“Garant bank”нинг янги “Gumbaz” банк хизматлари маркази фаолиятини бошлади
29 март куни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Оханграбо кўчаси, 7-уй манзилида “Garant bank” акциядорлик жамиятининг “Gumbaz” янги банк хизматлари маркази тантанали равишда ишга туширилди.
Янги “Gumbaz” банк хизматлари маркази юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатмоқда. Хусусан, жисмоний шахслар банк ва пул ўтказмаларини амалга ошириши, коммунал тўловлар ва бошқа тўловларни тўлаш, пластик карточкалар очиш ва юритиш, омонат очиш, кредит олиш ва бошқа барча турдаги хизматларни амалга ошириши мумкин.
Юридик шахсларга банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, интернет-банкинг, мобил ва SMS-банкинг, савдо терминалларига хизмат кўрсатиш, корпоратив карталар, интернет-эквайринг, турли кредитлар бериш каби хизматлар кўрсатилмоқда.
Реклама

👍43👎3
2022 йилда ипотека дастури бўйича жами 855 млрд сўм субсидиялар тўлаб берилди.
Шундан 17 293 нафар фуқарога бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун 515 млрд сўм ва 28 090 нафар фуқароларга 2020-2022 йилларда олинган ипотека кредитлари фоиз тўловларини бир қисмни қоплаш учун 340 млрд сўм тўлаб берилган.
Фуқароларга ипотека кредитлари ажратиш учун банкларга 7 трлн сўм ресурс маблағлари ажратилди.
Жорий йилнинг 1 чораги давомида банкларга ипотека кредитлари ажратиш учун 1,6 трлн сўм ресурслар ажратилди.
@bankir

👍18👎13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети "Тижорат банкларини бошқариш" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2023-2024-ўқув йили учун кузги қабул жараёнлари бошланганини эълон қилади.
Ушбу дастур ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда банк соҳасида муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган мутахассислар учун ажойиб имкониятдир, чунки "UDEA"да иккита таълим шакли мавжуд: кундузги ва сиртқи 👨💻
📌 Эслатма: ҳужжатлар udea.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
🎓 Кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд!
Барча дастурлар ва ҳужжат топшириш шартлари билан udea.uz сайти ёки ☎️ 78-888-08-00 телефон рақами орқали танишишингиз мумкин.
UDEA: Telegram | Instagram | Facebook

👍11
Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ банк ҳисобварағига эга
Марказий банк 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, аҳолининг банк ҳисобварағига эгалиги бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда банк ҳисобварағига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони 17,3 миллион нафарни ташкил қилади. Шундан 8,5 миллион киши эркаклар, 8,8 миллион киши эса аёллардир.
Бундай фарқ катта ёшли аёлларнинг катта ёшли эркакларга нисбатан сон жиҳатдан кўпроқ эканлигига боғлиқ эмас. Чунки банк ҳисобварағаcига эга аёллар ва эркаклар сонининг умумий аёллар ва эркаклар сонига нисбатида ҳам фарқ бор — 76 фоизга 74 фоиз.
Эркаклар аёлларга нисбатан фақатгина 18-29 ёш орасида кўпроқ банк ҳисобварағи очишган. Қолган ёш тоифаларининг барчасида банк ҳисобварағига эга аёллар сони кўпроқ.
Аҳолининг банк ҳисобварағалари улушидаги энг юқори кўрсаткич 60-69 ёш орасига тўғри келади — 89 фоиз.

🤔22👍21👎1
Бразилия ва Хитой ўртасида савдо операцияларида юандан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди
Бразилия ва Хитой юан савдоси бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди.
Энди давлатлар ўз валюталарини АҚШ долларига конвертация қилмасдан туриб, трансчегаравий операцияларни бевосита амалга оширишлари мумкин бўлади.
“Бразилия билан юанда тўлов бўйича келишув имзоланди, бу савдомизни анча осонлаштиради. Биз озиқ-овқат ва минерал хомашё соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз, Хитойдан Бразилияга ва Бразилиядан Хитойга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини қидирамиз”, — дейди Хитой савдо вазири ўринбосари Гуо Тингтинг.
Хитой сўнгги 13 йил ичида Бразилиянинг энг йирик савдо шериги бўлган. 2022 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш рекорд даражадаги 150 миллиард долларга етди.
Хитой юанидан фойдаланган ҳолда клиринг механизмлари бўйича меморандум Хитой Халқ банки ва Бразилия Марказий банки ўртасида 8 феврал куни имзоланган эди.

