Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Акция пакетлари “битта акция – битта лот” тамойили асосида маҳаллий фонд бозорида халқ IPOсини ўтказиш тартиби асосида оммавий савдолар орқали хусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати

Асос: Президентнинг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–102-сон қарори.

@bankir
👍17🤔9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда.

@bankir
👎113👍37🤔10
Ўзбекистон банклари икки ойда 20 трлн сўмдан кўпроқ даромад олди

Марказий банк эълон қилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари 2023 йилнинг дастлабки икки ойида 20,5 трлн сўм даромад кўрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 трлн сўмга кўпроқ.

Банкларнинг умумий фоизсиз даромадлари 8,4 трлн сўмни, фоизли даромадлари эса 12,1 трлн сўмни ташкил қилган.

Январда банкларнинг даромади 10,7 трлн сўм, февралда эса 9,8 трлн сўм бўлган.

Икки ой ичида банклар томонидан 523 млрд сўмлик солиқ тўланган — 2022 йилга нисбатан +194 млрд сўм.

Январ-феврал ойларида Ўзбекистон банкларининг умумий соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 717 млрд сўмга ошиб, 2 трлн сўмни ташкил қилган.

@bankir
👍30👎24🤔19
Доллар кўтарилади

30 март куни амалда бўладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11410 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎59👍13🤔9
2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.

@bankir
🤔26👍10👎4
Олтин нархи бир йиллик максимумга етди. Ўзбекистон яна олтин сотдими?

Жаҳон олтин нархи 1 троя унцияси учун 1 962 долларга кўтарилди. 23 март куни нарх 1 991 долларгача чиққан эди. Бу 2022 йил март ойидан бери энг юқори кўрсаткич.

Олтин нархлари ошиши Ўзбекистонга тўғрида тўғри таъсир қилади. Мамлакат захираларида 12,6 млн троя унция ёки 392 тонна олтин бор. Мамлакат, одатда нархлар юқори бўлса олтин экспорт қилади.

Масалан, январ ойида олтин нархи кўтарила бошлади ва Ўзбекистон 1,2 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Февралда нархлар пасайди ва умуман олтин экспорт қилинмади.

Март ойида нархлар бир йиллик энг юқори даражага кўтарилгани ҳисобига Ўзбекистон олтин эскпорт қилган бўлиши мумкин. Ҳаммаси апрел ойи бошида, статистик маълумотлар эълон қилинганда аниқ бўлади.

Троя унцияси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар учун ишлатиладиган оғирлик ўлчови ва 31,1 граммга тенг.

@bankir
👍48👎10
🛒 Korzinka Biznes — юридик шахслар учун янги улгуржи дўкон.

— 3500 дан ортиқ юқори талабга эга маҳсулотлар;
— бутун ассортимент учун арзон нархлар;
— қулай минимал харид ҳажми;
— кенг автотураргоҳ;
— автомобилгача харидларни ташишда ёрдам;
— ҳужжатларни шаффоф расмийлаштириш тизими ва нақдсиз тўлов.

🤝 Korzinka Biznes — манфаатли ҳамкорлик!
______

📍Манзил: Сергели “Ўзгариш” ўтказиш йўли
🛒Мўлжал: Home Spot савдо мажмуаси
📞Телефон:
+998 78 777 1414
+998 93 123 1414

Biznes.korzinka.uz | Instagram | Facebook
👍11👎3
Доллар кўтарилди

30 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11415,05 сўмдан (+23,11 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎40👍18🤔4
BYD даромади беш бароборга ошди

Хитойнинг BYD компанияси 2022 йилда рекорд миқдордаги электр транспорт воситаларини сотган ва бозор учун Tesla билан курашни кучайтирган эди.

Сешанба, 28 март куни компаниянинг соф даромади 446 фоизга ошиб, 16,6 миллиард юанни (2,4 миллиард доллар) ташкил этди. Бу 30 январда эълон қилинган 16 миллиарддан 17 миллиард юангача бўлган дастлабки фойдага мос келади.

BYD 2022 йилда 1,86 миллион дона электр ва гибрид автомобиллар сотди, бу аввалги тўрт йилга қараганда кўпроқ ва Хитойда барча янги энергияли автомобиллар сотувининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади. Таққослаш учун ўтган йили Tesla 1,31 миллионта электромобил етказиб берди.

Миллиардерд Уоррен Баффет томонидан қўллаб-қувватланадиган BYD ўз фаолиятини чет элда, жумладан Норвегия, Дания, Буюк Британия, Таиланд ва Австралияда ҳам кучайтирмоқда.

BYD UzAutoMotors билан ҳам ҳамкорлик қилади.

@bankir
👍105👎15🤔12
Кутишдан чарчадингизми? Бир соат ичида эски машинангизни янгисига алмаштиришга нима дейсиз?

@olamavto_uz сизга ўзаро манфаатли trade-in хизматини таклиф этади, унинг доирасида сиз эски машинангизни янгисига алмаштиришингиз мумкин! Аниқроғи, сиз салонга эски машинангиз билан келиб, қўшимча тўлов эвазига янгисига алмаштириб кетишингиз мумкин.

