Бугунги кунда тижорат банкларидаги иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлари учун таклиф қилинаётган Overdraft кредитлари шартлари:
Asia Alliance bank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 22%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: Ўртача ойлик иш ҳақининг 3 баробаригача
Кредит расмийлаштириш усули: Банк бўлимлари орқали
Таъминот тури: кафиллик ёки суғурта полиси
Батафсил
Trastbank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: Ўртача ойлкнинг уч бараваригача

Таъминот тури: Жисмоний шахс кафиллиги
Батафсил
SQB
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: 8 ой
Сумма: 50 млн. сўмгача

Таъминот тури: кафиллик
Батафсил
Ziraat bank

Бошланғич тўлов: Талаб этилмайди
Таъминот тури: кафиллик
Батафсил
Ipoteka bank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: 6 ой
Сумма: 30 млн. сўмгача
Кредит расмийлаштириш усули: Банк бўлинмалари орқали
Таъминот тури: Учинчи шахс кафиллиги, мол-мулк гарови
Батафсил
Orient Finans Bank
Муддат: 24 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: Ўртача ойлик маоши 3 баробарининг 80%, бироқ 20 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.

Таъминот тури: Учинчи шахс кафиллиги
Батафсил
Mikrokreditbank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: 30 млн. сўм
Кредит расмийлаштириш усули: “МКБ Моbilе” иловаси орқали
Таъминот тури: Жисмоний шахс кафиллиги
Кредит мақсади: Мақсадсиз
Батафсил
@bankir

👎47👍39
2023 йилда ойликлар жами 17,7 фоизга ошади
2023 йилда Ўзбекистонда ойликлар ва пенсияларни икки маротаба оширишга қарор қилинган. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида пенсияларни 1 июндан 12 фоизга, иш ҳақини 1 октябрдан 10 фоизга бир маротаба ошириш мақсадида 6,7 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган эди.
Жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн сўм) ҳисобига, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча яна бир маротаба оширишга қарор қилинган.
Хусусан:
1-босқичда пенсия ва нафақалар 1 апрелдан, маошлар 1 майдан — 7 фоизга (қўшимча харажат 2,2 трлн сўм);
2-босқичда 1 сентябрдан — 10 фоизга (яна 5,6 трлн сўм) оширилади.

👍103👎17🤔16
Озиқ-овқат нархлари ҳамон юқори: март ойида 1 фоизлик инфляция қайд этилди
2023 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Йиллик нисбатда истеъмол нархлари 11,7 фоизга ошди. Бу 2022 йил май ойидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Ўтган ойда нархлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади. Ой давомида уларнинг нархи ўртача 1,6 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича йиллик нархлар ўсиши 14,6 фоиз даражасида шаклланди.
Озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар бўйича йиллик инфляция сўнгги уч йилдаги энг юқориси бўлмоқда.
Февралга нисбатан қовоқ нархлари кескин ўсган — 29,8 фоизга. Помидор (20,2 фоиз), карам (17,1 фоиз) ва кўкатлар (15 фоиз) ҳам ой давомида қимматлашган.
Пиёз нархлари эса ўтган ой 1,4 фоизга арзонлаган бўлса ҳам, 2022 йилнинг мартига нисбатан 135,5 фоизга ошган.
Россияликларнинг Ўзбекистонга кўчиб келишининг уйлар ижараси нархларига таъсири сақланиб қолмоқда. Турар жой учун ижара нархлари йиллик ҳисобда 24,4 фоизга кўтарилган. Ўтган ойга нисбатан бу кўрсаткич 0,6 фоизга ошган.
Март ойида ресторан ва меҳмонхона хизматлари нархлари ҳам анчагина юқори — 2,8 фоизга ўсган.

