Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
61 млрд сўм

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Анҳор сайли” (собиқ “Азиз” ва “Казбек”) дам олиш оромгоҳлари кимошди савдосида 61 млрд сўмга сотилди.

Оромгоҳ деярли 2 гектар майдонга эга. Биноларининг майдони 3,8 минг квадрат метр. Онлайн-савдода 5 нафар талабгор қатнашган ва оромгоҳ бошланғич нархга нисбатан 24 млрд сўм қимматроққа сотилган.

Аукцион ғолиби 2013 йилда ташкил этилган “Impower Trading” компанияси бўлган. Унинг устав фонди 630 млн сўм.

Аввалроқ Тошкентдаги “Сазанчик” ресторани ва “Океан” мажмуаси жойлашган бино ҳам 35 млрд сўмга сотилган эди.

@bankir
👎55👍42🤔15
Доллар тушди

7 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11348,03 сўмдан (-27,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍28👎7🤔1
Бозор тамойилларига асосланган “Янги тартиб” доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот инфографика.

@bankir
👎34👍19🤔2
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг қулай истеъмол кредитлари рўйхатини тақдим қилди.

2022 йилда аҳолига банклар томонидан ажратилган истеъмол кредитлари 21,6 трлн сўмни ташкил этган.

Ўзбекистондаги 30 та банкдан истеъмол кредитлари фақат 18 та банк томонидан ажратилмоқда.

@bankir
👍36👎10
Велосипед федерациясига 2,4 млрд сўм

Феврал ойида бюджетдан Молия вазирлиги томонидан спорт ташкилотларига 19,8 млрд сўм ажратилган. Энг кўп маблағ Дзюдо федерациясига (4,7 млрд сўм) ажратилган бўлса, Rowing&Canoe (2,7 млрд сўм) ва Велосипед спорти (2,4 млрд сўм) федерациялари мос равишда иккинчи ва учинчи бўлган.

Эътиборлиси ўтган ой “Олимпик” футбол клубига 1,7 млрд сўм, Футбол ассоциациясига эса 76,2 млн сўм ажратилган.

@bankir
👎137👍27🤔21
Доллар кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11340 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11360 сўмни ташкил этмоқда.

Пайшанба куни долларнингсўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 9 март куни амалда бўладиган доллар курси 36-37 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎40👍20🤔2
2022 йилда Ўзбекистонда 233 мингдан ортиқ аёлларга умумий ҳисобда 4 триллион 700 миллиард сўм кредит ажратилган.

@bankir
👎37👍9
Доллар кўтарилди

9 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11385,01 сўмдан (+36,98 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎41👍23🤔3
Ўзбекистон Legatum институти томонидан амалга оширилган фаровонлик рейтингида 167 давлат орасида 100 ўринни эгаллади. Мамлакат Марказий Осиё бўйича ўртача натижани қайд этган. Рейтингда Қозоғистон 69 ўринда қайд этилган ва нисбатан ижобий кўрсаткичларга эга. Ўзбекистон ҳатто Қирғизистондан ҳам ортда.

Фаровонлик рейтингини Дания бошқармоқда. Швеция ва Норвегия мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда.

@bankir
👎51👍10
Ўзбекистонда пул бозори кескин ўсмоқда. Бу ўзи қандай бозор?

2023-йил январ—феврал ойларида пул бозоридаги савдоларнинг умумий ҳажми 74,31 трлн сўмни ташкил қилди. Бунда банклараро пул бозори 48,19 трлн сўм, Марказий банкнинг депозит аукционлари 26,12 трлн сўм бўлган.

Йил бошидан бери пул бозоридаги савдолар ўтган йилги мос кўрсаткичга (28,67 трлн сўм) нисбатан 2,5 баробар ошди. Пул бозоридаги битимларнинг улуши умумий савдо ҳажмининг 45,56 фоизини ташкил этди.

Пул бозори атамаси ушбу бозор учун тўлиқ мос келмайди. Сабаби бозорда валюта ёки пул олди-сотдиси амалга оширилмайди.

Пул бозори — молия бозорининг асосан қисқа муддатли (бир йилгача) кредит операциялари амалга ошириладиган қисми. Бундан асосий иштирокчилар Марказий банк ва тижорат банклари.

@bankir
👍47👎5🤔5
Нисбатан оғир келиши кутилаётган 2023 йил

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш аввалги йилларга қараганда секинлашиши кутилмоқда — 5,3 фоиз.

Иқтисодий фаолликнинг тикланиши ҳисобига мос равишда 2024-2025 йилларда иқтисодий ўсиш 5,6 ва 6 фоизгача кўтарилади.

Бироқ, ноаниқликлар сақланиб қолинаётган шароитда турли омилли хатарлар мавжудлиги ҳисобига ушбу прогнозлар нобарқарорлигича қолмоқда.

2023 йилда иқтисодиётнинг барча асосий тармоқларида ўсиш суръати пасайиш прогноз қилинмоқда.

Дунё бўйлаб нархлар ошиши ва Украинадаги уруш туфайли марказий банклар фоиз ставкаларини кўтаришда давом этмоқда. Бу эса мамлакатлар иқтисодиётига босим юклаяпти.

Кўплаб таҳлилий агентликлар томонидан 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш 3 фоиз атрофида секинлашиши прогноз қилинган.

@bankir
👍47👎18🤔11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юристлар малакасини ошириш маркази янги курсларга таклиф этади

Март ойида бўлиб ўтадиган машғулотларга рўйхатдан ўтишга улгуринг

@yumom_news

реклама
👍15👎3
Ўзбекистон захиралари 2 млрд долларга камайди

Феврал ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар январга нисбатан қарийб 2 млрд долларга қисқарган.

