Bloomberg Осиёнинг айни пайтдаги 20 та энг бой оиласи рейтингини тақдим қилди. Уларнинг бойлиги 2022 йилда умумий 17,7 млрд долларга қисқарган. Рўйхатдан 5 та ҳиндистонлик оилалар ўрин олган.
1. Амбани оиласи (Ҳиндистон) — 79,3 млрд доллар;
2. Ҳартоно (Индонезия) — 38,8 млрд доллар;
3. Кwок (Ҳонгконг) — 34,8 млрд доллар;
4. Мистрий (Ҳиндистон) — 28,4 млрд доллар;
5. Чераванонт (Таиланд) — 28,2 млрд доллар;
6. Ювидҳя (Таиланд) — 27,4 млрд доллар;
7. Ченг (Ҳонгконг) — 25,9 млрд доллар;
8. Пао (Ҳонгконг) — 22,6 млрд доллар;
9. Саи (Тайван) — 21,4 млрд доллар;
10. Лее (Жанубий Корея) — 18,5 млрд доллар.
Bloomberg рейтингида Alibaba асосчиси Жек Ма каби биринчи авлод миллиардерлари ва битта меросхўр қўлидаги бойликлар инобатга олинмаган.
@bankir

👍31🤔7👎3
Credit Suisse банки ҳам банкрот бўлиши мумкин
Credit Suisse Group банкидаги нотинчликлар Европа банклари акцияларини ва АҚШ фьючерс бозоридаги кайфиятни пасайтиришга олиб келди.
Европанинг Stoxx 600 қимматли қоғозлари кўрсаткичи 2 фоиздан кўпроқ пасайди, банклар кўрсаткичи эса 6 фоизга тушиб кетди. Credit Suisse банки акциялари 25 фоизга арзонлашди. Швейцария банки кредиторларнинг қисқа муддатли қарзлари бўйича қийин аҳволга тушиб қолди.
Бу каби хабарлар фонида доллар мустаҳкамлана бошлади.
Инвестор, “Бой ота, камбағал ота” китоби муаллифи Роберт Киёсаки Credit Suisse банкини яқин орада банкрот бўлишини прогноз қилмоқда.

👍31🤔11👎6
Жанубий Корея чип саноатида асосий ўйинчи бўлмоқчи
Жанубий Кореянинг технология гиганти Samsung Electronics кейинги 20 йил ичида миллий чип саноатини ривожлантирмоқчи. Компания дунёдаги энг йирик чип ишлаб чиқариш базасини яратиш учун 230 миллиард доллар сармоя киритади.
Samsung'нинг тахминий қиймати 300 триллион вонлик (230 млрд доллар) лойиҳаси ҳукумат томонидан эълон қилинган 550 триллион вон қийматидаги хусусий сектор инвестицион режасининг бир қисми ҳисобланади.
Мазкур стратегия солиқ имтиёзларини кенгайтиради ҳамда чиплар, дисплейлар ва батареялар каби юқори технологияли тармоқлар рақобатбардошлигини оширади.
Жанубий Корея чип ишлаб чиқариш саноатида асосий ўйинчи бўлишни мақсад қилган. Мамлакат шу сабабдан йирик хотира чиплари ишлаб чиқарувчилари Samsung Electronics ва SK Hynix’га катта миқдорда сармоя киритмоқда.
Ҳозирда ушбу саноатда Таиланд компаниялар етакчи ҳисобланади — Intel ва Taiwan Semiconductor Manufacturing.

👍55👎4
The Economist журнали Путин Россиясига гиёсиёсий яқин давлатлар рейтингини эълон қилди. Рўйхатни Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон бошқарса, Ҳиндистон ва Ўзбекистон 11 ва 12-ўринларни эгаллаган.
Рейтинг дипломатик, ҳарбий, энергетика ва иқтисодиёт каби 11 та фактор асосида шакллантирилган.

👍29🤔23👎10
Uzbekistan Airways 2022 йилда фойдани кескин кўпайтирди
Uzbekistan Airways 2022 йил учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания ўтган йили 12,3 трлн сўмлик даромад кўрган. Бу 2021 йилги 6,3 трлн сўмга нисбатан деярли икки баробар кўп.
2022 йилда компания харажатлари 9,2 трлн сўм бўлган ва 2021 йилги 4,9 тлрн сўмга нисбатан кескин ўсган.
Uzbekistan Airways'нинг 2022 йилги соф фойдаси қарийб беш баробарга кўпайган — 53,8 млрд сўмдан 294,2 млрд сўмгача. Даромад солиғи бўйича маълумотлар келтирилмаган.

