Доллар яна кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан (Азия Альянс банк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11430 сўмни (Ипак йўли, Садерот) ташкил этмоқда.
Эртага ҳам долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 15 март куни амалда бўладиган доллар курси 25-26 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.
@bankir

👎47👍26🤔4
Дунё бўйлаб банклар ва молиявий ташкилотлар 465 млрд доллар йўқотди
АҚШнинг йирик банкларидан бири Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлганидан кейин дунёдаги банклар ва молиявий компанияларнинг умумий бозор қиймати 465 миллиард долларга камайди.
Энг кўп зарарни АҚШдаги банклар кўрган. Инвесторлар Европа ва Осиё банкларидаги акцияларини ҳам сотмоқда.
13 март, душанба куни АҚШ ғазначилиги даромадлари пасайиши 40 йиллик рекорд кўрсаткичда бўлди. Таҳлилчилар мазкур ҳолатни 1987 йилги "қора душанба" билан таққосламоқда. Ўша йилнинг 19 октябрида фонд бозорининг кутилмаган қулаши юз берган эди.

👍49🤔9
2023 йилда ипотека кредити олувчилар сони камайди
Ўзбекистонда 2023 йилининг илк икки ойида 9,2 минг кишига 1,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Ўтган йилнинг мос даврида 11,9 минг кишига ипотека кредити ажратилганди.
Ипотека кредитларининг 69 фоизи янги уйларга, 31 фоизи эски уйлар ҳисобига тўғри келмоқда. Эски уйлар учун берилган кредитларнинг умумий кўрсаткичдаги улуши 2022 йилнинг мос даврига нисбатан бироз сезиларли кўпайган.
Ўтган йилга нисбатан аёлларга ипотека берилиши кескин камайган — 5,1 минг нафардан 3,4 минг нафаргача. Бироқ кредит суммаси бироз кўпроқ бўлмоқда.
2023 йилда ҳам ипотека кредитлари асосан 31-50 ёш оралиғидаги фуқароларга ажратилмоқда — 70 фоиз. Эътиборлиси, 50 ёшдан ошганлар 2022 йилга нисбатан уй учун кўпроқ кредит олмоқда.
Банклар томонидан ажратилган ипотека кредитларининг фоиз ставкалари 2023 йилда 0,2 фоизга ошиб, 23,5 фоиз бўлган. Бу кўрсаткич “Янги тартиб” доирасида ажратилаётган маблағлар учун 0,1 фоизга пасайган ва 17,2 фоиз атрофида шаклланган.
Ипотека кредитларидан асосан Тошкент шаҳрида фойдаланилмоқда.

Telegram
Central Bank of Uzbekistan
🔸2023 йил 2 ой давомида аҳолига ажратилган 🏢ипотека кредитлари бўйича маълумот
#инфографика #ипотека
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin

👍31👎8
Биткоин 26 минг доллардан ошди
Дунёдаги энг йирик криптовалюта — биткоин Тошкент вақти билан соат 18:03 га келиб 26,4 минг долларгача кўтарилди.
24 соат ичида биткоин 18 фоизга қимматлашди. 10 март куни криптовалюта нархи 20 минг доллардан пасайган эди.
АҚШдаги йирик банклардан бири банкрот бўлгани сабаб инвесторларнинг молиявий ташкилотлардан кўра криптовалюталарга бўлган қизиқиши ортди. Шу фонда биткоин нархи ошмоқда.

👍49👎16🤔11
Солиқ қўмитаси Sharq Telecom интернет провайдерида носозликлар сабабли солиқ тўловчилар Солиқ қўмитаси ресурсларидан, жумладан, “Soliq” мобил иловасидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
@bankir
@bankir
👎37👍9🤔2
Миллий банкнинг дам олиш маскани сотилди
Миллий банк Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканини кимошди савдосига қўйганди.
10 март куни бўлиб ўтган савдода 31 гектарлик дам олиш маскани 76,7 млрд сўмга ёки 6,7 млн долларга сотилди.
“Samarador” компанияси аукцион ғолиби бўлди. Устав фонди 26,7 млрд сўм бўлган компания раҳбари Бахтиёр Маҳкамов. У яна “Vision Soft” ва "Euroroads" каби компанияларга ҳам эгалик қилади.

👎54👍48🤔1
Банклар кўпроқ кредит бермоқда
Ўзбекистонда 2023 йил январ-феврал оралиғида банклар томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,3 фоизга ошди.
Йил бошидан бери кредитлар бериш Жиззах (122,6 фоиз), Сирдарё (50,7 фоиз), Хоразм (45,9 фоиз), Қашқадарё (38,5 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (74,9 фоиз) сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

👍36👎13🤔10
Bank of America бир неча кун ичида 15 миллирад доллар омонатлар жалб қилишга эришди. Ўтган ҳафтада Silicon Valley Bank'нинг банкротлиги, ва янги ҳафтанинг бошида Signature Bank ёпилиши натижасида ушбу банклар мижозлари маблағларини ишончли банкларга кўчиришни бошлагани бунга сабаб бўлган.
Moody's халқаро рейтинг агентлиги эса АҚШнинг бутун банк тизими бўйича ўз прогнозини барқарордан салбийга туширди. АҚШда пул-кредит сиёсатига босим мамлакатда инфляция мақсадли кўрсаткичга қайтгунга қадар давом этиши кутилмоқда.