👍105🤔14👎3
Ўзбекистонга қарз нега керак?
Аввалроқ Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 млрд долларга етгани ҳақида хабар берилган эди. Хўш, мамлакат учун қарз нега керак?
Давлат қарзи икки қисмга бўлинади — ички ва ташқи. Ички қарзда давлат мамлакатнинг ўзидаги иқтисодий субъектлардан қарздор бўлади. Ташқи қарз деганда эса хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотлар ва бошқалардан олинган маблағ тушунилади.
Одатда, Ўзбекистон ташқи маблағларни узоқ муддатларга ва халқаро даражада танилган молия институтларидан жалб қилади.
Ўзбекистонга қарз орқали жалб этилган маблағларнинг тахминан тўртдан бир қисми давлат бюджети тақчиллигини қоплаш мақсадида ишлатилади. Тўртдан уч қисми эса энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, турар жой секторидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади.
Мамлакатнинг қарзи бўлиши унинг иқтисодиётини ривожлантириш учун ёрдам беради. Дунёдаги энг ривожланган мамлакатларда ҳам етарлича қарз мавжуд.
Масалан, Япониянинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 250 фоиздан ошса, АҚШда бу кўрсаткич 150 фоиз атрофида. Ўзбекистонда эса давлат қарзининг ЯИМга нисбати 36,4 фоиз ва 2022 йилда 60 фоиздан кўп бўлмаслиги қонунан белгиланган.

👎155👍58🤔8
Лондон жаҳон молия марказлари рейтингида ягона етакчиликни йўқотди
Лондон жаҳон молия марказлари рейтингида биринчи ўринни Нью-Йорк билан бўлишиб, ягона етакчилигини йўқотди. Бу ҳақда City of London Corp ҳисоботидан маълум бўлди.
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин камроқ компаниялар Лондонда рўйхатдан ўтишни танлай бошлади.
Ҳисоботда 95 та кўрсаткич бўйича дунёнинг етакчи молия марказлари рейтинги берилган.
Лондон ўзининг умумий рақобатбардошлик кўрсаткичини 59 дан 60 га ошириб, биринчи ўринни Нью-Йорк билан бўлишиб турибди.
Ҳисоботда қайд этилишича, кўпроқ компаниялар АҚШ IPO'ларига ариза топширганлиги сабабли Нью-Йорк рақобатбардошлик кўрсаткичини 58 дан 60 га оширган.
Жаҳон молия марказлари рейтингида учинчи ўринни Сингапур (51 балл), кейинги ўринларни Франкфурт (46), Париж (43), Гонконг (37) ва Токио (35) эгаллаб турибди.

👍44🤔11👎2
Тошкентда уйларнинг ижара нархлари 2023 йилда қандай ўзгарди?
ПМТИ экспертари Тошкент шаҳрида март ойида хонадонлар учун ижара нархлари пасайганлигини қайд этди.
“Olx.uz” маълумотлар базасига кўра, пойтахтда уйларнинг ижара нархларининг энг юқори нутқаси 2022 йилнинг октябр ойига тўғри келади. Ўшанда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 долларгача кўтарилган.
Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар феврал ойидагига нисбатан 2 фоизга пасайган ва 411 долларни ташкил этган.
2023 йилда Тошкентдаги уйлар ижараси ҳар ой арзонлашмоқда. Феврал ойида ҳам нархлар 2,3 фоизга, январда эса 1,4 фоизга пасайган эди.
Ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни ташкил этган.
3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 доллар бўлиб турибди.
Март ойида таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 долларни, 4 хонали уй учун 600 долларни, 5 хонали уй учун 660 долларни ташкил этган.

👍41👎12🤔1
Савдогарлар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинмоқда
Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Айни пайтдаги жиноят кодексининг 189-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бугунги кунда товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун тадбиркорлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Судланганликнинг ҳуқуқий оқибатлари эса бизнес вакилларининг кейинги фаолиятига таъсир кўрсатиб келмоқда.
Янги қонун лойиҳасига кўра, савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади, унинг ўрнига маъмурий жавобгарлик пайдо бўлади.

👍72👎19
Бугунги кунда тижорат банкларидаги иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлари учун таклиф қилинаётган Overdraft кредитлари шартлари:
Asia Alliance bank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 22%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: Ўртача ойлик иш ҳақининг 3 баробаригача
Кредит расмийлаштириш усули: Банк бўлимлари орқали
Таъминот тури: кафиллик ёки суғурта полиси
Батафсил
Trastbank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: Ўртача ойлкнинг уч бараваригача

Таъминот тури: Жисмоний шахс кафиллиги
Батафсил
SQB
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: 8 ой
Сумма: 50 млн. сўмгача

Таъминот тури: кафиллик
Батафсил
Ziraat bank

Бошланғич тўлов: Талаб этилмайди
Таъминот тури: кафиллик
Батафсил
Ipoteka bank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: 6 ой
Сумма: 30 млн. сўмгача
Кредит расмийлаштириш усули: Банк бўлинмалари орқали
Таъминот тури: Учинчи шахс кафиллиги, мол-мулк гарови
Батафсил
Orient Finans Bank
Муддат: 24 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: Ўртача ойлик маоши 3 баробарининг 80%, бироқ 20 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.

