Улар орасида Ўзбекистонда Марказий банки учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон февралда 8,1 тонна олтин сотиб олган. Биринчи ўринни Хитой (24,9 тонна) эгаллаган бўлса, Туркия (22,5 тонна) иккинчи бўлган.

Феврал ойида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлди. Қозоғистон Марказий банки ой давомида 13,1 тонна олтин сотди.

Январда Ўзбекистон юқори нархлар туфайли олтинни фаол экспорт қилган эди. Мамлакат ўшанда ой давомида 11,5 тонна олтин сотган.

Февралдаги паст нархлар Ўзбекистон учун олтин сотишга асосий сабаб бўлди. Март ойидан бошлаб нархлар кескин ўса бошлади ва ҳатто бугун 13 ойлик энг юқори кўрсаткични қайд этди. Бу даврда Ўзбекистон катта эҳтимол билан олтин сотган бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍65👎8🤔8
Танганинг бошқа томони: “Ўзкимёсаноат” “Максам”нинг арбитраж даъволарини рад этди

“Ўзкимёсаноат” ва Давлат Активларини бошқариш агентлиги томонлар ўртасида ўтказилган музокараларга қарамай, “Максам”нинг арбитраж даъволаридан ҳайратда қолгани ва компанияга нисбатан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди.

Ўзбекистон томонига кўра, “Максам” компанияси инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ва ҳозирда уларни бажаришдан бош тортмоқда.

“Ўзкимёсаноат” ва Давактив “Максам” компаниясининг шартнома муносабатларини бузганлик ҳақидаги асоссиз айбловларини қатъиян рад этган.

Испаниянинг “Максам” компанияси 2007-йилда “Ўзкимёсаноат” билан биргаликда 2 та қўшма корхона ташкил қилган — “Максам-Чирчиқ” ва “Аммофос-Максам”.

Икки қўшма корхона қарийб ўн беш йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. “Максам” томонидан қўзғатилган даъволар шартнома мажбуриятларини бузганликларини яшириш ва нотўғри бошқарув, самарасизлик, сармоя киритмаслик ва Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилмаслик учун жавобгарликдан қочишдан бошқа нарса эмас”, — дейилади “Ўзкимёсаноат” хабарида.

Ўзбекистон томони мамлакат қонунчилигига мувофиқ иш юритгани ҳамда ҳеч қандай шартнома ёки бошқа мажбуриятларни бузмаганини алоҳида таъкидлаган.

“Ўзкимёсаноат” ва Давактивга кўра, “Максам” компанияси ўзининг бутун фаолияти давомида қўшма корхоналар фаолиятини яхшилашга қаратилган ишларни амалга оширишни эмас, фақатгина дивидентлар олишни кўзлаган.

Ўзбекистон томони “Максам” компаниясининг даъволари бўйича ҳуқуқий позиция тайёрламоқда.

@bankir
👍47🤔8👎1
Доллар кўтарилади

7 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11350 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11380 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎55👍21
Банкир
Oнлайн омонатчилар энди шубҳалими? Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзишича, тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга…
Марказий банк хабари:

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига янги киритилган ўзгартиришларда юқорида таъкидланган операцияларни аниқлаш учун операцияларни амалга оширилиши даврийлиги ва миқдорига тегишли мезонлар киритилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ушбу янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.

Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди.

@bankir
👍38👎7🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ипак Йўли банкидан қулай шартлар асосида автокредит

Эндиликда Ипак Йўли банки иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун қулай шартларда кредит ажратади. Шартлар қулай ва манфаатли:
ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси учун:
• сумма — 500 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси — 23,99%;
• муддати — 60 ойгача;
• бошланғич тўлов — 15% дан;

ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси учун:
• сумма — 500 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси — 23,99%;
• муддати — 48 ойгача;
• бошланғич тўлов — 30% дан.

