Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистонда май ойига қадар Humo ва UzCard карталаридан битта банкоматда пул ечиш имкони пайдо бўлади. Йил охирига қадар тўлов терминаллари ҳам босқичма-босқич ўзаро интеграциялашади.

Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

@bankir
👍53👎6
Доллар яна кўтарилди

10
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11407,10 сўмдан (+22,09 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎40👍23🤔5
Иш сўраб келувчилар кўпайган: Ўзбекистонда бизнес кайфияти ёмонлашди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг сўнгги чорагида бизнес муҳити ва шароитлари яхшиланди деб ҳисоблаган тадбиркорлар сони камайди. III чоракда улар 51 фоиз бўлган бўлса, IV чоракда 45 фоизгача пасайган.

2022 йилнинг сўнгги чорагида энергия истеъмоли кўпайганини таъкидлаган тадбиркорлар сони 42 фоизни ташкил қилган. Бизнес вакилларининг аксарияти ишчи кучига бўлган талаб нисбатан пасайганини қайд этган. Иш қидирувчилар эса кўпайгани билдириган.

Бундан ташқари ўтган йил охирида тўлиқ фаолият юрита олмаганликларини қайд этган тадбиркорлар кескин кўпайган — 20 фоиздан 32 фоизгача. Бунга асосий сабаб сифатида об-ҳаво ёмонлашуви, газ ва электрдан узулишлар кўрсатилган.

Бизнесменларнинг қарз юкламари эса III чоракка нисбатан ўзгаришсиз қолган.

@bankir
👍54🤔12👎7
11 ой

Ўзбекистонда доллар курси худди шунча вақт ичида илк бор 11 400 сўмдан ошди.

Ўтган йили феврал ойининг охирида Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан сўнг доллар курси кескин юқорилаган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача кўтарди ва уруш оқибатларига қарши курашиш учун бир қанча чоралар кўрди. Натижада доллар курси пасая бошлади.

2022 йилда доллар сўмга нисбатан 3,9 фоиз мустаҳкамланди. Доллар йил давомида 10 801—11 572 сўм диапазонида шаклланди.

2022 йилда доллар мустаҳкамланишига АҚШ Федерал резерв тизими (ФЗТ) базавий ставкасини ошириши сабаб бўлган.

Бироқ инвесторлар долларнинг энг юқори курси ортда қолганини, 2023 йилда кўп йиллик пасайиш тенденцияси бошланишини прогноз қилмоқда.

@bankir
👍100👎14🤔5
Йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети солиқ тушумларидаги улуши (2023 йил прогнози)

@bankir
👍28👎8
Доллар тушади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11410 сўмни ташкил этмоқда.

Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 11 март куни амалда бўладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍66👎4🤔2
АҚШнинг тўртта йирик банки бир кунда 52 млрд доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди. Булар JPMorgan Chase, Bank of America, Citigroup ва Wells Fargo банкларидир.

Инвесторлар ушбу тўртта банк акцияларини 9 март, пайшанба куни сотишни бошлади. Бунга технологик стартапларга кредит берадиган Silvergate ва Silicon Valley Bank муаммолари сабаб бўлди.

@bankir
👍37🤔12
Доллар тушди

11
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11390,26 сўмдан (-16,84 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍39👎3
Биткоин нархи 20 000 доллардан пасайди. Бу деярли икки ойлик энг паст кўрсаткич. Криптовалюта бозори 24 соат ичида 70 млрд доллардан ортиқ капиталлашувни йўқотди.

@bankir
👍41🤔6👎4
2022 йилнинг IV чорагида ўзбекистонликлар таълим ва даволаниш учун кўпроқ маблағ сарфлаган.

2023 йилнинг илк чорагида эса аҳоли кўпроқ уй-жой таъмир қилишни режалаштирган. Улар аввалги чоракка нисбатан таълим ва даволанишга камроқ маблағ ажратмоқчи.

Уй-жой харид қилишни режалаштирганлар сони жорий йилда 2022 йил охирида харид қилганларга нисбатан икки баробар кўпайган. Шунингдек, келгуси даврда кўпроқ одам автомобил сотиб олмоқчи.

Бу уй-жой ва автомобилга талабнинг юқори даражада сақланиб қолишини англатади.

@bankir
👍28👎10🤔5
Банк карталари 34 миллионтадан ошди

Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони 2022 йил давомида 27,1 млн донадан 34,2 млн донагача (+ 7,1 млн дона) кўпайди.

Ўтган йили чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган терминаллари сони 434 мингдан ортиқни ташкил этди.

Шунингдек, тўлов терминаллари орқали қабул қилинган тўловлар суммаси 2021 йилга нисбатан 66,5 трлн сўмга ўсиб, 177,7 трлн сўмга тенг бўлди.

@bankir
👍24🤔2
Табиий фанлар соҳасида ЮНEСКОнинг 350 минг долларлик халқаро мукофоти ўзбекистонлик академикка насиб этди

Табиий фанлар соҳасида ЮНEСКО–Экваториал Гвинея халқаро мукофотии Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Жаҳон Фанлар Академияси академиги, генетик, биология фанлари доктори Иброхим Абдураҳмонов қўлга киритди. Олий таълим вазирининг молекуляр геномика соҳасидаги ютуқлари жамланмаси шундай мукофотга лойиқ кўрилган.

@Bankir
👍63👎1
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан (Инфинбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11400 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

@bankir
👍28👎4
Доллар кўтарилади

Душанба куни долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 13 март куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎55👍19🤔2
Хитойлик бойлар Швейцария банкларида маблағларини сақлашга қўрқишмоқда

Швейцариянинг Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаши унинг бетарафлик (нейтрал) статусига жиддий путур етказиши мумкин.

Мамлакат етакчи банклари вакилларига кўра, жуда кўплаб ҳисоб рақам очмоқчи бўлган мижозлар фикрларидан қайтишган, айниқса хитойлик салоҳиятли мижозлар Швейцария томонидан россияликлар активларининг музлатилиши сабабли маблағларини ишониб топширишга иккиланишмоқда.

Феврал ойида Швейцария ҳукумати Россиянинг 8,1 миллиард долларлик активларини, Credit Suisse банки эса 19 миллиард доллардан ортиқ маблағни музлатиб қўйгани маълум бўлганди.

Мазкур ҳолат мамлакат ЯИМда улуши юқори бўлган банк бизнесига ўзининг салбий таъсирларини кўрсатиши мумкин.

@bankir
👍70👎13🤔6
Доллар кўтарилди

13
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11402,11 сўмдан (+11,85 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎42👍14
Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, 2019-2020 йилларда «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилган.

@bankir
👍48👎23🤔7
Бугун Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига сафар қилиши кутилмокда.

Ташриф давомида вилоятда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда турли лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш режалаштирилган.

@bankir
👍62👎35🤔2