Машинангизни алмаштириш жараёни қуйидаги тарзда кечади:
- Салонга паспорт ва машинангиз хужжатлари билан келасиз;
- Мутахассис машинани баҳолайди;
- Янги машина танлайсиз ва тўловни амалга оширасиз.

Барчаси учун бир йил эмас бир соат вақт сарфлайсиз.
Ишонмасангиз қуйидагни манзилга ташриф буюринг:
Элбек кўчаси, 61/3
Батафсил маълумот: +99871 202 13 12

Батафсил

Реклама
👍26🤔8👎3
Давлат қарзи рекорд даражага етди

2023 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи 29,2 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Давлат қарзи 2022 йил учинчи чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган. Уч ой ичида давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошган.

2021 йилдан бери давлат қарзининг ЯИМга нисбатан барқарорлашгани кузатилаётган эди. Бироқ, 2022 йилнинг сўнгги чорагида бу тенденция якунланди.

Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилга нисбатан 2,9 млрд долларга кўпайди.

@bankir
👎156👍20🤔14
Саудия Арабистони Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига қўшилади

Куни кеча Саудия Вазирлар Маҳкамаси ШҲТга қўшилиш бўйича қарорни маьқуллашди. Унда қиролликка ШҲТ билан мулоқот бўйича ҳамкорлик қилиш мақомини берувчи меморандум имзоланди. Бу ШҲТига тўлиқ аъзолик учун Саудия томонидан қўйилган илк қадам бўлди.

Мазкур қарор Saudi Aramco нефт ва газ компаниясининг Хитойга кўп миллиард долларлик сармоясини амалга ошириш ҳақидаги эълонидан кейин қабул қилинди.

@bankir
👍79👎6🤔2
Доллар кўтарилади

31 март куни амалда бўладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11415 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11435 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👎43👍18
“Garant bank”нинг янги “Gumbaz” банк хизматлари маркази фаолиятини бошлади

29 март куни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Оханграбо кўчаси, 7-уй манзилида “Garant bank” акциядорлик жамиятининг “Gumbaz” янги банк хизматлари маркази тантанали равишда ишга туширилди.

Янги “Gumbaz” банк хизматлари маркази юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатмоқда. Хусусан, жисмоний шахслар банк ва пул ўтказмаларини амалга ошириши, коммунал тўловлар ва бошқа тўловларни тўлаш, пластик карточкалар очиш ва юритиш, омонат очиш, кредит олиш ва бошқа барча турдаги хизматларни амалга ошириши мумкин.

Юридик шахсларга банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, интернет-банкинг, мобил ва SMS-банкинг, савдо терминалларига хизмат кўрсатиш, корпоратив карталар, интернет-эквайринг, турли кредитлар бериш каби хизматлар кўрсатилмоқда.
Реклама
👍43👎3
2022 йилда ипотека дастури бўйича жами 855 млрд сўм субсидиялар тўлаб берилди.

Шундан 17 293 нафар фуқарога бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун 515 млрд сўм ва 28 090 нафар фуқароларга 2020-2022 йилларда олинган ипотека кредитлари фоиз тўловларини бир қисмни қоплаш учун 340 млрд сўм тўлаб берилган.

Фуқароларга ипотека кредитлари ажратиш учун банкларга 7 трлн сўм ресурс маблағлари ажратилди.

Жорий йилнинг 1 чораги давомида банкларга ипотека кредитлари ажратиш учун 1,6 трлн сўм ресурслар ажратилди.

@bankir
👍18👎13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети "Тижорат банкларини бошқариш" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2023-2024-ўқув йили учун кузги қабул жараёнлари бошланганини эълон қилади.

Ушбу дастур ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда банк соҳасида муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган мутахассислар учун ажойиб имкониятдир, чунки "UDEA"да иккита таълим шакли мавжуд: кундузги ва сиртқи 👨‍💻

📌 Эслатма: ҳужжатлар udea.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

🎓 Кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд!

Барча дастурлар ва ҳужжат топшириш шартлари билан udea.uz сайти ёки ☎️ 78-888-08-00 телефон рақами орқали танишишингиз мумкин.

UDEA: Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
👍11
Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ банк ҳисобварағига эга

Марказий банк 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, аҳолининг банк ҳисобварағига эгалиги бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистонда банк ҳисобварағига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони 17,3 миллион нафарни ташкил қилади. Шундан 8,5 миллион киши эркаклар, 8,8 миллион киши эса аёллардир.

Бундай фарқ катта ёшли аёлларнинг катта ёшли эркакларга нисбатан сон жиҳатдан кўпроқ эканлигига боғлиқ эмас. Чунки банк ҳисобварағаcига эга аёллар ва эркаклар сонининг умумий аёллар ва эркаклар сонига нисбатида ҳам фарқ бор — 76 фоизга 74 фоиз.

Эркаклар аёлларга нисбатан фақатгина 18-29 ёш орасида кўпроқ банк ҳисобварағи очишган. Қолган ёш тоифаларининг барчасида банк ҳисобварағига эга аёллар сони кўпроқ.

Аҳолининг банк ҳисобварағалари улушидаги энг юқори кўрсаткич 60-69 ёш орасига тўғри келади — 89 фоиз.

@bankir
🤔22👍21👎1
Доллар яна кўтарилди

31
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11433,21 сўмдан (+18,16 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎46👍26🤔1