BYD даромади беш бароборга ошди
Хитойнинг BYD компанияси 2022 йилда рекорд миқдордаги электр транспорт воситаларини сотган ва бозор учун Tesla билан курашни кучайтирган эди.
Сешанба, 28 март куни компаниянинг соф даромади 446 фоизга ошиб, 16,6 миллиард юанни (2,4 миллиард доллар) ташкил этди. Бу 30 январда эълон қилинган 16 миллиарддан 17 миллиард юангача бўлган дастлабки фойдага мос келади.
BYD 2022 йилда 1,86 миллион дона электр ва гибрид автомобиллар сотди, бу аввалги тўрт йилга қараганда кўпроқ ва Хитойда барча янги энергияли автомобиллар сотувининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади. Таққослаш учун ўтган йили Tesla 1,31 миллионта электромобил етказиб берди.
Миллиардерд Уоррен Баффет томонидан қўллаб-қувватланадиган BYD ўз фаолиятини чет элда, жумладан Норвегия, Дания, Буюк Британия, Таиланд ва Австралияда ҳам кучайтирмоқда.
BYD UzAutoMotors билан ҳам ҳамкорлик қилади.
@bankir

👍105👎15🤔12
Кутишдан чарчадингизми? Бир соат ичида эски машинангизни янгисига алмаштиришга нима дейсиз?
@olamavto_uz сизга ўзаро манфаатли trade-in хизматини таклиф этади, унинг доирасида сиз эски машинангизни янгисига алмаштиришингиз мумкин! Аниқроғи, сиз салонга эски машинангиз билан келиб, қўшимча тўлов эвазига янгисига алмаштириб кетишингиз мумкин.
Машинангизни алмаштириш жараёни қуйидаги тарзда кечади:
- Салонга паспорт ва машинангиз хужжатлари билан келасиз;
- Мутахассис машинани баҳолайди;
- Янги машина танлайсиз ва тўловни амалга оширасиз.
Барчаси учун бир йил эмас бир соат вақт сарфлайсиз.
Ишонмасангиз қуйидагни манзилга ташриф буюринг:
Элбек кўчаси, 61/3
Батафсил маълумот: +99871 202 13 12
Батафсил
Реклама

👍26🤔8👎3
Давлат қарзи рекорд даражага етди
2023 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи 29,2 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич.
Давлат қарзи 2022 йил учинчи чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган. Уч ой ичида давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошган.
2021 йилдан бери давлат қарзининг ЯИМга нисбатан барқарорлашгани кузатилаётган эди. Бироқ, 2022 йилнинг сўнгги чорагида бу тенденция якунланди.
Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилга нисбатан 2,9 млрд долларга кўпайди.

👎156👍20🤔14
Саудия Арабистони Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига қўшилади
Куни кеча Саудия Вазирлар Маҳкамаси ШҲТга қўшилиш бўйича қарорни маьқуллашди. Унда қиролликка ШҲТ билан мулоқот бўйича ҳамкорлик қилиш мақомини берувчи меморандум имзоланди. Бу ШҲТига тўлиқ аъзолик учун Саудия томонидан қўйилган илк қадам бўлди.
Мазкур қарор Saudi Aramco нефт ва газ компаниясининг Хитойга кўп миллиард долларлик сармоясини амалга ошириш ҳақидаги эълонидан кейин қабул қилинди.

Reuters
Riyadh joins Shanghai Cooperation Organization as ties with Beijing grow
Saudi Arabia's cabinet approved on Wednesday a decision to join the Shanghai Cooperation Organization, as Riyadh builds a long-term partnership with China despite U.S. security concerns.
👍79👎6🤔2
“Garant bank”нинг янги “Gumbaz” банк хизматлари маркази фаолиятини бошлади
29 март куни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Оханграбо кўчаси, 7-уй манзилида “Garant bank” акциядорлик жамиятининг “Gumbaz” янги банк хизматлари маркази тантанали равишда ишга туширилди.
Янги “Gumbaz” банк хизматлари маркази юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатмоқда. Хусусан, жисмоний шахслар банк ва пул ўтказмаларини амалга ошириши, коммунал тўловлар ва бошқа тўловларни тўлаш, пластик карточкалар очиш ва юритиш, омонат очиш, кредит олиш ва бошқа барча турдаги хизматларни амалга ошириши мумкин.
Юридик шахсларга банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, интернет-банкинг, мобил ва SMS-банкинг, савдо терминалларига хизмат кўрсатиш, корпоратив карталар, интернет-эквайринг, турли кредитлар бериш каби хизматлар кўрсатилмоқда.