👎64👍22
“Максам (Maxam)” Ўзбекистон ҳукумати устидан халқаро арбитражга даъво киритдими?
Ғарбнинг йирик инвестори Ўзбекистондаги кимё саноати қўшма корхонаси бўйича узоқ давом этган низо юзасидан халқаро арбитраж ишини қўзғатди. Даъво Буюк Британияда ушбу йил март ойида тоғ-кон ва қурилиш саноати учун портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи “Максам (Maxam)” Испан корпорацияси томонидан қўзғатилган.
Келишмовчиликлар Максамнинг Ўзкимёсаноат давлат компанияси билан ҳамкорлигидаги Максам - Чирчиқдаги улушига тегишли.
Максам матбуот котиби компаниянинг Ўзбекистон ҳукумати билан муносабатлари яхши эмаслигини тан олган. Компания шартномани доимий равишда бузиш айбловлари бўйича етказилган зарарни ундириш учун даъво қилмоқда.
“Максам Ўзбекистон ҳукумати билан тинч йўл билан ечим топишга катта умид боғлаган эди, бу нафақат мамлакатга киритган катта сармояси туфайли, бироқ улар ўз муаммоларини мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал қила олмайдиган даражага етди” дея хабар бермоқда Euroasianet нашри.
Халқаро арбитраж судига даъво бериш уларнинг охирги чораси бўлганлиги таъкидланади.
Максам-Чирчиқ аксиядорлик жамияти 2002 йилда корпоративлаштирилган Чирчиқ азотли ўғитлар заводи негизида ташкил этилган.

👍83👎19🤔6
Йирик давлатларнинг нефт қазиб олишни қисқартиш қароридан сўнг нархлар юқорилади
Россия ва яна етти давлат 2023 йил охиригача нефт қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартиришини эълон қилди.
Жазоир нефт қазиб олишни кунига 48 минг баррелга қисқартиради;
Ироқ — кунига 211 минг баррел;
Қозоғистон — кунига 78 минг баррел;
Қувайт — кунига 128 минг баррел;
Уммон — кунига 40 минг баррел;
БАА — кунига 144 минг баррелга;
Россия — кунига 500 минг баррел;
Саудия Арабистони — кунига 500 минг баррел.
“Ушбу қисқартириш 2022 йил 5 октабрда бўлиб ўтган 33-OPEK+ вазирлар йиғилишида қабул қилинган қўшимча профилактик чорадир”, — дея маълум қилди Қозоғистон энергетика вазирлиги.
Мазкур қарор ортидан Brent нефт нархи 85 долларгача юқорилади.
OPEK+ аъзолари 2022-йил октябрь ойида тузилган нефт қазиб олиш даражаси бўйича келишув 2023-йил давомида амал қилади.
Октябр ойида OPEK+ давлатлари нефт қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олганди. Феврал ойида ташкилот ишлаб чиқариш квоталарини ўзгартирмади.

👍46🤔7👎2
“Қишлоқ қурилиш банк” ўзига тегишли “Perfect Insurance” суғурта компаниясини сотди
“Қишлоқ қурилиш банк”ига тегишли бўлган “Perfect Insurance” суғурта компанияси сотилди. Харид қилувчи — “Insurance 888” компанияси. Маълумотлар Корпоратив ахборат ягона порталига жойлаштирилган.
“Perfect Insurance” суғурта компаниясини сотиш қарори банк кузатув кенгаши томонидан 2023 йил, 24 мартида қабул қилинган.
Банк декабрь ойида компаниянинг 100 фоиз акциялари учун 51,97 млрд сўм нарх қўйган бўлиб, акцияларнинг бир донаси нархи 7 371 сўмни ташкил қилган.
Ушбу суғурта компаниясини сотиб олган “Insurance 888” компанияси 10 млн сўм устав капиталига эга ва икки ой олдин 1 февралда ташкил қилинган (эҳтимол, айнан “Perfect Insurance”ни сотиб олиш учун).
“Perfect Insurance” “Қишлоқ қурилиш банк” томонида 2019 йилда ташкил қилинган ва 2022 йил бошида акциядорлик жамиятига айлантирилган.

🤔32👎8👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Semurg Insurance" суғурта компанияси томонидан Швейцариянинг энг йирик қайта суғурталовчи компанияси Swiss Re ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Тошкент шаҳрида ““AgroInsurance 2023: Инвестициялар ва рискларни бошқариш” II халқаро конференцияси ташкил этилди.
Етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар суғурта компаниялари Ўзбекистонда агробизнесни молиялаштириш учун янги имкониятлар очаётганини таъкидладилар. "Semurg Insurancе" компанияси вакили хорижда кенг қўлланилаётган амалиёт, яъни суғурталанган бўлажак ҳосилни фермерларга кредит беришда гаров сифатида қўллаш банклар учун қулайликлар яратиши ҳақида сўз юритди.
Ҳозирда банкларнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси билан ҳамкорлиги етарли миқдорда мулкий гаров бўлмагани учун чекланган. Ҳосил - бу фермерларнинг гаровга айлантириши мумкин бўлган асосий активидир. Суғурталанган бўлғуси ҳосил эса банкларга қишлоқ хўжалиги соҳасидан янги мижозларни жалб қилиш имкониятини яратади.
Semurg Insurancе компнияси ҳозирда ушбу амалиётни Ўзбекистон бозорида жорий этиш бўйича фаол тадбирларни олиб бормоқда.
Телефон рақами: 1251
Батафсил маълумот: http://bit.ly/3ZyBeJ7
Реклама