Таъминот тури: Учинчи шахс кафиллиги
Батафсил
Mikrokreditbank
Муддат: 12 ой
Фоиз ставкаси - 24%
Имтиёзли давр: Мавжуд эмас
Сумма: 30 млн. сўм
Кредит расмийлаштириш усули: “МКБ Моbilе” иловаси орқали
Таъминот тури: Жисмоний шахс кафиллиги
Кредит мақсади: Мақсадсиз

👎47👍39
2023 йилда ойликлар жами 17,7 фоизга ошади
2023 йилда Ўзбекистонда ойликлар ва пенсияларни икки маротаба оширишга қарор қилинган. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида пенсияларни 1 июндан 12 фоизга, иш ҳақини 1 октябрдан 10 фоизга бир маротаба ошириш мақсадида 6,7 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган эди.
Жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн сўм) ҳисобига, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча яна бир маротаба оширишга қарор қилинган.
Хусусан:
1-босқичда пенсия ва нафақалар 1 апрелдан, маошлар 1 майдан — 7 фоизга (қўшимча харажат 2,2 трлн сўм);
2-босқичда 1 сентябрдан — 10 фоизга (яна 5,6 трлн сўм) оширилади.

👍103👎17🤔16
Озиқ-овқат нархлари ҳамон юқори: март ойида 1 фоизлик инфляция қайд этилди
2023 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Йиллик нисбатда истеъмол нархлари 11,7 фоизга ошди. Бу 2022 йил май ойидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Ўтган ойда нархлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади. Ой давомида уларнинг нархи ўртача 1,6 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича йиллик нархлар ўсиши 14,6 фоиз даражасида шаклланди.
Озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар бўйича йиллик инфляция сўнгги уч йилдаги энг юқориси бўлмоқда.
Февралга нисбатан қовоқ нархлари кескин ўсган — 29,8 фоизга. Помидор (20,2 фоиз), карам (17,1 фоиз) ва кўкатлар (15 фоиз) ҳам ой давомида қимматлашган.
Пиёз нархлари эса ўтган ой 1,4 фоизга арзонлаган бўлса ҳам, 2022 йилнинг мартига нисбатан 135,5 фоизга ошган.
Россияликларнинг Ўзбекистонга кўчиб келишининг уйлар ижараси нархларига таъсири сақланиб қолмоқда. Турар жой учун ижара нархлари йиллик ҳисобда 24,4 фоизга кўтарилган. Ўтган ойга нисбатан бу кўрсаткич 0,6 фоизга ошган.
Март ойида ресторан ва меҳмонхона хизматлари нархлари ҳам анчагина юқори — 2,8 фоизга ўсган.

👎64👍22
“Максам (Maxam)” Ўзбекистон ҳукумати устидан халқаро арбитражга даъво киритдими?
Ғарбнинг йирик инвестори Ўзбекистондаги кимё саноати қўшма корхонаси бўйича узоқ давом этган низо юзасидан халқаро арбитраж ишини қўзғатди. Даъво Буюк Британияда ушбу йил март ойида тоғ-кон ва қурилиш саноати учун портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи “Максам (Maxam)” Испан корпорацияси томонидан қўзғатилган.
Келишмовчиликлар Максамнинг Ўзкимёсаноат давлат компанияси билан ҳамкорлигидаги Максам - Чирчиқдаги улушига тегишли.
Максам матбуот котиби компаниянинг Ўзбекистон ҳукумати билан муносабатлари яхши эмаслигини тан олган. Компания шартномани доимий равишда бузиш айбловлари бўйича етказилган зарарни ундириш учун даъво қилмоқда.
“Максам Ўзбекистон ҳукумати билан тинч йўл билан ечим топишга катта умид боғлаган эди, бу нафақат мамлакатга киритган катта сармояси туфайли, бироқ улар ўз муаммоларини мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал қила олмайдиган даражага етди” дея хабар бермоқда Euroasianet нашри.
Халқаро арбитраж судига даъво бериш уларнинг охирги чораси бўлганлиги таъкидланади.
Максам-Чирчиқ аксиядорлик жамияти 2002 йилда корпоративлаштирилган Чирчиқ азотли ўғитлар заводи негизида ташкил этилган.

👍83👎19🤔6