👎36👍13🤔1
Доллар ниҳоят тушади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11440 сўмдан (Универсалбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11460 сўмни (Ипак йўли) ташкил этмоқда.
Эртага ниҳоят сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 17 март куни амалда бўладиган доллар курси 28-29 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍48👎9🤔3
Асосий ставка пасайди. Нималар ўзгаради?
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиздан 14 фоизгача пасайтирди. Энди ўзбекистонликлар ҳаётида бир қанча муҳим ўзгаришлар юз беради.
Асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ўтган йил март ойида хатарлар учун фоиз ставканинг ошириш орқали қўйилган қўшимча юкламани тўлиқ олиб ташлаш имконини беради.
Ўзбекистонда асосий ставка 2020—2022-йиллар оралиғида ҳам 14 фоиз даражасида бўлган. Ўтган йили Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан кейин Марказий банк асосий ставкани 17 фоизгача оширганди. Асосий ставка энди бугундан урушдан аввалги кўрсаткичга қайтди. Хўш, оддий одамлар ҳаётида нималар ўзгаради?
Асосий ставка ўзи нима? У пасайса оддий одамлар ҳаётида нима ўзгаради?
Марказий банк асосий ставкаси — пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.
Марказий банк асосий ставкани ўзгартиришга қарор қилса, бозорни мумкин бўлган ўсиш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади.
Асосий ставканинг 14 фоизга пасайтирилиши Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига туртки бўлади. Бизнес фаоллик ошади, ишлаб чиқариш кўпаяди, пул оқими тезлашади.
Шунингдек, аҳоли учун кредит фоизлари ҳам пасаяди. 2022 йил охирига кўра улар ўртача 22,4 фоиздан ажратилган. Яқин вақт ичида банклардаги кредит учун фоиз ставкалари ҳам пасайиши кутилмоқда. Демак, кредит олиш учун яхши вақт бўлиши мумкин. Омонат бўйича фоиз ставкалари ҳам тушади.
Бироқ, таълим кредитлари бўйича вазият бироз бошқачароқ. Асосий ставка пасайтирилса уларнинг фоиз ставкалари ҳам пасаяди. Агар асосий ставка оширилган тақдирда таълим кредити бўйича фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолади.
Асосий ставканинг пасайиши кўпроқ ижобий ҳолат ҳисобланади. Энди мамлакат иқтисодиёти аввалгига нисбатан бироз эркинроқ муҳитда бўлади.

👍127🤔15👎7
Доллар сезиларли тушади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11415 сўмдан (Гарантбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11425 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.
Энг яқин янги иш кунида ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 23 март куни амалда бўладиган доллар курси 45-46 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍70👎7
Банкир
Ёзишларича, Uzum bank (Банк Apelsin) ортидан яна бир нечта янги банклар очилиши кутилмоқда. Булар: Hayot bank, Apex bank ва Smart bank. @bankir
Яна бир янги “HAYOT BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди
Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида “HAYOT BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шу тариқа ўтган йилнинг ноябрь ойида берган хабаримиз бўйича кутилган барча янги банклар очилди.

👍44🤔9👎5
Европа Марказий банки асосий ставкани кўтарди
Евроиттифоқ давлатларида инфляция жуда узоқ вақт давомида ўта юқори даражада сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Шу сабабли Марказий банк асосий ставкани 0,5% га ошириб 3,5% қилиб белгилади. Тенденция узоқ муддат давом этиши таъкидланган.
Асосий ставканинг оширилиши облигациялар чиқарилиши ва давлат қарзларига ҳизмат кўрсатиш янада қимматроқ бўлишини англатади. Мазкур ҳолат давлат қарзлари юқори бўлган Испания, Греция ва Португалия каби давлатларга янада қийинроқ бўлади.

👍34👎9🤔5
Ўзбекистонда Россия компаниялари кескин кўпаймоқда
1 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда 13,1 мингта чет эл корхона ва ташкилотлари фаолият юритмоқда. Улар орасида Россия компаниялари катта фарқ билан етакчи — 2,8 мингта. Иккинчи ўриндаги Туркияда Ўзбекистон бўйлаб 1,8 мингта компания бор.
Фарқ ортиб бормоқда. 2023 йилнинг ўзида россияликлар 151 та компания очишга улгурди. Бу энг яқин Хитой (65 та), Туркия (40 та) ва Қозоғистоннинг (34 та) янги очилган компанияларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ.
2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонда янги очилган Россия компаниялари сони 51 та эди.
Россия компанияларининг Ўзбекистонда кўпайиши санкциялар билан боғлиқ. Уруш оқибатида мамлакатдаги инвестицион муҳит салбий ҳолатда. Кўплаб Ғарб компаниялари (дастлаб вақтинчалик, кейин эса бутунлай) Россиядаги ўз бизнесини ёпган.
Бунинг оқибатида Россиядаги маҳаллий компаниялар ҳам ўзлари учун қулай бўлган давлатга бизнесларини кўчириб ўтмоқда. Айримларда бу жараён кичик филлиаллар очиш билан бошланиб, бутунлай кўчиб келиш билан тугаяпти.

👍74👎21🤔5
Дам олиш кунларида ҳам 17та банкда валюта айирбошлаш шохобчалари ишлайди
Жорий йилнинг 18-22 март кунлари аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қуйидаги тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
Ипак йўли банк
Трастбанк
Саноатқурилишбанк
Халқ банк
Ҳамкор банк
Туронбанк
МКбанк
Азия альянс банк
Агробанк
Қишлоқ қурилиш банк
Асакабанк
Миллий банк
Инфин банк
Ипотека банк
Алоқа банк
Ориент финанс банк
Капиталбанк
Шу билан бирга, куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.

👍70👎9