👍12
Доллар қулаши ҳақидаги гаплар қанчалик асосли?
Сўнгги пайтларда долларнинг қулаши ва унинг энг йирик валюта мақомини йўқотиши ҳақида миш-мишлар кўпайди. Хўш, бунга асос борми?
Доллар дунёдаги энг кучли иқтисодиётга эга АҚШ томонидан қўллаб қувватланади. Федерал захира тизими фоиз ставкаларини оширишда давом этиши ҳақидаги шубҳалар фонида доллар ҳам қадрсизланяпти. Бошқа томондан, АҚШда рецессия юз бериши хавфи ҳам сақланиб турибди.
Ҳа, доллар узоқ давом этадиган заифлашувни бошдан кечириши мумкин. Бироқ бу унинг глобал захира валютаси сифатидаги тенгсиз мавқейига таъсир қилмайди.
Халқаро валюта захираларининг 58,3 фоизи АҚШ доллари ҳисобига тўғри келади. Иккинчи ўриндаги еврода бу кўрсаткич 20,4 фоиз. Фарқ жудаям катта, бундан доллар қулаши ҳақидаги хавотирлар асосга эга эмаслиги кўринади.
Криптовалюта долларнинг ўрнини эгаллайдими?
Пандемиядан сўнг криптовалюталар долларнинг ўрнини эгаллаши ҳақидаги гап-сўзлар кўпайди. Биткоин шу даражада тез ўса бошладики, унга келалак валютаси сифатида қарала бошланди.
Бироқ 69 минг долларлик чўққини забт этган биткоин 16 минг долларгача кескин қадрсизланди. Инвесторларнинг биткоинга бўлган қизиқиши пасайди. Бу эса ҳали криптовалюталарга анъанавий пуллар ўрнини босиши учун анча вақт кераклигини кўрсатди.
Доллар ва сўм
Долларнинг глобал валюталар саватига (бешта валютани ўз ичига олади) нисбатан қиймати пандемиядан кейин барқарор ўсди. Аммо 2022 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб пасая бошлади (суръатга қаранг).
Бироқ бу даврда долларнинг сўмга нисбатан қиймати ўса бошлади ва ҳаттоки 11 ойлик максимумга ҳам етди. Доллар қадрсизланди, аммо сўм ундан ҳам кўпроқ.
Демак, Ўзбекистонда доллар пасайиши сўмнинг қийматига ҳам боғлиқ.

👍196🤔33👎17
AҚШ банклари март ойида қарийб 400 миллиард доллар депозитларини йўқотди - бу AҚШ тарихидаги энг катта ойлик депозит оқими ҳисобланади.
Маълумотлар ҳозирги банк инқирозининг жиддийлигини акс эттиради, бу ҳукуматнинг омонатчиларни қутқариш учун зудлик билан жавоб чоралари кўрилиши лозимлигидан далолат беради.

👍78🤔14👎6
Канададаги қурғоқчилик туфайли жаҳон бозорларида буғдой танқислиги юзага келиши мумкин
Канадада сўнгги 45 йилдаги энг қурғоқчил йил боши ҳосилнинг қисқаришига олиб келиши ва жаҳон бозорларида буғдой танқислигига таҳдид солиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg.
Мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги ҳудудларида 1 сентябрдан бери 60 фоиз камроқ ёғингарчилик кузатилган. Маълумотларни Канада ҳукумати ҳам тасдиқлаган.
Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Канада дунёдаги энг йирик канола ишлаб чиқарувчиси ва буғдойнинг асосий экспортчиларидан бир ҳисобланади. Мамлакатда ҳосил етишмаслиги дунё бўйлаб дон танқислигига олиб келиши мумкин.
2021 йил Канада 26 млн тонна, 2022 йил 23 млн тонна дон экспорт қилган. Бу Россиядан кейинги энг юқори кўрсаткичдир.
Ўзбекистон буғдойни асосан Қозоғистондан импорт қилади. Қозоғистонда эса дунёда буғдой экспорти бўйича юқори ўнликда туради. Канада каби йирик буғдой экспортёридаги муаммолар биринчи навбатда буғдой нархига таъсир ўтказади.
Канададан катта миқдорда буғдой импорт қилувчи мамлакатлар бошқа импортёрни қидиришига тўғри келади. Вариантлар орасида Қозоғистон ҳам бўлади. Бу эса Ўзбекистон учун нархларни ошириши мумкин.

