Банкир
73.8K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
28 март куни ўзида аукцион орқали 1431 та авторақам сотилиб, умумий нархи 2,9 миллиард сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистонда асосан Россиядан импорт қилинадиган кенг фойдаланувдаги А4 қоғози (офсет қоғози) дефицити кузатилмоқда. Унинг нархи деярли икки бараварга ошган ва яна ошиши кутилмоқда. Биржада эски нархларда тузилган битимлар ўз вақтида бажарилмаяпти. Етказиб берувчилар томонидан шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари учрамоқда.
👍3
Марказий банк 2022 йил 1 март ҳолатига тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра давлат улуши мавжуд банкларда «Ўзагроэкспортбанк» (55,7%) ва «Халқ банки» (19,5%) етакчилик қилса, бошқа банклар орасида «Hi-Теch Банк» (92,9%) ва «Туркистон банк» (69,1%) юқори қўрсаткични қайд этган.
👍5
АҚШ президенти Жо Байден твиттердаги постида Россия иқтисодиётининг қулаши ҳақида тахминларини билдирди:

Россия иқтисодиёти Украинага харбий ҳужумлар бошланишидан олдин дунёда 11 ўринда эди. Тез орада улар ҳаттоки топ 20 таликка ҳам кира олмайди, деди у.
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк томонидан «Янги Ўзбекистон» ва «Наврўз» мавзуларига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари зарб этилиб, тижорат банклари орқали сотуви йўлга қўйилмоқда.
👍7
Германия шартномаларни бузмайди ва газ учун рублда тўламайди, немис фирмалари бунга рози, дея хабар берди Германия Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари.

Германия ҳукумати Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилган тақдирда фавқулодда вазият режасини ишга туширди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Германиянинг энергия таъминоти хавфсизлиги таъминланган, газ омборлари 25 фоизга тўлган.
👍4
Янги Uzcard карталарининг рақамлари бошланишидаги “8600” рақам жуфтлиги “5614” га алмаштирилиши режалаштирилаётган экан. Карталар, шунингдек, контактсиз технологияларни қўллаб қувватлаш имкониятига эга янги кўринишда чиқарилади.
Электромобиллар савдоси икки барварга ошган

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра 2021 йилда дунё бўйича электромбиллар савдоси ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошган. 2020 йилда деярли 3 миллион дона электромобил сотилган бўлса 2021 йилда бу кўрсаткич 6,6 миллион тага етган ва жами автомобиллар савдсининг 9% ини ташкил қилган.

Электромобиллар савдоси асосан Хитой (3,4 миллион), Европа (2,3 миллион) ва АҚШ (0,5 миллион) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
👍6
Люксембургда Россиянинг 2,5 миллиард евролик активлари музлатиб қўйилди.
👍3🤔1
Жорий йилнинг 31 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржаси савдо тизимида депозит операциялари бўйича аукцион ўтказилади.
👍2
Долларнинг расмий курси 11 400 сўмгача арзонлашди
👍20👎1
Давлатга 1,7 млрд сўм зарар келтиргани айтилган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров юрак аритмия касаллиги билан шифохонага ётқизилди.

Зангиота туман ҳокимининг ўринбосари Жасур Усмоналиевга Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан айблов эълон қилиниб, қидирувга берилди.
Солиқ Кодексига 2021 йил декабрда киритилган ўзгартиришларга асосан Тижорат банклари томонидан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб қатъий нархларда белгиланган банк хизматалри бўйича олинадиган даромадлардан ҚҚС тўлашни бошлайди. Амалдаги ставка 15 фоиз бўлиб аксарият банклар ўз тарифларидаги ўзгаришларни (ҚҚС қўшилган ҳолда белгилашни) эълон қилиб улгуришди.

Ўз банкингизнинг веб-сайтлари орқали амaлдаги тарифларни кўздан кечиришингиз мумкин.
Шавкат Мирзиёев валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли. Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак”, - деди Президент.
👍8
Йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
👍9
Президент селекторида худуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.
👍6
Путин «дўст бўлмаган давлатлар» билан газ савдоси қоидалари тўғрисидаги фармонни имзолади: газ энди фақат рублда сотилади.

Агар «дўст бўлмаган мамлакатлардан» бўлган харидорлар янги тўлов шартларини бажармаса, амалдаги газ етказиб бериш шартномалари тўхтатилади, дея таъкидлади Путин.

Янги қоидалар 1 апрелдан кучга киради.
👍14👎2
Ҳукумат 2017-2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ҳаммаси — солиқ тўловчилар бўйнига
👍1👎1
БРИКС давлатлари долларсиз молиявий тизим яратадими?

Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасда хорижий дипломатик корпус вкиллари олдида мавжуд халқаро молиявий тизимнинг салбий томонлари ҳақида фикр билдирди.

«Венесуэлага доллардан фойдаланиш тақиқланган. Ҳалқаро айрибошлаш валютаси геосиёсий мақсадларда, шантаж қилишда ишлатилмаслиги лозим ва у ҳар қандай низо юзага келганида ҳам валютадан фойдаланувчилар учун тенг имкониятлар бериши ва уларни ҳурмат қилиши лозим».

Шунингдек Президент БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) давлатлари янги молиявий тизим яратиш борасида ишлаётганини ва бу янги тизимда халқаро банклараро фаолиятдан сиёсий инструмент сифатида турли давлатларга зарар етказиш, босим қилиш, режимни ўзгартириш каби мақсадларда фойдаланилмаслигини назарда тутган.

Шу билан бирга Мадуро Венесуэла иқтисодиёти SWIFTдан узиб қўйилгандан кейин бўғилганини ва улар бу тизимга умуман қайтмаслигини маълум қилган.
👍14
Ўзбекистонда "tax free" тизими жорий қилиниши мумкин. Лойиҳага асосан чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишда айрим чакана савдо ташкилотларидан харид қилинган товарлар учун “tax free” тизими оператори орқали қўшилган қиймат солиғини қайтариш таклиф қилинмоқда.
👍8