Батафсил маълумот

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Ipak Yo‘liда карьера

Реклама
👎50👍37
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган кредит карталари:

DAVR BANK
Муддати – 60 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси – 32%
Максимал сумма – 100 млн.сўмгача
Батафсил

O’zsanoatqurilishbank
Муддати – 48 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси – 26,9% (Кредит маблағлари товар ва хизматлар сотиб олиш учун фойдаланилган қисмига, кейинги ойнинг 10 санаси (тўлов куни)га қадар жами қарздорликлар қайтарилган тақдирда фоизлар олинмайди)
Кредит лимити – 2 миллион.сўмдан 50 млн.сўмгача
Батафсил

Anorbank
Муддати – 2 йилгача
Йиллик фоиз ставкаси – 0% (банкнинг ҳамкорлари маҳсулотлари сотиб олинади ва бўлиб тўланади ҳозирда 30 000 турдаги маҳсулот мавжуд)
Максимал сумма – 30 млн.сўм
Батафсил

Agrobank
Муддати – 4 йил
Йиллик фоиз ставкаси – 27,99%
Максимал сумма – 50 млн.сўм
Батафсил

Ravnaq-bank
Муддати – 36 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси – 28-30% (кредит муддатига қараб)
Максимал сумма – чеклов йўқ
Батафсил

Infinbank
Муддати – 24 ой
Йиллик фоиз ставкаси – 35,99%
Максимал сумма – 30 млн.сўм
Батафсил

Universalbank
Муддати – 12 ой
Йиллик фоиз ставкаси – 30%
Максимал сумма – (кредит олувчи ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача)
Батафсил

@bankir
👎62👍40
Ўзбекистонликлар асосий даромадларини меҳнат фаолиятидан олади

2022 йилда ўзбекистонликларнинг умумий даромадлари 634,8 трлн сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 22,3 фоизга кўпроқ.

Ҳудудлар кесимида киши бошига умумий даромадлар ҳажми бўйича ҳамон Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда — 37,5 млн сўм.

Навоий вилояти бу борада иккинчи ўринда бормоқда (НКМК сабабли, албатта). 2022 йилда вилоят аҳолисининг умумий даромадлари киши бошига 27,4 млн сўм бўлган.

Жон бошига 21,3 млн сўмлик кўрсаткич билан Бухоро учинчи ўринни эгаллаган.

Киши бошига ҳудудлар кесимида умумий даромадлар ҳажми бўйича энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда — 13,3 млн сўм.

Бу борада Фарғона (13,6 млн сўм) ва Наманган (13,9 млн сўм) вилоятларида ҳам нисбатан пастроқ кўрсаткичлар қайд этилган.

Ўзбекистонликлар даромадларининг асосий қисмини меҳнат фаолиятини олмоқда — 61,6 фоиз. Пул ўтказмалари орқали олинган даромадлар эса 29,8 фоизни ташкил қилган.

Мамлакатда яширин иқтисодиёт улуши деярли 50 фоиз эканлиги инобатга олинса, рақамлар анча каттароқ. Ҳукумат буни қисқартиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча жиддий ўзгаришлар кузатилмаяпти.

@bankir
👍27🤔14
Марказий банк “UZINFOCOM”га тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.

@bankir
👍20
Доллар тўрт кундан бери илк бор кўтарилди

7 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11374 сўмдан (+8,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎45🤔33👍18
Инфляция прогнози Марказий банк таргетидан икки баробар юқори: ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти секинлашишини кутмоқда

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши кутилмоқда. Бунга иқтисодиётда, айниқса, хусусий истеъмол ва хизматларда талаб пасайгани сабаб бўлган.

ОТБ 2023 йил апрел ойига мўлжалланган “Осиё тараққиёти истиқболлари”да Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2023 ва 2024 йилларда ҳам 5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда, бу ўтган йилги ўсиш — 5,7 фоиздан паст.

Россияга қарши давом этаётган санкциялар ва улар Ўзбекистон экспортига бўлган ташқи талабга қандай таъсир қилиши кўринишида хатарлар сақланиб қолмоқда.

Инфляция босимининг давом этиши кутилмоқда, бу қисман амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар ва ижтимоий харажатларнинг ортиши билан боғлиқ.

