Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доналд Трамп ҳибсга олинган

АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп Манхэттен округи прокуратурасига етиб келди ва у ерда ҳибсга олинди, деб хабар беради CNN.

АҚШнинг собиқ президенти айбланмагунча полиция ҳибсхонасида бўлади.

Видеода Трампни махфий хизмат ходимлари қўриқлаши кўрсатилган.

@bankir
👍37👎15🤔10
Дональд Трамп ҳибсга олинишидан олдин TruthSocial ижтимоий тармоғида пост қолдирди

"Манхэттендаги суд биносига кетяпман. Бу жуда сюрреал кўринмоқда — ваув, улар мени ҳибсга олишмоқчи. Мен АҚШда бу содир бўлаётганига ишона олмаяпман. (MAGA! — Make America Great Again) Американи яна буюк қилинг!".

@bankir
👍87🤔11👎9
Олтин нархлари 13 ойлик максимумга етди

Олтиннинг бир троя унцияси учун нарх 13 ойлик энг юқори кўрсаткичга етди — 2 039 доллар.

Қимматбаҳо металл АҚШда бўш иш ўринлари сони 2021 йилдан бери рекорд даражада камайиб кетгани, доллар пасайгани фонида 2022 йил мартидан бери илк бор 2 000 доллардан қимматлади.

@bankir
👍33👎5🤔5
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2023 йил биринчи чорак учун “Банклар фаоллик индекси” ҳисобланди ва ушбу индексга асосан банкларнинг рейтинги янгиланди.

Мазкур индекс мамлакатдаги 29 та банклар учун, банкларнинг ҳажмига қараб катта (17 та) ва кичик (12 та) банкларга гуруҳланган ҳолда ҳисобланган.

Йирик банклар рейтингида “Капиталбанк” етакчиликни сақлаб қолган бўлса, “Азия Алянс” банк 1 поғонага кўтарилиб, рейтингнинг 3 поғонасига тушган “Ҳамкор банк” билан ўрин алмашди.

“Траст банк” кетма-кет учинчи чорак учун рейтингда ўз мавқеини йўқотмоқда. Ушбу банк яна 1 поғонага пастлади ва 5-ўринни эгаллаб, “Ипак йўли банк”ка ўз ўрнини бўшатиб берди. Банк ҳамон капитал етарлилиги бўйича рейтингда етакчи.

Шу билан бирга, “Ипотека банк” ва “Миллий банк” 2 поғонага, “Халқ банк”, “Ориент Финанс банк” ва “Асака Банк” 1 поғонага кўтарилган бўлса, “Инвест Финанс банк” ва “Агробанк” бир йўла 3 поғонага, “Турон Банк” 1 поғонага пастлаган, қолган банклар ўз ўринларини сақлаб қолишган.

@bankir
👍23👎3
Кичик банклар рейтингида “Давр банк”, “Универсал банк” ва “Зираат банк” етакчи ўринларни сақлаб қолган бўлса, “Тибиси банк” 2 поғонага кўтарилиб 4-ўринни эгаллаган.

“Тибиси банк” капитал етарлилиги бўйича кўрсаткичи сезиларли пасайган бўлсада, даромад олиш салоҳияти ҳамда бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларининг яхшиланиши рейтингдаги ўрни кўтарилишига сабаб бўлди.

“Тенге банк”, “Анор банк”, “Пойтахт банк” ва “Ўзагроэкспорт банк” 1 поғонага пасайди. Шу билан бир вақтда, “Мадад инвест банк” ва “Гарант банк” 1 поғонадан кўтарилди.

“Равнақ банк» ва “ЎзКДБ” банк ўтган даврга нисбатан ўз мавқеларини сақлаб қолди.

@bankir
👍27👎6
Доллар яна тушади

6 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11360 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11400 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍74🤔12👎7
Халқаро пул ўтказмалари хизматларидан фойдаланувчилар диққатига! Бизга сизнинг фикрингиз муҳим! Сўровномада иштирок етинг ва қимматли совғалардан бирига ега бўлиш имкониятини қўлга киритинг ‼️

➡️ Samsung Galaxy A53 смартфони;
➡️ Apple Airpods PRO (Оригинал) қулоқчини.
➡️ MI Band 7 фитнес трэкери.

Сўровнома маркетинг тадқиқоти учун фойдаланилади. Шахсий маълумотлар сир сақланиши кафолатланади. Ютуқ эгалари 2023 йил 10 апрел куни тасодифий сон генерацияси орқали аниқлаб олинади.

‼️👉Сўровномани бошлаш ‼️

реклама
👍21
Oнлайн омонатчилар энди шубҳалими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзишича, тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга ёки картага қайтарилишида бир банкдан иккинчисига ўтказишдаги операциялари энди шубҳали дея кўрилади ва ваколатли давлат органи бўлган Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига берилади.

"Ҳарқалай, қоидаларнинг 49-бандига киритилган дастлабки иккита хатбоши шундай хулосалар чиқаришга ҳуқуқий асос беради.