👍34👎3🤔3
Bloomberg Осиёнинг айни пайтдаги 20 та энг бой оиласи рейтингини тақдим қилди. Уларнинг бойлиги 2022 йилда умумий 17,7 млрд долларга қисқарган. Рўйхатдан 5 та ҳиндистонлик оилалар ўрин олган.
1. Амбани оиласи (Ҳиндистон) — 79,3 млрд доллар;
2. Ҳартоно (Индонезия) — 38,8 млрд доллар;
3. Кwок (Ҳонгконг) — 34,8 млрд доллар;
4. Мистрий (Ҳиндистон) — 28,4 млрд доллар;
5. Чераванонт (Таиланд) — 28,2 млрд доллар;
6. Ювидҳя (Таиланд) — 27,4 млрд доллар;
7. Ченг (Ҳонгконг) — 25,9 млрд доллар;
8. Пао (Ҳонгконг) — 22,6 млрд доллар;
9. Саи (Тайван) — 21,4 млрд доллар;
10. Лее (Жанубий Корея) — 18,5 млрд доллар.
Bloomberg рейтингида Alibaba асосчиси Жек Ма каби биринчи авлод миллиардерлари ва битта меросхўр қўлидаги бойликлар инобатга олинмаган.

👍31🤔7👎3
Credit Suisse банки ҳам банкрот бўлиши мумкин
Credit Suisse Group банкидаги нотинчликлар Европа банклари акцияларини ва АҚШ фьючерс бозоридаги кайфиятни пасайтиришга олиб келди.
Европанинг Stoxx 600 қимматли қоғозлари кўрсаткичи 2 фоиздан кўпроқ пасайди, банклар кўрсаткичи эса 6 фоизга тушиб кетди. Credit Suisse банки акциялари 25 фоизга арзонлашди. Швейцария банки кредиторларнинг қисқа муддатли қарзлари бўйича қийин аҳволга тушиб қолди.
Бу каби хабарлар фонида доллар мустаҳкамлана бошлади.
Инвестор, “Бой ота, камбағал ота” китоби муаллифи Роберт Киёсаки Credit Suisse банкини яқин орада банкрот бўлишини прогноз қилмоқда.

👍31🤔11👎6
Жанубий Корея чип саноатида асосий ўйинчи бўлмоқчи
Жанубий Кореянинг технология гиганти Samsung Electronics кейинги 20 йил ичида миллий чип саноатини ривожлантирмоқчи. Компания дунёдаги энг йирик чип ишлаб чиқариш базасини яратиш учун 230 миллиард доллар сармоя киритади.
Samsung'нинг тахминий қиймати 300 триллион вонлик (230 млрд доллар) лойиҳаси ҳукумат томонидан эълон қилинган 550 триллион вон қийматидаги хусусий сектор инвестицион режасининг бир қисми ҳисобланади.
Мазкур стратегия солиқ имтиёзларини кенгайтиради ҳамда чиплар, дисплейлар ва батареялар каби юқори технологияли тармоқлар рақобатбардошлигини оширади.
Жанубий Корея чип ишлаб чиқариш саноатида асосий ўйинчи бўлишни мақсад қилган. Мамлакат шу сабабдан йирик хотира чиплари ишлаб чиқарувчилари Samsung Electronics ва SK Hynix’га катта миқдорда сармоя киритмоқда.
Ҳозирда ушбу саноатда Таиланд компаниялар етакчи ҳисобланади — Intel ва Taiwan Semiconductor Manufacturing.

👍55👎4
The Economist журнали Путин Россиясига гиёсиёсий яқин давлатлар рейтингини эълон қилди. Рўйхатни Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон бошқарса, Ҳиндистон ва Ўзбекистон 11 ва 12-ўринларни эгаллаган.
Рейтинг дипломатик, ҳарбий, энергетика ва иқтисодиёт каби 11 та фактор асосида шакллантирилган.

👍29🤔23👎10
Uzbekistan Airways 2022 йилда фойдани кескин кўпайтирди
Uzbekistan Airways 2022 йил учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания ўтган йили 12,3 трлн сўмлик даромад кўрган. Бу 2021 йилги 6,3 трлн сўмга нисбатан деярли икки баробар кўп.
2022 йилда компания харажатлари 9,2 трлн сўм бўлган ва 2021 йилги 4,9 тлрн сўмга нисбатан кескин ўсган.
Uzbekistan Airways'нинг 2022 йилги соф фойдаси қарийб беш баробарга кўпайган — 53,8 млрд сўмдан 294,2 млрд сўмгача. Даромад солиғи бўйича маълумотлар келтирилмаган.

👎36👍13🤔1
Доллар ниҳоят тушади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11440 сўмдан (Универсалбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11460 сўмни (Ипак йўли) ташкил этмоқда.
Эртага ниҳоят сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 17 март куни амалда бўладиган доллар курси 28-29 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍48👎9🤔3