ОТБ пул-кредит сиёсати қаттиқлигича қолаётганлиги сабабли ўртача инфляция 2023 йилда 11 фоизга (Марказий прогнози — 8,5-9,5 фоиз), 2024 йилда эса 10 фоизга (Марказий банкнинг 5 фоизлик инфляцион таргетидан икки баробар юқори) тушишини кутмоқда.

ОТБ Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2023 ва 2024 йилларда 37 млрд долларгача ошишини кутмоқда — бу рекорд бўлади.

@bankir
👍40👎5🤔4
Банкир
Инфляция прогнози Марказий банк таргетидан икки баробар юқори: ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти секинлашишини кутмоқда Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши кутилмоқда. Бунга иқтисодиётда…
Икки мингта мактаб ва малакали ишчи кучи керак

Ҳисоботда қайд этилишича, аҳоли сони йилига 2 фоизга ўсаётган Ўзбекистонда кўпроқ умумтаълим мактаблари ва яхшироқ таълим керак.

Ўрта таълим, жумладан, касб-ҳунар мактаблари 2022 йилда таълимга давлат харажатларининг қарийб 72,3 фоизини ўзлаштирган. Мактабга қабул қилишни яна 1,2 миллион ўқувчига ошириш учун ҳукумат тахминан 1961 мактаб қуриши керак.

Ўрта таълим сифати ташвишга солмоқда. Ўзбекистон ўрта мактаб таълими сифатини қиёсий баҳолаш учун ҳали ҳам Халқаро талабаларни баҳолаш дастурини ўтказиши керак.

Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилиш учун илм-фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) бўйича кўникмаларга эга бўлган малакали ишчи кучига эҳтиёж борлиги таъкидланган.

@bankir
👍40🤔8👎5
387 млрд сўм

“Алоқабанк” ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли бинолар роппа роса 387 млрд сўмга сотилди.

Дастлаб “Алоқабанк” офиси ҳақида. Тошкент марказида жойлашган, банк бош офиси ҳисобланган ушбу бино банк кузатув кенгашининг баённомасига асосан аукционга чиқарилган эди. Бошланғич нарх — 302 млрд сўм.

4 апрел куни ўтказилган электрон савдода бино 317,1 млрд сўмга сотилди. Аукцион ғолиби Black Gold Industry News компанияси.

Рақамли технологиялар вазирлигига қарашли пойтахтнинг қоқ марказидаги бино 66,5 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилган эди. 4 апрел куни мазкур бино ҳам 69,9 млрд сўмга сотилди. Ғолиб яна Black Gold Industry News.

Энди Black Gold Industry News ҳақида. Ушбу компания 2022 йил 31 январда ташкил қилинган. Устав фонди атиги 8 млн сўм. Компаниянинг ягона таъсисчиси эса Зиёдулла Жалолов. Black Gold Industry News расман тоғ-кон саноатида фаолият юритади.

Компания сотиб олган иккала бино ҳам бир-бирига яқин жойлашган.

Афтидан, Тошкент марказида тоғ-кон саноатидаги янги гигант компания пайдо бўладиганга ўхшайди.

@bankir
🤔98👍76👎40
😱 Дахшат! Доллар ҳақиқатдан ҳам қулайдими?

Тармоқларда доллар қулайди, йўқ бўлади, ўрнини бошқа пуллар эгаллайди деган хабарлар тарқалмоқда. Бу гаплар қанчалик асосли? Доллар ростан ҳам қулайдими? 🤔

Бу саволларга батафсил жавоб берилди! Доллар ҳақида барча ҳақиқатларни билиб олинг👇
🤔213👍186👎135
Доллар қулаш ўрнига кўтарилмоқда

10 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11360 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11395 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎149👍101
Туркия “санкция” қўлланилган мамлакатлар фуқаролари учун ҳақиқий бошпанага айланди. Туркияда энг кўп кўчмас мулкни россияликлар ва эронликлар сотиб олган.

@bankir
👍70🤔9👎6