Ўзбекистон захиралари асосан олтин ва валюта захираларидан иборат. Февралда олтин захиралари кўпайган бўлсада, валюта захиралари камайган. Мамлакат валюта захиралари ўтган ойда 11,3 млрд доллардан 10,1 млрд долларгача қисқарган.

Олтин захиралар эса 7 тоннага кўпайган — 385 тоннадан 392 тоннага. Февралда жаҳон олтин нархлари пасайишни бошлади. Ой охирига келиб ушбу қимматбаҳо металл троя унция учун 1 950 доллардан 1 810 долларгача арзонлади. Бу бир грамм учун нархлар 4,5 долларгача арзонлаганини англатади.

Ўзбекистоннинг олтин захиралари паст нархлар сабаб 716,6 млн долларга арзонлашган.

Захиралар нима учун керак?

Олтин-валюта захиралари мамлакатга қарзларни тўлаш, импортни молиялаштириш учун керак бўлади. Улар қанчалик кўп бўлса мамлакат инвесторлар учун шунчалик жозибадор бўлади.

Ўзбекистон захиралари 13 ойлик импортни молиялаштириш учун етади. Бу халқаро миқёсда ўртача кўрсаткичдир. Олтин захиралари НКМК ёки ОКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади.

@bankir
👍39🤔18👎16
АҚШ Сбербанкнинг Қозоғистондаги собиқ шўъба банкини санкциялар рўйхатидан чиқарди

Сбербанк ўз улушини Қозоғистоннинг «Байтерек» ҳолдингига сотган эди ва шундан кейин банк номи «Береке банк»га ўзгартирилди.

Қозоғистон расмийлари мазкур банкни санкциялар рўйхатидан чиқариш мақсадида АҚШнинг OFAC ташкилотига тегишли хужжатларни тақдим қилишганди ва бу ўзининг ижобий натижасини берди.

@bankir
👍51👎2
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11395 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага ҳам долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 10 март куни амалда бўладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎31👍25
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2024-йил 3-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👎26👍16🤔5
Жаҳон банки Ўзбекистонда қуёш электростанцияларини қуришга ёрдам беради

Жаҳон банки “Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-2” лойиҳасини амалга ошириш учун 12 миллион доллар миқдоридаги молиялаштиришни маъқуллади.

Лойиҳа мамлакатда экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имконини беради.

Шунингдек, у “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича ҳукумат режаларини амалга оширишга ҳисса қўшади.

Ушбу дастур доирасида Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электростанциясини ишга туширган “Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-1” лойиҳаси амалга оширилди.

Янги “Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-2” лойиҳаси Навоий вилоятидаги юқорида тилга олинган лойиҳанинг давоми ҳисобланади.

“Қуёш энергетикасини кенгайтириш” — бу Жаҳон банки гуруҳининг дастури бўлиб, ҳукуматларга хусусий молиялаштиришни жалб қилиш билан қуёш энергияси ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик лойиҳалар ишлаб чиқиш ва бу бўйича тендерлар ўтказишда кўмак беради.

@bankir
👍40👎14
Ўзбекистонда май ойига қадар Humo ва UzCard карталаридан битта банкоматда пул ечиш имкони пайдо бўлади. Йил охирига қадар тўлов терминаллари ҳам босқичма-босқич ўзаро интеграциялашади.

Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

@bankir
👍53👎6
Доллар яна кўтарилди

10
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11407,10 сўмдан (+22,09 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎40👍23🤔5
Иш сўраб келувчилар кўпайган: Ўзбекистонда бизнес кайфияти ёмонлашди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг сўнгги чорагида бизнес муҳити ва шароитлари яхшиланди деб ҳисоблаган тадбиркорлар сони камайди. III чоракда улар 51 фоиз бўлган бўлса, IV чоракда 45 фоизгача пасайган.

2022 йилнинг сўнгги чорагида энергия истеъмоли кўпайганини таъкидлаган тадбиркорлар сони 42 фоизни ташкил қилган. Бизнес вакилларининг аксарияти ишчи кучига бўлган талаб нисбатан пасайганини қайд этган. Иш қидирувчилар эса кўпайгани билдириган.

Бундан ташқари ўтган йил охирида тўлиқ фаолият юрита олмаганликларини қайд этган тадбиркорлар кескин кўпайган — 20 фоиздан 32 фоизгача. Бунга асосий сабаб сифатида об-ҳаво ёмонлашуви, газ ва электрдан узулишлар кўрсатилган.

Бизнесменларнинг қарз юкламари эса III чоракка нисбатан ўзгаришсиз қолган.

@bankir
👍54🤔12👎7
11 ой

Ўзбекистонда доллар курси худди шунча вақт ичида илк бор 11 400 сўмдан ошди.

Ўтган йили феврал ойининг охирида Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан сўнг доллар курси кескин юқорилаган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача кўтарди ва уруш оқибатларига қарши курашиш учун бир қанча чоралар кўрди. Натижада доллар курси пасая бошлади.

2022 йилда доллар сўмга нисбатан 3,9 фоиз мустаҳкамланди. Доллар йил давомида 10 801—11 572 сўм диапазонида шаклланди.

2022 йилда доллар мустаҳкамланишига АҚШ Федерал резерв тизими (ФЗТ) базавий ставкасини ошириши сабаб бўлган.

Бироқ инвесторлар долларнинг энг юқори курси ортда қолганини, 2023 йилда кўп йиллик пасайиш тенденцияси бошланишини прогноз қилмоқда.

@bankir
👍100👎14🤔5