👍43👎3
2022 йилда ипотека дастури бўйича жами 855 млрд сўм субсидиялар тўлаб берилди.
Шундан 17 293 нафар фуқарога бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун 515 млрд сўм ва 28 090 нафар фуқароларга 2020-2022 йилларда олинган ипотека кредитлари фоиз тўловларини бир қисмни қоплаш учун 340 млрд сўм тўлаб берилган.
Фуқароларга ипотека кредитлари ажратиш учун банкларга 7 трлн сўм ресурс маблағлари ажратилди.
Жорий йилнинг 1 чораги давомида банкларга ипотека кредитлари ажратиш учун 1,6 трлн сўм ресурслар ажратилди.

👍18👎13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети "Тижорат банкларини бошқариш" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2023-2024-ўқув йили учун кузги қабул жараёнлари бошланганини эълон қилади.
Ушбу дастур ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда банк соҳасида муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган мутахассислар учун ажойиб имкониятдир, чунки "UDEA"да иккита таълим шакли мавжуд: кундузги ва сиртқи 👨💻
📌 Эслатма: ҳужжатлар udea.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
🎓 Кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд!
Барча дастурлар ва ҳужжат топшириш шартлари билан udea.uz сайти ёки ☎️ 78-888-08-00 телефон рақами орқали танишишингиз мумкин.
UDEA: Telegram | Instagram | Facebook

👍11
Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ банк ҳисобварағига эга
Марказий банк 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, аҳолининг банк ҳисобварағига эгалиги бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда банк ҳисобварағига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони 17,3 миллион нафарни ташкил қилади. Шундан 8,5 миллион киши эркаклар, 8,8 миллион киши эса аёллардир.
Бундай фарқ катта ёшли аёлларнинг катта ёшли эркакларга нисбатан сон жиҳатдан кўпроқ эканлигига боғлиқ эмас. Чунки банк ҳисобварағаcига эга аёллар ва эркаклар сонининг умумий аёллар ва эркаклар сонига нисбатида ҳам фарқ бор — 76 фоизга 74 фоиз.
Эркаклар аёлларга нисбатан фақатгина 18-29 ёш орасида кўпроқ банк ҳисобварағи очишган. Қолган ёш тоифаларининг барчасида банк ҳисобварағига эга аёллар сони кўпроқ.
Аҳолининг банк ҳисобварағалари улушидаги энг юқори кўрсаткич 60-69 ёш орасига тўғри келади — 89 фоиз.

🤔22👍21👎1
Бразилия ва Хитой ўртасида савдо операцияларида юандан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди
Бразилия ва Хитой юан савдоси бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди.
Энди давлатлар ўз валюталарини АҚШ долларига конвертация қилмасдан туриб, трансчегаравий операцияларни бевосита амалга оширишлари мумкин бўлади.
“Бразилия билан юанда тўлов бўйича келишув имзоланди, бу савдомизни анча осонлаштиради. Биз озиқ-овқат ва минерал хомашё соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз, Хитойдан Бразилияга ва Бразилиядан Хитойга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини қидирамиз”, — дейди Хитой савдо вазири ўринбосари Гуо Тингтинг.
Хитой сўнгги 13 йил ичида Бразилиянинг энг йирик савдо шериги бўлган. 2022 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш рекорд даражадаги 150 миллиард долларга етди.
Хитой юанидан фойдаланган ҳолда клиринг механизмлари бўйича меморандум Хитой Халқ банки ва Бразилия Марказий банки ўртасида 8 феврал куни имзоланган эди.