👎65👍33🤔14
Forbes дунёнинг энг бой одамларини эълон қилди. Етакчи ўзгарган
Американинг Forbes журнали дунёдаги энг бой одамларнинг 37-йиллик рейтингини тақдим этди. Рўйхатда илк бор биринчи ўринни 211 млрд доллар билан LVMH гуруҳи раҳбари Бернард Арно эгаллади
Франциялик миллиардер ўтган йили Forbes рейтингида Илон Маск ва Жеф Безосдан кейин учинчи ўринда қайд этилган эди.
2023 йилги рейтингда Арно бойлиги 200 млрд доллардан ошган ягона тадбиркорга айланган. 2022 йилги етакчиликни йўқотган Илон Маскнинг бойлиги 180 млрд долларга баҳоланмоқда ва у иккинчи ўринда. Маскнинг бойлиги ўтган йили 219 млрд долларни ташкил қилганди.
Бернард Арнога тегишли LVMH гуруҳи Christian Dior, Louis Vuitton, Moët & Chandon ва бошқа брендларга эгалик қилади.
Forbes миллиардерлар рейтинги ўнлиги қуйидагича:
1. Бернард Арно ва оиласи (Франция) — 211 млрд доллар
2. Илон Маск (АҚШ) — 180 млрд доллар;
3. Жефф Безос (АҚШ) — 114 млрд доллар;
4. Ларри Эллисон (АҚШ) — 107 млрд доллар;
5. Уоррен Баффет (АҚШ) — 106 млрд доллар;
6. Билл Гейтс (АҚШ) — 104 млрд доллар;
7. Майкл Блумберг (АҚШ) — 94,5 млрд доллар;
8. Карлос Слим Хелу ва оиласи(Мексика) — 93 млрд доллар;
9. Мукеш Амбани (Ҳиндистон) — 83,4 млрд доллар;
10. Стив Балмер (АҚШ) — 80,7 млрд доллар.
Forbes маълумотларига кўра, барча миллиардерларнинг бойлиги 12,2 трлн долларни ташкил этади. Бу 2022 йилга нисбатан 500 млрд долларга камроқ.
Forbes рейтингида Алишер Усмонов 122-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 14,4 млрд долларга баҳоланган ва 2022 йилга нисбатан 2,9 млрд долларга кўпайган.

👍93👎7🤔3
Доналд Трамп ҳибсга олинган
АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп Манхэттен округи прокуратурасига етиб келди ва у ерда ҳибсга олинди, деб хабар беради CNN.
АҚШнинг собиқ президенти айбланмагунча полиция ҳибсхонасида бўлади.
Видеода Трампни махфий хизмат ходимлари қўриқлаши кўрсатилган.

👍37👎15🤔10
Дональд Трамп ҳибсга олинишидан олдин TruthSocial ижтимоий тармоғида пост қолдирди
"Манхэттендаги суд биносига кетяпман. Бу жуда сюрреал кўринмоқда — ваув, улар мени ҳибсга олишмоқчи. Мен АҚШда бу содир бўлаётганига ишона олмаяпман. (MAGA! — Make America Great Again) Американи яна буюк қилинг!".

👍87🤔11👎9
Олтин нархлари 13 ойлик максимумга етди
Олтиннинг бир троя унцияси учун нарх 13 ойлик энг юқори кўрсаткичга етди — 2 039 доллар.
Қимматбаҳо металл АҚШда бўш иш ўринлари сони 2021 йилдан бери рекорд даражада камайиб кетгани, доллар пасайгани фонида 2022 йил мартидан бери илк бор 2 000 доллардан қимматлади.

👍33👎5🤔5