Нафақат онлайн омонатчилар, масалан, ипотека кредити ёки автокредит учун дастлабки бадални карточкасига йиғиб тўламоқчи бўлганлар ҳам энди Департаментдан повестка ёки қўнғироқ бўлишидан хавотирга тушишлари лозим бўлади.

Мен тушунаман, товар ё тижорий характерга айланиб кетган ўтказмаларга қарши курашишмоқчи бўлинаётганини. Лекин бу мисолда қош қўяман, кўз чиқариб қўйилган. Битта кўз эмас, икки кўз ҳам ўйиб олинган.

49-бандга киритилган иккита хатбоши зудлик билан таҳрир қилиниши ёки бўлмаса, янги қоидаларнинг бир мижознинг бир банк ва турли банклардаги ўз карталари ва электрон ҳамёнлари ўртасидаги ўтказмаларга татбиқ этилмаслиги тўғрисидаги қўшимча киритилиш зарур. Зудлик билан. Акс ҳолда банк тизимидан энди энди рақамли маданиятни шакллантираётган омонатчилар ура-сол қочишни бошлайди, бу бир (Айниқса, омонат портфели тўлиқ онлайн ҳисобланган Анорбанк ва кечагина инвесторларидан 28 миллион доллар жалб қилган ТБС банкдагиларнинг аҳволини тасаввур этаверинг). Энг оддий банк операциялари бўйича ҳам банклардан банкларга қоп-қоп пул кўтариб юриш, яъни нақдлашиш бошланади. Бу икки.

Дарвоқе, мазкур чекловлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолаш экспертизасидан ўтганми? Экспертизадан ўтган бўлса, уни қандай ўтказиб юборишган?", деб ёзган иқтисодчи блогер.

@bankir
👍91👎29🤔9
«Garant bank» янги банк хизматлари марказини ишга туширди

4 апрель куни «Garant bank» акциядорлик жамиятининг янги «DIMAX» банк хизматлари маркази очилди.
Янги банк хизматлари маркази юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатади.

«Dimax» банк хизматлари маркази Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Саноат-5 массиви манзилида жойлашган.

@bankir | Реклама
👍15🤔4👎1
Россиялик солиқ резидентлари 2022 йилда учдан бирга кўпайди

Ўзбекистонда солиқ резиденти мақомини олган россияликлар сони 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошди. Маълумотларни Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ТАСС агентлигига тақдим қилган.

Маълум бўлишича, 2022 йилда Россиянинг 1 199 нафар фуқароси Ўзбекистон солиқ резиденти мақомини олган. Уларнинг 1 108 нафари (92 фоиз) компаниялар бўлса, 91 нафари жисмоний шахслардир (8 фоиз).

2022 йилда Ўзбекистонда солиқ резиденти мақомини олган Россия компаниялари сони 306 тага ёки 38 фоизга ошган. 2021 йилда уларнинг сони атиги 802 та эди.

Шунингдек, солиқ резиденти бўлган Россия фуқаролари 17 кишига камайган. Бир йил олдин бу мақомга 108 нафар россиялик эга эди.

Ўзбекистонда чет элликлар учун солиқ резиденти мақоми бир йилга берилади. Уни олиш учун солиқ қўмитасига ариза топшириш, Ўзбекистон ҳудудида йилига камида 183 кун ёки шу муддатда бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ вақт бўлиш керак.

@bankir
👍25🤔2
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@bankir
👍61👎14🤔2
Доллар қаторасига тўртинчи кун тушди

6 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11365,26 сўмдан (-15,94 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍76👎10🤔7
1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади.

@bankir
👍123🤔7👎2
«Sof.uz» «Анорбанк»ка 3,7 млрд сўм тўлаб беради

“Анорбанк” ва “Sof.uz” веб-сайти (“Комил Унсур” МЧЖ) ўртасидаги иқтисодий иш бўйича суд мажлиси натижалари маълум бўлди.

Суд якунлари бўйича "Sof.uz" томонидан “Анорбанк” фойдасига инфоҳужум оқибатида банк томонидан амалга оширилган 3,7 миллиард сўм миқдорида ҳақиқий зарар суммасини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

@bankir
👎120👍52🤔18
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган учинчи мамлакат бўлди

Жаҳон марказий банклари феврал ойида 51,7 тонна олтин сотиб олди. Улар орасида Ўзбекистонда Марказий банки учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон февралда 8,1 тонна олтин сотиб олган. Биринчи ўринни Хитой (24,9 тонна) эгаллаган бўлса, Туркия (22,5 тонна) иккинчи бўлган.

Феврал ойида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлди. Қозоғистон Марказий банки ой давомида 13,1 тонна олтин сотди.

Январда Ўзбекистон юқори нархлар туфайли олтинни фаол экспорт қилган эди. Мамлакат ўшанда ой давомида 11,5 тонна олтин сотган.

Февралдаги паст нархлар Ўзбекистон учун олтин сотишга асосий сабаб бўлди. Март ойидан бошлаб нархлар кескин ўса бошлади ва ҳатто бугун 13 ойлик энг юқори кўрсаткични қайд этди. Бу даврда Ўзбекистон катта эҳтимол билан олтин сотган бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍65👎8🤔8