👍105🤔14👎3
Ўзбекистонга қарз нега керак?
Аввалроқ Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 млрд долларга етгани ҳақида хабар берилган эди. Хўш, мамлакат учун қарз нега керак?
Давлат қарзи икки қисмга бўлинади — ички ва ташқи. Ички қарзда давлат мамлакатнинг ўзидаги иқтисодий субъектлардан қарздор бўлади. Ташқи қарз деганда эса хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотлар ва бошқалардан олинган маблағ тушунилади.
Одатда, Ўзбекистон ташқи маблағларни узоқ муддатларга ва халқаро даражада танилган молия институтларидан жалб қилади.
Ўзбекистонга қарз орқали жалб этилган маблағларнинг тахминан тўртдан бир қисми давлат бюджети тақчиллигини қоплаш мақсадида ишлатилади. Тўртдан уч қисми эса энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, турар жой секторидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади.
Мамлакатнинг қарзи бўлиши унинг иқтисодиётини ривожлантириш учун ёрдам беради. Дунёдаги энг ривожланган мамлакатларда ҳам етарлича қарз мавжуд.
Масалан, Япониянинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 250 фоиздан ошса, АҚШда бу кўрсаткич 150 фоиз атрофида. Ўзбекистонда эса давлат қарзининг ЯИМга нисбати 36,4 фоиз ва 2022 йилда 60 фоиздан кўп бўлмаслиги қонунан белгиланган.

👎155👍58🤔8
Лондон жаҳон молия марказлари рейтингида ягона етакчиликни йўқотди
Лондон жаҳон молия марказлари рейтингида биринчи ўринни Нью-Йорк билан бўлишиб, ягона етакчилигини йўқотди. Бу ҳақда City of London Corp ҳисоботидан маълум бўлди.
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин камроқ компаниялар Лондонда рўйхатдан ўтишни танлай бошлади.
Ҳисоботда 95 та кўрсаткич бўйича дунёнинг етакчи молия марказлари рейтинги берилган.
Лондон ўзининг умумий рақобатбардошлик кўрсаткичини 59 дан 60 га ошириб, биринчи ўринни Нью-Йорк билан бўлишиб турибди.
Ҳисоботда қайд этилишича, кўпроқ компаниялар АҚШ IPO'ларига ариза топширганлиги сабабли Нью-Йорк рақобатбардошлик кўрсаткичини 58 дан 60 га оширган.
Жаҳон молия марказлари рейтингида учинчи ўринни Сингапур (51 балл), кейинги ўринларни Франкфурт (46), Париж (43), Гонконг (37) ва Токио (35) эгаллаб турибди.

👍44🤔11👎2
Тошкентда уйларнинг ижара нархлари 2023 йилда қандай ўзгарди?
ПМТИ экспертари Тошкент шаҳрида март ойида хонадонлар учун ижара нархлари пасайганлигини қайд этди.
“Olx.uz” маълумотлар базасига кўра, пойтахтда уйларнинг ижара нархларининг энг юқори нутқаси 2022 йилнинг октябр ойига тўғри келади. Ўшанда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 долларгача кўтарилган.
Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар феврал ойидагига нисбатан 2 фоизга пасайган ва 411 долларни ташкил этган.
2023 йилда Тошкентдаги уйлар ижараси ҳар ой арзонлашмоқда. Феврал ойида ҳам нархлар 2,3 фоизга, январда эса 1,4 фоизга пасайган эди.
Ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни ташкил этган.
3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 доллар бўлиб турибди.
Март ойида таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 долларни, 4 хонали уй учун 600 долларни, 5 хонали уй учун 660 долларни ташкил этган.

👍41👎12🤔1
Савдогарлар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинмоқда
Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Айни пайтдаги жиноят кодексининг 189-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бугунги кунда товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун тадбиркорлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Судланганликнинг ҳуқуқий оқибатлари эса бизнес вакилларининг кейинги фаолиятига таъсир кўрсатиб келмоқда.
Янги қонун лойиҳасига кўра, савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади, унинг ўрнига маъмурий жавобгарлик пайдо бўлади.

👍72👎19